Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

Ҳужжат 23.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан Тошкент шаҳрида транспортда ташувларга тарифларнинг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга субсидиялар ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда Тошкент шаҳар Давлат молия назорати бошқармаси билан биргаликда, субсидиялар ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди ва уни барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази