Демография муаммолари, аҳоли даромадлари шаклланиши манбалари ва истеъмол даражаси, истеъмол талаби ривожланиши тенденциялари, ички истеъмол бозори динамикаси ва уни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш комплекс тадқиқ этилишини таъминлаш, ижтимоий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этиш учун норматив база барпо этиш ва одамларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, республика «Маҳалла» жамғармаси, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини (кейинги ўринларда матнда «Марказ» деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
республикада демография жараёнлари ривожланиши омиллари ва тенденцияларини таҳлил этиш, демографик ўсишнинг минтақавий хусусиятларини ўрганиш ва шу асосда демографик ўсиш ва демографик таркиб ўзгариши, меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш прогнозларини асослаш;
аҳоли миграцияси, урбанизация жараёнлари, меҳнат ресурсларининг ҳудудлар бўйича жойлаштирилиши мониторингини амалга ошириш, уларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
энг кам «истеъмол савати»ни асослаш, инфляция даражаси динамикасига ва бошқа омилларга боғлиқ равишда унинг ўзгариши динамикасини таҳлил қилиш, истеъмол товарлари ва хизматларнинг асосий гуруҳлари бўйича аҳолининг ҳисобот бериладиган ва прогноз қилинадиган истеъмол бюджетлари тизимини шакллантириш, минтақалар, шаҳарлар ва қишлоқлар бўйича истеъмол бюджетлари ҳажми ва таркиби ўзгариши устидан мониторингни амалга ошириш;
оилаларнинг даромадлари даражасига кўра аҳоли истеъмоли таркибини минтақалар, шаҳарлар ва қишлоқларда яшовчилар бўйича чуқур ўрганиш, аҳолининг истеъмол талаби шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларни тадқиқ этиш ва аҳолининг ўсиб бораётган тўловга қодирлиги талабини таъминлаш ҳамда истеъмолни мақбуллаштириш, аҳолида истеъмол маданиятини шакллантиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;
республикада ва минтақаларда истеъмол бозорининг ҳолатини ва ривожланиши тенденцияларини танқидий ўрганиш, товар оқимларини ва товар таъминоти манбаларини таҳлил этиш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ҳисобига тўлдириш даражасини аниқлаш ҳамда истеъмол бозори барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг таркибини такомиллаштириш, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
аҳолининг, айрим ижтимоий гуруҳларнинг, шаҳарда ва қишлоқда яшровчиларнинг ялпи даромадлари ҳажми ва таркиби ўзгаришини таҳлил қилиш, даромадлар шаклланиши манбаларини ўрганиш, уларнинг миқдори ва динамикасига таъсир этувчи омилларни баҳолаш, меҳнатга ҳақ тўлашни ва аҳоли даромадларини оширишни такомиллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;
аҳолининг айрим ижтимоий ночор қатламларининг моддий аҳволини комплекс тадқиқ этиш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш ва фаровонлик даражасини ўстириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
демография ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида халқаро ташкилотлар ва институтлар, хорижий тадқиқот ва таҳлил марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.
3. Марказни ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда Ҳомийлик кенгаши ташкил этилсин.
4. Марказнинг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 33 нафардан иборат этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, Марказни таъсис этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин ва белгиланган тартибда уни рўйхатдан ўтказсин;
Марказ юқори малакали, республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур тушунувчи тажрибали мутахассислар билан бутланишини таъминласин, чет элда ўқиган ва стажировкадан ўтган ёшлар жалб этилишига алоҳида эътибор қаратилсин;
Марказни ўзига юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва кўпайтириш техникаси билан жиҳозлашда, транспорт билан таъминлашда кўмаклашсин;
халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий жамғармалар ва бошқа манбаларнинг грантлари жалб этилишида Марказга ёрдам кўрсатсин.
тадқиқотлар ўтказишга давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг ходимлари, шунингдек чет эллик олимлар ва мутахассисларни контракт асосида жалб этиш;
халқаро ташкилотлар, жамғармалар, университетлар, илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари билан тадқиқотлар ўтказишга ва биргаликда иш олиб боришга шартномалар тузиш;
Марказ ходимларини ва тадқиқотлар ўтказиш учун жалб этиладиган мутахассислар ва экспертларни стажировкадан ўтиш ва ўқитиш учун хорижий тадқиқот марказлари ва университетларга йўллаш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, демография ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва бюллетенлар чиқариш;
Марказга юкланган вазифалар доирасида марказий иқтисодий органлардан, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан зарур норматив, статистика ва таҳлилий ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг бюллетенлари, статистика ахборотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
8. Марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг буюртмалари, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари, Фан ва технологиялар маркази, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг грантлари ҳамда Марказнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари Марказни маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказ Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга, «Ўзгипросувхўжалик» институти биносига жойлаштирилсин.
10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Марказни телефон ва телекоммуникация алоқасининг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.