Маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, жисмоний имкониятлари чекланган болалар, нотинч оилалар болалари ёки ота-оналари қаровисиз қолган болаларнинг тўлиқ ижтимоий мослашувини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган тоифадаги болалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлигини жамиятнинг маънавий-ахлоқий асослари ва негизини мустаҳкамлашнинг мажбурий шарти сифатида жамоатчилик онгига сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Устави ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари) ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг мақсадли гуруҳларига мўлжалланган тадбирларга тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;
жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 539-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш ишларини, ушбу соҳада маърифий ва ташкилий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-таҳлилий материалларни, статистика материалларини ва бошқа материалларни олишда Марказга кўмаклашсинлар;
жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишловчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг Марказ билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари бир нусхадан мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг статистика ахборотномалари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б.Ш. Алимов) Марказнинг кутубхона фондини тўлдириш учун даврий матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотлари (махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар) бир нусхадан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига текин берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) бир ой муддатда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига бино ажратсин, унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин, зарурат бўлганда, берилган биноларни таъмирласин, телефон алоқаси билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Т. Иномова зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари), шунингдек ижтимоий мослашувда қийинчиликка эга бўлган, бироқ хатарли гуруҳларга кирмайдиган алоҳида иқтидорли болаларни (умумий махсус қобилиятли болаларни, хусусан: спортга, бадиий, илмий ва бошқа қобилиятларга эга бўлган болаларни) (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ижтимоий мослаштириш муаммоларини ўрганувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
3. Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ҳисоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган ўз филиалларига эга бўлиши мумкин, улар ўз фаолиятини ушбу Устав ва Марказ директори томонидан тасдиқланадиган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Болаларнинг тўлақонли ижтимоий-тиббий мослашувини ҳал этишга ва таъминлашга кўмаклашиш Марказ фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
болаларнинг мақсадли гуруҳларига тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар, соғлиқни сақлаш муассасалари мутахассисларини, нодавлат ташкилотлар вакилларини, шунингдек хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан Марказга юкланган вазифалар доирасида зарур ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар олиш;
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
халқаро ҳамкорлик дастурларида қатнашиш, халқаро ташкилотлар, жамғармалар, марказлар, ўқув юртлари билан биргаликда хайрия тадбирлари ўтказиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
шартнома асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий ишларни ва ишланмаларни амалга ошириш, болаларни ижтимоий мослаштириш соҳасида маслаҳатлар бериш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилиш ва мослаштириш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва ахборотномалар чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси билан келишган ҳолда мамлакат минтақаларида филиаллар ва бўлимлар ташкил этиш.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари Марказ томонидан тегишли органлардан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили болаларни ижтимоий-психологик мослаштириш масалалари бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ олдида турган вазифаларни самарали бажариш мақсадида болаларни ижтимоий мослаштиришнинг долзарб муаммолари бўйича белгиланган тартибда бошқа таркибий бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
13. Болаларнинг мақсадли гуруҳларини ижтимоий мослаштиришнинг энг долзарб муаммоларини ишлаб чиқиш, уларни ҳал қилиш юзасидан самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун Марказда шартнома асосида бошқа муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда вақтинчалик ишчи гуруҳлар ва лойиҳалар тузилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистонда болаларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Марказ фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида унинг ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган, Марказ директори раҳбарлик қиладиган Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда маслаҳат берувчи Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.
Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш таркибига вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертлари киритилади. Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган директор бошчилик қилади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Марказ номидан вакиллик қилади;
белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдорлари ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси билан келишган ҳолда Марказ фаолиятининг йиллик иш режаларини тасдиқлайди;
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказ фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
(16-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
17. Марказ директори, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар) ҳамда айланма маблағлар, шунингдек қиймати Марказнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил қилади.
20. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун Марказ томонидан олинган даромад солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин мазкур Уставда белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
21. Марказ ўз фаолияти натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини, статистика ҳисоботини юритади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)