Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 08.02.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида:
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга туман ва шаҳарларда жойлашган ҳамда асосан муҳандислик коммуникациялар билан таъминланган фойдаланилмаётган ер участкаларини 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича уч ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хулосасига асосан ҳар бир ҳудудда умумий майдони камида 20 гектар бўлган 20 та ер участкаси ҳисобидан келиб чиқиб, туризм соҳасидаги лойиҳаларни (меҳмонхоналар, меҳмонхона уйлари, кемпинглар, мотеллар ва бошқа жойлаштириш воситалари, тематик хиёбонлар, музейлар, галереялар ва бошқа иншоотлар қуриш) амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳамда потенциал инвесторларга тақдим этиш учун ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга режалаштирилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли қарорларни қабул қилиш учун ҳар чоракда таклифлар киритилишини таъминласин.

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Муддатлари

Амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

I. «ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!» ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР

1.

Иштирокчилар учун, шу жумладан, экскурсиялар ва турларни ўтказиш дастурлари ва жадваллари кўрсатмалари билан календарь режа тартиби ва муддатларини шакллантиришни белгилашни назарда тутувчи «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

2018 йил февраль

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Ёшлар туризм агентлиги» ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳузуридаги «Касаба сайр» мисолида экскурсиялар ва турларни мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги таркибий бўлинмаларни тузиш:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида — «Нафис саёҳат»;

«Нуроний» жамғармаси ҳузурида — «Сайёҳ нуроний»;

«Маҳалла» жамғармаси ҳузурида — «Маҳалла сайр».

2018 йил март

Ижрочилар қарори

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

3.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизимида тегишли бўлинмаларни белгилаш бўйича чораларни қабул қилиш ёки шахсий туристик компанияларини (операторларни), шунингдек катта корхоналар (ўртача йиллик 300 дан кўп ходимлар сони билан), «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» Дастури доирасида сайрларнинг мувофиқлаштирилиши ва ташкил этилишининг мониторингини таъминловчи уларнинг ҳудудий звеноларини (зарурат туғилганда) тузиш.

2018 йил март

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг буйруғи (қарори)

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, йирик корхоналар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси

4.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» Дастури доирасида ҳудудларда туристлар оқими паст бўлган даврда амалга ошириладиган саёҳатларга туристик инфратузилмани тайёрлаш бўйича комплекс чораларни ўрганиш ва қабул қилиш, жумладан:

жойлаштириш воситалари, жамоат овқатланиш пунктлари, санитария-гигиена узеллари, транспорт воситалари, маданий мерос объектлари ва бошқа диққатга сазовор жойларни инвентаризация қилиш ва хизмат кўрсатишга тайёрлаш;

Йўл-маълумот кўрсаткичларини ва бошқа туристик навигация кўрсаткичларини ўрнатиш/янгилаш;

туристик инфратузилма объектларида турли маданий-кўнгилочар тадбирларни, шунингдек дисконт дастурларни ўтказиш.

Ўрганишлар натижаларини Ўзбекистон Республикаси давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва саёҳатлар жадвалини шакллантиришда ҳисобга олиш учун саёҳат мувофиқлаштирувчиларига жўнатиш.

ҳар йили ёзги таътиллар бошланишидан олдин ва туристлар оқими паст бўлган даврда

Маҳаллий давлат хокимияти органларининг қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши,

Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси

5.

Саёҳатлар мувофиқлаштирувчиларига экскурсиялар ва турларни ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида келгусида уларга жўнатиш учун аниқ мезонлар асосида тур операторлик хизматларини кўрсатувчи тавсия қилинадиган туристик фаолият субъектларининг рўйхатини мунтазам шакллантириш.

ҳар йили, 2018 йил февралдан бошлаб

Рўйхатни шакллантириш, уни мунтазам янгилаш ва эълон қилиш

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси

6.

Экскурсия пайтида фойдаланиш учун зарур бўлган бориб кўришга тавсия этиладиган объектлар ва ҳудудлар рўйхати, шу жумладан Ўзбекистоннинг тарихий ва замонавий диққатга сазовор жойларининг рўйхатини, ахборот-тарғибот материалларини тайёрлаш ва саёҳатлар мувофиқлаштирувчиларига жўнатиш.

ҳар йили, 2018 йил февралдан бошлаб

Рўйхатни тайёрлаш, уни мунтазам янгилаб бориш ва саёҳатлар мувофиқлаштирувчиларига жўнатиш

Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

7.

Бориб кўриш маршрутини белгилаш (режимдаги объектлар учун) ва уни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва саёҳатнинг бошқа мувофиқлаштирувчиларига тақдим этиш билан ёшларни ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ёрдам берадиган ва «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастури доирасида бориб кўришга тавсия этиладиган, индустриал туризмни ташкил этиш учун объектлар рўйхатини (катта комбинатлар, заводлар, ишлаб чиқариш комплекслари, эркин иқтисодий зоналар ва бошқалар) шакллантириш.

ҳар йили, 2018 йил мартдан бошлаб

Рўйхатни шакллантириш

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлилий департаментлари

8.

Таътил даврида Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида ўқувчилар учун уларнинг тарих, маданият ва ўзбек халқининг анаъналари тўғрисида билимларини оширишга йўналтирилган турли концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини назарда тутувчи маданий-билишга оид «Шаҳар ҳафталиги» фестиваллари ўтказилишини таъминлаш.

Жадвал асосида

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори

Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятилари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

9.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастури иштирокчиларига ёзги таътил ва паст даражадаги бандлик пайтида саёҳатлар мувофиқлаштирувчиларининг талабномаларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари асосида ички йўналишдаги поездларга жой банд қилиб қўйиш ва чипталарни чегирма тақдим қилган ҳолда сотишни таъминлаш.

лойиҳаларни амалга ошириш даврида

Ижрочилар қарори

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси

10.

«Uzbekistan Pass» лойиҳаси доирасида: касаба уюшмалари орқали тарқатиладиган имтиёзли шароитларни ва туристик объектларни, жойлаштириш воситалари, санатория-курорт муассасалари ва болалар, ёшлар, ёши катта фуқаролар, ногиронлар, кўп болали оилалар ва бюджет соҳасидаги ходимлар дам олиш масканларига бориш учун чегирмалар беришни назарда тутувчи ягона дисконт картасини;

2018 йил март

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «TNН Sarmoya»
компанияси, тадбиркорлик субъектлари

меҳнат таътили пайтида ташкилотлар ходимлари ўртасида касаба уюшмалари томонидан тарқатиладиган жамлаш тизими бўлган дисконт карталарини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2018 йил апрель

11.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастури иштирокчилари ва уларни кузатиб борувчиларнинг йўналишлари бўйича касалликлар профилактикаси ва вақтинча яшаш жойларида соғлиқни муҳофаза қилиш бўйича чораларни мувофиқлаштириш ва таъминлаш, шунингдек, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича саёҳат мувофиқлаштирувчиларининг масъул ходимлари ва туристик фаолият субъектларига ўз вақтида йўл-йўриқ кўрсатиш.

турларни ўтказиш бошланишидан олдин

Идоралараро чоралар режаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, туристик фаолият субъектлари

12.

Зарур ҳолларда ва саёҳатлар мувофиқлаштирувчиларининг талабномаларига кўра турлар иштирокчиларини олиб юрадиган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг махсус транспортларида бепул кузатиб борилишини таъминлаш.

турлар ўтказилиши даврида

Ижрочиларнинг қарори

ИИВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси, туристик фаолият субъектлари

II. ИЧКИ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР

13.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастурида иштирок этишга ишчиларни, маҳалла фаолларини, аёллар жамоасини, меҳнат фахрийлари ва ўқувчиларни, шу жумладан асосан чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктлари ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ёш туристлар ва ўлкашунослик тўгараклари аъзоларини жалб қилиш мақсадида кенг тарғиботни ўтказиш.

ҳар йили тасдиқланадиган жадвалга асосан

Аниқ жадвалли ҳаракатлар режасининг тасдиқланишини кўзда тутувчи ижрочилар қарори

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси

14.

Она ўлка тарихи, археологик ва маданий меросни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганиш, мамлакатнинг табиий бойликлари билан танишиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлар асосини эгаллашга йўналтирилган умумтаълим мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар марказларининг ўлкашунослик ва экология тўгараклари фаолиятини кучайтириш бўйича комплекс чоралар Режасини тасдиқлаш.

Кўрсатиб ўтилган тўгараклар иштирокчилари ичидан ёш мутахассисларни тайёрлаш, мутахассислар томонидан туризм соҳасида кейинчалик уларнинг малакасини ошириш билан экскурсиялар ва турлар ташкил этилишини таъминлаш.

2018 йил март

Комплекс тадбирлар режаси

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

15.

Мамлакат ҳудудларининг туристик салоҳияти тўғисида видео-ахборот роликлар, шунингдек, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастури доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган бир қатор сюжетла� ва кўрсатувлар тайёрлаш ва республика ҳамда жойлардаги телерадиоканалларда бепул асосда ҳар куни 10 марта (эрталаб 07.00 дан 09.00 гача ва кечқурун 18.00 дан 21.00 гача) трансляция қилиш.

2018 йил февраль ойидан

Ижрочилар қарори

МТРК, ЭОАВМА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Туризм соҳасини бюджетдан ташқари қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, тасвирга олиш ишлари ва реклама маҳсулотлари тайёрлашни ўз ичига олган мукофот жамғармаси бўлган «Ички туризмни тарғиб қилиш бўйича энг яхши телекўрсатувлар сценарийси» мавзуида ҳар йили танлов ўтказиш.

ҳар йили 1 мартга қадар

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри хокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

17.

Ички туризмни ривожлантиришга, туристик маҳсулотларни диверсификация қилишга, мамлакатда туризмнинг мавсумийлиги ва ҳудудий концентрациясининг қисқартирилишига кўмаклашиш масадида, фуқароларнинг Ўзбекистон тўғрисида хилма-хил туристик маҳсулот таклиф этувчи, туристик дестинация (туристларни жалб этувчи географик ҳудуд) йил бўйи давом этиши тўғрисида хабардорлигини оширишга йўналтирилган комплекс маркетинг кампаниялари ўтказишни таъминлаш, шунингдек, ички туристик хизматларнинг домий истеъмолчилари контингентини кенгайтириш.

Бунда маркетинг кампаниясини ўтказиш доирасида қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон Республикаси тарихий-маданий объектлари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлган аудио-, видео-энциклопедиялар ва фильмлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни тизимли равишда миллий телевидениеда трансляция қилиш;

жойлардаги ижро ҳокимияти органлари томонидан журналистик турлар (ҳудудлардаги алоҳида туристик жойлар ва объектларнинг тақдимотига йўналтирилган мавзуга оид саёҳатлар) ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасида туризм тўғрисидаги ижтимоий рекламани яратиш ва телевидение, радио, электрон ва босма оммавий ахборот воситалари, ижтимоий медиа, ташқи реклама воситалари орқали тарқатиш;

мавжуд ва янги телекўрсатувларга, даврий нашрлар ва интернет лойиҳаларига ички туризмни ривожлантиришни тарғиб қилувчи ва маҳаллий аҳолини туризм соҳасида оилавий бизнесни очишга ва олиб боришга, шу жумладан, меҳмонхона уйлар яратиш ва қишлоқ жойларда туристларга турли хизматлар кўрсатишга ўргатувчи ички туризм мавзуларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқларда ишлаш ва махсус ўйинлар контентини яратиш билан биргаликда мактаб ва ёшлар мақсадли аудиторияси учун туристик маҳсулотни ишлаб чиқиш;

реклама маҳсулотларини тайёрлаш (ташқи экранлар учун баннерлар ва видеороликлар) ва уларни мамлакат ҳудудларининг энг кўп бориладиган жойларига ўрнатиш.

2018-2019 йиллар

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, МТРК, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, ЭОАВМА

18.

Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг қарорига кўра ички туризм доирасидаги чора-тадбирларни ёритиш билан шуғулланувчи ва тарғиб этувчи босма нашрларга, блогерларга, фотосуратчиларга, изланувчиларга туристик соҳани бюджетдан ташқари қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан (грантлар) ҳар йили 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган (бир ОАВ га 50 млн сўмдан кўп бўлмаган, блогерларга, фотосуратчиларга, изланувчиларга — 20 млн сўмдан кўп бўлмаган) беғараз молиявий ёрдам ажратиш.

2018 йил март-апрель

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, оммавий ахборот воситалари

19.

Ҳар йили 500 дан ортиқ туристга хизмат кўрсатувчи туристик фаолият субъектларига электрон тўлов, банд қилиш (брон), эквайринг ва бошқаларни ўз ичига олган хизматларни тақдим этувчи кўп тилдаги веб-сайт бўлиши шартлиги тўғрисидаги лицензиявий талабларни ўрнатиш.

2018 йил апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

20.

Республика ҳудудлари, шаҳарлари ва туманларининг барча илгари тасдиқланган брендларининг инвентаризациясини ўтказиш ва якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг тасдиқланган ягона ва инвестицион брендидан келиб чиқиб, туристик брендларни ишлаб чиқиш умумреспублика танловини эълон қилиш.

Ҳудуд, унинг тарихи, маданий хилма-хилликлари ва индивидуал факторларини ҳисобга олган ҳолда барча брендлар услубининг бир хиллигини таъминлаш.

Республика минтақалари ва ҳудудларининг брендларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳар йили туристик брендларни мамлакат ичида ва ундан ташқарида илгари суриш учун маҳаллий бюджетлардан зарур маблағларни ажратиш.

2018 йил октябрь

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Спорт давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Интеллектуал мулк агентлиги, вазирлик ва идоралар

21.

«Энг яхши меҳмонхона» (даражалар бўйича), «Энг яхши меҳмон уйи», «Ўтовли энг яхши лагерь», «Энг яхши туроператор» ва «Энг яхши гид» (йўналишлар бўйича), «Энг яхши транспорт ташкилоти», «Энг яхши умумий овқатланиш пункти», «Энг яхши блогер», «Энг яхши журналист» ва бошқа алоҳида номинациялар бўйича ҳар йили «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш.

2018 йилдан бошлаб ҳар йили

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, МТРК, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

22.

Интернет тармоғи ва ОАВда кенг ёритилишини назарда тутган ҳолда халқаро ва республика велотурлари ва веломарафонлари, шунингдек, шаҳарлар ва туристик аҳамиятга эга бошқа жойлар бўйлаб туристик сафарлар бўйича турнирларни мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш.

мунтазам равишда

Ижрочилар қарори

Спорт давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

III. ИЧКИ ТУРИЗМ ОҚИМИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР

23.

Хоналарнинг хизмат кўрсатиш даражаси ва миқдорига қараб меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситаларидан табақалаштирилган тарзда олинадиган туристик (меҳмонхона) йиғимлари миқдорини тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни ўрнатиш:

туристик (меҳмонхона) йиғимларини олишдан тушган маблағлар даромад солиғи (ягона солиқ тўлови) ва бошқа мажбурий йиғимлар ва тўловларга тортилмайди;

тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган палаткали лагерларда ва ер усти транспортларида яшаш имкониятини ташкиллаштирган ижарага турувчиларнинг туристик йиғим тўлови туристик фаолият субъектлари томонидан амалга оширилади.

2018 йил апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

24.

Йўловчи ташиш тарифларини пасайтириш, баҳо белгилашнингянада мослашувчан тизимини ва барча турдаги йўловчи транспортларига агентлик сотуви сиёсатини жорий этиш бўйича чоралар қабул қилиш.

Республика транспорттизимининг ягона электрон порталини яратиш йўли билан рейсларнинг қулай туташиши ва ички транспорт рейслари (автобус, авиа ва темирйўл) йўналишлари миқдори кўпайишининг рағбатлантирилишини назарда тутувчи ягона йўловчи чиптаси тизимини жорий этиш бўйича таҳлил ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, ИИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари

25.

«Ангрен-Поп» А-373 (Қамчиқ довони), «Самарқанд-Китоб» М-39 («Тахтақорача» довони), «Ғаллаорол-Зомин» Р-40 (Зомин давлат миллий табиат боғи ҳудуди орқали) йўллари бўйлаб аниқ вақтда ҳар хил об-ҳаво шароитларида юра оладиган 15 тагача йўловчи сиғадиган автотранспорт воститаларида йўловчи (турнет) ташишга рухсат беришни ўрганиб чиқиш ва таклифлар киритиш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, ИИВ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

26.

Ҳар йили халқаро ташкилотларга аъзолик бадалини тўлашга йўналтирилган умумий миқдори 2 млрд сўмгача бўлган беғараз молиявий ёрдам ажратиш йўли билан Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг шериклари — нодавлат нотижорат бирлашмалар фаолиятини инстиуционал қўллаб-қувватлашни таъминлаш, хорижий шериклар билан алоқалар ўрнатиш, хизмат сафарларининг харажатларини, тақдимотларни ўтказиш учун майдонларни ижарага олиш ва Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасираисининг қарорига мувофиқ туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Жамғармасининг маблағлари ҳисобидан бошқа харажатларни қоплаш.

2018 — 2020 йиллар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси, Ўзбекистон рестораторлари ва меҳмонхона эгалари уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Ўзбекистон аэронавтика федерацияси, Ўзбекистон география жамияти

27.

Мактаб, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, дин намояндалари (имом-хатиблар), фуқаролар йиғинлари фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси ва касаба уюшмаси қўмиталари ва тиббиёт муассасалари вакиллари билан аҳоли ўртасида ички туризмни тарғиб қилиш бўйича методик қўлланмалар (йўриқномалар) тайёрлаш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон касаба ушмалари федерацияси кенгаши, ««Маҳалла» жамғармаси, Нуроний» жамғармаси

Юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар вакилари билан ҳафталар кесимида ички туризмни тарғибот қилиш ва ривожлантириш учун йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йили 2018 йил 1 февралдан

28.

Жисмоний шахсларга, жумладан чет эл фуқароларига нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан ихтисослашган ташкилотлар томонидан автотранспорт воситаларини қисқа муддатга (30 кунгача) (RENT-CAR) ижарага (прокат) бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

2018 йил апрель

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар

29.

Маданият вазирлиги, Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат қўмитаси, бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифлари асосида, ягона календар куни доирасида бутунжаҳон Интернет алоқа тармоғи ва оммавий ахборот воситаларида реклама жойлаштириш орқали уларнинг аниқ ўтказилиш санасини белгилаган ҳолда, маданий-кўнгилочар ва оммавий-спорт тадбирларининг (умумреспублика фестиваллари, халқ сайиллари, байрамлар, карнаваллар, миллий ўйинлар ҳафталиги, ҳар хил спорт турлари бўйича спорт тадбирлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ягона календарь кунини шакллантириш тартибини тасдиқлаш.

2018 йил февраль

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Спорт давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МТРК, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар

30.

Маданият вазирлиги ҳузурида маданий-кўнгилочар дастурларни ташкил этиш учун фольклор-этнографик гуруҳларга буюртма бериш асосида хўжалик ҳисобидаги Хизматни ташкил этиш, шунингдек, фольклор-этнографик гуруҳлар (шу жумладан, бахши, мақом ва бошқалар) билан бирга асосий ижрочи ва иштирокчилари, республика ва ҳудудлардаги театрлар вакиллари, раққослар, қўшиқчилар ва бошқалар базасини шакллантириш.

2018 йил март

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31.

Катта саноат муассасаларига ўсиб келаётган авлодда ватанпрарварлик руҳини тарбиялашга қаратилган индустриал турларни ташкил этиш, ўзбек, рус ва инглиз тилларида экскурсовод хизматларини тақдим этиш билан бирга муассаса тарихи ва технологик жараёнларини акс эттирувчи тегишли экспозицияларни яратиш билан ёшларни уларнинг фаолияти билан таништириш, шунингдек, ташриф буюрувчиларга эсдалик сертификатларини топшириш билан уларнинг алоҳида технологик жараёнларда иштирок этиши.

2018 йилнинг июнидан бошлаб

Ижрочилар қарори

Йирик саноат корхоналари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

32.

Туристлар учун экскурсия саёҳатлари қилиш имконини берувчи Самарқанд шаҳрида, кейинчалик эса республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам икки қаватли автобуслар қатновини йўлга қўйиш.

2018 йил апрель

Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, «Aznur Travel» МЧЖ, тадбиркорлик субъектлари

33.

2003 йил 4 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 482-сон қарори билан тасдиқланган автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга қуйидагиларнинг: туристик автобуслар хавфсизлик талабларига (GPS, мажбурий ва ихтиёрий суғурта полиси, махсус ёруғлик қайтарувчи линияси, ҳайдовчиларда мобиль алоқа, авария ҳолатларида «огоҳлантирувчи тугма» ва бошқаларнинг мавжуд бўлиши) жавоб бериши шарти билан мазкур автобусларни кузатиб бориш;

иккита ҳайдовчиси бўлганда тунги вақтларда бўш автобусларнинг қатновини тақиқлаш;

ички ишлар ҳудудий органлари томонидан тузиладиган ҳар сафар маҳаллий туристик гуруҳларни ташишдан олдин янгиланадиган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси (бир кишилик далолатнома);

республика ҳудуди бўйлаб бир гуруҳ фуқароларнинг саёҳатини ташкил этганда — ҳокимлик ҳузуридаги йўл хавфсизлигини таъминлаш Комиссияси билан келишиш жараёнининг ман этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.

2018 йил май

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

ИИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Умумий овқатланиш пунктлари, клублар, кўнгилочар муассасалар ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларнинг соат 00.00 га қадар ишлаш тариби ва шартларини тасдиқлаш, шунингдек, кўнгилочар масканларнинг «Tourist Friendly» ихтиёрий сертификатлаштириш тизими бўйича кеча-кундуз фаолият юритишини таъминлаш учун ички ишлар органлари билан тезкор алоқа бўлиши зарурлиги тўғрисидаги талабларни ишлаб чиқиш. Кеча-кундуз ишлаш режимидаги умумий овқатланиш пунктлари, клублар, кўнгилочар масканлар ва бошқа шунга ўхшаш объектларнинг рўйхати ва тасдиқланган иш тартиби расмий манбаларда эълон қилинишини таъминлаш.

2018 йил февраль

ИИВ ва Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг қўшма қарори

ИИВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35.

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан туристларни туристик карталар, умумий овқатланиш пунктлари тўғрисида маълумот, жойлашиш воситалари билан таъминловчи, шунингдек, такси чақириш имконини берувчи, маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталари, сувенирлар, сим-карталар ҳамда биринчи навбатда зарур бўлган бошқа предметларни олиш имконини берадиган, давлат-хусусий шериклик схемаси асосида стационар ва мобиль (кўчма) ахборот марказларини (дўкончалар) ўрнатиш жойини белгилаш.

Маълумот марказлари (дўкончалар) ва унда сотиладиган товарлар рўйхати Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси билан келишилади, бунда уларнинг жойлашишига рухсат маҳаллий ҳокимият органлари томонидан икки иш куни мобайнида тақдим этилади.

2018 йил мартдан бошлаб

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

IV. ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ ВА ТУРИСТЛАР УЧУН ЗАРУР ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

36.

Пухта таҳлил асосида тегишли вилоятлар ҳудудларида туристик зоналар ва тоғ туристик кластерларини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Бунда асосий эътиборни асосланганлик ва тегишли зоналар ва кластерлар яратишнинг иқтисодий зарурлигига, уларнинг ҳудудий жойлашишига, керакли муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига, молиялаштириш ва солиқ имтиёзларининг манбаларини белгилаган ҳолда инвесторларга тақдим этиладиган тегишли зоналар ҳудудида туристик соҳа объектларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қаратиш.

2018 йил июнь

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

37.

Туристик зоналар ва тоғ кластерларининг аниқ чегараларини белгилаш, шунингдек, зарур ҳужжатларни (топосуратга олиш, тўлиқ кадастр ҳужжатлари, геологик қидирувлар ва сейсмик даража тўғрисида ҳисоботлар, ҳарорат тебранишининг йиллик даражаси ҳамда бошқалар) тақдим этиш билан биргаликда режалаштирилаётган объектлар қурилиши учун инвестицион компанияларга ўрнатилган тартибда ер участкалари ажратилишини амалга ошириш.

Туристик зоналар ва тоғ кластерлари ҳудудидаги объектлар қурилишининг манзилли рўйхатини уларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тасдиқлаш.

Қонунчиликка мувофиқ, эгаларига тегишли зарарни қоплашни таъминлаш билан бирга, эскирган биноларни бузиш ва туристик зоналар ва тоғ кластерлари бинолари қуриладиган ҳудудларни тозалашни ўрнатилган тартибда ташкил этиш, шунингдек, қурилаётган объектларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва коммунал инфратузилмаларини ўтказмоқ.

туристик зоналар ва тоғ кластерларини барпо этиш муддатларига мувофиқ

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Давергеодезкадастр, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, жалб қилинган тижорат банклари

38.

Шаҳарларни ва аҳоли пунктларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда республиканинг ҳар бир катта шаҳрида дўконлари, супермаркетлари, савдо марказлари ва комплекслари бўлган алоҳида савдо-сотиқ кўчалари бўлишини, шунингдек, эсдалик совғалари, кафетерийлар, ресторанлар, чойхоналар, магазинлар, ҳунармандчилик дўконлари ва маҳаллий ҳамда чет эл туристлари учун жозибадор бўлган бошқа кўнгилочар жойлари бўлган пиёда квартали (ҳудуди)ни, шунингдек, уларга олиб борувчи қулай йўлларни қуриш ва тегишли муҳандислик-коммунал тузилмани қуриш билан «Ҳалол», «Кошер» ва «Веган» стандартлари талабларини инобатга олишни назарда тутиш.

Туристик зоналар ва тоғ кластерларини ривожлантириш доирасида турли экскурсиялар, томоша дастурлари (чироқли шоулар, театр томошалари, фольклор ансамбллари ва эстрада артистларининг концертлари), боулинг, бўш вақтларда спорт-соғломлаштириш билан шуғулланиш ва сайр-томошанинг бошқа турларини тақдим этувчи катта маданий-кўнгилочар комплекслар ҳар бир вилоятда (шаҳарларда ва рекреацион зоналарда) босқичма-босқич ташкил этишни таъминлаш.

Туристик зоналар ва тоғ кластерларини лойиҳалаштириш жараёнида бош режаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2018 й. ПФ-5483-сон Фармони таҳриридаги графа)

39.

Умумий фойдаланишдаги йўлларни реконструкция қилиш ва таъмирлашнинг манзилли рўйхатини тасдиқлашга тайёрлашда унга туристик намойиш объектлари бўлган республиканинг туристик марказларини боғловчи йўл участкаларини қуриш ва таъмирлаш ишларини қўшиш, шунингдек, йўл тармоғини кенгайтириш.

ҳар йили 1 декабрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси, Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

40.

Кейинчалик имконияти чекланган инсонларни қабул қилиш учун модернизация қилиш ва мослаштириш мақсадида туристик объектлар ва инфратузилмаларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2018 йил март

Ижрочилар қарори

Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

41.

Мамлакатнинг туристик ресурслари (маданий мерос объектлари, зиёрат-туризм жойлари, музейлар, ҳунармандлар устахоналари, маданий-кўнгилочар ва бошқа мавзуга оид парклар, санаториялар ва бошқа курорт-соғломлаштириш муассасалари, меҳмонхоналар ва бошқа шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари, гидлар (экскурсоводлар), инструктор — йўл кўрсатувчилар, спорт иншоотлари, спорт майдончалари ва туризмнинг фаол турларини ташкил этиш учун жойлар, муҳофаза этиладиган табиат ҳудудлари ҳамда табиатнинг бошқа ўзига хос объектлари, агротуризм объектлари, умумий овқатланиш пунктлари) паспортларини шакллантириш ва инвентаризациядан ўтказиш ва туристик объектлар ягона базасини яратиш, уни «Uzbekistan.travel» порталида жойлаштириш.

2018 йил август, кейинчалик тизимли равишда янгилаб бориш

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

42.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентига техник регламентнинг амал қилиши ҳаракатини туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари доирасида чора-тадбирларни амалга оширадиган юридик шахслар томонидан олиб кириладиган туристик транспорт воситаларига даҳл қилмаслигини назарда тутувчи ёки Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари илтимосномасига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2018 йил март

Вазирлар Маҳкамаси қарори

«Ўзстандарт» Агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

43.

Қишлоқ жойларидаги меҳмон уйларига кредит маблағи ажратиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2018 йил мартдан

Ижрочилар қарори

«Микрокредитбанк» АТБ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44.

Истеъмол товарлари (концепцияга кўра ёки «Seven Eleven», «Family mart» ва бошқа машҳур тармоқларни жалб қилиш билан) дўконлари тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳамда преференциялар тақдим этиш тўғрисидаги таклифларни киритиш.

2018 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДСҚ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

45.

Санитария-гигиена узеллари ҳолатига алоҳида эътибор қаратган ҳолда болалар мактабгача таълим муассасалари, мактабларда, шифохоналарда, бошқа ижтимоий объектларда ва йўл атрофидаги инфратузилмаларда цементланган ахлатхоналар қурилишини назарда тутувчи санитар-гигиеник узеллар ҳолатини яхшиловчи ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, замонавий ассенизаторлик машиналарини сотиб олиш, вентиляция тизимини ўрнатиш, совуқ ва иссиқ сув, санитар-гигиеник воситалар билан таъминлаш. Замонавий ва намунали жамоат санитария-гигиена узелларини барпо этишни (ўрнатишни) таъминлаган маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларини ҳар йили моддий рағбатлантириш механизмини жорий этиш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар

46.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузурида туризм соҳасида инновациялар Марказини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил июнь

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

47.

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш асосида янги таклифлар ва инновацион қарорларни ишлаб чиқиш учун етакчи тадқиқот марказлари ва ташкилотлар, шу жумладан хориж тадқиқот марказлари ва ташкилотларини жалб этиш.

мунтазам

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, бошқа ташкилотлар

48.

«Туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича республика маркази» ДУК мисолида Ўзбекистоннинг туристик соҳани қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари Жамғармасининг маблағлари ҳисобидан аъзолик бадалларини тўлаган ҳолда Туристик гидлар уюшмалари бутунжаҳон федерацияси (WFTGA)га аъзо бўлиб киришини таъминлаш.

2018 йилдан

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ТИВ

49.

Тематик парклар қуриш, унга туташ ҳудудларда ландшафт дизайнини ишлатишни ҳисобга олган ҳолда, ўрнатилган тартибда дам олиш жойларини ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш, кафе қуриш, туташ кўчаларни реконструкция қилиш, ташқи ёритиш воситаларини ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш.

ер участкаси ажратилиши билан

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг тасдиқланиши

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сон Фармони таҳриридаги графа)

50.

Бепул Wi-Fi алоқа нуқталари ўрнатиладиган жамоат жойлари, шу жумладан, автостанциялар, аэропортлар ва туристик объектлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

51.

Маданий мерос объектларида ва давлат музейларида смарт-технологияларни жорий этиш концепциясини асосан давлат-хусусий шериклик асосида, ҳар йили концепция чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган маблағларни аниқлаган ҳолда тайёрлаш.

Мазкур концепцияга ягона билет ва ташриф буюрувчиларни электрон рўйхатга олиш тизими, виртуал турлар, аудиогидлар ўрнатиш, чет тилларда тарихий ёдгорликларнинг электрон каталогини ва уларнинг 3D-моделларини ишлаб чиқиш, классик матнлар таржимаси ва шарҳларини амалга ошириш имконини берувчи, шунингдек, тегишли маданий-тарихий мерос объектлари тўғрисида тўлиқ маълумотни тақдим этувчи мобил иловалар яратишни киритиш.

2018 йил апрель

Ижрочилар қарори

Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар

52.

Инвесторлар кенг доирасини, шу жумладан, хориж инвесторларини ҳам жалб қилган ҳолда Ўзбекистоннинг туристик индустриясида инвесторларнинг ҳар йиллик Форумини ўтказиш.

2018 йилнинг I ярим йиллиги, кейинчалик ҳар йили

Ижрочилар қарори

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

Т/р

Жой номланиши

Шаҳардан масофаси (км)

Табиат-манзара афзаллиги

Йўлларнинг ҳолати

Маҳаллий аҳолининг асосий машғулоти

Туризмнинг салоҳиятли турлари

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Элликқалъа тумани, Акчакул қишлоғи

5

Амударё қирғоғи

Қониқарли

Мева-сабзавот ва балиқчилик

Археологик, тиббий ва соғломлаштириш туризми

2.

Беруний тумани, Олтинсой қишлоғи

75

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (Бадай Тўқай,) ўсимликлар, балиқ ва қушларнинг турли хиллари

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик

Экотуризм, агротуризм, тарихий ва зиёрат туризм

Андижон вилояти

3.

Хўжаобод тумани, Манак қишлоғи, Тош ота маҳалласи, Имомота қишлоғи

40/20

Тоғлар, ўрмон ва боғлар

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва туристик хизматлар Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва туристик хизматлар

Тарихий ва зиёрат туризм

4.

Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ қишлоғи, Ширмонбулоқ маҳалласи

20/7

Тоғлар, ўрмон ва боғлар

Қониқарли

Гастрономик туризм, агротуризм, экотуризм

5.

Балиқчи тумани, Балиқчи қишлоғи, Кул маҳалласи, Гулистон қишлоғи, Мирзабошичек маҳалласи

40/3

Дам олиш учун жой

Қониқарли

6.

Хонобод тумани, Хонтоғ ва Позилмонота дам олиш зоналари

90/5

Ўрмон, камёб дарахтлар

Қониқарли

Экотуризм ва соғломлаштириш туризми

7.

Андижон тумани, Боғишамол дам олиш зонаси

6

Ер сатҳидан 350 м баландликдаги осма йўл ва қалин ўрмон

Қониқарли

Тарихий ва зиёрат туризми

Бухоро вилояти

8.

Когон тумани

42

Қизилқум бой ландшафти, камёб жониворлар

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик

Экотуризм

30

Тўдакўл сув омбори, дам олиш зоналари

Ўрта

Чорвачилик боғдорчилик ва балиқчилик

Экотуризм, пляж хордиғи

9.

Қоровулбозор тумани

50

Жайрон эко-маркази

Ўрта

Чорвачилик, балиқчилик

Агротуризм, вино туризми, флора ва фаунада сайр қилиш ва танишиш

10.

Қоровулбозор тумани Девхона кўли соҳили

70

Девхона кўли

Ўрта

Чорвачилик, балиқчилик

Экотуризм, туяларда сайр қилиш, балиқчилик

11.

Бухоро тумани, Янгитурмуш посёлкаси, Қайрағоч

18

Дам олиш жойи

Мева-сабзавотчилик

Тарихий-билиш туризми

12.

Шофиркон тумани

80

Шаршара, Оғитма кўли

Ўрта

Чорвачилик, балиқчилик

Туяларда сайр қилиш, сафари, овчилик ва балиқчилик

13.

Пешку тумани

50

Коаркир кўли

Ўрта

Сафари, туя ва отларда сайр қилиш, овчилик ва балиқчилик

14.

Ғиждувон тумани, Зафаробод, Шўрча посёлкаси

45

Шўрча кўли

Ўрта

Экотуризм, сафари, туя ва отларда сайр қилиш, овчилик ва балиқчилик

15.

Ғиждувон тумани,

40

Магистрал трасса М 37

Ўрта

Савдо, хизматлар тармоғи

Гастрономик туризм

16.

Бухоро шаҳри, Ситораи Мохи-Хоса

5

Экотуристик шаҳарча, қишлоқ шаҳарча

Қониқарли

Боғдорчилик, балиқчилик

Балиқчилик, яшаш ва анаъналар, ҳаёти билан танишиш

17.

Ғиждувон, Когон, Ромитан, Шофиркон, Вобкент туманлари

Умумий 150

Бухоронинг етти муқаддас пирлари

Ўрта

Савдо-сотиқ, хизматлар тармоғи

Зиёрат турлар, гастрономик туризм

Жиззах вилояти

18.

Фориш тумани, Қизилқум қишлоғи

40

Айдар Арнасой кўли

Қониқарсиз

Чорвачилик

Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, орнитологик, соғломлаштириш, сувли, ов туризми ва агротуризм

19.

Фориш тумани, Можурум қишлоғи

42

1600 йилдан кўп бўлган ари инлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

20.

Фориш тумани, Ҳаёт қишлоғи

45

Дам олиш жойи

Қониқарсиз

Чорвачилик

21.

Фориш тумани, Бирлашган қишлоғи

20

«Бирлашган» қишлоғидаги соғломлаштириш маркази ва дам олиш зонаси

Қониқарсиз

Чорвачилик

22.

Фориш тумани, Ухум қишлоғи

30

Эрамиздан аввалги I-II асрлардаги қоя расмлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

23.

Фориш тумани, Гараша қишлоғи

55

Археологик майдонлар, қалин ўрмон, булоқ, тарихий қабр тошлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

24.

Фориш тумани, Қоратош қишлоғи

50

«Хўжабоғбон ота» дам олиш зонаси, иссиқ сувлар, 1000 йиллик тут дарахтлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

25.

Фориш тумани, Нарвон қишлоғи

35

Тоғли жойлар, тепаликлар, кўплаб булоқлар, қалин дарахтзорлар

Қониқарсиз

Чорвачилик

26.

Фориш тумани, Баланд шаҳарчаси

10

Х аср тарихий жойлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, орнитологик, соғломлаштириш, сувли, ов туризми ва агротуризм

27.

Зомин тумани, Ўриклисой қишлоғи

6

24110 га майдонга эга миллий табиат парки

Қониқарли

Чорвачилик

20

«Зомин» санаторияси

Қониқарли

Чорвачилик

18

«Зомин» парки ҳудудидаги сунъий шаршара

Қониқарли

Чорвачилик

20

2000 м чуқурликдан кўтариладиган «Шербулоқ» булоғи, 120 ўринга мўлжалланган дам олиш зонаси

Қониқарли

Чорвачилик

28.

Зомин тумани, Пишағор қишлоғи

28

Палеонтологик ғор

Қониқарсиз

Чорвачилик

24

«Хужаи серо бота» зиёратгоҳи, 49 та булоқ

Қониқарсиз

Чорвачилик

29.

Зомин тумани, Увол қишлоғи

18

«Увалдара» тоғли жойлар, шаршаралар, «Парпиойим» тош ёдгорлиги

Қониқарсиз

Чорвачилик

Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, соғломлаштириш ва агротуризм

30.

Зомин тумани, Бешкуби қишлоғи

16

Қалин қорақарағайзор, тоғли сувлар

Қониқарсиз

Чорвачилик

31.

Зомин тумани, Туреман қишлоғи

20

Соғломлаштирувчи булоқ, 1000 йиллик тут дарахтлари

Қониқарсиз

Чорвачилик

32.

Зомин тумани, Еттикечув қишлоғи

21

400 йиллик шумтол

Қониқарсиз

Чорвачилик

21

Шифобахш булоқлар, «Арчамозор» қорақарағайзори

Қониқарсиз

Чорвачилик

33.

Зомин тумани, Ўрикли қишлоғи

10

«Бобоёнғок» боғи ҳудудидаги 700 йиллик ёнғоқ

Қониқарли

Чорвачилик

34.

Зомин тумани, Туркман қишлоғи

23

2,3 га ҳудудга эга бўлган яшил дарахтзор, «Хўжа Шохимардан» булоғи

Қониқарсиз

Чорвачилик

35.

Зомин тумани, Қўшинтепа қишлоғи

20

Қобилмозор зиёратчилар жойи

Қониқарсиз

Чорвачилик

36.

Зомин тумани, Лайлакуя қишлоғи

12

Соғломлаштирувчи ва шифобахш булоқлар

Қониқарсиз

Чорвачилик

37.

Зомин тумани, Хулкар қишлоғи

6

«Туркистон» адирлари тоғ дарёларидан бошланувчи дарё

Қониқарсиз

Чорвачилик

38.

Янгиобод тумани, Қўшқанд қишлоғи

23

«Чўкмозорота» — археологик жойи, қадимги қабристон, 600 — 700 йиллик тут дарахтлари

Қониқарсиз

Археологик туризм, зиёрат туризм

39.

Янгиобод тумани, Чанғовул қишлоғи

23

Дам олиш жойи

Қониқарсиз

Чорвачилик

Экотуризм

40.

Янгиобод тумани, Хўжамишкент қишлоғи

24

«Хўжамишкент» булоқлари зиёратгоҳи, ғорлар

Қониқарли

Чорвачилик

Зиёрат туризм

41.

Бахмал тумани, Новка қишлоғи

30

Новка ота зиёратгоҳларидаги кўп йиллик чинорлар ва булоқлар

Қониқарли

Чорвачилик ва боғдорчилик

Тарихий, илмий, экологик, гастрономик, соғломлаштирувчи туризм ва агротуризм

50

Зомин давлат қўриқхонасидаги ноёб тошлар

Қониқарли

Чорвачилик ва боғдорчилик

42.

Бахмал тумани, Музбулоқ қишлоғи

56

«Қирққиз» Зомин давлат қўриқхонаси

Қониқарли

Чорвачилик ва боғдорчилик

53

«Тош куёв» Зомин давлат қўриқхонаси

Қониқарли

Чорвачилик ва боғдорчилик

43.

Бахмал тумани, Еттикечув қишлоғи

43

Ноёб шаклли тошлар

Қониқарсиз

44.

Бахмал тумани, Мугол қишлоғи

43

«Боғи мажор» ўрмони, Сангзор дарёсининг бошланиши

Қониқарсиз

45.

Ғаллаорол тумани, Куйтош маҳалласи

35

«Куйтош» тоғидаги ноёб тош шакллари

Қониқарсиз

Экотуризм

46.

Ғаллаорол тумани, Авлиё маҳалласи

26

«Саад ибн Абу Ваққос» зиёратгоҳидаги кўп йиллик чинорлар ва булоқлар

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Зиёрат туризм

47.

Ғаллаорол тумани, Губдин қишлоғи

21

Табиат-манзарали тоғлар

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Экотуризм

23

Булоқлар, археологик жойлар, «Губдунота» қалин дарахтзори

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Зиёрат туризм, археологик туризм

48.

Ғаллаорол тумани, Сайфин қишлоғи

30

Тарихий қабр усти тошлари, булоқлар

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Экотуризм

49.

Ғаллаорол тумани, Саврук қишлоғи

22

Булоқлар, археологик жойлар, «Соврукота» қалин дарахтзори

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Зиёрат туризм, археологик туризм

50.

Жиззах тумани, Бахмалсой қишлоғи

20

«Амир Темур дарвоза» тарихий жойи

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Тарихий, билишга оид туризм

51.

Жиззах тумани, Олтиховуз қишлоғи

14

500 йиллик «Бобо ёнғоқ» ёнғоғи

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Экотуризм

52.

Жиззах тумани, Паймат қишлоғи

16

«Парпиота», зиёратгоҳ жойлар

Қониқарсиз

Чорвачилик ва боғдорчилик

Зиёрат туризм

Қашқадарё вилояти

53.

Қамаши тумани, Лангар посёлкаси

40

Тоғ олди жойлар

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик

Этнографик туризм, зиёрат туризм

54.

Китоб тумани, Оқсув ва Қайнар посёлкалари

12 и 18

Тоғ олди жойлар

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик

Экотуризм

Навоий вилояти

55.

Нурота тумани, Синтоб маҳалласи

210

Тоғли жойлар, кўл, дарё

Қониқарли

Чорвачилик

Экологик ва фаол туризм, тарихий ва зиёрат туризм

56.

Нурота тумани, Айдаркул

185

Юртовые лагеря, охотничье угодье, пустыня

Қониқарли

Чорвачилик

57.

Конимех тумани, Дунгалак маҳалласи

180

Юртовые лагеря, охотничье угодье, пустыня

Қониқарли

Чорвачилик

Экологик ва фаол туризм

58.

Конимех тумани, Янги Ғазғон маҳалласи

160

Ўтовли лагерлар, ов нарсалари, чўл, туяларда сайр, велосипед ва мотоциклларда сайр қилиш

Қониқарли

Чорвачилик

59.

Хатирчи тумани, Сангижумон қишлоғи

110

Тоғли жойлар, шаршаралар, Тешиктош

Қониқарсиз

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва узумчилик

60.

Навбаҳор тумани, Сармишсой дараси

50

Тоғли жойлар, дарёлар, «Сармиш» лагери

Қониқарли

Чорвачилик

Зиёрат туризм, саёҳат ва экотуризм

61.

Учқудуқ тумани, Жарақудук дараси

380

Тоғли ўрмон

Қониқарли

Чорвачилик

Экологик ва фаол туризм

62.

Қизилтепа тумани, Арабон маҳалласи

90

«Тўдакўл» сув омбори, дам олиш зонаси, пансионатлар

Қониқарли

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик, балиқчилик

Агротуризм, экотуризм ва гастрономик туризм

Наманган вилояти

63.

Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғи

35

Тоғли жойлар ва мевали боғлар

Қониқарли

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик, балиқчилик

Экотуризм, агротуризм

64.

Чуст тумани, Ғова қишлоғи

40

Тоғли жойлар

Қониқарли

Тарихий, гастрономик туризм ва экотуризм

65.

Поп тумани, Чодак қишлоғи

60

Тоғли жойлар, ўрмон хўжалиги, дарё қирғоғи

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва ҳунармандчилик

Экологик, гастрономик туризм, агротуризм ва экотуризм

66.

Чортоқ тумани, Ҳазратишох қишлоғи

35

Тоғли жойлар ва мевали боғлар

Қониқарсиз

Чорвачилик, мева-сабзавотчиликва боғдорчилик

Соғломлаштирувчи ва зиёрат туризм

67.

Косонсой тумани, Кушон қишлоғи

25

Сирдарё дарёси қирғоғи, мевали боғлар, ёввойи табиат

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик ва ҳунармандчилик

Экотуризм, агротуризм, соғломлаштирувчи ва зиёрат туризм

68.

Норин тумани, Учтепа қишлоғи

15

Сирдарё дарёси қирғоғи

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик

Экотуризм, соғломлаштирувчи туризм

69.

Тўрақўрғон тумани, Ахси қишлоғи

20

Сирдарё дарёси қирғоғи

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик, ҳунармандчилик

Тарихий туризм ва агротуризм

70.

Мингбулоқ тумани, Гўртепа қишлоғи

25

Қумли саҳро ҳудуди, «Шўрсув» булоғи

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик,

Экотуризм, Соғломлаштирувчи туризм

Самарқанд вилояти

71.

Ургут тумани, Қоратепа қишлоғи, Тахта Қорача довони

43

Ўрмон, қарағайзор, довон баландлиги 1679 м

Қониқарли

Мева-сабзавотчиликва чорвачилик

Маданий ташрифлар, саёҳат, экологик ва экстремал туризм ва спорт ҳамда рекреацион туризм

72.

Ургут тумани, Омонқўтон қишлоғи

40

20 гадан кўп бўлган ўрмон ҳудудидаги 200 та шифобахш булоқлар

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик, чорвачилик ва тамаки етиштириш

73.

Самарқанд тумани, Охалик қишлоғи

16

Ҳудудида кўплаб булоқлар, дарё ва кўллар мавжуд

Қониқарли

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, саоат корхоналаридаги бандлик

Бориб кўриш, зиёрат туризмва агротуризм

74.

Самарканд тумани, Миранкул қишлоғи

18

Тоғли жойлар, ҳуддудда кўплаб булоқлар, дарё ва кўллар мавжуд

Қониқарли

Бориб кўриш, зиёрат спортива агротуризм

Сурхандарё вилояти

75.

Бойсун тумани, Мачай посёлкаси, Тешиктош ғори

35

Шаршара, ибтидоий одам манзилгоҳи

Қониқарсиз

Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик

Экотуризм

76.

Шеробод тумани Зараутсой ғори

20

Қадимги қоятош ёзувлари, ғор

Қониқарсиз

Гастрономик туризм ва агротуризм

77.

Сариосий тумани Сангардак посёлкаси

40

Шаршара

Қониқарсиз

Экотуризм

Сирдарё вилояти

78.

Гулистонтумани, Ўзбекистан қишлоғи

35

Мевали боғлар ва ёввойи табиат

Қониқарли

Мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик

Гастрономик туризм ва агротуризм

79.

Ҳудудлардаги корхоналарга тегишли Сирдарё дарёси соҳиллари

40

Сирдарё дарёси соҳили

Қониқарли

Экотуризм

80.

Сардоба сув омбори Чаманзор қишлоғи, Эргаш Каҳҳор қишлоғи

60

«Сардоба» сув омбори

Қониқарли

Тарихий-маданий туризм

Тошкент вилояти

81.

Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғи

18

Тоғли, ўрмон ва сув хавзаси орвоқ сув омбори, Угам дарёси)

Қониқарли

Туризм хизматлари, боғдорчилик ва чорвачилик

Экстремал тоғ туризми

82.

Бўстонлиқ тумани, Сижжак қишлоғи, Сарбо маҳалласи

50

83.

Бўстонлиқ тумани Бурчмулло қишлоғи

30

84.

Бўстонлиқ тумани поселок Боғистон

40

85.

Ангрен шаҳри Лашкарак посёлкаси

25

Ўзига хос табиат, тоғли жойлар, мевали боғлар

Қониқарсиз

Туризм хизматлари, боғдорчилик, чорвачилик

Тарихий туризм ва экотуризм

86.

Ангрен шаҳри Янгиобод посёлкаси

35

Тоғли жойлар, дам олиш базаси, чанғи трассаси, кичикроқ дарё

Қониқарсиз

Туризм хизматлари

Тарихий туризм ва экотуризм

87.

Паркент тумани Кумушкон қишлоғи

10

Ўзига хос табиат, дам олиш зонаси, мевали боғлар зиёратчилар жойи

Қониқарли

Туризм хизматлари, боғдорчилик, чорвачилик

Гастрономик туризм, агро-экотуризм

88.

Паркент тумани Сўқоқ қишлоғи

8

Мевали боғлар, лагерлар, узумзорлар, шаршара, кичикроқ дарё, ўзига хос табиат

Қониқарли

89.

Паркент тумани Заркент посёлкаси

12

Мевали боғлар, ўзига хос табиат, кичикроқ дарё, узумзорлар

Қониқарсиз

Фарғона вилояти

90.

Фарғона тумани Водил қишлоғи

25

Ўзига хос табиат, мевали боғлар

Қониқарли

Пахтачилик вабоғдорчилик

Саёҳат ва экотуризм, тиббий ва соғломлаштирувчи туризм

91.

Фарғона тумани Шохимардон қишлоғи

50

Горная местность, фруктовые сады, уникальная природа

Қониқарсиз

Боғдорчилик

92.

Ёзёвон тумани табиат ёдгорлиги

40

Ўзига хос табиат

Йўл қопламаси мавжуд эмас

Пахтачилик, шоликорлик, полиз экинлари

Саёҳат ва экотуризм

93.

Қувасой тумани Арсиф қишлоғи

30

Ўзига хос табиат

Йўл қопламаси мавжуд эмас

Боғдорчилик

Хоразм вилояти

94.

Боғот тумани Деҳқонбозор ва Миришкор қишлоғи

30

Узумзорлар

Қониқарли

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик

Гастрономик туризм

95.

Ургенч тумани Чолиш посёлкаси, Тўқай комплекси

10

Амударё соҳили

Қониқарли

Чорвачилик ва мева-сабзавотчилик

Экотуризм, гастрономик туризм

96.

Янгиариқ тумани «Хоразмбалиқ» ОАЖ тасарруфидаги кўл

35

Сунъий кўллар

Қониқарсиз

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчилик

Тарихий туризм

97.

Янгибозор тумани «Маданият» фермерлик уюшмаси ҳудуди

45

Узумзорлар

Қониқарсиз

Чорвачилик, мева-сабзавотчилик

Экотуризм, гастрономик туризм

Амударё соҳили


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази