Республиканинг туризм салоҳиятини, биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2018 йил 10 февралдан бошлаб Исроил давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2018 йил 10 февралдан бошлаб фуқаролари учун Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучерни ёхуд Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг мурожаатномасини тақдим этишга оид талаб бекор қилинишини ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда икки иш куни мобайнида визани расмийлаштиришни назарда тутадиган туризм визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 июлдан бошлаб электрон кириш визаларини бериш тизими ишга туширилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий туризм маҳсулотини тарғиб қилиш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК этиб қайта ташкил этилсин, унга республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни ташкил этиш бўйича вазифалар юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
2018 йил 1 мартига қадар «Миллий PR-маркази» ДУК учун замонавий ва юқори технологик суратга олиш ускуналари, автотранспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган автотранспорт воситаларини сотиб олишни ўз ичига олувчи зарурий моддий-техник базаси яратилишини, шунингдек, ижара тўловисиз зарурий хоналар ажратилишини;
2018 йил 1 апрелига қадар ижодий ва суратга олиш гуруҳларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан шакллантиришни, шунингдек, уларни таъминлаш ва моддий рағбатлантириш учун зарурий маблағлар ажратилишини;
шакллантирилган ижодий ва суратга олиш гуруҳларининг сценарийлар ва суратга олиш ишлари концепциясини ишлаб чиқиш, республика ҳудудларига ижодий экспедициялар ва хизмат сафарлари, шунингдек, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича материалларни тайёрлайдиган бошқа ижодий гуруҳлар фаолиятини доимий асосда, шу жумладан аутсорсинг орқали молиялаштирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг қуйидаги аҳоли қатламлари учун республика ҳудудлари бўйлаб туризм-экскурсия турлари ташкил этилишини кўзда тутувчи «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
ташкилотлар ходимлари учун — дам олиш кунларида, умуммиллий байрамлар ва таътил кунларида, айниқса туризм мавсуми суст даврда;
аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, пенсионерлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун — санаторий-курортларда дам олишдан фаол фойдаланган ҳолда йил давомида;
кексалар, ёш оилалар, фуқаролар йиғинлари фаоллари, хотин-қизлар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакиллари учун — туризм мавсуми суст даврда.
бир ой муддатда Дастурни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун киритсин;
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда туризм хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг сифат, хавфсизлик ва нархларнинг рақобатбардошлиги мезонларидан келиб чиқиб Дастурда иштирок этиш ҳамда уларнинг Дастурни амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини белгиласин;
2018 йилнинг 1 мартига қадар ўзининг расмий веб-сайтида Дастурда иштирок этиш шартлари, туризм-экскурсия дастурларини ташкил этиш механизмлари ҳақидаги, ҳамкор ташкилотчилар ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатлари ҳамда бошқа зарурий маълумотларни жойлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг тузилган халқаро шартномаларини мазкур Фармоннинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
а) асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахсларни улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини 2022 йилнинг 1 январига қадар — белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари;
дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туризм операторларига истисно тариқасида экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган олиб кирилаётган транспорт воситаларига автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича алоҳида давлат рақами сериясини татбиқ этган ҳолда ва улардан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш шарти билан 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2018 йилнинг 1 январидан эътиборан туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн брон (банд) қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг солиққа солинадиган базаси электрон хизматларни, жумладан, электрон тўловлар, брон (банд) қилиш, эквайринг ва бошқа хизматларни, шунингдек, туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилади;
жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда тегишли сифатдаги уланишни таъминлашлари лозим;
ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси, шу жумладан ягона солиқ тўлови бўйича базаси тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилади;
жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бундай ҳудудларни ташкил этган жойларда 18 кв.м.дан ортиқ бўлмаган ўлчамдаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатиш ҳуқуқи беғараз асосда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатларини олмасдан тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларида (Wi-Fi) тақдим этилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан амалга оширилади.
(10-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
11. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг меҳмонхоналарни, туташ йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 200 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ой муддатда тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шартларда кредитлар ажратилиши учун уларга кредит линияларини очсин:
меҳмонхоналар ва туташ йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмалари объектлари учун импорт ускуналар ва технологияларни харид қилиш учун кредит муддати 15 йилни (имтиёзли давр — 5 йил) ташкил қилади. Мақсадли кредит линиясининг маблағлари ҳисобига битта мижоз учун ажратиладиган кредит ҳажми лойиҳа қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;
кредитлар ваколатли тижорат банкларининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий ва молиявий мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ижобий қарорлари асосида берилади. Бунда, бир қарз олувчига бериладиган кредит миқдори битта инвестиция лойиҳаси учун 10 млн. АҚШ долларидан ошмаслиги лозим.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo Bo’ylab» телеканали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ички туризм, дам олишнинг фаол турлари ва спорт туризмини ривожлантириш, маданий мерос объектлари ва табиий бойликлар, шу жумладан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни ёритиш масалалари бўйича бош ахборот ҳамкори сифатида белгилансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кунлик муддатда мазкур Фармонни ҳисобга олган ҳолда кириш туризмини ривожлантириш, ички туризмнинг жадал ривожланишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ваколатлари ва тузилмасини қайта кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармон билан мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири — Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонидаги:
«кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштириш. Бундай ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди»;
тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли)».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонида:
4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «2018 йил 1 январдан бошлаб», «мажбурий» сўзлари тегишлича «2018 йил 1 апрелдан бошлаб», «ихтиёрий» сўзлари билан алмаштирилсин;
«белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб кириш учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)».