02.02.2018 йилдаги ПФ-5325-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2021
 LexUZ шарҳи
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПФ-5898-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПФ-5840-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон)
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПФ-5840-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон)
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПФ-5880-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 06/19/5880/4044-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПФ-5880-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 06/19/5880/4044-сон)

Т/р

Ҳудудлар

Туман ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Қўнғирот тумани

Хўжайли тумани

Беруний тумани

Тўрткўл тумани

Чимбой тумани

Элликқалъа тумани

Амударё тумани

Шуманай тумани

Қонликўл тумани

Кегейли тумани

Мўйноқ тумани

Қораўзак тумани

Тахтакўпир тумани

Нукус тумани

Тахиатош тумани

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Қўрғонтепа тумани

Шаҳрихон тумани

Андижон тумани

Жалақудуқ тумани

Избоскан тумани

Марҳамат тумани

Хонобод шаҳри

Асака тумани

Балиқчи тумани

Бўз тумани

Булоқбоши тумани

Пахтаобод тумани

Олтинкўл тумани

Хўжаобод тумани

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Ромитан тумани

Қоракўл тумани

Шофиркон тумани

Когон шаҳри

Жондор тумани

Пешку тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Когон тумани

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Зомин тумани

Дўстлик тумани

Ғаллаорол тумани

Фориш тумани

Бахмал тумани

Ш.Рашидов тумани

Пахтакор тумани

Мирзачўл тумани

Арнасой тумани

Зарбдор тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Нишон тумани

Муборак тумани

Миришкор тумани

Чироқчи тумани

Ғузор тумани

Яккабоғ тумани

Косон тумани

Қамаши тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Қарши тумани

Китоб тумани

Деҳқонобод тумани

Касби тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Зарафшон шаҳри

Учқудуқ тумани

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Конимех тумани

Навбаҳор тумани

Нурота тумани

Томди тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Косонсой тумани

Норин тумани

Учқўрғон тумани

Чуст тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Чортоқ тумани

Мингбулоқ тумани

Наманган тумани

Уйчи тумани

Янгиқўрғон тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Каттақўрғон шаҳри

Ургут тумани

Нарпай тумани

Жомбой тумани

Самарқанд тумани

Иштихон тумани

Пайариқ тумани

Пастдарғом тумани

Каттақўрғон тумани

Булунғур тумани

Нуробод тумани

Пахтачи тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Тойлоқ тумани

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Сирдарё тумани

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Сардоба тумани

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Мирзаобод тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Денов тумани

Шўрчи тумани

Шеробод тумани

Жарқўрғон тумани

Сариосиё тумани

Музработ тумани

Қумқўрғон тумани

Узун тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Қизириқ тумани

Олтинсой тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Бекобод шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бўстонлиқ тумани

Қибрай тумани

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Янгийўл тумани

Охангарон шаҳри

Янгийўл шаҳри

Охангарон тумани

Оққўрғон тумани

Бекобод тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Паркент тумани

Пискент тумани

Чиноз тумани

Юқоричирчиқ тумани

Тошкент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Қува тумани

Боғдод тумани

Бешариқ тумани

Ўзбекистон тумани

Тошлоқ тумани

Учкўприк тумани

Қувасой шаҳри

Бувайда тумани

Данғара тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Риштон тумани

Фарғона тумани

Ёзёвон тумани

Сўх тумани

Фурқат тумани

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Ҳазорасп тумани

Хива тумани

Хонқа тумани

Боғот тумани

Шовот тумани

Хива шаҳри

Урганч тумани

Қўшкўпир тумани

Гурлан тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент шаҳри

Олмазор тумани

Бектемир тумани

Миробод тумани

Мирзо Улуғбек тумани

Сирғали тумани

Учтепа тумани

Чилонзор тумани

Шайхонтоҳур тумани

Юнусобод тумани

Яккасарой тумани

Яшнобод тумани

Жами

106

94

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро
муддати

Масъул ижрочилар

I. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, туманлар (шаҳарлар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ФҲДЁ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

2.

Қуйидагиларни:

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини, уларнинг тузилмаларини тасдиқлашни, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хотин-қизлар қўмиталари, соғлиқни сақлаш органлари, ФҲДЁ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик тартибини, ҳар бир ходимнинг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилашни ҳисобга олган ҳолда;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш, шунингдек, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга оид махсус ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
март

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълим вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига ёш иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2018 йил
март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

4.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

(Қ. Куранбаев),Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

5.

Шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва ш.к.) билан шуғулланаётган шахсларни аҳолининг банд бўлганлар тоифасига киритиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (З.Мирзаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов)

6.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уйларни қуриш юзасидан ҳудудий манзилли дастурларни, шунингдек, уйларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
март

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Давархитектқурилиш қўмитаси (Б. Закиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Никоҳдан ўтувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича била туриб уларнинг соғлиғи ҳақида нотўғри маълумотларни акс эттирувчи маълумотномаларни берганлик учун тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Олий суд

(К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова)

9.

Никоҳдан ўтувчи шахслар томонидан оилавий ҳаёт асослари бўйича мажбурий ўқишдан ўтишлари масаласини ўрганиш ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда бу соҳада самарали ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
июнь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев),

10.

Қуйидагиларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш:

фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг оилавий низолар ва ажрашишларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасини;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ва фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, шу жумладан уларнинг хотин-қизлар ва оилаларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда амалий кўмак бериши масалалари, шунингдек, мазкур тузилмаларнинг фаолиятига раҳбарлик қилишни туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга юклаш масалаларини назарда тутган ҳолда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
июнь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова)

11.

Уй-жой мулкдори билан доимий бирга яшовчи фарзандларининг эр-хотинларни уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олинишига қаратилган таклифларни тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил
июль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова)

12.

Оила ва никоҳни сақлаш бўйича эр ва хотиннинг биргаликдаги жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган, хусусан, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда эр-хотиннинг ажралиш ҳолатида воз кечиш тўлови бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд

(К. Камилов), Хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова)

13.

Халқаро меҳнат ташкилотининг «1952 йилги оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги 183-сонли Конвенциясини имплементация қилишга доир халқаро тажрибани ўрганиш ва уни ратификация қилиш бўйича таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов),
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

(А. Саидов), Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов), Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

14.

Халқаро илғор тажрибани ўрганган ҳолда никоҳдан ўтиш учун ҳужжатларни топширгандан сўнг шахсларнинг никоҳга киришигача бўлган даврни узайтиришни, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг фақат суд томонидан кўриб чиқилиши, суд томонидан ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун бир йилгача муҳлат тайинлаши бўйича таклиф тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Камилов), Бош прокуратура

(О. Муродов), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ (А. Саидов)

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур Фармони мазмун-моҳиятини оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.

Режа-жадвал

Режа-жадвал ишлаб чиқиш — 2018 йил февраль

амалга ошириш — режа асосида

МТРК (А. Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), ЎзМАА (Л. Тангриев), ЎзЭОАВМА

(Ф. Абдуҳолиқов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова)

16.

Мазкур Фармон доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида қабул қилинган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш ва бу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни киритиш.

Таҳлилий маълумотнома,

зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

II. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида иштирокини янада ошириш

17.

Жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида:

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, шу жумладан, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;

меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;

«Устоз — шогирд» тизими ривожлантириш;

хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Тадбиркор аёл» уюшмаси (Г. Махмудова), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Марказий банк (Т. Ишметов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Қуйдагиларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш:

бандлик дастурлари доирасида яратилган янги иш ўринларига битирувчи қизларни жойлаштириш;

яратилган иш ўринларининг ҳақиқатда мавжудлиги устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган қизларга имтиёзли кредитлар ажратилишини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

режаси

ҳар чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёш қизлар — Чиноз туманидаги махсус мактаб-интернати ва Қўқон махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишлар ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан асосли таклифлар киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил

февраль-март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Халқ таълим вазирлиги (У. Иноятов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), Маънавият ва маърифат маркази

(А. Қодиров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)

20.

Намунавий жамоа шартномаларини, уларга иш берувчилар томонидан хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини назарда тутувчи алоҳида бандларни киритган ҳолда такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил
март

Касаба уюшмалари Федерацияси

(К. Рафиков), Хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Нарбаева), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов)

21.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослалашувига, жумладан қуйидаги усулларни қўллаб, кўмаклашиш:

уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш чораларини кўриш;

лозим бўлганда касбга қайта тайёрлаш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;

доимий психологик ёрдамни ташкил этиш;

уларнинг вояга етмаган фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва тизимли тадбирларни ташкил этиш;

маҳаллалардаги турли тадбирларга жалб этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил
март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов), «Тадбиркор аёл» уюшмаси

(Г. Махмудова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини янада ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тадбиркор аёллар» республика бизнес-форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

режаси

ҳар йили

июнь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Тадбиркор аёл» уюшмаси (Г. Махмудова), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

III. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда
ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамкорликни кучайтириш

23.

Ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини ошириш мақсадида «Миллий қадрият ва урф-одатларни сақлашда аёлларнинг ўрни» мавзусида анъанавий илмий-амалий конференция ташкил этиш.

Чора-тадбирлар
режаси

ҳар йили

май

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маънавият ва маърифат маркази

(А. Қодиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Республикамиздаги иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларини мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш ва уларни оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш.

Режа-график

Режа-график ишлаб чиқиш — 2018 йил
март

амалга ошириш — режа асосида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маънавият ва маърифат маркази

(А. Қодиров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

25.

Қуйидагиларни ташкил этган ҳолда «Ёш оилалар ва қизлар» республика конференциясини ўтказиш:

«Мен ҳам етакчи бўламан» мавзусида 16 ёшдан 30 ёшдан ошмаган ижтимоий фаол ва уюшмаган қизларнинг турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган раҳбар аёллар билан учрашувини;

«Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Оилам китоб ўқийди» акциясини;

ёш хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли касб-ҳунарлар бўйича «Ким нимага қодир?» маҳорат дарсларини;

«Соғлом турмуш тарзи» акцияси (спорт мусобақалари)ни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар
режаси

ҳар йили
август

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Фаолияти биринчи навбатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишга ва уларни нормал ҳаётга қайтаришга қаратилган хотин-қизлар қўмиталари қошида аёллар ижтимоий мослашув марказларини ҳудудларда ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқаруви қарори лойиҳаси

2018 йил

сентябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

27.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тезкорлик билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, уларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш ва мурожаатларига тезкор муносабат билдириш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича «Тезкор алоқа»ни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2018 йил
ноябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

28.

Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ўзи фаолият юритаётган соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, оилага садоқати ва фарзанд тарбиясидаги ибрати билан халқ эътирофига сазовор бўлаётган аёллар тўғрисида «Ўзбекистон аёллари» («Женщины Узбекистана») китобини чоп этиш, уни рус ва инглиз тилларига таржима қилиш.

Китоб чоп этиш

2018 йил
декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), ЎзМАА (Л. Тангриев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова), «Ижод» фонди

(Ш. Ирзоев), «Илҳом» фонди (Ж. Ризаев)

29.

Қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш, миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида «Қизларжон» телекўрсатувини ташкил этиш.

Режа-график

ҳар ойда
бир марта

МТРК (А. Хаджаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

30.

Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, оилаларнинг ҳаётини ёритувчи ва аҳоли, айниқса, аёллар ҳамда ёшлар учун ўрнак бўладиган қаҳрамонлар образини яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйишга хизмат қиладиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион, қисқа метражли фильмлар, телесериал ва спектакллар яратиш.

Чора-тадбирлар режаси

Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш — 2018 йил апрель

амалга ошириш-

2018-2019

йиллар

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги

(Ф. Закиров), МТРК (А. Хаджаев), Ёзувчилар уюшмаси (М. Аҳмедов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Нуроний» жамғармаси (Ш. Жалилов)

31.

Хотин-қизлар ва к?м таъминланган оилалар болалари учун Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили
март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдухакимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (А. Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Оила институти ролини мустаҳкамлаш, оила қадриятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш

32.

Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2018 йил

май

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Хотин-қизлар ўртасида оила маънавиятини юксалтириш, уларга фарзанд тарбияси ва оилада ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги ўринларини чуқур англашларига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018 йил

апрель

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

Маънавият ва маърифат маркази

(А. Қодиров),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев),

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

34.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш бўйича «Халқаро оила куни»га бағишланган комплекс тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

ҳар йили

15 майгача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), МТРК (А. Хаджаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

35.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш мақсадида «Ибратли оила»;

Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш, уларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш мақсадида «Йил аёли» республика танловларини ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари баёнлари лойиҳалари

ҳар йили

апрель-май

ҳар йили

декабрь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Нуроний» жамғармаси (Ш. Джалилов), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков)

36.

Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда таълим муассасалари психологларининг ролини танқидий таҳлил қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси

чора-тадбирлар режаси

2018 йил

март

Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

37.

Қизларда олижаноб ахлоқий фазилатлар, юксак маънавият ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида «Қизлар кутубхонаси» туркумидаги «Фақат қизлар учун» номли оммабоп рисолаларнинг мобил иловасини яратиш ва чоп этиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018 йил

август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова) Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

38.

Хотин-қизлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари учун «Аёллар психологияси асослари» номли услубий қўлланма ва видео дарсликни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

Услубий қўлланма

2018 йил

август

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди (С. Турсунбаева), МТРК (А. Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни барвақт аниқлаш, шу жумладан, оилавий ажрашишларни олдини олиш мақсадида «Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси аъзолари учун мотивация технологиялари» номли услубий қўлланмани тайёрлаш ҳамда қўлланмани бу каби ҳолатлар кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудларда синовдан ўтказиш.

Услубий қўлланма

2018 йил

октябрь

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди (С. Турсунбаева), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

40.

Таълим тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи ўқув дастурларини ташкил этиш:

мактабгача таълим муассасаларида 4 ёшдан ошган болалар учун оилавий қадриятлар бўйича ҳафталик (10 15 дақиқа давомийлигида) машғулотлар ўтказишни;

умумтаълим мактабларининг 5 7 синфларига «Оила асослари» ва 8 10 синфларига «Оила этикаси ва психологияси» фанларини киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил
май

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

41.

Оилада маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданият, оилавий муносабатлар психологиясини ошириш мақсадида «Оила энциклопедияси»ни чоп этиш, шунингдек уни кам таъминланган оилаларга бепул асосларда ҳамда оила қураётган ёшларга имтиёзли асосларда тарқатиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2019 йил

январь

ЎзМАА (Л. Тангриев),
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова),

Маънавият ва маърифат маркази

(А. Қодиров), «Илҳом» фонди (Ж. Ризаев), «Ижод» фонди (Ш. Ирзоев)

V. Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини
кенг тарғиб этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

42.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида:

хотин-қизлар, болалар ва оила қураётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

икки ёшгача бўлган болаларни эмлаш ишларини сифатли ташкиллаштириш;

фертиль ёшдаги аёлларнинг контрацептив воситаларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;

ҳомиладор аёллар ва гўдакларда туғма нуқсон ва хавфли белгиларни олдини олиш, шу жумладан, скрининг-текширувлар ўтказилишини ўрганиб бориш;

ижтимоий касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш;

онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун аёлларни скрининг-текширувлардан ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

«Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов),

«Соғлом авлод учун» фонди (С. Инамова)

43.

Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш (тўғри овқатланиш, гигиена, тиббий маданият, спорт билан шуғулланиш ва бошқалар) асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Касб-ҳунар таълими маркази (М. Холмухамедов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

(Қ. Куранбаев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), «Соғлом авлод учун» фонди (С. Инамова)

44.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилиш мақсадида:

барча турдаги спорт мажмуаларининг спорт-соғломлаштириш гуруҳларида кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларнинг имтиёзли шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш;

спортнинг нафис турлари бўйича бир неча босқичли хотин-қизлар спартакиадаларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2018 йил
март

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси (Р. Қурбонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Хотин-қизлар қўмитаси

(Т. Нарбаева), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

45.

Ота-оналар учун оилада ногирон фарзандларини тўғри парваришлаш ва тарбиялаш, уларнинг тегишли кўникмаларини патронаж тизими орқали ошириш бўйича услубий кўрсатмалар тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Услубий кўрсатмалар

Тарғибот тадбирлари

2018 йил
апрель

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (В. Алимова), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

46.

Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида оилавий мутолаа учун «Соғлом турмуш тарзи ва профилактикаси алифбоси» электрон модулини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда яратиш ва тарқатиш.

Электрон модуль

2018 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Шарқ аёли» халқаро аёллар жамоат фонди

(С. Турсунбаева), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров),
Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев)

VI. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази тизими идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш

47.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳар)лар хотин-қизлар қўмиталарига ҳамда «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали ва ташаббускор кадрларни жалб этиш.

Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

март

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

48.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ишларида уларнинг иштирокини таъминлаш тизимини шакллантириш.

Чора-тадбирлар
режаси

2018 йил

апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

(Ғ. Абдукаримов), ЎзННТМА (А. Каримов)

49.

«Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар тажрибаси» республика аёллар форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар
режаси

ҳар йили

ноябрь

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

(Ғ. Абдукаримов), ЎзННТМА (А. Каримов)

50.

Таълим муассасаларида «Қизларжон» тўгараклари фаолиятини ташкил этиш орқали қизларни ахлоқий ва эстетик маданиятини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик масалалари бўйича машғулотлар ўтказиш.

Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

апрель

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Маданият вазирлиги

(Б. Сайфуллаев)

51.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари ва бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:

замон талабидан келиб чиққан ҳолда бошланғич ташкилотлар низомини ишлаб чиқиш;

хотин-қизлар билан амалга ошириладиган ишларнинг мазмуни, йўналишлари, шакли ва услубларини аниқ белгилаш;

бошланғич ташкилотлар раислари учун ўқув семинарлар ташкил этиш;

«Хотин-қизлар қўмиталарининг энг намунали бошланғич ташкилоти» танловини ташкил этиш.

Низом

Услубий тавсиялар

Чора-тадбирлар

режаси

Чора-тадбирлар

режаси

2018 йил

апрель

2018 йил

апрель

режа асосида

режа асосида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

52.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари ва фаол аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар
режаси

2018 йил

май

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Касаба уюшмалари Федерацияси

(К. Рафиков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов)

53.

«Саодат» журнали ва «Оила ва жамият» газетаси таҳририятлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чораларни белгилаш, уларнинг электрон шаклларини яратиш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар
режаси

2018 йил
июнь

Хотин-қизлар қўмитаси
(Т. Нарбаева), ЎзМАА (Л. Тангриев)

54.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

ягона электрон тизимни ва электрон ҳужжат айланишини жорий этиш;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг веб-сайти платформасида хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш бўйича онлайн ва интерактив хизматларни кўрсатишни ўз ичига олган тиббиёт (tib.uz), психология (psy.uz), ҳуқуқ (yurist.uz), иш ўринлари, бизнес (biz.ayol.uz) соҳаларида хотин-қизларга маслаҳатлар бериш бўйича алоҳида суб-сайтларни яратиш;

ходимларни ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида уларнинг малакаларини ошириш;

барча бўлимларни тезкор алоқа каналлари, замонавий компьютерлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2018 йил
апрель

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази

(Д. Ташмухамедова), Молия вазирлиги

(А. Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида:

уларнинг ёритилишида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;

халқаро конференциялар, «давра суҳбат»лари ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ўтказиш;

миллий маърузаларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни лойиҳаси

2018-2021 йиллар давомида

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) (У.Мухаммадиев), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

(А. Саидов), ЎзА (А. Кўчимов), ЎзЭОАВМА (Ф. Абдуҳолиқов), «Жаҳон» АА (А. Ғуломов)

56.

Оммавий ахборот воситалари орқали хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли ўртасида кенг ёритишга қаратилган ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида марказий газета ва журналларда, Интернет тармоғида, радио ва телевидениеда қуйидаги мавзуларда мунтазам материаллар чоп этиб бориш:

аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни;

хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;

соғлом она — соғлом келажак;

оилавий муносабатлар, анъаналар ва урф-одатлар;

оилада фарзанд тарбияси;

эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари;

хотин-қизлар тадбиркорлиги ва бошқалар.

Режа-жадвал

2018 йил
февраль

ЎзМАА (Л. Тангриев), ЎзА (А. Кўчимов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Ташмухамедова), МТРК (А. Хаджаев), ЎзЭОАВМА

(Ф. Абдуҳолиқов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов)

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)