Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Электр энергиясига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантириш тартиби

3-боб. Электр таъминоти шартномасини тузиш

4-боб. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

5-боб. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш ва кучланишни узатиш

6-боб. Электр қурилмалари ва электр тармоқларининг техник ҳолати юзасидан томонларнинг жавобгарлиги

7-боб. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва уларни эксплуатация қилиш

8-боб. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

1-§. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари

2-§. Истеъмолчилар билан электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш

3-§. Истеъмолчилар билан электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш

4-§. Электр энергияси учун маиший истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш

§ 5. Электр энергиясини ҳисобга олиш бузилганда ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби

9-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10-боб. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11-боб. Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига чегирмалар ва устамалар

12-боб. Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифига чегирмалар (устамалар)

13-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари

14-боб. Электр энергиясини чеклаш ёки узиб қўйиш шартлари

15-боб. Блок-станцияларга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар

16-боб. Якунловчи қоида

2-ИЛОВА
Табиий газдан фойдаланиш қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Асосий тушунчалар

3-боб. Табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш

4-боб. Маиший ва коммунал хўжалик истеъмолчиларни газ тармоқларига уланиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

5-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби

6-боб. Табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш

7-боб. Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тартиби

8-боб. Табиий газни ҳисобга олиш тартиби

9-боб. Маиший истеъмолчилар, шу жумладан оилавий корхоналар томонидан табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

10-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятига эга истеъмолчилар, шунингдек, коммунал-маиший истеъмолчиларнинг табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

11-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби

12-боб. 100 кВт дан ортиқ қувватга эга бўлган газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган истеъмолчилар томонидан табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалаш

13-боб. Газ таъминоти ташкилоти ва табиий газ истеъмолчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

14-боб. Газ таъминоти ташкилотининг табиий газ ҳисобот балансини тузиш тартиби

15-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

1-ИЛОВА
«Истеъмолчи»нинг техник параметрлари ҳақида маълумотлар

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати

Ҳужжат 16.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Электр энергетика тўғрисида», «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчилар белгиланган тартибда электр тармоқларидан мажбурий узилади;
мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
121. Қоида бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу Қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш асбоблари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса — маиший истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги қуввати бўйича амалда ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
125. Маиший истеъмолчи электр таъминоти корхонасининг келгуси қиёслов хизмати учун тўловни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида хабарномасини олганидан сўнг (ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига тегишли бўлган ҳисобга олиш асбобларидан ташқари) ушбу хизмат учун тўловни амалга оширмаганда (маиший хизматчи узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолатдан ташқари, ушбу ҳолат ҳужжатлар асосида тасдиқланиши лозим) ёки электр таъминоти корхонасининг ваколатли вакилига ўзининг ҳисобга олиш асбобларига тегишли ишларни амалга ошириш учун йўл қўймаганда ва бу унинг айби билан қиёслов тадбирлари олиб борилиши узилишига олиб келса, ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш приборининг қиёслов ўтказиш муддати тугагандан сўнг маиший истеъмолчи электр энергияси учун тўловни ёритиш электр қабул қилгичларининг қувватидан сутканинг қоронғи вақтида фойдаланишдан, штепсель розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланишдан келиб-чиқиб амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
129. Уланган қуввати 250 кВа ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар мазкур Қоидаларнинг 127-бандида кўрсатилган мажбуриятлар билан биргаликда қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Маиший истеъмолчилар учун электр таъминотининг намунавий шартномаси

20__ йил «___» _____________

_____-сон

_____________________________

(шартнома тузилган жой)

_________________________________________________________________________ асосида фаолият
юритувчи ________________________________________________________________________________________ раҳбари

(ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг номланиши)

______________________________________________________________________________ (кейинги ўринларда «Корхона»
(ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг Ф.И.Ш.)

деб аталади) бир томондан ҳамда ____________________________________________________________________________

(истеъмолчи Ф.И.Ш.)

(кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб аталади) (ҳисоб рақами) ______________________

иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

I. Шартнома предмети

1.1. Ушбу Шартномага мувофиқ, Корхона Истеъмолчига электр энергиясини (кейинги ўринларда — энергия деб аталади) уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Истеъмолчи энергияни фақат маиший эҳтиёжлар учун сотиб олади.

II. Етказиб берилган энергияни ҳисобга олиш

2.1. Келишилган йиллик истеъмол қилинадиган энергиянинг ҳажми иловага мувофиқ ойларга бўлинган ҳолда ___________ кВт/соатни ташкил қилади.

2.2. Истеъмолчи ҳисоб-китоб даврида олган энергиянинг ҳақиқий ҳажми ҳисобга олиш прибори (кейинги ўринларда — прибор деб аталади) кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

2.3. Уй-жойлар, квартиралар, уй хўжалиги, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида ҳисобга олиш приборини ўрнатишда унинг бутунлиги учун жавобгарлик Истеъмолчига юкланади.

Ҳисобга олиш прибори Истеъмолчининг айби билан бузилган (пломбаси бузилганда, ойнаси синганда ва бошқалар) ёки йўқолган тақдирда, ҳисобга олиш приборини алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш Корхона томонидан амалга оширилади, унинг қийматини ва кўрсатилган хизматлар ҳақини Истеъмолчи тўлайди.

2.4. Ҳисобга олиш приборини зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда унинг сақланиши ва бутунлиги учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки тасарруфида турар жой бўлган ташкилот жавоб беради.

Зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборига зарар етказилганда ёки ўғирланган тақдирда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ва ёки тасарруфида турар жой бўлган ташкилот уни ўз ҳисобидан тиклаши шарт.

2.5. Истеъмолчининг ҳисобга олиш прибори қуйидаги текширувлардан ўтказилади:

а) вақти-вақти билан қиёслаш — ушбу турдаги ҳисобга олиш приборининг қиёсловдан ўтказиш оралиғи муддати тугаганда;

б) навбатдан ташқари қиёслаш — ҳисобга олиш приборига зарар етказилганда, пломбаси бузилганда, қайта дастурлаш зарурати юзага келганда;

в) эксперт қиёслаш — ҳисобга олиш приборининг созлиги, фойдаланишга яроқлилиги, шунингдек, метрологик хусусиятларининг норматив ҳужжатлар талабларига мослиги бўйича низоли масалалар юзага келганда.

2.6. Ҳисобга олиш приборини вақти-вақти билан қиёслаш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган муддатда ўтказилади. Қиёсловдан ўтказиш оралиғи тўрт йилни ташкил этади.

2.7. Навбатдан ташқари ва эксперт қиёслаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Бюро деб аталади) ташаббуси билан ўтказилади ва қиёслаш хизматларини ўтказиш ҳақи ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойдан қатъи назар тўланади.

Ҳисобга олиш приборига Истеъмолчининг айби билан зарар етказилган ҳолларда, қиёслашни ўтказиш учун хизматлар ҳақи Истеъмолчи томонидан тўланади.

2.8. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиш (демонтаж қилиш), ўрнатиш (монтаж қилиш) ва пломбалаш Бюро вакиллари билан биргаликда Корхонанинг ваколатли ходимлари томонидан Истеъмолчининг иштирокида далолатномани тузган ҳолда амалга оширилади.

2.9. Қиёслаш ҳисобга олиш прибори ечилгандан сўнг 15 кун ичида тугатилиши керак.

2.10. Бюро вакили белгиланган намунадаги ва тегишли амал қилиш муддати қайд этилган гувоҳномани кўрсатган тақдирда, ҳисобга олиш приборини соат 800 дан 2000 гача тўсқинликсиз текшириш ҳуқуқига эгадир.

III. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1. Маиший истеъмолчилар (аҳоли)нинг турар жойлари, хонадонлар, умумий ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида, шу жумладан боғдорчилик ширкатлари ва дала ҳовлиларни суғоришда электр насослари, шахсий автомобиллар турадиган гаражларда маиший эҳтиёжлари учун фойдаланган электр энергияси учун қўлланиладиган ток қабул қилгичларнинг қуввати ва ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган жойидан қатъий назар, аҳоли учун белгиланган бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади.

3.2. Ушбу Шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади.

3.3. Истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт.

3.4. Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар Бюро ёки Истеъмолчи томонидан тўлдирилган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади. Бунда тўловлар қонунчилик билан белгиланган барча мавжуд усулларда (тижорат банклари ва почта бўлимлари, мобил алоқа, интернет ва бошқалар) амалга оширилади.

3.5. Истеъмолчи тўлов бўйича қарздор бўлганда, ҳар бир тўлов муддати ўтган кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорда, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

3.6. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган энергия ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади. Қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.

3.7. Истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 12 ойдан кўп бўлмаган муддат учун энергиядан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин, бу ҳолда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

3.8. Энергия ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда ЭҲНАТ деб аталади) уланган ёки энергия учун олдиндан тўлаш қурилмасига эга ҳисоблаш прибори бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган ҳақ доирасида етказиб берилади.

3.9. Энергияни ҳисобга олиш Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган энергия учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда Корхонанинг қарори бўйича ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

Энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш қайта тикланиши зарур.

3.10. Агар, ҳисобга олиш приборини объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформатори, ҳисобга олиш прибори бўлмаганда, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва бошқалар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, Истеъмолчига етказиб берилган энергия учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.

3.11. Истеъмолчини электр тармоқларидан узиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;

ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган энергия учун қарздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро талабномалари ижро этилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш учун рухсат этилмаганда;

ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларни ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда;

электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ёки электр энергиясида� фойдаланиш Қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда.

3.12. Ҳисобга олинмаган энергия ҳажмининг нархини қайта ҳисоблаш Истеъмолчини Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод этмайди.

3.13. Қайта улашда Истеъмолчидан тўлов пайтидаги энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно).

IV. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ Корхона тармоқларига улаш;

сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;

электр энергияси етказиб беришни тугатилиши ёки тўхтатиб қўйиш сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;

электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида Корхона ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплатиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама тартибда электр таъминоти шартномасини бекор қилиш;

электр таъминоти шартномасини бекор қилганда фойдаланилмаган электр энергияси миқдори учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;

электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келадиган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсунуви бўйича юқори орган (мансабдор шахс)га мурожаат қилиш.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

Корхона томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;

фойдаланилган электр энергияси учун мазкур шартноманинг 3-бўлимида назарда тутилган тартиб, миқдор ва муддатларда ўз вақтида ҳақ тўлаш;

электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ўрнатилган тартибда Бюро ва/ёки Корхона вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш;

Бюро кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

ишлатилаётган электр қурилмалари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, Корхона ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш.

4.3. Корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Истеъмолчидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажаришни талаб қилиш;

Истеъмолчи томонидан мазкур шартноманинг шартлари бажарилмаганда
ёки бузилганда Корхонага етказилган ҳақиқий зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш;

Корхонанинг электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, келишмасдан ва огоҳлантирмасдан Истеъмолчига электр энергияси узатишни чеклаш;

Бюронинг кўрсатмасига асосан ҳамда ЭҲНАТга уланган ёки энергияга олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори бўлган истеъмолчини олдиндан тўланган ҳақи тугаганда Корхона электр тармоқларидан узиш.

Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.4. Корхона қуйидагиларга мажбур:

электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;

ускуналарни, электр узатиш линияларини, электр энергияни ҳисобга олиш приборларини эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек, ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш;

электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашда мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин огоҳлантириш;

истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши
ва бунинг сабаблари тўғрисида маълум қилиш;

жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш;

Истеъмолчининг электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа қоидабузилишлар тўғрисидаги аризаларини, ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш ва батафсил жавоб юбориш;

Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ўз вақтида қиёсловдан ўтказиш.

Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

V. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган Корхона бунинг оқибатида етказилган зарарни, Истеъмолчи
эса ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.

5.2. Корхона Истеъмолчи Бюро кўрсатмасига асосан электр энергиясидан узилганда ёки енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юзага келганда Истеъмолчи олдида жавобгар бўлмайди.

5.3. Мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

VI. Якунловчи шартлар

6.1. Шартнома ___________________________ гача бўлган муддатга тузилади.

Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин тақдим этилиши лозим.

6.2. Мазкур Шартнома ҳар икки томон учун тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган. Шартноманинг иловаси унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6.3. Корхона энергияни беришда ва Истеъмолчи уни истеъмол қилишда ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб қилишда мазкур шартнома ва қонунчиликка амал қиладилар.

6.4. Шартнома ижросини тугатиш ёки шартларини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

VII. Ҳисобга олиш приборлари ҳақида маълумот

Истеъмолчининг электр қурилмалари _________________________________________ кўчасидаги ___________-сон
ТПдан чиқувчи 0,4 кВ _____________________________ фидернинг ______________________-сон таянчига уланган.

Ҳисобга олиш приборининг тури ва рақами ____________________________________________________________,

«Ўзстандарт» агентлиги пломбасининг рақами __________________________________________________________,

Ҳисобга олиш прибори клеммник қопқоғидаги пломбасининг рақами:

Бюро __________________________________________, Корхона _________________________________________,

Шартнома тузиш пайтидаги ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичлари ___________________,

Охирги қиёслаш санаси _____________________, навбатдаги қиёслаш санаси _________________________________,

Уланган қувват _____________ кВт.

Корхона

Истеъмолчи

1. Номи ва манзили_______________________________
_______________________________________________
1. Манзил_____________________________________
_____________________________________________
2. Ҳ/р__________________________________________
_______________________________________________
2. Телефон (уй, уяли) ___________________________
____________________________________________
3. СТИР ________________________________________
_______________________________________________
3. Паспорт маълумотлари_____________________
4. ИФУТ________________________________________4. ПИНФЛ ____________________________________
5. Банк коди (ФПМ)_______________________________
_______________________________________________
5 СТИР______________________________________
6. Раҳбарнинг Ф.И.Ш.______________________________
_______________________________________________
6. Кадастр рақами______________________________
7. Имзо ____________7. Ф.И.Ш._____________________________________
8. Муҳр______________8. Имзо________________

Истеъмолчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва мазкур шартнома билан таништирилди ҳамда унга электр ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Корхона вакили

Истеъмолчи

____________________________________________
____________________________________________
Сана Ф.И.Ш. имзо

_______________________________________
_______________________________________
СанаФ.И.Ш. имзо

Кейинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахслар учун электр таъминотининг намунавий шартномаси

20___ йил «___» __________

_____-сон

_____________________________

(шартнома тузилган манзил)

________________________________________________________________ асосида фаолиятюритувчи

______________________________________________________________________________раҳбари
(ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг номи)

_____________________________________________________________________ (кейинги ўринларда

(ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг Ф.И.Ш.)

«Корхона» деб аталади) бир томондан ҳамда _____________________________________________________ асосида

фаолият юритувчи _________________________________________________________________________________

(истеъмолчининг номи)

раҳбари _________________________________________________________________________ (кейинги ўринларда
(истеъмолчи раҳбарининг Ф.И.Ш)

«Истеъмолчи» деб аталади), ҳисоб рақами —иккинчи томондан мазкур шартномани
қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Шартнома предмети

Ушбу Шартномага мувофиқ, Корхона Истеъмолчига электр энергиясини (кейинги ўринларда — энергия деб аталади) уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

II. Етказиб берилган энергияни ҳисобга олиш

2.1. Энергия истеъмолининг йиллик Шартномавий ҳажми:
актив _____________ кВт.с., реактив _____________ кВар.с. ни ташкил этади.
2.2. Етказиб бериладиган энергиянинг Шартнома тузилган кундаги умумий нархи ___________________ сўмни, тариф бўйича __________________________________________________________________________________________ (тариф тури: табақалаштирилган, бир ставкали ёки ўсиб борувчи коэффициент билан (кераклиси ёзилсин) ташкил этади.
2.3. Истеъмолчига етказиб бериладиган энергиянинг ойлар кесимидаги йиллик ҳажми ушбу Шартномага 1-иловада келтирилган.
2.4. Истеъмолчи томонидан олинган энергиянинг ҳақ тўланадиган ҳақиқий миқдори ушбу Шартномага 2-иловада назарда тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади.

III. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1. Энергия учун ҳисоб-китоблар табақалаштирилган, бир ставкали ёки ўсиб борувчи коэффициентли тарифлар (нархни белгилашнинг алоҳида тартиби) асосида амалга оширилади.
3.2. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган Истеъмолчи (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) электр энергияси учун ҳисоб-китобларни сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади.
Табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоблар:
ярим тиғиз пайт — сутканинг ёруғ вақтида (соат 900 дан 1700 гача) — белгиланган тариф бўйича,
тиғиз пайт — энг катта юкламали соатларда (ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатлари: эрталабки энг катта миқдор соат 600 дан 900 гача, кечки энг катта миқдор соат 1700 дан 2200 гача) — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни кўллаш орқали,
тунги пайт — сутканинг қоронғи вақтида (энг кам юкламали соатларда: 2200 дан 2400 гача ва 0000 дан 0600 гача) — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар камаювчи коэффициентни қўллаш орқали амалга оширилади.
Белгиланган тариф II-тариф гуруҳидаги бир ставкали тариф қўлланиладиган истеъмолчиларга ҳам амал қилади.
Табақалаштирилган тариф қўлланилмайдиган Истеъмолчига нисбатан энергия учун ҳисоб-китобларда бир ставкали тариф қўлланилади
Уланган қуввати 750 кВАгача бўлган, электр энергиясини реализация қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотлар рўйхатига киритилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи Истеъмолчи энергия учун тўловларни ўсиб борувчи коэффициентлар ва Ҳукумат қарори билан белгиланадиган тарифлар бўйича амалга оширади.
3.3. Ушбу шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади.
3.4. Истеъмолчи ҳисоб-китоб даври тугагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда — Бюро деб аталади) ваколатли вакили билан биргаликда ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олади ва ушбу Шартноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда энергия сарфи бўйича ҳисобот тузади.
Истеъмолчи Корхонага энергиянинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни ўз қўли билан, факсимил, электрон ёки почта алоқаси орқали ҳар ойнинг «___» санасигача тақдим этади. Бунда, уланган қуввати 750 кВА ва ундан бўлган тўловларни табақалаштирилган тарифда амалга оширадиган Истеъмолчилар бўйича энергия сарфи бўйича ҳисоботда ишлатилган электр энергияси (актив ва реактив) тўлиқ ҳажмидан ташқари алоҳида тиғиз, ярим тиғиз ва тунги пайтларда фойдаланилган ҳажмлар ҳам кўрсатилиши шарт.
3.5. Тарифлар ўзгарганда, Истеъмолчи етказиб берилаётган энергия учун янги тарифлар киритилган кундан бошлаб янги тарифлар бўйича ҳақ тўлайди.
3.6. Истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
3.7. Корхона энергия сарфи тўғрисидаги ҳисобот асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ҳамда ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини ёзиб беради.
Истеъмолчи турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган бир нечта объектга эга бўлса, ҳар бир тариф гуруҳи учун тариф кўрсатилган ҳолда умумий ҳисоб-фактура ёзилади.
3.8. Ҳисобга олиш прибори ушбу Шартномага 4-иловага мувофиқ, электр тармоқларининг мансублик баланси бўйича фарқлаш далолатномаси ва томонларнинг эксплуатация жавобгарлиги асосида аниқланадиган электр тармоғининг мансублик баланси чегарасида ўрнатилмаганда, чегарадан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойгача бўлган участкада энергиянинг технологик сарфланиш ҳажми Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш йўли орқали аниқланади ва ушбу Шартномага 5-иловага мувофиқ далолатномада кўрсатилади.
Бунда 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган, табақалаштирилган тарифда тўловларни амалга оширадиган Истеъмолчи учун энергиянинг технологик сарфланиш ҳажми сутканинг тиғиз, ярим тиғиз ва тунги пайтлари учун алоҳида аниқланиб, мутаносиб равишда жами олинган энергия ҳажмининг тегишли пайтларига тўлов ҳақини ёзиш учун қўшиб борилади.
3.9. Истеъмолчи энергиянинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни Шартномада кўрсатилган муддатда тақдим этмаган тақдирда, Корхона энергия истеъмолининг шартномада қайд этилган миқдори бўйича ёки ўтган давр учун ҳақиқатдан истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлов ҳисоб-варағини ёзади ва Истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида бу ҳақида тегишли белги қўйилади.
Бюро ҳисоблаш приборидан кўрсаткичларни назорат тартибида ёзиб олгандан кейин Корхона амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилади.
3.10. Истеъмолчининг энергия ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси тарифига устамалар, шунингдек, ҳисобга олинмаган энергияни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди.
Истеъмолчининг айби билан электр энергияси Шартномада кўрсатилган ҳажмда тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергия учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
3.11. Шартномада кўрсатилган ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилган миқдордан 5 фоиздан ортиқ миқдорда энергия олинганда, Истеъмолчидан Шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқча олинган энергия жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг бир ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
3.12. Истеъмолчи Корхона билан биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
3.13. Истеъмолчини қуйидаги ҳолларда электр тармоқларидан узилади:
Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган энергия учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини олиш учун рухсат этилмаганда;
ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қиладиган хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда;
электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ёки Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда.
3.14. Ҳисобга олинмаган энергия учун амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб Истеъмолчини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озо? этмайди.
3.15. Истеъмолчи тармоққа унинг томонидан қоидабузарлик ҳолати бартараф этилиб, мавжуд қарздорлик ва тўлов пайтидаги энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилгандан сўнг қайта уланади (ЭНҲАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно).

IV. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз электр қурилмаларини Корхона электр тармоқларига техник шартларга мувофиқ улаш;
сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;
электр энергияси етказиб беришнинг тўхталиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
Корхонага истеъмол қиладиган энергия ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда энергиянинг Шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан олдин 10 кундан кечикмай (жорий ой тугагунгача) берилиши лозим;
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплатиш;
шартномани қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама тартибда бекор қилиш;
Шартнома бекор қилганда фойдаланилмаган энергия миқдори учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
энергия етказиб берилиши тўхтатилганда етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келадиган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсунуви бўйича юқори органга (мансабдор шахсга) мурожаат қилиш.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
энергия истеъмолининг белгиланган режимига риоя этиш;
фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
эксплуатация қилаётган электр тармоқлари, приборлар, электр қурилмаларининг зарур техник ҳолатини сақлаш, шунингдек, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, Корхонага электр ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар бериш;
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Бюро ва электр энергетика соҳасидаги давлат назорати органининг ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларини бажариш;
Бюро ва/ёки корхона вакилининг ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришига белгиланган тартибда рухсат бериш;
йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин энергиянинг зарур миқдори учун Корхонага буюртманома бериш;
келгуси йил учун энергияга бўлган эҳтиёжни аниқлашда энергияни электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритиш, иситиш, шамоллатиш учун электр энергия сарфини, шунингдек, ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш.
Шунингдек, 5 МВт ва ундан юқори қувватга уланган Истеъмолчи:
истеъмол қилинаётган қувватнинг ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфи ва амалдаги миқдори,
энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи,
энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфини ҳисобга олиши ва Корхона талабига кўра хабар қилиши шарт.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.3. Корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Истеъмолчидан Шартномада белгиланган ўз мажбуриятларини бажаришини талаб этиш;
Ушбу шартнома шартлари бажарилмаганда ёки бузилганда Истеъмолчи томонидан етказилган ҳақиқий зарарни қоплатиш;
электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш буйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, келишмасдан ва огоҳлантирмасдан Истеъмолчига электр энергиясини узатишни чеклаш;
Бюронинг кўрсатмасига асосан ҳамда ЭҲНАТга уланган ёки энергияга олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори бўлган истеъмолчини олдиндан тўланган ҳақ тугаганда электр тармоқларидан узиш. Корхона қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.4. Корхона қуйидагиларга мажбур:
Истеъмолчига энергияни электр тармоғи орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасида Шартномада кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;
ускуналар, электр узатиш линиялари, ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, ўз электр ҳўжалиги объектларидаги носозликларни бартараф қилиш;
электр ҳўжалиги объектларини таъмирлаш билан боғлиқ электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида уч кундан кечикмасдан огоҳлантириш;
Истеъмолчини электр энергиясини етказиб беришдаги узилишлар ва уларнинг сабаблари тўғрисида хабардор қилиш;
киритилаётган чеклашлар тўғрисида чеклашларни ҳажми ва вақти кўрсатилган ҳолда олдиндан хабар бериш;
Истеъмолчининг электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа қоида бузарликлар тўғрисидаги аризаларини, ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш ва батафсил жавоб юбориш;
Истеъмолчига етказиб берилган энергия ҳисобини ўрнатилган тартибда юритиш;
Истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофиқ, беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавий ҳажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавий миқдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган тақдирда — истеъмолчига бу ҳақида рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда хабар қилиш;
Истеъмолчининг ўрнатилган ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни, шунингдек, Бюро билан бирга пломбалашни таъминлаш;
сифат кўрсаткичлари давлат стандартига мувофиқ бўлган электр энергиясини етказиб бериш.
Корхона қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

V. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳолларда, Корхона бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашга, Истеъмолчи эса етказилган реал зарарни қоплашга мажбур. 5.2. Корхона:
истеъмолчи электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилмай, электр энергияси истеъмоли ёки қувватининг шартномавий миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвали бажармаганда, паст сифатли электр энергияси етказиб берилганлиги учун;
захира манбаи автоматик ишга тушганда, автоматик қайта улаш ва автоматик тарзда тез-тез ўчиришлар вақтида электр энергиясини етказиб бериш борасидаги танаффуслар учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.
5.3. Корхона Истеъмолчи Бюро кўрсатмасига асосан электр энергиясидан узилганда ёки енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари юзага келганда (форс-мажор) Истеъмолчи олдида жавобгар бўлмайди.
5.4. Мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

VI. Якунловчи қоидалар

6.1. Шартнома ____________________________ гача бўлган муддатга тузилган. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин тақдим этилиши лозим.
6.2. Мазкур Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ва томонларнинг ҳар бирида сақланадиган икки нусхада тузилди. Шартноманинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6.3. Шартнома т�монлардан бирининг ташаббуси билан муддатидан олдин иккинчи томонни бекор қилиш муддатидан ўттиз кун олдин хабардор қилган ҳолда ва томонлар ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарти билан бекор қилиниши мумкин. Бекор қилиш тўғрисида хабарнома ёзма равишда юборилади.
6.4. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган бўлса ҳақиқий ҳисобланади.


VII. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари

Истеъмолчи:
Почта манзили____________________________________________________________________________________


Ҳисобрақами_____________________________________________________________________________________
Банк коди (МФО) ___________________________________ (ИНН) _________________________________________

Республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган Истеъмолчилар учун:
Бюджет фондининг ҳисобрақами ______________________________________________________________________
Банк коди (МФО)___________________________________ (ИНН) __________________________________________
Бюджетдан ташқари фонднинг ҳисобрақами _____________________________________________________________
Банк коди (МФО) __________________________________ (ИНН) __________________________________________
Телефонлар ___________________________________________________ Факс: _____________________________

(Истеъмолчи, шу жумладан унинг раҳбарини уяли телефони кўрсатилади)

Статистик кодлар:
ОКЭД ____________________________________________________________________________
СООГУ __________________________________________________________________________________________
СОАТО __________________________________________________________________________________________
КФС ____________________________________________________________________________________________
КОПФ ___________________________________________________________________________________________
ОКПО ___________________________________________________________________________________________
Корхона:
Почта манзили ____________________________________________________________________________________
Ҳисобрақами _____________________________________________________________________________________
Банк коди (МФО) _____________________________________ (ИНН) _______________________________________
Телефонлар:_______________________________________________ Факс: __________________________________
Статистик кодлар:
СООГУ __________________________________________________________________________________________
СОАТО __________________________________________________________________________________________

Истеъмолчи:

Корхона:

__________________________________________________ __________________________________________________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.О

_____________________________________________
_____________________________________________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.О



Юрист хулосаси:
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ __________________________________(имзо)_______________________________________(Ф.И.О)

Томонлар электр тармоқларининг баланс мансублиги ва эксплуатация қилиш бўйича масъуллик чегараси
ДАЛОЛАТНОМАСИ

1. Истеъмолчининг балансида қуйидаги электр қурилмалар мавжуд:
а) ҳаво линиялари___________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
б) кабель линиялари _________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
в) подстанциялар, трансформатор подстанциялари_________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________

2. Истеъмолчи ва Корхона ўртасида электр тармоқларнинг баланс бўйича мансублик чегараси:

__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________
3. Улардан қуйидагиларга:
а)________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
____________________________________________________________хизматлар Истеъмолчи ходимлари томонидан;
б) ________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
стеъмолчи билан тузилган Шартнома асосида электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан кўрсатилади.
4.
Электр қурилмаларнинг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича жавобгарлик чегараси қуйидагича белгиланди:
__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________________________


Вакиллар:

Истеъмолчи
М.Ў

__________________
(имзо)

__________________
(Ф.И.Ш)

Корхона
М.Ў

__________________ (имзо)

__________________ (Ф.И.Ш)

Энергияни йўқотилишларини аниқлаш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

Энергияни ҳисобга олиш приборлари электр тармоқларининг баланс бўйича мансублиги чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоқларининг баланс бўйича мансублиги чегараси ҳисобга олинган ҳолда мансублик чегарасидан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойгача бўлган участкада ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган энергия йўқотишлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) Қуввати ________ кВА бўлган трансформаторлардаги ойлик актив энергияни йўқотиш _____________ кВт.соат ёки _________ фоизни, реактив энергияни йўқотиш _________ кВАр.соат ёки _________ фоизни ташкил этади;

б) Истеъмолчининг кабель линияларидаги ҳар ойлик энергияни йўқотиш:
Узунлиги
_______________________________________________________________________________________м;
Кесими______________________________________________________________________________________ мм2;
Русуми _________________________________________________________________________________________ ;
Кучланиши _________________________ кВ,булса, ___________________кВт.соатни ёки_______________ фоизни ташкил этади;
в) Истеъмолчининг ҳаво линияларидаги ҳар ойлик энергия йўқолишлари:
Узунлиги_______________________________________________________________________________________м;
Кесими______________________________________________________________________________________ мм2;
Русуми _________________________________________________________________________________________ ;
Кучланиши _________________________ кВ,булса, ___________________кВт.соатни ёки_______________ фоизни ташкил этади;

Энергияни ҳар ойда жами йўқотишлар ҳажми ҳисоб давридаги энергия сарфининг ____ фоизини ташкил этади.

Корхона бир кунда __________ соат, бир ойда ____________ кун ишлайди.

Сменалар бўйича юклама нисбати (фоиз ҳисобида) I _______, II ________, III ________ни ташкил қилади.

Имзолар:

Истеъмолчи:

Корхона:

_____________________
(М.Ў. Имзо)

_____________________
(М.Ў. Имзо)

Компенсация қурилмаларининг ишлаш режими
1. Компенсация қурилмаларининг белгиланган қуввати

Т/р

Компенсация қурилмаларининг тури

Қуввати

Уланиш вақти

Жами

Эрталаб

Кечқурун

1.




1.1.



1.2.



2.

3.



4.

Конденсаторлар, кВар

1000 В гача

1000 В дан юқори,

жумладан:

Автоматик бошқариладиган:
1000 В гача
1000 В дан юқори,

Қўлда бошқариладиган:
1000 В гача
1000 В дан юқори,

Синхрон двигателлар (СД), кВт

СДнинг реактив қуввати, кВар (СД белгиланган қувватининг 30 фоизи, кВт)


Жами (1б.+3б.) кВар:
1000 В гача
1000 В дан юқори.


2. Реактив энергиянинг иқтисодий қиймати

Йил, ой

Реактив энергиянинг иқтисодий қиймати (кВар.соат)

Шу жумладан, тариф гуруҳлари бўйича

Январь
Февраль
Март
Апрель
Май
Июнь
Июль
Август
Сентябрь
Октябрь
Ноябрь
Декабрь
Тарифга устама қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда фаол энергиянинг амалдаги тарифи бўйича:
5% — реактив энергиядан иқтисодий қиймат доирасида фойдаланилганда;
10% — реактив энергиядан иқтисодий қиймат миқдоридан ортиқ фойдаланилганда белгиланади.
Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.
Тариф чегирмалари истеъмолчи ягона электр энергетика тизими тармоғида электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида ягона энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчининг бундай режимда ишлаш зарурати шартномада кўрсатилган бўлса, тақдим этилади.
Чегирма қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун амалдаги тарифнинг 15% миқдорида белгиланади

ИСТЕЪМОЛЧИ:
________________________
(М.Ў., имзо)

КОРХОНА:
________________________
(М.Ў., имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Газлаштириш учун техник шартларни бериш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 22-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган муддатда истеъмолчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади ва тақдим қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Истеъмолчида ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ИТСИ ва РСИ амалга ошириш учун кўрсатилган ҳажмда газ берилишини таъминлаш юзасидан етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Ушбу Қоидаларнинг 10-бандида келтирилган истеъмолчиларни об-ҳаво совиб кетиши даврида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўздавнефтгазинспекция», табиий газ ишлаб чиқариш, газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари ва истеъмолчилар (маиший ва коммунал хўжалик истеъмолчилари ҳамда оилавий корхоналардан ташқари) билан келишилган ҳолда корхоналарни заҳира ёқилғига ўтказиш жадвалларини тузиб, ушбу жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга юборилади. Жадваллар табиий газни етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари мазкур Қоидаларнинг 10-бандида келтирилган истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш имконини бермаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари томонидан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
93. Ушбу Қоидаларнинг 92-бандида кўрсатиб ўтилган муддатда истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловадаги рўйхатга мувофиқ табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланган истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
124. Маиший истеъмолчида ушбу Қоидаларнинг 123-бандида кўрсатиб ўтилган қоидабузарлик ҳолатлари, шунингдек, шахсий ҳисобрақамига (белгиланган меъёрлар бўйича истеъмол қилинган табиий газ миқдорини ҳисоблаш учун газ етказиб берувчи ташкилотнинг биллинг тизими) киритилган бошланғич маълумотлар (иситиш майдони, газдан фойдаланиш ускуналари сони ва яшовчилар сони) бузиб кўрсатилиши ҳолатлари аниқланганда, маиший истеъмолчидан Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходимининг сўнгги ташриф буюрган кунидан бошлаб, амалда аниқланган маълумотлар асосида белгиланган истеъмол меъёри бўйича ҳисобланган газ ҳажмининг ҳақи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
126. Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125-бандларида қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларида, фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг ундирилиши истеъмолчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилмайди.
127. Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125 бандларини бузилиши ҳолатлари Бюронинг уч нусхада тузиладиган ҳамда газ таъминоти ташкилоти вакиллари ва истеъмолчи томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақида далолатномага белги қўйилади. Бюро вакили газ таъминоти ташкилоти ваколатли шахслари билан бирга дарҳол мазкур истеъмолчиларни белгиланган тартибда газ тармоғидан узиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) Ушбу Қоидаларнинг 123 — 125 бандларида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.

_____-сон ШАРТНОМА

Маиший истеъмолчилар (оилавий корхоналар) учун табиий газ етказиб бериш
шартномаси

20 __ йил «___» ____________

_____________________________
(шартнома тузилган жой)

Низом ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг 20 __ йил «___» _____________________________________________ да берилган
___ — сон ишончномаси асосида фаолият юритувчи газ таъминоти ташкилоти (филиал
ёки ваколатли вакил)» _________________________________________________________» бошлиғи, бундан кейин
«Етказиб берувчи» деб аталувчи _____________________________________________________________________
(Ф.И.Ш.)
бир томондан ва __________________________________________________________________________________
манзилида яшайдиган «Истеъмолчи» (турар жой ёки объект мулкдори,
фойдаланувчиси, ижарачиси) _______________________________________________________________________
(Истеъмолчи Ф.И.Ш. ва манзили)
иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида мазкур шартномани туздилар:

I. Шартнома предмети

1.1. Мазкур шартнома билан «Етказиб берувчи» ўзининг газ тармоқлари орқали «Истеъмолчи»га табиий газ (кейинги ўринларда газ деб аталади) етказиб бериш, «Истеъмолчи» эса истеъмол қилинган газ учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. «Истеъмолчи» газни фақат маиший эҳтиёжи учун сотиб олади ва ундан фойдаланади (оилавий корхона газдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳам фойдаланиши мумкин), шунингдек, ўз тасарруфидаги газ тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигини, фойдаланаётган газ ёниш қурилмалари ва жиҳозлари, шунингдек, газни ҳисоблаш приборлари (кейин ўринларда ҳисоблаш прибори деб аталади) соз ҳолатда бўлишини таъминлайди.

II. Етказиб берилган газни ҳисоблаш

2.1. Етказиб берилаётган газ миқдори, ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса — тасдиқланган меъёрлар бўйича аниқланади (оилавий корхоналар бундан мустасно).

2.2. Ҳисоблаш приборининг ўлчов диапазони (кўлами) ўрнатилган газ қурилмаси қувватига мос келиши керак.

2.3. Ҳисоблаш прибори Истеъмолчининг айби билан ишдан чиққанда (ҳисоблаш приборининг бузилиши, унга зарар етказилиши ёки йўқолиши), уни алмаштириш, таъмирлаш, текшириш ва ўрнатиш бўйича сарф-харажатлар тўлиқ унинг ҳисобидан қопланади.

2.4. Ҳисоблаш прибори унинг фойдаланиш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ажратилган жойларда белгиланган шаклдаги амал қилувчи белгилар ва тамғаларга эга бўлиши керак.

2.5. Ҳисоблаш приборининг техник ҳолати ва уни таъмирлаш учун жавобгарлик ҳисоблаш прибори эгасининг зиммасига юкланади.

2.6. Истеъмолчига тегишли ҳисоблаш приборлари ўз вақтида текшириш учун жавобгарлик Етказиб берувчи зиммасига юкланади.

2.7. Ҳисоблаш приборларини текшириш даврийлиги меъёрий-техник ҳужжатлар асосида белгиланади.

2.8. Ҳисоблаш приборига тамға ўрнатиш Бюронинг масъул ходимлари томонидан Етказиб берувчи вакиллари билан бирга далолатнома тузган ҳолда ҳамда Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

2.9. Ҳисоблаш приборларининг, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик Истеъмолчи зиммасига юкланади.

2.10. Ҳисоблаш прибори ўрнатилгандан кейин Етказиб берувчи томонидан рўйхатга олинади

2.11. Ҳисоблаш приборини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, текшириш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи
ва Бюро вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

2.12. Ҳисоблаш приборини (Истеъмолчи мулки бўлганда) алмаштириш учун ечиб олиш Истеъмолчининг аризаси асосида Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро ходими иштирокида амалга оширилади.

2.13. Ҳисоблаш приборининг (мулкий эгалигидан қатъий назар) текширув муддати тугаганлиги сабабли ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро ходимининг иштирокида текширув муддати тугашидан камида бир кун аввал амалга оширилади.

2.14. Ҳисоблаш приборининг (мулкий эгалигидан қатъий назар) созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро талаби билан Истеъмолчи иштирокида амалга ош?рилади.

2.15. Ушбу шартноманинг 2.11 ва 2.12-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш приборини (Истеъмолчи мулки бўлганда) ўрнатиш Истеъмолчининг аризасига кўра ёхуд тегишли текширув тугагандан сўнг икки кун ичида Етказиб берувчи вакиллари томонидан амалга оширилади ва Бюронинг масъул ходимлари билан биргаликда тамғаланади.

2.16. Ушбу шартноманинг 2.14-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш приборнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳолатида ўрнатиш, мониторинг тугаганидан сўнг кечиктирмасдан, дарҳол «Етказиб берувчи»нинг вакиллари томонидан амалга оширилади ва Бюронинг масъул ходимлари билан биргаликда тамғаланади.

Ҳисоблаш прибори белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ҳисоблаш прибори эгаси номувофиқликларни бартараф этишни таъминлаши шарт, шундан сўнг приборни 2.15-бандда қайд этилган муддатдан кечикмасдан ўрнатиш амалга оширилади.

2.17. Ҳисоблаш приборининг мониторингидан ёки текширув натижаларидан норози бўлган Истеъмолчи юқори турувчи орган ёки Судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

2.18. Истеъмолчи томонидан қуйидаги қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, Бюро ёки Етказиб берувчининг ваколатли ходими томонидан ундан сўнгги кўрик ўтказган вақтдан бошлаб уланган ва фойдаланаётган газ қурилмалари бир кунда 24 соат тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан истеъмол қилинган газ ҳажмининг нархи (амалдаги тарифлар асосида) ундирилади:

а) ҳисоблаш приборига қасддан шикаст етказиш;

б) узиб қўйиш мосламалари, газдан фойдаланиш қурилмалари ёки газни ҳисоблаш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;

в) газни ҳисоблаш приборисиз ёки уни четлаб ўтган ҳолда истеъмол қилиш, Истеъмолчига белгиланган меъёрлар бўйича хизмат кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;

г) газ қувурлари ёки газ тақсимлаш шахобчаларида (ГТШ), газ тақсимлаш тармоқларининг технологик иш режимининг бузилишига олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.

2.19. Истеъмолчи Бюронинг ваколатли ходимларига соат 0800 дан 2000 гача ҳисоблаш приборларини монеликсиз кўздан кечириш учун кириш имкониятини таъминлаши шарт.

2.20. Бюро ходимини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган ҳолатда, далолатномада бу ҳақида белги қўйилади. Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши керак. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномада қайд этилади.

Далолатномага имзо қўйишни рад этиш Истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва у бу ҳақида огоҳлантирилиши шарт.

III . Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

3.1. Фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.

3.2. Истеъмолчи ҳар ойнинг 10-санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун тўлиқ ҳажмда ҳисоб-китоб қилиши керак.

3.3. Истеъмолчи томонидан тўлов нақд ва нақд бўлмаган шаклда, электрон тўлов тизимлари орқали ёки қонунчиликда кўзда тутилган бошқа усулларда амалга оширилади.

3.4. Истеъмолчи газ тармоқларидан қуйидаги ҳолатларда узиб қўйилади:

шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда;

фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлик натижасида қарздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро мажбурий кўрсатмалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакиллари ҳисоблаш приборларидан кўрсаткични ечиб олишга қўйилмаганда;

ҳисоблаш приборларига қасддан шикаст етказилганда, прибор кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унинг ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда;

табиий газни талон-тарож қилиш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;

3.5. Тармоққа қайта уланишда Истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади (фойдаланилган газни ҳисоблаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчилар бундан мустасно).

3.6. Газ етказиб берувчи ташкилотлар маълумот базаларида белгиланган тарифлар ўзгаришига (ортиши) қадар Истеъмолчи амалга оширган тўловлар ҳақидаги ҳисобга олинмаган ҳужжатлар аниқланган тақдирда, ушбу Истеъмолчи бўйича ҳисоб-китоб (қайта ҳисоб-китоб) тўлов вақти (санаси) амалда бўлган тарифлар асосида амалга оширилиб, кейинчалик биллинг тизимидаги шахсий ҳисобрақами кўрсаткичларига тузатиш киритилади.

3.7. Фойдаланилган газ ҳақининг суммаси ҳисоблаш приборларидан кўрсаткичларни олиш вақтида амал қилган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган ҳақ суммаси бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади.

3.8. Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган Истеъмолчи ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

3.10. Истеъмолчининг мазкур шартнома 2.18-бандида кўрсатиб ўтилган қоидабузарлик ҳолатлари, шунингдек, шахсий ҳисобрақамига (белгиланган меъёрлар бўйича истеъмол қилинган табиий газ миқдорини ҳисоблаш учун газ етказиб берувчи ташкилотнинг биллинг тизимига) киритилган бошланғич маълумотлар (иситиш майдони, газдан фойдаланиш ускуналари ва яшовчилар сони) бузиб кўрсатилиши ҳолатлари аниқланганда, Истеъмолчидан Бюро ёки газ етказиб берувчи ташкилот ваколатли ходимининг охирги ташриф буюрган кунидан бошлаб, амалда аниқланган маълумотлар асосида белгиланган истеъмол меъёри бўйича ҳисобланган газ ҳажмининг ҳақи ундирилади.

IV. Техник хизмат кўрсатиш тартиби

4.1. Етказиб берувчи қуйидаги ҳолларда мазкур шартноманинг 4.3-бандида кўрсатилган муддатларда Истеъмолчининг ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарни техник тафтишдан ўтказади ва/ёки уларга профилактик хизмат кўрсатади:

а) Етказиб берувчининг тасдиқланган жадвалига асосан;

б) ёзма ёки бошқа усулда берилган навбатдан ташқари талабномага мувофиқ.

4.2. Етказиб берувчи Истеъмолчи иштирокида техник тафтиш ва / ёки профилактик хизматини ўтказиб, бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштиради. Етказиб берувчи бажарилган ишлар сифатига жавобгар ҳисобланади.

4.3. Ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарнинг техник тафтиши ва/ёки профилактик хизмати кўйидаги муддатларда ўтказилади:

кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда — икки йилда бир марта;

турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — ҳар йили бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

4.4. Истеъмолчи кўрсатилган хизматлар учун тўловни тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширади.

V. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

табиий газ стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган ҳажмда ва сифатда, узатиш режимига риоя қилган ҳолда узлуксиз етказиб берилишига;

табиий газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилишга;

табиий газни етказиб бериш шартномасини қонунчиликка мувофиқ бир томонлама бекор қилишга;

табиий газни етказиб бериш тўхтатилганда зарарни қоплашни талаб қилишга;

газ таъминоти ташкилоти вакилини узиб қўйиш ва қайта уланиш учун қўшимча тўловларни амалга оширмаган ҳолда газ приборларини газ таъминотидан вақтинча ёки доимий узиб қўйиш учун чақиртиришга.

Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

5.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

янги турар жойларга кўчиб ўтилганда ҳамда мавжуд уй-жой фондини газлаштириш давомида газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича йўриқномадан ўтиш;

ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлаш;

бинолар ертўлаларидаги ер ости коммуникацияларининг зичлигини, шунингдек, бинолар қурилиш элементларининг газ тармоқлари билан ўзаро кесишган жойларини кузатиб бориш;

ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган газ таъминоти ташкилоти ишчиларига фавқулодда ва авария ҳолатларида куннинг исталган вақтида, газ сизиб чиқиш ҳолатини текшириш учун барча ертўлалар, техник йўлаклар, хоналарга киришини таъминлаш;

белгиланган тартибда тутун мўрилари, мўрилар каллаклари ва вентиляция каналлари ҳолатини ўз вақтида текширилишини ташкил қилиш;

тутун мўрилари ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида ёнғин хавфсизлиги хизматларига носозликларни тузатиш учун зудлик билан хабар бериш;

газ таъминоти ташкилотини хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган турар жойларни бузилиши ёки қайта қурилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш;

Бюро ва газ таъминоти ташкилотининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;

турар жой ичидаги газ қувурини коррозиядан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш, мунтазам равишда бўяб туриш;

табиий газдан оқилона фойдаланиш;

фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китобни амалга ошириш;

газ приборларини тоза сақлаш, таом тайёрлаш жараёнида прибор ёндиргичларини ифлосланишдан сақлаш;

газлаштириш лойиҳаси сақланишини таъминлаш ҳамда уни газ таъминоти ташкилоти ва бошқа ваколатли давлат органлари вакили талаби билан тақдим қилиш;

ертўла, йўлак, ҳовли, кўчада табиий газ ҳиди сезилган тақдирда, авария хизматига «104» телефони орқали хабар бериш;

газ билан тўлган жойлардан одамларни олиб чиқиш, электр ёритиш тизими ёниб ва ўчиб қолиши, очиқ олов ёки учқун пайдо бўлишини олдини олиш чораларини кўриш;

Бюронинг вакилларига соат 800 дан 2000 гача табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечириш учун қаршиликсиз кириш имкониятини таъминлаш;

табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унинг ишлашига тўсқинлик қиладиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларга қасддан шикаст етказишни олдини олиш ва ўрнатилган тамғаларнинг бутунлигини таъминлаш.

5.3. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техник заруратга кўра, ушбу шартномага мувофиқ белгиланган тартибда истеъмолчини хабардор қилган ҳолда табиий газни етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;

газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолатлари аниқланганда уларни газ тармоғидан узиб қўйиш;

Истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидалари ва газни етказиб бериш шартномаси талабларига риоя этишни талаб қилиш;

табиий газни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;

газ тармоқларида аварияни олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати туғилганида, истеъмолчи билан келишмасдан ва огоҳлантирмасдан, зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш;

Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 123 — 125-бандларида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш.

5.4. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:

ўзига қарашли бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларда
ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;

ўзига қарашли бўлган газ тармоқларининг техник ҳолати ва улардаги рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий равишда кўздан кечириш;

табиий газ етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда бу тўғрида истеъмолчиларни хабардор қилиш;

табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;

Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасида келишилган шартларда газ етказиб бериш;

хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани тақдим этган ҳолда Истеъмолчига кўрсатмалар бериш;

Бюро ва ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;

истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарини техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари кўрсатиш;

истеъмолчиларни техник хизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида
уч сутка аввал огоҳлантириш;

истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида, нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича, қуйидаги муддатларда газдан фойдаланиш ускуналарини таъмирлаш:

табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;

овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;

газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

Истеъмолчига табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ҳар ойда киритиб бориш, тўловларни амалга ошириш ва интерактив хизматларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш учун ҳақ ундирмасдан шахсий кабинет очиш имконини бериш;

Истеъмолчи аризасига асосан ҳисоб-китоб аҳволи ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) ҳақида маълумотномани икки иш куни ичида ҳақ ундирмаган ҳолда тақдим этиш;

Етказиб берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Етказиб берувчи мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун жавобгар бўлади.

6.2. Етказиб берувчи газ таъминоти тизими мукаммал таъмирланаётган ҳолатда Истеъмолчининг газ билан таъминланишидаги узилишлар учун жавобгар ҳисобланмайди.

6.3. Зарур миқдорда газ етказиб берилмаган ҳолатда, Етказиб берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,4%, бироқ етказиб берилмаган газ умумий қийматининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима (пеня) тўлайди.

6.4. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати вужудга келганда, Етказиб берувчи мазкур шартнома шартларини бузилиши учун жавобгарликдан озод этилади.

6.5. Истеъмолчи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

Газдан мазкур шартномада кўзда тутилган шартларга зид равишда фойдаланиш;

ўзбошимчалик билан газ таъминоти тармоқларига уланиш ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ҳисоблаш приборига қасддан шикаст етказиш ёки кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш.

6.6. Мазкур шартноманинг 2.18-бандида кўрсатилган ҳолатларда газ ҳажмлари нархининг ундирилиши Истеъмолчини қонунчиликда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.

6.7. Олинган газ учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Етказиб берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1%, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима (пеня) тўланади.

VII. Якунловчи шартлар

7.1. Мазкур шартнома «Истеъмолчи» газ тармоқларидан амалда узиб қўйилгунига қадар, томонларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилиши қисми бўйича эса — уларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади.

7.2. Мазкур шартномани амал қилиш муддати давомида қонунчиликда ўзгаришлар рўй берган ҳолатда, шартнома қонунчиликка мувофиқлаштирилиши лозим.

7.3. Томонлар мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчиликлар ва низоли масалаларни музокара йўли билан ҳал қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаганда, улар Суд тартибида ҳал этилади.

7.4. Ушбу шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилган, ҳар иккала нусха бир хил юридик кучга эга.

7.5. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи газ етказиб беришда, уни истеъмол қилишда, шунингдек, ўзаро ҳисоб-китоб қилишда мазкур шартнома ва қонунчилик нормаларига амал қилишга мажбурдир.

7.3. Шартнома ____________________ муддатга тузилади. Шартнома муддати тугагач, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш ҳақида ариза бермаган тақдирда, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой аввал берилиши керак.

VIII. Юридические адреса, реквизиты и подписи сторон

«Етказиб берувчи»

«Истеъмолчи»

___________________________________________
(газ таъминоти ташкилотининг номи)

Почта манзили: _____________________________________

__________________________________________________

КТУТ коди _________________________________________

ХХТУТ ____________________________________________

Боғланиш телефони: __________________________________

Тўловлар учун банк ҳисобрақами __________________________________________________

Банк номи: _________________________________________

ФПМ _____________________________________________

СТИР _____________________________________________

Раҳбар: ___________________________________________

(Ф.И.О, имзо)

М.Ў.

____________________________________________

(истеъмолчи — жисмоний шахс Ф.И.О.)

Яшаш жой манзили:____________________________

_____________________________________________

_____________________________________________

шахсий ҳисоб рақами ___________________________

СТИР________________________________________

ИНПС _______________________________________

Боғланиш учун телефонлар:

уяли: ________________________________________

уй: __________________________________________

Паспорт маълумотлари:_________________________

_____________________________________________

_____________________________________________

(Истеъмолчи имзоси)

Ўрнатилган газ қурилмаларини хавфсиз ишлатиш бўйича
КЎРСАТМА ВА ЭСЛАТМА

Табиий газ (метан) — рангсиз, заҳарли газ ҳисобланади ва шу сабабли бинолардаги газ қувуридан сирқиб чиққан ҳолларда сезилмайдиган газли ҳаво аралашмаси пайдо бўлиши мумкин.

Кундалик ҳаётда газдан хавфсиз фойдаланиш учун унинг табиий хусусиятларини ва қуйидаги қоидаларга риоя этиш зарур:

1. Хонада газ ҳиди пайдо бўлганда, дарҳол газ қурилмаларининг оғзини беркитиб, дераза ва эшикларни очиш, елвизак ҳосил қилиш ва телефон орқали 104 авария хизматини чақириш зарур. Олов ёқмаслик, чекмаслик, электр ёритиш асбоблари ва электр қурилмаларини ёқмаслик, электр қўнғироқлардан фойдаланмаслик, газланган ҳудуддан одамларни зудлик билан олиб чиқиш керак.

2. Газ плитасидан фойдаланганда ойна очиқ ҳолда бўлиши лозим. Тоза ҳаво етарлича келмаганда газ охиригача ёнмаслиги мумкин ва ис гази пайдо бўлади. Ис гази — метаннинг охиригача ёнмаган маҳсулоти. Рангсиз ва ҳидсиз, ўта заҳарли. Бино ҳажмининг 10 фоизига етарли ис гази йиғилганда ва инсон бир неча марта ундан нафас олса, уни ўлимга олиб келиши мумкин. Ис гази чиқишининг белгилари: оловда сариқ, олов, қизил ранг чиқиши.

3. Газ қурилмаси носозлигида ёки газ қурилмалари профилактикаси учун газ хизмати эксплуатацион ходимларини 104 рақами орқали чақириш.

4. Мўрилар ва вентиляциянинг нормал ҳолатда ишлаши, газ иситиш қозонларини ишлатиш пайти ва ишлатишдан олдин тягани текшириш.

5. Иситиш мавсуми бошланишида мўрилар ҳолатини текшириш.

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

1. Газда ишлайдиган қурилмаларини ўзбошимчалик билан газга улаш, жойини ўзгартириш, алмаштириш ва таъмирлаш;

2. Газда ишлайдиган қурилмалар ўрнатилган биноларни меъёрий шартларга тўғри келмаган ҳолда қайта режалаштириш;

3. Газда ишлайдиган қурилма, тутун ва вентиляцион тизимлар конструкциясига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, шунингдек, вентиляция каналларини тўсиб қўйиш, мўриларни тозалаш учун мўлжалланган «карман» ва люкларни беркитиб ташлаш;

4. Хавфсизлик ва бошқариш автоматикасини ўзбошимчалик билан ўчириш,
газ қурилмалари, автоматика ва арматура носоз бўлганда улардан фойдаланиш;

5. Девор қалинлиги ўзгарганида, газлаштирилган печ ва мўрилар дарз кетишида табиий газдан фойдаланиш;

6. Мўри ва вентиляция каналларини текшириш ва тозалаш тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги ёки унинг вақти тугаганида табиий газдан фойдаланиш;

7. Мўри ва вентиляция каналларини ўзбошимчалик билан тозалаш;

8. Ёпиқ ойналар, жалюзили панжаралар, вентиляция каналлари панжаралари ёпиқ бўлганда, ванна ва ошхона эшиклари остида тешиклар ҳамда мўри
ва вентиляция каналларида тяга йўқлигида газ қурилмаларидан фойдаланиш;

9. Ишлаб турган газ қурилмаларини қаровсиз қолдириш, тўхтовсиз ишловчи
ва бунга муносиб автоматикага эга бўлган қурилмалар бундан мустасно;

10. Мактаб ёшидаги болаларни ҳамда ўзини бошқара олмайдиган ва газдан фойдаланиш қоидаларини билмайдиганларни газда ишлайдиган қурилмалардан фойдаланишини тақиқлаш;

11. Газ қувурларига арқон боғлаш ва уларга юк қўйиш;

12. Газ ва газда ишлайдиган қурилмалардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик, хоналарни иситишда улардан фойдаланиш;

13. Газда ишлайдиган қурилмалар жойлашган хоналардан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланиш;

14. Табиий газ бор-йўқлигини билиш учун олов ёқиб текшириб кўриш (одатда бу мақсадларда совунли эмульсия ёки махсус қурилмалардан фойдаланиш лозим);

15. Газ тармоқларида газ тақсимлаш тармоқларининг технологик режимини бузувчи насос қурилмаларини ўрнатиш.

ДИҚҚАТ!

Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик
инсон ҳаёти учун ХАВФЛИ бўлиши мумкин!



Нафақат яқинларингиз ҳаёти ва мулки олдида, балки қўшни
ва бошқа фуқаролар олдидаги ўз шахсий жавобгарлигингизни

УНУТМАНГ.

Сизнинг хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

Кейинги таҳрирга қаранг.

Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб беришнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

20__ йил «___» ____________

____-сон

_____________________________

(шартнома тузилган жой)

Низом асосида фаолият юритувчи ________________________________________________ _____________________________________________________________________________________

(Истеъмолчи номи)

(кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб аталади), раҳбари ________________________

______________________________________________________________бир томондан ҳамдаНизом ва 20___ йил «____» _______________ да берилган _____________________ — сонли ишончнома
асосида фаолият юритувчи «__________________________________________________» (газ таъминоти
ташкилоти номи) (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб аталади), раҳбари
______________________________________________ иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур

шартномани туздилар:

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1.1. Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ (кейинларда ўринларда газ деб аталади) етказиб бериш мажбуриятини олади, Истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.

1.2. Етказиб берувчи газни ушбу шартномага ва газлаштириш лойиҳасига мувофиқ, газдан фойдаланиш учун стандартлаштирилган ва сертификатга эга газ қурилмалари, шунингдек, газни ҳисоблаш приборлари (кейинги ўринларда ҳисоблаш приборлари деб аталади) мавжуд бўлганда етказиб беради.

1.3. Истеъмолчи Етказиб берувчига тасдиқланган меъёрларга (Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 6-бандига) асосан ишлаб чиқариладиган маҳсулотга (ёки кўрсатилаётган хизмат) нисбатан келгуси йилда газга асосланган эҳтиёжни тақдим этади.

Истеъмолчи жорий йил 15 июль кунига қадар келгуси йилда истеъмол қилиниши тахмин қилинаётган газ ҳажми бўйича буюртма беради.

1.4. Истеъмолчи билан келишилган буюртма бўйича етказиб бериладиган газ ҳажми техник шартларда белгиланган босим ва ҳажмда 20 __ йилда ____________ куб.м, нархи ____________ минг сўмни ташкил қилади, жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

I квартал _______ тыс. куб. м, январь _______, февраль _______, март __________.
II квартал _______ тыс. куб. м,апрель _______, май __________, июнь __________.
III квартал _______ тыс. куб. м, июль _________,август ________, сентябрь _______.
IV квартал _______ тыс. куб. м, октябрь _______, ноябрь _______, декабрь _______.

Етказиб берувчи томонидан хизматларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун магистрал ва газ тақсимоти тармоқларининг ишлашидан издан чиққан тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида қайд этилган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга Истеъмолчиларга 20__ йилда зарур бўлган табиий газнинг минимал ҳажми ____________ минг куб метрни, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагини ташкил қилади:


I квартал _______ тыс. куб. м, январь _______,февраль ______, март __________.
II квартал _______тыс. куб. м, апрель _______, май _______, июнь _________.
III квартал _______ тыс. куб. м, июль _________,август _______, сентябрь _______.
IV квартал _______ тыс. куб. м, октябрь _______, ноябрь _______, декабрь _______.

1.5. Агар, Истеъмолчи ойлар бўйича бўлинган буюртманомани тақдим этмаса, Етказиб берувчи томонидан чорак учун ажратилган табиий газ ҳажми ойлар бўйича бир хил миқдорда тақсимланади.

1.6. Навбатдаги ой (чорак) учун кўрсатилган табиий газ ҳажмлари бўйича табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ўзгартирилишидан олдин истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига бу ҳақида ўн кундан кечикмай хабар берган тақдирда, бундай ҳолатлар ортиқча олинган миқдор деб ҳисобланмайди.


II. ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ

2.1. Газ ушбу Шартномада қайд этилган (1.4-банд) муддатларда ва ҳажмларда етказиб берилади.

2.2. Етказиб берувчи Истеъмолчига 1.4-бандда кўрсатилган ҳажмда газ етказиб беради.

2.3. Истеъмолчи Етказиб берувчидан ушбу шартноманинг 1.3 ва 1.4-бандларига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг суткалик меъёри доирасида газ қабул қилиб олади, шунингдек, ой охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолайди.

2.4. Етказиб берувчи Истеъмолчига 24 соат ичида газ етказиб бериш ва қабул қилиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида барча усуллар орқали билан хабардор қилиши шарт.

Етказиб берувчининг авария-диспетчер хизматлари телефон рақамлари:

______________________________________________________________

Истеъмолчи манзили ва телефон рақами:

______________________________________________________________

2.5. Етказиб берувчи Истеъмолчини газ етказиб бериш қисқартирилишига қадар камида 24 соат аввал бу ҳақида хабардор қилиши шарт, магистрал газ қувурларида юз берган авария ҳолатлари бундан мустасно. Истеъмолчи хабардор қилингандан кейин газ етказиб бериш дарҳол қисқартирилади.

2.6. Магистрал ва тақсимловчи газ қувурларининг технологик иш режимлари бузилган тақдирда, Етказиб берувчи газ етказиб беришни чеклаши мумкин, Истеъмолчи эса захира ёқилғи туридан фойдаланишга ўтади.

2.7. Истеъмолчи Етказиб берувчи билан газ етказиб бериш-қабул қилиш доирасида тезкор маълумотларни мунтазам алмашишни таъминлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

2.8. Истеъмолчи захира ёқилғи туридан фойдаланишни кўзда тутиши ва уни етарли миқдорда (3 ойдан кам бўлмаган муддатга) шакллантириши шарт. Истеъмолчи Етказиб берувчининг асосланган талаби билан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ захира ёқилғига ўтиши ва газдан фойдаланишни тўхтатиши лозим. Газ етказиб беришнинг тўхтатилиши тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.

2.9. Истеъмолчи ўзига тегишли бўлган газ тармоқлари ва уларда ўрнатилган ускуналар, ГТП (газ тақсимлаш пункти), газдан фойдаланиш ускуналаридан соз ҳолда фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда сақлаш учун жавобгар ҳисобланади.

2.10. Истеъмолчининг қўшимча газдан фойдаланиш ускуналари ўрнатилиши, реконструкция қилиниши ёки таъмирланиши оқибатида газ сарфлаш ҳажми ўзгаришига олиб келган ҳолларда, Истеъмолчи Етказиб берувчидан қўшимча газдан фойдаланиш ускуналарини ўрнатиш ёки реконструкция қилишга техник шартларни олиши шарт. Газ тармоқларига уланиш Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

2.11. Истеъмолчи ёки Етказиб берувчининг тўлов реквизитлари ўзгарган ҳолатларда улар зудлик билан бир-бирини бу ҳақида хабардор қилиши шарт.

2.12. Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш режимининг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олиб, табиий газ ишлаб чиқарувчи «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Етказиб берувчининг талабларини бажариш истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади.

III. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

3.1. Газни ҳисобга олмасдан етказиб беришга йўл қўйилмайди.

3.2. Етказиб берилган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Газ тармоғи бўлиниши чегараси Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасидаги, тегишлилиги бўйича аниқланадиган газ тармоғи бўлиниши нуқтаси ҳисобланади ва унда ҳисоблаш приборлари ўрнатилиши шарт.

Етказиб берилган газ учун ҳисоб-китоб газ ҳажмини стандарт шартларига кўра (ДСТ 5542-87 ва ДСТ 2939-63 1.1-бандига асосан) куб метрга, яъни Т = 200С, Р = 760 мм симоб устунига келтирилган ҳолда амалга оширилади.

Истеъмолчи томонидан газни тижорий ҳисобга олиш учун мўлжалланган торайтирувчи қурилмага эга ўлчов комплекси фойдаланилган тақдирда, Етказиб берувчи ва Бюро билан ҳамкорликда газни ёзги ва қишки мавсумларда истеъмол қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, торайтирувчи ускуналарни ўз вақтида алмаштириш
ва ўлчов комплекси ишини «Ўзстандарт» агентлиги талабларига мувофиқлаштириш таъминланиши лозим.

3.3. Газни сарфланишини ҳисоблашда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинади:

а) манометрлар ва термометрлар созлиги, уларнинг давлат текширувини амал қилиш муддати;

б) ГТШни юргизиш (тартибга солиш) муддати, шунингдек ҳақиқий ишчи босимнинг ГТШни тартибга солиш далолатномасида қайд этилган кўрсаткичларга мувофиқлиги.

Қайд этилган кўрсаткичларга риоя этилмаганда Рортиқча = 1,0 кгс/см2 коэффициенти қўлланади

Етказиб берувчи Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш приборига, унинг сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган газ таркиби бўйича тузатувчи ўзгартиришларни 12 соатдан кечиктирмасдан киритиши керак. Газ таркиби бўйича кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва ҳаққоний киритилиши учун жавобгарлик Истеъмолчи зиммасида бўлади.

3.4. Газ сарфини ҳисоблаш прибори ҳажмини ўлчаш диапазони ўрнатилган газдан фойдаланиш ускуналари қувватига мувофиқ бўлиши лозим. Агар табиий газ ҳисобга олиш қурилмаларининг техник тавсифида кўрсатилган ҳажмдан кам сарфланса, газ ҳажми ва сарфини ҳисобга олиш техник тавсифн??нг пастки чегараси бўйча қабул қилинади. Бунда Истеъмолчи 15 кун мобайнида газ ҳажми бўйича унинг газ ускунасига тўғри келадиган бошқа газни ҳисоблаш приборини ўрнатишни ўз зиммасига олади.

Газни ҳисоблаш приборининг хатолиги приборнинг паспортида кўрсатилган хатолик чегарасига мос келиши лозим, бундай ҳолатларда газ сарфини ҳисобга олиш тизими ўзаро ҳисоб-китоблар учун яроқли ҳисобланади

Етказиб берувчи томонидан етказиб бериладиган газ ҳажмининг ишончлилигига таъсир кўрсатувчи ўлчов комплекслари ва ҳисоблаш приборларининг ишлаши бузилган ҳолатлар аниқланганда, Етказиб берувчи «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларида ўлчов комплекслари ва газни ҳисоблаш приборларини экспертизадан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга

Агар ўлчов комплекслари ва ҳисоблаш приборлари носоз бўлса, экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар Истеъмолчи томонидан, соз ҳолатда бўлганда эса — Етказиб берувчи томонидан амалга оширилади.

3.6. Олинган газ учун ҳисоб-китоб, қуйидаги ҳолларда тамғаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг 24 соат давомида ишлаб туриши ҳисоб-китобидан амалга оширилади:

а) газни ҳисоблаш приборисиз ёки уни четлаб ўтган ҳолда истеъмол қилиш;

б) газни ҳисоблаш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда, бунда тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисоблаш приборини ўрнатиш вақтигача бўлган даврда;

в) носозлик, тамға бутлиги бузилиши, ҳисоблаш прибори ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги аниқланган ҳолатларда;

г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газни тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузадиган қурилмаларни ўрнатиш.

3.7. Ҳисоблаш прибори ишдан чиққанида истеъмолчига етказилган газ ҳажми тамғаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг энг юқори қувват билан ишлаб туришига нисбатан аниқланади, бироқ, мазкур шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида белгиланган талабларга риоя этилган тақдирда, бир чоракдан ортиқ бўлмаган муддатга қўлланади.

Ҳисоблаш прибори ишдан чиққанида, Истеъмолчи 24 соатдан кечиктирмасдан бу ҳақида Етказиб берувчига хабар бериши, шунингдек, корхонани ва газдан фойдаланувчи ускуна иш жадвалини тузиши ва ишдан чиққан газдан фойдаланувчи ускунани тамғалаб қўйиши шарт.

3.8. Ҳисоблаш приборларини ўрнатиш, фойдаланиш ва текшириш амалдаги меъёрлар ва қоидаларга асосан ўтказилади.

3.9. Табиий газни ҳисоблаш учун фақат Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари Давлат реестрига киритилган турдаги приборлардан фойдаланиш шарт.

3.10. Приборлар уларнинг фойдаланиш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган жойларда тегишли шаклдаги амал қилувчи белгилар ва тамғаларга эга бўлиши шарт.

3.11. Ҳисоблаш приборларининг техник ҳолати, таъмирланиши ва ўз вақтида давлат қиёсловидан ўтказилиши учун жавобгарлик ҳисоблаш прибори эгаси зиммасига юклатилади.

3.12. Ҳисоблаш приборларини қиёслови Давлат метрология хизмати органлари томонидан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ амалга оширилади.

3.13. Ҳисоблаш приборларини қиёслов даврийлиги меъёрий-техник ҳужжатлар асосида белгиланади.

3.14. Ҳисоблаш приборига тамға ўрнатиш Бюронинг масъул ходимлари томонидан Етказиб берувчи вакиллари билан бирга далолатнома тузган ҳолда ҳамда Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

3.15. Ҳисоблаш приборларининг, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик Истеъмолчига юклатилади.

3.16. Ҳисоблаш прибори ўрнатилгандан кейин, Етказиб берувчи томонидан рўйхатга олинади.

3.17. Ҳисоблаш приборини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, текшириш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи ва Бюро вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

3.18. Ҳисоблаш приборини алмаштириш учун ечиб олиш Истеъмолчининг аризаси асосида Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро ходими иштирокида амалга оширилади.

3.19. Ҳисоблаш приборини текширув муддати тугаганлиги сабабли ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро ходимининг иштирокида текширув муддати тугашидан камида бир кун аввал амалга оширилади.

3.20. Ҳисоблаш приборини созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Бюро талаби билан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

3.21. Мазкур шартноманинг 3.17-бандида қайд этилган ҳолатларда ечиб олинган ҳисоблаш приборини ўрнатиш учун Истеъмолчи сертификатда кўрсатилган кундан бошлаб икки кун ичида буюртма бериши лозим.

3.22. Ушбу шартноманинг 3.17-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш приборини ўрнатиш Истеъмолчининг буюртмасига кўра икки кун ичида Етказиб берувчининг вакиллари томонидан амалга оширилиб, сўнг Бюронинг масъул ходимлари билан бирга тамғаланади.

3.23. Ушбу шартноманинг 3.20-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш прибори белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, мониторинг тугаганидан сўнг кечиктирмасдан, дарҳол Етказиб берувчининг вакиллари томонидан ўрнатилиб, сўнг Бюронинг масъул ходимлари билан биргаликда тамғаланади.

Ҳисоблаш прибори белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, мулкдор номувофиқликларни бартараф этишни таъминлаши шарт, шундан сўнг 3.21 ва 3.22 — бандларга мувофиқ ўрнатиш амалга оширилади.

3.24. Ҳисоблаш приборини мониторинг қилиш ёки текширув натижаларидан норози бўлган Истеъмолчи, белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

3.25. Шартноманинг ҳар икки томони белгиланган қонунчиликка мувофиқ, Бюронинг ваколатли ходимига сутканинг исталган вақтида ҳисоблаш приборларини монеликсиз кўздан кечириш учун кириш имкониятини таъминлаши шарт.

3.26. Бюро ходимини ҳисоблаш приборларига қўймаслик ҳолати далолатнома б??лн р�смийлаштирилад�. Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган ҳолатда, далолатномада бу ҳақда қайд этилади. Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши керак. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга, бу ҳақида далолатномага қайд этилади.

Далолатномага имзо қўйишни рад этиш Истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва бу ҳақида огоҳлантирилиши шарт.

IV. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ГАЗ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБНИ АМАЛГА ОШИРИШ

4.1. Истеъмолчи мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
4.2. Газ учун нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Навбатдаги ой (чорак) учун кўрсатилган табиий газ ҳажмлари бўйича табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома ўзгартирилишидан олдин истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига бу ҳақида ўн кундан кечикмай хабар берган тақдирда, бундай ҳолатлар ортиқча олинган миқдор деб ҳисобланмайди.
4.3. Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин Етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлайди;

4.4. Истеъмолчига газ олдиндан тўловсиз етказиб берилмайди.

4.5. Олдиндан тўлов амалга оширилмаган тақдирда, Истеъмолчига газ етказиб берилмайди (стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар бундан мустасно).

4.6. Истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши керак.

4.7. Стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 30 кун мобайнида олинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар.

4.8. Табиий газдан фойдаланишда истеъмолчининг айби билан табиий газ етказиб беришга шартномада кўрсатилганидан ҳажмдан кам фойдаланилган тақдирда, аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга олинади.

4.9. Истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.

4.10. Табиий газ учун истеъмолчининг тўлов муддати ўтган қарзи мавжуд бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, тўлов муддати ўтган қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.

4.11. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.

4.12. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган табиий газ ҳажми Бюро вакиллари томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборидан кўрсаткичларни ёзиб олиш (ТГҲНАТга уланган, шунингдек, табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган ва белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар бундан мустасно) асосида, кейинчалик ёзиб олинган кўрсаткичлар биллинг тизимига киритиш, шунингдек, истеъмолчилар томонидан табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини интерактив хизматлар воситаларига киритиш орқали аниқланади.

4.13. Шартноманинг 4.12-бандига асосан кўрсаткич ечиб олинганидан сўнг кейинги ойнинг 5 кунига қадар Етказиб берувчи томонидан ҳисоб-китоб ойи учун газ етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилади.

4.14. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасида ҳисоблаш ҳаққонийлигини таъминлаш учун ҳисобот даврида Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси Истеъмолчида қуйидаги техник ҳужжатлар мавжуд бўлганда расмийлаштирилади:

а) автоматик тарзда тўғриланадиган газни ҳисоблаш приборидан ҳисобот даври учун олинган (кўчирма) архив маълумотлари;

б) Етказиб берувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобланган, Истеъмолчи газ тармоқлари ва ГТШдаги технологик йўқотишларнинг ҳисобланган ҳажми кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган далолатнома.

4.15. Кўрсаткичлар олинганидан сўнг кейинги ойнинг 5-кунига қадар Етказиб берувчи томонидан ҳисоб-китоб ойи учун газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилади.

4.16. Истеъмолчи ойнинг 7 кунидан кечиктирмасдан Етказиб берувчидан ҳисоб-китоб ойи учун газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани қабул қилиб олади ва имзолайди ҳамда бир нусхасини Етказиб берувчига жўнатади.

4.17. Табиий газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш Истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Узатилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон далолатномада норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа томонга бу тўғрида маълум қилиб, сўнг далолатноманинг бир нусхасини Бюро вакилига тақдим қилади. Ушбу масалани ўзаро ҳал этиш имконияти бўлмаганда, келишмовчилик сабаблари белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак.

4.18. Истеъмолчидан дебитор қарзларни ундириш Бюро тузилмаси томонидан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

4.19. Газ узиб қўйилганидан сўнг ўзбошимчалик билан қайта уланганда, истеъмол қилинган газ ҳажми ва унинг қиймати газ узиб қўйилган кундан бошлаб, уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада 24 соат ичида тўлиқ қувват билан ишлаб туриши ҳисобидан аниқланади.

4.20. Газ учун амалдаги тарифлар (нархлар) ўзгарган ҳолатда, Етказиб берувчи бу ҳақидаги ахборотни ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилади. Газ уч�� тарифлар ўзгарганида, мазкур Шартнома ўз кучида қолади, истеъмол қилинган газ учун тўлов эса янги тариф асосида, у қонунда белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг амалга оширилади.

V. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

5.1. Газдан фойдаланишда Истеъмолчи томонидан 3.6-бандда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиши, Бюронинг Етказиб берувчи ва Истеъмолчи вакиллари томонидан имзоланадиган ва уч нусхада тузиладиган далолатномаси билан расмийлаштирилади.

5.2. Ушбу шартноманинг 5.1-бандига асосан расмийлаштирилган далолатномага мувофиқ Истеъмолчидан, Етказиб берувчи ёки Бюро вакилининг сўнгги кўздан кечириш кунидан бошлаб, фойдаланган газ ҳажми қиймати (амалдаги тарифлар бўйича) ундирилади.

5.3. Бунда мазкур шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ҳолатларда газ ҳажми қийматининг ундирилиши Истеъмолчини қонунчиликда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.

VI. ТАРМОҚДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТА УЛАНИШ ТАРТИБИ

6.1. Истеъмолчи газ тармоқларидан қуйидаги ҳолатларда узиб қўйилади:

шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда;

фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро кўрсатмалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакиллари ҳисоблаш приборларидан кўрсаткични олишга қўйилмаганда;

ҳисоблаш приборларига қасддан зарар етказилганда, прибор кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилган ҳолатларда;

газни талон-тарож қилиш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ёки бошқа газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда.

6.2. Тармоққа қайта уланишда Истеъмолчидан энг кам иш ҳақининг
ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади.

6.3. Газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган газ тармоқларига истеъмолчиларни масофадан қайта улаш учун ҳақ ундирилмайди.

VII. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:

ўзига қарашлибўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни
ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш
;

ўз газ тармоқларининг техник ҳолатини ва уларда рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий кўздан кечириш;

табиийгаз етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда бу тўғрида истеъмолчиларни хабардор қилиш;

табиийгазнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;

Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасида келишилган шартлар асосида газ етказиб бериш;

истеъмолчиларгайўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш;

Бюро ва ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;

Истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарини техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактика хизмати кўрсатиш;

истеъмолчиларнитехник хизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида уч сутка аввал огоҳлантириш;

газданфойдаланиш ускуналарини истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича қуйидаги муддатларда таъмирлаш:

табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;

овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;

газданфойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.

Етказиб берувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7.2. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техник заруратга кўра, истеъмолчинибелгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;

газ таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолатлари аниқланганда уларни газ тармоғидан узиб қўйиш;

Истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидалари ва газни етказиб бериш шартномаси талабларига риоя этишни талаб қилиш;

табиийгазни етказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;

газтармоқларида авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати юзага келганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан ҳамда зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш;

ушбушартноманинг 3.6-бандида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш.

7.3. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;

газ хўжалиги газ қувурлари ва ускуналарини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;

газтармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускунасида вужудга келган табиий газ сизиб чиқиши ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилоти диспетчерлик хизматларини зудлик билан хабардор қилиш;

ўзининггаз тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида уларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқиш;

газтаъминоти ташкилотлари газ тармоқларига сертификатланмаган, газлаштириш лойиҳасига (ЛТҲ) мувофиқ бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасининг уланишига йўл қўймаслик;

Бюро вагаз таъминоти ташкилоти вакилларининг (тегишли гувоҳнома кўрсатилган тақдирда) табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборларини ва/ёки газдан фойдаланиш ускунасини куннинг исталган вақтида эркин кўздан кечиришини таъминлаш;

газданфойдаланиш ускунасидаги носозликларни (бундай турдаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган бригадалар ёки ходим ёрдамида) бартараф этиш;

табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймаслик ва ўрнатилган тамғаларнинг бутунлигини таъминлаш;

табиий газистеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишидаги носозлик аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилотини ўзи учун қулай шаклда дарҳол хабардор қилиш.

7.4. Истеъмолчи Етказиб берувчидан қуйидагиларни талаб қилиш ҳуқуқига эга:

етказибберилган табиий газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларга норози бўлган тақдирда, газ етказиб берувчининг табиий газни истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини текшириш учун комиссия ташкил этиш;

табиийгазнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифатда ва етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узатилиши;

табиийгазни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтариш;

табиий газниетказиб бериш шартномасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;

табиий газни етказиб бериш тўхтатилганда, зарарни қоплашни талаб қилиш;

газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишни.

Истеъмолчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

VIII. ТАРАФЛАРНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

8.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасига асосан газ етказиб берилмаган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги оқибатида етказилган аниқ зарар ва бой берилган фойдасини белгиланган тартибда қоплайди.

Етказиб берувчи газни етказиб бермаганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар ҳисобланмайди:

а) истеъмолчи томонидан газ таъминоти тармоқларига қўшимча газдан фойдаланиш ускунасини рухсатсиз улаш ҳолати аниқланганда;

б) захира ёқилғига ўтиш талаблари бажарилмаганда;

в) фойдаланилган газ учун тўлов амалга оширилмаганда;

г) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда.

8.2. Етказиб берувчи томонидан шартнома мажбуриятларининг бажармаслиги натижасида Истеъмолчига моддий зарар етказилганда, етказиб берувчининг мансабдор шахсига нисбатан энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима қўлланади.

8.3. Шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам ҳажмда газ етказиб берилган тақдирда, Етказиб берувчига нисбатан «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида жарима санкциялари қўлланилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

а) форс-мажор ҳолатлар;

б) магистрал ва газ тармоқларида авария ҳолатлари;

в) қиш даврида вақтинча газ етказиб беришни чеклаш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон ва 2008 йил
24 декабрдаги 277-сон қарорлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланган газ етказиб бериш тармоғидан узиб қўйилмайдиган объектлар рўйхатига киритилган корхоналардан ташқари);

г) қабул қилинган шартнома мажбуриятларининг Истеъмолчи томонидан бажарилмаслиги.

8.4. Етказиб берилган табиий газнинг сифати шартнома ёки норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда, Истеъмолчи газ қабул қилиш ёки унинг учун ҳақ тўлашни рад этганда Етказиб берувчидан етказиб берилган сифати зарур даражада бўлмаган газ ҳажми қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар, газ қиймати тўланган бўлса, Истеъмолчи Етказиб берувчидан белгиланган тартибда тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

8.5. Етказиб берувчи томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмлардан кам газ етказиб берилганда, Етказиб берувчи Истеъмолчига муддати ўтган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.

8.6. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи
ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.


IХ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

9.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда томонлар қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Келишмовчиликлар ва низоли масалаларни ҳал этиш учун тарафлар белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

9.2. Шартнома шартларини бир томонлама рад этиш ва бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Х. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

10.1. Томонлар:

а) табиий офатлар;

б) магистрал газ қувурларида ва газ тармоқларида, газни қайта ишлаш корхоналари ва газ қазиб чиқариш жойларида кутилмаган авария вазиятлари юзага келганда жавобгарликка жалб этилмасдан, газ етказиб беришни тўхтатиш, қисқартириш ёки қабул қилиш ҳуқуқига эга.

10.2. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, тарафлар ҳар қандай алоқа воситаси ёрдамида бир-бирини хабардор қилиши керак.

10.3. Агар, кўрсатилган ҳолатлар 90 кундан ортиқ кун мобайнида сақланиб турса,томонлар музокаралар йўли билан шартномани келгусида бажариш тўғрисидаги қарор қабул қиладилар.

XI. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

11.1. Ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда тарафлар томонидан имзоланиши керак.

11.2. Бюджет ташкилотлари учун шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига асосан Ғазначилик бўлими томонидан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

11.3. Шартнома _______ йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилган. Шартноманинг муддати тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади.

Бюджет ташкилотлари учун шартнома бир йилга тузилади, шартноманинг муддати тугагандан кейин, агар томонлардан бири шартном??и бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Бюджетдан маблағ олувчилар ҳар йили «______ йил
31 декабрь санасига» амал қилишлари лозим.

11.4. Томонларнинг ушбу шартнома бўйича даъволари даъво қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида кўриб чиқилади.

Томонлар ўртасидаги ўзаро келишувга асосан ҳал этилмаган низолар жавобгарнинг жойлашган жойидаги Иқтисодий суд томонидан ҳал қилинади.

XII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

12.1. Мазкур шартнома томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ёки шартнома қоидалари жиддий бузилган тақдирда, бир томонлама тартибда ёхуд суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

12.2. Ушбу шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилган, ҳар иккала нусха бир хил юридик кучга эга.

XIII. ТОМОНЛАРНИНГ БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛИ:

ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ________________________________________________________________________________

(газ таъминоти ташкилотининг номи)

Почта манзили____________________________________________________________________________________
КТУТ коди_______________________________________________________________________________________
ХХТУТ _________________________________________________________________________________________
Боғланиш телефони________________________________________________________________________________
Тўловлар учун банкнинг ҳисобрақами_________________________________________________________________
Банкнинг номи______________________________________ ФПМ________________________________________ СТИР___________________________________________________________________________________________
Раҳбар___________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Имзо: ___________________________________________________________________________________________

М.Ў.

ИСТЕЪМОЛЧИ_____________________________________________________________________________

(бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг номи)

Почта манзили ___________________________________________________________________________________
КТУТ___________________________________________________________________________________________
коди____________________________________________________________________________________________
ХХТУТ__________________________________________________________________________________________
Боғланиш телефони________________________________________________________________________________
Тўловлар учун банкнинг ҳисобрақами__________________________________________________________________
Банкнинг номи____________________________________________________________________________________
ФПМ____________________________________________________________________________________________
СТИР____________________________________________________________________________________________
Раҳбар __________________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

Имзо: _____________________________________

М.Ў.

Юрист маслаҳатчи хулосаси: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________

_________________________

________________________

____________________________

(Ф.И.Ш.)

(имзо, муҳр)

(сана)

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази