Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2019 23.08.2000 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УЧУН РАҲБАРЛАР ВА МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш давомида шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини ривожлантиришнинг бош режалари йўқлигининг, объектлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатларисиз қурилишининг кўплаб ҳоллари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер ҳужжатларини тасдиқланган тартибга солувчи ҳужжатларсиз экспертизадан ўтказиш ҳоллари давом этмоқда, пудрат ишларига тузилган шартномалар шартлари бажарилмаяпти, нарх белгилаш механизми устидан зарур даражада назорат ўрнатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни тугатиш, транспорт магистраллари, муҳандислик-коммуникация тизимлари ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ишга туширишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар ва посёлкаларни комплекс ривожлантиришдаги бузилишларни бартараф этиш, жойлардаги ижро этувчи органлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўл қўйилган камчиликлар ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг бажарилиши устидан назоратни бўшаштириб юборганлиги учун Самарқанд (Э. Рўзиев), Бухоро (С. Хусенов), Наманган (Т. Жабборов), Тошкент (У. Мирзақулов) ва Фарғона (А. Отабоев) вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокими К. Тўлагановнинг эътибори объектлар тасдиқлаган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатларисиз қурилиши ҳоллари мавжудлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарқанд, Бухоро, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳарсозлик талабларини бузган, ҳамда объектлар қурилишига йўл қўйган жойлардаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлик даражасини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсинлар, ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари фаолиятига қатъий баҳо берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари қурилишининг тасдиқланган бош режаларига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар. Уларга қурилишда нарх белгилаш механизми устидан доимий мониторинг юритилишини ташкил этиш мажбурияти юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (А.Н. Исаев) уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш бўйича ҳудудий комиссиялар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони ва мазкур масалалар бўйича Ҳукумат қарорларининг бажарилишини бир ой муддатда батафсил таҳлил қилиб чиқсин. Бу соҳада амалдаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгиласин. Қилинган ишлар натижалари тўғрисида 2000 йилнинг 10 октябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Давархитектқурилиш» қўмитаси (А.Р. Тўхтаев) шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари қурилишларининг тасдиқланган бош режаларига риоя қилиниши, қурилиш тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатлари албатта мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилиши устидан назоратни кучайтирсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типдаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори талаблари бошқарувнинг тармоқ ва ҳудудий органлари томонидан қатъий бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329-сон