― | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари | |
И.Б. Тўрамуратов | ― | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг ўринбосари, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари |
С.Х. Бекенов | ― | иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари |
А.Я. Хайдаров | ― | молия вазирининг биринчи ўринбосари |
Ж.Т. Маҳсудов | ― | ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари |
Д.А. Назармухамедов | ― | ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Б.М. Низомов | ― | бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари |
К.Р. Сариев | ― | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси |
А.И. Ахмедхаджаев | ― | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси |
Ш.А. Вафоев | ― | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори |
А.К. Мирсоатов | ― | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси |
М.О. Салиев | ― | Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари |
Н.Т. Турсунов | ― | Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари |
О.Ч. Адилов | ― | Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ― бош муҳандис |
К.Н. Тўлаганов | ― | қурилиш вазири ўринбосари |
М.И. Рузметов | ― | Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раиси ўринбосари |
А.У. Каримов | ― | «Ўзстандарт» Агентлиги бош директори |
А.С. Шукуров | ― | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари |
Р.Г. Мубаракшин | ― | «Ўзбекэнерго» АЖ раисининг биринчи ўринбосари |
У.Х. Сайидов | ― | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
Б.К. Зарипов | ― | «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси |
Х.Н. Хасидов | ― | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси ― бош менежер |
Т.Р. Уразаев | ― | «Ўзинжиринг» республика лойиҳа институти директори в.б. |
Т.М. Алиқулов | ― | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари |
Д.О. Исақулов | ― | «Ўздавэнергоназорат» ДИ бошлиғи |
Ж.Т. Мирзамахмудов | ― | Вазирлар Маҳкасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири |
И.Р. Маҳкамов | ― | Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД мудири |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.01.2018 йилдаги ПҚ-3473-сон
Кучга кириш санаси
12.01.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2022
|
Ҳужжат 08.06.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Машинасозлик, вагонсозлик, автомобилсозлик, кимё, нефть-газ ва қурилиш тармоқлари саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш, Тебинбулоқ титан-магнетит руда кони негизида маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда замонавий пўлат қуйиш корхонасини ташкил этиш ҳисобига ўзининг металлургия комплексини барпо этиш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш ва импортни қисқартириш мақсадида
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг кон-металлургия комплексини 2024 йилда ишга туширишни назарда тутган ҳолда, йилига 1 миллион тоннагача пўлат маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)ни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати комплекси томонидан 2017 йилнинг 27 мартида «Кейинчалик чўян олинадиган Тебинбулоқ конини ишлатиш» лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланган;
бир ой муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибида Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши ва унинг ишга туширилишини таъминлаш учун Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция)ни ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар лойиҳани амалга оширишни молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклиф киритсин.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши дирекцияси — буюртмачи этиб;
лойиҳа ишлари бозорида ўзларини ижобий томондан кўрсата олган хорижий лойиҳа ташкилотлари, консультантлари ва экспертлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган Республика «Ўзинжиниринг» лойиҳа институти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
зарур ҳолларда, айнан шундай лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалий тажрибага эга бўлган халқаро компанияларни ҳамда республиканинг ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда консорциум тузиш ҳуқуқи бериладиган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тегишли ташкилотлари — бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида Дирекция томонидан қилинган харажатларни молиялаштириш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, сарфланган харажатлар кейинчалик уларни қоплаш мақсадида лойиҳанинг умумий қийматига қўшилиши белгилаб қўйилсин.
5. «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ жами масалалар комплексини ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси объектлари ҳамда лойиҳа бўйича ташқи инфратузилманинг зарур объектлари қурилиши мониторингини ташкиллаштириш вазифаси юклансин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Республика «Ўзинжирининг» лойиҳа институти билан биргаликда 2018 йилнинг 30 декабрига қадар «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда келишиб олинган техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда:
кон-металлургия комплекси қурилишига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдонлари, шу жумладан, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва хомашё карьерлари учун ер майдонлари ажратилишини;
ер майдонлари олиб қўйилиши муносабати билан (фермер хўжаликлари томонидан кўрилган зарарлар, қирқилган дарахтлар учун ва кўчирилган фуқароларга) маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан товон тўланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — ўз маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги зарур муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектлари, жумладан, энергия таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, алоқа, темир йўллар ва автомобиль йўллари борадиган иншоотлар лойиҳалаштирилиши ҳамда қурилишини таъминласин.
«Ўзбекэнерго» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан 2019 йилнинг 1 январига қадар Тебинбулоқ кони негизида барпо этилаётган кон-металлургия комплекси қурилиш майдончасидаги объектлар ташқи энерготизимларга уланишини, шунингдек, 2019 — 2024 йиллар даврида — кон-металлургия комплекси қурилмаларини энергия билан таъминлаш учун Шимоли-ғарбий энерготизим узели кенгайтирилиши ва модернизация қилинишини таъминласин.
9. Истисно тариқасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2020 йилнинг 1 январига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда лойиҳани амалга оширишга;
энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида, белгиланган тартибда импорт шартномалари бўйича ваколатли органларда экспертиза ҳамда юкларни ортиб жўнатишдан олдинги инспекцияни албатта ўтказган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан тузишга;
зарур ҳолларда — лойиҳа ечимларининг объектларни эксплуатация қилиш ишончлилиги ва хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, кон-металлургия комплекси объектлари қурилишини техник жиҳатдан кузатишни ташкиллаштириш мақсадида, айнан шундай лойиҳаларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш масалаларида амалий тажрибага эга бўлган ихтисослаштирилган хорижий илмий-тадқиқот институтлари, консультантларни танлов асосида (тендер савдолари ўтказмасдан) жалб этишга рухсат берилсин.
10. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2025 йилнинг 1 январига қадар бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилотлари, шунингдек уларнинг субпудратчилари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга биноан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган материаллар, хомашё, ускуналар, қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, асбоб ва приборлар, махсус аҳамиятдаги транспорт воситалари, компьютер техникаси, шунингдек, металл прокати бож тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасини ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
12. «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комбинатини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топширишда саноат хавфсизлиги талабларига оғишмай риоя этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда ҳақ ундирилмасдан таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб республиканинг ихтисослашган олий ўқув юртларида Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси учун мутахассислар тайёрлашни ташкил қилсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи