LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган субъектнинг импорт операцияларини ҳисобга олиш карточкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Товарларни импорт қилиш ва уларни сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар фаолиятини янада тартибга солиш, савдонинг уюшган, маданиятли шаклларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»):
экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт;
«Эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона ва бошқа тўловлар тўланган тақдирда буюм бозорларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фақат ўзи бевосита олиб келган импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчилар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида (ҳозир бўлиш тартибида) амалга ошириладиган тартиб белгилансин.
Юридик шахс бўлмасдан, импорт товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошириш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари;
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Адлия вазирлиги юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялар субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомни 2004 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклансин.
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида илгари давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2004 йил 1 ноябргача бўлган муддатда яшаш жойидаги туманлар (шаҳарлар)нинг Давлат солиқ инспекцияларида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Юридик шахс бўлмасдан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
юридик шахс бўлмасдан товарлар импорти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри юритилишини, унга содир этилган импорт операциялари ва бюджетга тегишли тўловлар тўғрисидаги маълумотлар киритилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги юридик шахс бўлмасдан товарлар импорти билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказсин, 1 йил муддатга тегишли гувоҳнома берган ҳолда уларни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига тегишли ҳисобга олиш тартиб рақами билан киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, мазкур қарор чиққунга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган ва «Вақтинча сақлаш» режимида жойлаштирилган товарларнинг божхона расмийлаштируви илгари белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.