Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, унинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3223-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатлар агентликнинг молия йилига харажатлари прогнозидан келиб чиқиб унинг тизимига кирадиган нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушган соф фойданинг 2,0 фоизигача миқдорда шартнома асосида ажратиладиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади;
ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади, уларни сақлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар эса ўз маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармаларига идоравий мансуб нашриётларнинг шартнома асосида ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппарати учун 4 та, шу жумладан, 3 та шахсан бириктириладиган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини;
Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармалари учун 14 та автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри матбуот ва ахборот бошқармаларининг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳайъати ходимларининг сони ва шахсий таркиби тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 декабрь,
1038-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш ва ҳисобот бериш тартибини ҳамда унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3223-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари деб аталади), Агентлик тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига эга бўладилар.
8. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги — ЎзМАА;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи: Press and information agency of Uzbekistan — PIAUz;
в) рус тилида:
Узбекское агентство по печати и информации — УзАПИ.
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Агентликнинг марказий аппарати;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари;
«O'zbekiston» ижодий нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;
«Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;
«Oqituvchi нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;
«Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» давлат корхонаси;
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти» давлат корхонаси;
«Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси;
«Маъмурий бинолардан фойдаланишни бошқариш» давлат корхонаси;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига идоравий мансуб нашриётлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
3-боб. Агентлик ва унинг таркибий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари:
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш;
2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш;
3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларига, давлат ва тармоқ стандартларига риоя этилиши, сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормаларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
4) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги таҳдидларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
5) жамиятда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, электрон ва аудиокитоблар яратиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
6) ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва бажариш;
7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштириш, маҳаллий нашриётларга ўз маҳсулотларини халқаро китоб бозорига олиб чиқишда кўмаклашиш;
8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш;
9) медиа бозорда мулкчилик шаклларидан қатъи назар оммавий ахборот воситаларига тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
10) ноширлик ва матбаа тармоқларининг техник-технологик базасини ривожлантириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш, инновацион технологияларни жорий қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир миллий ва хорижий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш;
12) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тегишли хорижий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
1) оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш соҳасида:
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган тартибда ва доирада касбий фаолият доирасида оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш ваколатларини амалга оширади;
матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш соҳасида:
оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказади;
оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказади;
ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ишчи органи функциясини бажаради;
оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва жорий этишда иштирок этади;
3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатларига, давлат ва тармоқ стандартларига риоя этилиши, сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормаларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш соҳасида:
нашриётлар, оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот макони бошқа иштирокчилари томонидан ахборот ва ноширлик соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига, лицензия, рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат қилади, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа корхоналари томонидан қонун ҳужжатлари мунтазам бажарилмаслиги ҳоллари аниқланганда — лицензиялар ва рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда судга мурожаат қилади;
4) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги таҳдидларни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
ахборот маконидаги турли таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда, болаларни уларнинг соғлигига зарарли таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилишда иштирок этади;
мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятни ошириш масалаларида оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини рағбатлантиради ва мувофиқлаштиради;
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
5) жамиятда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш, электрон ва аудиокитоблар яратиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида;
аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада оширишда, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал ва маънавий камол топишида китобнинг ўрни ва аҳамиятини оширишда иштирок этади;
ахборот-кутубхона муассасалари фондини илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан мунтазам бойитиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
нашриётларнинг мавзулар режасини таҳлил этиш асосида методик тавсиялар бериш орқали китобларнинг сифати ва ижтимоий аҳамиятини оширишга кўмаклашади;
6) ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва бажариш соҳасида:
нашриётларда ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этиш ва нусхасини кўпайтириш бўйича мақсадли дастурлар тайёрланишини ташкил этади;
миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари нусхасини кўпайтиришга йўналтирилган иқтисодий-молиявий лойиҳалар тайёрлаш, уларни молиялаштириш тизимини ҳамда аҳоли, айниқса ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий-маърифий адабиётларга бўлган интеллектуал эҳтиёжини қондириш ишларини йўлга қўяди;
7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштириш, маҳаллий нашриётларга ўз маҳсулотларини халқаро китоб бозорига олиб чиқишда кўмаклашиш соҳасида:
хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, ноширлик иши ва матбаа соҳасидаги тажрибасини ўрганади, уларнинг мақбул жиҳатларидан фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
ўзбек тили ва адабиётини, халқаро бозорларда миллий адабиёт ва китоб маҳсулотларининг мақомини оширишни тарғиб қилишда иштирок этади;
8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш соҳасида;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат органлари фаолияти очиқлигини, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ахборот олиши даражасини тизимли таҳлил этишда, уларнинг самарали ўзаро ҳамкорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилашда иштирок этади;
юридик ва жисмоний шахсларни оммавий ахборот воситалари орқали нохолис, ишончсиз ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ахборот тарқалишидан ҳимоя қилишга кўмаклашади;
9) медиа бозорда мулкчилик шаклларидан қатъи назар оммавий ахборот воситаларига тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:
оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш соҳасида соғлом рақобатни ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашади;
оммавий ахборот воситаларининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар расмий ахборотдан тенг ҳуқуқли фойдаланишини таъминлайди.
10) ноширлик ва матбаа тармоқларининг техник-технологик базасини ривожлантириш, модернизация қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш, инновацион технологияларни жорий қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
ноширлик-матбаа соҳасида техник тартибга солиш ҳамда техникавий ҳужжатлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Агентликнинг таркибий бўлинмаларини ривожлантиришга доир прогноз параметрлар ва дастурларни ишлаб чиқади;
идоравий мансуб ташкилотларда матбаа ускуналарини янгилаш, модернизация қилиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш ҳамда халқаро ташкилотларнинг кредитларидан кенг фойдаланишга кўмаклашади ва бу борада мақсадли дастурларни ишлаб чиқади;
ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ноширлик ва матбаа секторининг техник-технологик базасини янада ривожлантириш, ушбу соҳани стандартлаш ва сертификатлаш бўйича таклифлар ва методик тавсияларни ишлаб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятига доир миллий ва хорижий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш соҳасида:
оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа фаолияти ва ахборот-кутубхона иши соҳасида миллий ва халқаро танловлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва мавзули экспозицияларни ташкил этиш масалаларида методик тавсиялар бериш йўли билан кўмаклашади;
ўзбек адабиётини чет элда оммалаштиришга йўналтирилган халқаро фестиваллар ва байрамларни ташкил этиш масалаларида жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
12) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тегишли хорижий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
матбуот ва ахборот ҳамда ахборот-кутубхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил этишда иштирок этади;
оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва методик ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлайди;
Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ишида иштирок этади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) ахборотни ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш;
2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
3) матбуот, оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, шунингдек, ахборот-кутубхона иши соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар томонидан техник тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан сифатли мониторинг ва назоратни ташкил этиш;
4) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлашга, ахборот соҳасидаги таҳдидларнинг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
5) китоблар нашр этишни, нусхасини кўпайтиришни ва тарқатишни қўллаб-қувватлаш, электрон ва аудиокитоблар яратиш ҳамда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича маърифий ишларни ташкил этишга доир самарали тадбирларни амалга ошириш;
6) ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этишга доир мақсадли дастурларни тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
7) ўзбек тили ва адабиётини чет элда оммалаштиришга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
8) ахборотни тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида фуқаролар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;
9) оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш, ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларда иштирок этиш ва амалга ошириш;
10) модернизация қилишни сифатли режалаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, стандартлаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида матбаа секторини ўрганиш ва таҳлил қилиш, матбаа секторининг ишлаб чиқариш салоҳиятини инвентаризация қилиш;
11) миллий ва халқаро танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, матбаа ҳамда кутубхона ташкилотларига кўмаклашиш;
12) матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашишни ривожлантиришга доир тадбирларни ташкил этиш.
13. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади;
1) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича босма оммавий ахборот воситаларига маслаҳатлар беради ва методик ёрдам кўрсатади;
2) жамиятнинг демократик институтларини янада ривожлантиришда, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда иштирок этади;
3) босма оммавий ахборот воситалари бозорини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;
4) ўз ваколатлари доирасида Агентликнинг бош директори ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини таъминлайди;
5) Агентлик фаолиятини, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади;
6) Агентлик раҳбарияти учун бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбаа тармоғи, ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
7) ноширлик фаолиятини лицензиялаш, оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш ва уларни ривожлантиришга оид масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборий, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;
8) матбаа корхоналари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини ва оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
9) кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясига киритиш учун зарур ҳужжатларни шакллантиради;
10) қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларининг ягона реестри;
Ўзбекистон Республикасида матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш бўйича ягона давлат реестри;
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи нашриётлар давлат реестри юритилишини таъминлайди;
11) ноширлик-матбаа иши, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқади;
12) Агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентликка идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;
13) нашриётлар, матбаа корхоналари, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
14) Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
15) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва Агентликка идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
16) босма оммавий ахборот воситалари, китоб нашр этиш, нусхасини кўпайтириш ва тарқатиш, ахборот-кутубхона ишининг долзарб масалаларини кун тартибига киритиш, Агентликнинг ҳайъат йиғилишлари ва мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлайди ва ушбу масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда қатнашади;
17) китоблар, босма оммавий ахборот воситаларининг назорат нусхаларини тўплайди, уларни ўрганиб чиқади ва баҳолайди;
18) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари, Агентликка идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни ташкил этади;
19) ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ва маънавиятини ошириш мақсадида устувор йўналишларни белгилайди;
20) ёшларни маънавий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган, мазмунига кўра маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган сифатсиз адабиётлар нашр этилишининг олдини олишга доир тадбирларни ташкил этади;
21) ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, мазмунига кўра маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган сифатсиз адабиётлар нашр этилишининг олдини олади;
22) Агентлик раҳбарияти билан келишган ҳолда китобхонликни оммалаштириш бўйича босма ва электрон шаклдаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
23) илмий-техник, бадиий адабиётлар, энциклопедиялар ва ҳар хил йўналишлар бўйича маълумотномаларни лотин ёзуви асосида ўзбек тилида нашр этишни янада кенгайтиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
24) электрон ва аудиокитобларни ишлаб чиқариш, ушбу маҳсулотларни мақбул нархларда харид қилиш механизмларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаш борасида амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
25) китобхонлик маданиятини ошириш учун мунтазам равишда маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда шу мақсадда республика танловларини ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
26) Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига жавоб берадиган ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларни нашр этиш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
27) Ўзбекистон Республикаси ва чет элда китоб нашр этиш ва китоб тарқатиш тармоғини ривожлантиришнинг ҳолати, тенденциялари ва истиқболларига доир статистик ва бошқа маълумотларни кенг китобхонлар жамоатчилигига етказиш мақсадида тўплайди ва таҳлил қилади;
28) Агентлик ваколатига кирадиган идоралараро кенгашлар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида қатнашади;
29) матбуот, нашриёт, матбаа ва ахборот-кутубхона ишига оид хорижий давлатлар тажрибасини ўрганади, уларнинг мақбул жиҳатларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
30) миллий адабиётнинг энг яхши асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқади ва уларни сифатли нашр этиш ва молиялаштириш ишларини йўлга қўяди;
31) Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишни, уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этади;
32) Агентлик ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар масаласи, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
33) фуқароларни қабул қилади, уларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда қарорлар қабул қилиниши ва ариза берувчиларга жавоб юборилишини таъминлайди;
34) оммавий ахборот воситаларини технологик ривожлантириш ва мазмунан бойитишга кўмаклашади;
35) ўз ваколатлари доирасида журналистлар ва бошқа шахсларнинг расмий маълумотлардан хабардор бўлишига доир ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади;
36) хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда асбоб-ускуналар ва материалларни харид қилиш, бизнес-режаларни ишлаб чиқишда идоравий мансуб ташкилотларга маслаҳат ёрдами беради;
37) идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашади, уларни иқтисодий ривожлантиришга доир концепция ва истиқболларни белгилайди;
38) ноширлик ва матбаа сектори, матбаа маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш масалаларига методик ёрдам кўрсатади;
39) тармоқни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
40) матбаа секторини мунтазам таҳлил қилиб боради, унинг ишлаб чиқариш салоҳиятини инвентаризация қилади;
41) кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида халқаро ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
42) хорижда ўтказиладиган халқаро кўргазмаларда миллий китоблар ҳамда китоб нашр этишни ва матбуот тармоғини кенг намойиш этган ҳолда чет элда халқаро кўргазмаларда миллий экспозициялар ташкил этилишига кўмаклашади;
43) ўзбек тилидаги китобларни оммалаштиришга йўналтирилган тақдимотлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда методик ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлайди;
44) матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида халқаро илмий конференциялар ўтказишга кўмаклашади;
45) матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ташкил этади, ушбу йўналишларда маъмуриятчиликнинг халқаро тажрибасидан фойдаланади;
46) электрон каталоглар, кутубхоналар ташкил этиш ва улардан кенг фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади;
47) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди;
48) Агентлик томонидан юқори ташкилотлар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик амалга оширилишини таъминлайди.
3-§. Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш, уларнинг ижроси бўйича тадбирларни жойларда ташкил этиш ва ўтказиш;
2) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
3) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этиш, тегишли ҳудудда сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлайдиган қонунчилик нормалари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
4) аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, унинг фуқаролик позицияси мустаҳкамланишига, маънавияти ўсишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
5) китобларни ва китобхонлик маданияти анъаналарини тарғиб қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш бўйича фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, электрон ва аудиокитоблар яратиш йўли билан аҳоли маънавиятини ошириш;
6) нашриёт ташкилотларига улар фаолияти ва адабий ижодни ривожлантириш бўйича методик ёрдам кўрсатиш;
7) миллий адабиёт ва китоб маҳсулотлари нуфузини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
8) тегишли ҳудудда ахборот тайёрлаш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан мониторинг олиб бориш;
9) мулкчилик шаклларидан қатъи назар тегишли ҳудудда оммавий ахборот воситалари учун тенг шароитлар яратиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш;
10) ноширлик ва матбаа секторининг моддий-техника базасини ривожлантиришга, уни модернизация қилишга ва инновацион технологияларни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
11) оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ҳудудий танловлар, кўргазма-ярмаркалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш;
12) матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасига халқаро тажрибани жорий этиш.
15. Ҳудудий бўлинмалар уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ўз ваколатлари доирасида вилоятларда оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлайди;
2) матбуот ва оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига кўмаклашади;
3) оммавий ахборот воситалари соҳасида қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш бўйича ҳар хил семинарлар ташкил этади;
4) устун даражада бир вилоят ҳудудида тарқатишга мўлжалланган даврий босма нашрлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
5) ўз ваколати доирасида Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишларини амалга ошириш билан шуғулланади;
6) тегишли ҳудудда нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбуот тармоғи, ахборот-кутубхона иши тенденциялари тўғрисида Агентлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
7) оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ривожлантириш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;
8) вилоятда ноширлик-матбаа ишини, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона ишини ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқади;
9) китоб нашр этиш, оммавий ахборот воситалари, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва Агентлик раҳбариятига киритади;
10) нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот ва ноширлик иши соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
11) қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради, оммавий ахборот воситалари томонидан қонун ҳужжатлари мунтазам бажарилмаслиги ҳолатларида эса — рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхташ ва уларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги аризалар билан белгиланган тартибда судларга мурожаат қилади;
12) вилоятда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
13) тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасалари ҳисобини юритади;
14) вилоятда босма оммавий ахборот воситаларининг назорат нусхаларини тўплайди, ўрганади ва баҳолайди;
15) мамлакатда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни фаол ва сифатли ёритишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, унинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятини ўстириш масалаларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини рағбатлантиради ва мувофиқлаштиради;
16) ёшларнинг маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи мазмунига кўра сифатсиз, маданий ва миллий қадриятларга зид бўлган адабиётлар нашр этилишининг олдини олади;
17) тегишли ҳудудда ахборот маконида ҳар хил таҳдидлар ва хавф-хатарларга қарши курашиш, болаларни уларнинг соғлигига зарар етказадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширади;
18) вилоятларда аҳолининг, айниқса ёшларнинг китобхонлик маданиятини янада оширишда, интеллектуал ва маънавий баркамол ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда китобларнинг роли ва аҳамиятини оширишда иштирок этади;
19) ахборот-кутубхона муассасалари фондлари илмий, энциклопедик, бадиий адабиётлар билан мунтазам тўлдириб борилиши юзасидан таклифлар тайёрлайди;
20) китобхонлик маданиятини ошириш ва ушбу мақсадда минтақавий танловлар ўтказиш бўйича маърифий ишларни ташкил этади;
21) вилоятда китобхонликни оммалаштиришнинг самарали ва барқарор механизми яратилишида иштирок этади;
22) ижтимоий аҳамиятли адабиётларни нашр этиш бўйича мавзулар режасини шакллантириш масалаларида ноширлик ташкилотларига ахборот жиҳатидан ва методик ёрдам беради;
23) вилоятда адабий ижод ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради;
24) кейинчалик хорижий тилларга таржима қилиш учун миллий адабиётнинг энг яхши асарлари рўйхатини шакллантириш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятининг кўриб чиқиши учун киритади;
25) миллий адабиётнинг олға силжиши учун қулай ахборот муҳити ва электрон ресурслардан фойдаланиш шароитлари шакллантирилишида иштирок этади;
26) ушбу йўналишда оммавий ахборот воситалари ва бошқа босма маҳсулотлар орқали реклама ва эълонлар тарқатилишини мувофиқлаштиришда иштирок этади, давлат ва жамият манфаатларига, одоб-ахлоқ ва маънавиятнинг умумий эътироф этилган нормаларига, қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш чора-тадбирларини кўради;
27) фуқаролар, ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборотни олиш, тарқатиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди;
28) профессионал фаолиятда оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
29) ўз ваколатлари доирасида журналистлар ва бошқа шахсларнинг расмий ахборотдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади;
30) вилоятда оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;
31) корхоналарда матбаа асбоб-ускуналарини янгилаш, уларни модернизация қилиш, ноширлик-матбаа соҳасига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг кредитларидан кенг фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишига кўмаклашади;
32) вилоятда матбаа маҳсулотларини стандартлаштириш, сертификатлаш масалаларида методик ёрдам беради;
33) оммавий ахборот воситалари ва ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида минтақавий танловлар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этилишига кўмаклашади;
34) мавзули, шу жумладан, ўзбек ёзувчиларининг юбилейларига ва хотирлаш саналарга бағишланган китоб кўргазмаларини ташкил этади ва ўтказади;
35) матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида илмий конференциялар ўтказишда иштирок этади;
36) тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликда иштирок этади, ушбу йўналишларда маъмуриятчиликнинг халқаро тажрибасидан фойдаланади;
37) электрон каталоглар ва кутубхоналарни шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
38) Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этади.
4-боб. Агентлик ва унинг бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
16. Агентлик унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа функцияларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда олиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
Агентлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;
Агентликнинг, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар улар томонидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўриб чиқиш учун киритиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш, идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича халқаро даражада белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари билан ҳамкорлик қилиш;
сўз эркинлигини таъминлаш, даврий нашрларни тарқатиш, ахборот алмашиш, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасида, шунингдек, ахборот соҳасида хавфсизлик, таҳдидларнинг олдини олиш, ноширлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, матбаа корхоналарини модернизация қилиш, босма маҳсулотлар сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш масалаларини ҳал этиш учун юқори малакали мутахассисларни пулли асосда жалб этиш;
норма ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш, илмий ташкилотларнинг эксперт, тадқиқот ишлари ва маслаҳатлашувлари учун давлат органлари ходимларини, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва экспертларни белгиланган тартибда жалб этиш, вақтинчалик ижодий жамоалар ташкил этиш;
оммавий ахборот воситалари, ноширлик фаолиятини стандартлаштириш ва сертификатлаш, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларига методик ёрдам бериш, фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш мақсадида жамоатчилик вакиллари, олимлар ва экспертлардан иборат маслаҳат органлари тузиш;
матбуот ва ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузаётган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқариш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
17. Агентлик:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш сўзсиз таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбаа тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ҳудудлар, тармоқнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга оширилиши;
китоб нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона иши соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун жавоб беради.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
масалаларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ҳудудий бўлинмалардан ва идоравий мансуб ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.
Агентликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Агентликнинг марказий аппарати:
Агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;
тармоқни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ҳудудлар, нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбаа тармоғининг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;
китоб нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва ахборот-кутубхона ишлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
3-§. Агентликнинг ҳудудий бўлимлари ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Ҳудудий бўлинмалар уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
ўз ваколатларига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлимларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентлик ваколатига тегишли бўлган соҳада муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўриб чиқиши учун киритиш;
ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
минтақаларда оммавий ахборот воситалари, стандартлаштириш ва сертификатлаш, ноширлик фаолияти, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларига методик ёрдам бериш фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш мақсадида жамоатчилик вакиллари, олимлар ва экспертлардан иборат маслаҳат органларини шакллантириш;
матбуот ва ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузаётган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш.
21. Ҳудудий бўлинмалар:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Агентликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган муаммоларни умумлаштириш асосида тегишли вилоятда оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланиши;
нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, матбаа тармоғини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг тегишли вилоятда самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
босма оммавий ахборот воситалари реестри юритилиши ва ахборот узлуксиз янгиланиши;
оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва матбаа корхоналари маҳсулотларининг сифати оширилиши учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
22. Қуйидагилар Агентлик бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) Агентликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ушбу органга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
4) Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
5) Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
8) Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
10) Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
11) Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
15) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
16) Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
17) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
18) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
19) Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этилишини таъминлаш;
20) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
21) Агентлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
22) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
25) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
26) Марказий аппарат ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, Агентлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
27) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
28) Агентлик марказий аппарати ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
29) Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
30) Агентлик марказий аппаратининг тузилмаси ва штат жадвалини, ходимларнинг белгиланган сони доирасида ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ходимларнинг сонини тасдиқлаш.
23. Қуйидагилар Агентлик бош директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
2) Агентлик раҳбари вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
8) Агентлик ҳайъати, Агентлик бош директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Агентлик бош директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Агентлик бош директорининг топшириғига биноан иштирок этиш;
11) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик бош директорига киритиш;
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Агентлик бош директорига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
16) Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Агентлик бош директорига киритиш;
19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
24. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги П-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
6) Агентлик ҳайъати қарорлари, бош директор ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директорига киритиш;
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Агентлик бош директори ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик бош директори томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш), учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
12) Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ–2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ–3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
15) Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Агентлик бош директорига киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
25. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
2) Агентлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ва Агентликнинг ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
5) Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
6) Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
7) ҳудудий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, уларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
8) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
9) бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
10) ҳудудий бўлинмалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
11) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
12) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
13) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик бош директорининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
14) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
15) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директорига киритиш;
16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
18) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;
19) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
26. Агентлик бош директори:
1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
27. Агентлик бош директорининг ўринбосарлари:
1) Мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
28. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
29. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари:
1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
30. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор бошчилик қилади.
31. Бош директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
32. Бош директор моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг ўринбосари — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
33. Бош директорнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
34. Агентлик бош директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
35. Агентликнинг бош директори ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этилади.
36. Агентликнинг бош директори ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларини, уставларини, тузилмасини ва штат жадвалини ходимларининг белгиланган сони доирасида ходимлар сонини тасдиқлайди.
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
37. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
38. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бўлинмалар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
2) Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
3) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
4) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
5) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
6) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
39. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
1) Агентлик бош директори топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;
5) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
40. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик бош директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Агентлик бош директори томонидан қабул қилинади.
3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
41. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
42. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
43. Агентликнинг фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизмати томонидан мутасаддилик қилинади.
4-§. Агентликнинг ҳайъати ва бошқа маслаҳат органлари
44. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбаа ташкилотлари, ахборот-кутубхона иши раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик бош директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
45. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Агентлик фаолияти соҳасидаги давлат дастурлари ҳамда тармоқ ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
жойларда Агентлик фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш;
Агентлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, улар бўйича Агентлик масъул ижрочи ҳисобланган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
46. Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
47. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
48. Ҳайъат қарорлари Агентлик бош директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.
49. Агентлик бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Агентлик бош директори юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
50. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
51. Зарурат бўлганда Агентликда оммавий ахборот воситаларига, матбаа ва ноширлик фаолиятига, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларига методик ёрдам бериш, мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва уларни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик вакиллари, олимлар ва экспертлардан иборат таркибда маслаҳат органлари ташкил этилади.
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
52. Агентликнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
53. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
54. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
55. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
56. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг марказий аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг молия йилига харажатлари прогнозидан келиб чиқиб унинг тизимга кирадиган нашриётлар ва матбаа корхоналарининг маҳсулотларини сотишдан тушган соф фойданинг 2,0 фоизигача миқдорда шартнома асосида ажратиладиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.
57. Ҳудудий бўлинмалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади, уларни сақлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар эса ўз маблағлари, ҳудудий бўлинмаларга идоравий мансуб нашриётларнинг шартнома асосида ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.
Ажратмалар тузилган шартномаларга мувофиқ йил мобайнида ҳар ойда амалга оширилади.
Истисно ҳолларда Агентлик бош директорининг буйруғи бўйича ҳудудий бўлинмаларга уларнинг ёзма сўровлари асосида Агентлик томонидан қўшимча молиявий ёрдам берилади.
58. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини сақлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.
59. Ҳудудий бўлинмалар ходимларига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 10-иловада кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори талаблари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган 15 фоиз миқдорида моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси татбиқ этилади.
60. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Агентлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
10-боб. Агентликнинг Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
61. Агентлик бош директори Агентликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.
62. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари Агентлик бош директорига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун унинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
63. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
64. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгаришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва «Маърифат маркази» биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида» 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарори 6-бандининг «б» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) Миллий кутубхонага Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази тўғрисидаги низомда:
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Миллий кутубхона Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибига киради».
б) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 14-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар ва ўсмирлар нашрларининг молиявий таъминотини давлат тасарруфига олиш тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 50-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 56-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникация соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда), шунингдек, қарорга 6-илованинг 5-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 42-банди.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)