Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш, Фанлар академияси аъзолари таркибини фаннинг устувор йўналишларида олиб бораётган фаол илмий-тадқиқот изланишлари натижалари билан республика ва халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган таниқли олимлар ҳисобига кенгайтириш, мавжуд илмий мактаблар анъаналарини давом эттириш ва янги мактаблар яратилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқлансин:
2. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2018 йилга мўлжалланган «Йўл хариталари»ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
«Йўл хариталари»да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:
ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;
илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2018 йилга мўлжалланган «Йўл хариталари» ижроси мониторингини юритсин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.