14.08.2000 йилдаги 320-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2016
Ҳужжат 11.01.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1.1. Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
1.5. Батафсил режалаштириш лойиҳаси иморатлар қуришнинг ҳажм-макон ва архитектура-бадиий ечимини, биноларнинг неча қават бўлиши ва турларини, тарих ва маданият ёдгорликларининг қўриқлаш зоналаридан фойдаланиш режимини, иморат қуриш ва ердан фойдаланишни тартибга солишнинг қизил чизиқлари, чегараларини, ҳудудларни функционал ва қуриш билан боғлиқ зоналаштиришни, ердан фойдаланувчилар ҳудудларининг чегараларини, ижтимоий инфратузилма объектларининг таркиби ва уларни жойлаштиришни, магистрал муҳандислик коммуникациялари трассаларини, кўчаларнинг кўндаланг кўринишини белгилаб беради, шунингдек, ҳудудларни муҳандислик юзасидан тайёрлаш тадбирларини, атроф муҳитини муҳофаза қилишни ва транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этишни ва шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда белгиланадиган шаҳарсозлик фаолиятининг бошқа регламентларини назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони билан белгиланган Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар ва йирик саноат марказларининг бош режалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.