Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартлари

3-боб. Экспорт контрактини ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар

4-боб. Экспорт контрактига қўйиладиган асосий талаблар

5-боб. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш

6-боб. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этиш

7-боб. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини бериш

8-боб. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш

9-боб. Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида берилган гувоҳномалар реестри

1-ИЛОВА
Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш СХЕМАСИ

Ҳужжат 23.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловага киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилиш учун тузилган контрактларни (шартномаларни) рўйхатдан ўтказиш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, биржада тузилган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно.
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида» ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида қайд этилган, товар-хом ашё биржаларида тузилган ва товар-хом ашё биржаларида рўйхатдан ўтказиладиган экспорт контрактлари, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил қилинган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (лицензияланадиган махсус турдаги товарларни экспорт қилишдан ташқари) етказиб бериш учун экспорт контрактлари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилмайди.
6. Ваколатли органда мазкур Низомнинг 5-бандига асосан рўйхатдан ўтказилган ва экспорт контрактларининг асосий шартларини ўзгартирадиган экспорт контрактларига қўшимча барча келишувлар ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
экспорт контрактига қўшимча келишув — экспорт контракти томонлари ўртасида тузиладиган, аввал тузилган ва ушбу Низомнинг 5-банди талабларига асосан ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактларининг асосий шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган битим.
экспорт контрактини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берувчининг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, ҳукуматлараро битим реквизитлари (агарда экспорт контракти ҳукуматлараро битим асосида тузилган бўлса) кўрсатилган ариза;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.
10. Ваколатли орган томонидан ушбу Низомнинг 5-бандига асосан аввал рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
экспорт контрактига қўшимча битимни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берувчининг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, ҳукуматлараро битим реквизитлари (агарда экспорт контракти ҳукуматлараро битим асосида тузилган бўлса) кўрсатилган ариза;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.
11. Ариза берувчи томонидан мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ваколатли органга топшириш муддати контракт ва (ёки) унга қўшимча келишув имзоланган вақтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим.
13. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
17. Экспорт контракти ушбу Низомнинг 18 — 36-бандларида кўрсатилган қуйидаги асосий бўлим ва маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан ариза қабул қилиб олингандан сўнг беш иш куни давомида кўриб чиқилади.
40. Кўриб чиқиш натижасига кўра, экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган рухсат бериш талаблари ва шартларига мос келган тақдирда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларига мувофиқ тақдим этган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар бўлса.
47. Рад этиш учун асослар бўлган тақдирда, ваколатли органнинг ваколатли мансабдор шахси имзолаган, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ қоидалари кўрсатилган асосли хулоса расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

Экспорт контрактини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
АРИЗА

«________» (Ўзбекистон) ва «________» компанияси (мамлакат)ўртасида______________________________________.

__________________________________________________________________________________________________

(маҳсулотлар номи)

экспорт қилиш бўйича тузилган шартномани рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз.
Контрактнинг умумий суммаси ____________ ни ташкил қилади.
Ушбу контракт бўйича маҳсулотни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг _______ даги _______-сон қарори асосида амалга оширилади (агар контрактда лицензияланадиган махсус турдаги маҳсулот экспорт қилинса ёки контракт Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро шартномалар асосида тузилган бўлса).
Ҳукуматлараро битим реквизитлари _____________________________________________________________________

(агар контракт Ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган бўлса)

Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:
1. Экспорт контрактининг сотувчи ва харидор томонидан имзоланган асл нусхаси ва унинг нусхаси;
2. экспорт контрактининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;
3. Агар шартнома томонлар ўртасида ишончнома асосида тузилган бўлса, ариза берувчи томонидан тасдиқланган ишончнома нусхаси;
4. Контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки контракт нархининг шаклланиши асослаб берилган ҳужжат;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.

Ташкилот раҳбари

____________(имзо)

______________________Ф.И.О.

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

Экспорт контрактига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
АРИЗА

«________» (Ўзбекистон) ва «________» компанияси (мамлакат) ўртасида______________________________________.

__________________________________________________________________________________________________

(маҳсулотлар номи)

экспорт қилиш бўйича аввал рўйхатдан ўтказилган контрактга ___________________ даги ____ -сон қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз.
Қўшимча келишувга асосан контрактнинг умумий суммаси ________ни ташкил қилади.
Ушбу контракт бўйича маҳсулотни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг _______даги ________-сон қарори асосида амалга оширилади (агар контрактда лицензияланадиган махсус турдаги маҳсулот экспорт қилинса ёки контракт Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро шартномалар асосида тузилган бўлса).
Ҳукуматлараро битим реквизитлари _____________________________________________________________________

(агар контракт Ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган бўлса)

Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:
1. Экспорт контрактига қўшимча келишувнинг асл нусхаси ва унинг нусхаси;
2. Экспорт контрактини расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;
3. Экспорт контрактига қўшимча битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;
4. Экспорт контрактига қўшимча битимни томонлар ишончнома асосида тузган бўлса, ишончноманинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;
5. Товар миқдори ошганда, унинг номенклатураси, товарларнинг келиб чиқиш мамлакати, нархи ва тўлов шартлари ўзгарганда, контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки экспорт контрактига қўшимча келишув бўйича нарх асослаб берилган ҳужжат;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.

Ташкилот раҳбари

____________(имзо)

______________________Ф.И.О.

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази