20.12.2017 йилдаги 1004-сон
Ҳужжат 23.12.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сон қарорининг 11-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган маблағлар ҳисобига амалга оширилаётган қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришда дарахтлар ва бутазорларни санитария мақсадида кесиш ишларининг тўловларсиз амалга оширилишига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги объектларини модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини таҳлил қилиш.

Бюджет маблағлари ва халқаро молия институтлари кредитларининг амалда тежалишини белгилаш.

Инвестиция лойиҳаларининг компонентлари ва тасдиқланган тармоқ жадваллари якунланишига кўра

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(А. Ахмедходжаев), Молия вазирлиги

(Ё. Турсунов),

Иқтисодиёт вазирлиги (С. Бекенов)

2.

Инвестиция лойиҳалари доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан тежалган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларини Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, шунингдек, молиялаштираётган хорижий банклар маблағларини йўналтиришни келишиш.

Тежалган маблағлар аниқлангандан сўнг икки ой муддатда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(А. Ахмедходжаев), Молия вазирлиги

(Ё. Турсунов),

Иқтисодиёт вазирлиги (С. Бекенов)

3.

Инвестиция лойиҳалари доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

Тежалган маблағлар аниқлагандан сўнг икки ой муддатда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов),

Иқтисодиёт вазирлиги (С. Бекенов)

«Сувқурилишинвест» ДУК

4.

Амалга оширилган инвестиция лойиҳалари доирасида сув хўжалиги объектларида қурилган ва реконструкция қилинган участкаларни текшириш ва ишчи гуруҳ тузиш.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида мавжуд дарахтлар
ва буталарни, шу жумладан табиий омиллардан ёки зараркунандалардан, ўсимлик касалликларидан қуриётган, инсон ҳаётига ва соғлиғига хавф соладиган, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг
мол-мулки, шунингдек, махсус етиштирилаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган, ёғоч ва мевалар олиш учун дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев, Ш. Хамраев),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

(М. Рузметов),

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов),

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

5.

Хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб жойлашган ер майдонларини аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

6.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

7.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш ва лойиҳа сметаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташкилотини аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

(М. Рузметов),

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов),

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари

«Сувқурилишинвест» ДУК

8.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун ишлаб чиқилган лойиҳа сметаларини техник, давлат ва экологик экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев),

«Сувқурилишинвест» ДУК

9.

Инвестиция лойиҳаси доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда пудратчи ташкилотни аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

(М. Рузметов),

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов),

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

«Сувқурилишинвест» ДУК

10.

Инвестиция лойиҳаси доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Сувқурилишинвест» ДУК

11.

Иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш учун зарур бўлган тур ва миқдордаги кўчатларни шартнома асосида етиштириш ва сотиш.

Тузилган шартномалар бўйича

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов)

12.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

Пудратчи билан шартнома тузилгандан сўнг

10 кун муддатда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Сувқурилишинвест» ДУК,

Бош пудратчи ташкилотлар

13.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ қуриб қолган ва табиий зараркунандалар ва кучли шикастланган ва қуриётган, касалланган дарахтлар ва буталарни кесиш учун тегишли қарорларни тўловсиз, ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш.

Белгиланган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев),

14.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва дарахтзорларни барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадваллари бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Сувқурилишинвест» ДУК,

Бош пудратчи ташкилотлар

15.

Қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳалари сифати ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш.

Лойиҳаларни амалга ошириш мобайнида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев,

Ш. Хамраев),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ш. Хошимов),

Бош пудратчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

«Сувқурилишинвест» ДУК

16.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қурилиши тугалланган объектларни ишга тушириш учун давлат қабул қилиш комиссиясини шакллантириш.

Лойиҳалар тугаллангандан сўнг бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Сувқурилишинвест» ДУК

17.

Қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини ҳамда ободонлаштирилган ҳудудларнинг ер майдонларини ва яхши сақланган ҳудудларни ер майдонлари билан таъминлашни ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳалар тугаллагандан сўнг бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

(О. Мустафаев),

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (М.Рузметов),

«Сувқурилишинвест» ДУК

18.

Сув хўжалиги объектлари бўйлаб белгиланган дарахтзорларни барпо этиш ва ҳимоялашга, шунингдек, объектлардан мақсадли фойдаланишга йўналтириш орқали фойдаланиш ташкилотлари томонидан суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги агротехника тадбирларини ўз вақтида олиб бориш юзасидан тизимли назоратни таъминлаш.

Сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган иҳота ва дарахтзорлар сақланишини назорат қилиш.

Ҳар ойда жадвал бўйича

Ҳар ойда жадвал бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) ва унинг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан биргаликда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев) ва унинг ҳудудий органлари

Кейинги таҳрирга қаранг.