21.12.2016 йилдаги ПҚ-2689-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ҳамда Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва мамлакатимизга келаётган хорижий фуқароларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, республика ҳудудларида устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда ўз ишида вазирликнинг Консуллик бошқармасига ҳисобдор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус шаҳарларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимлари (кейинги ўринларда — консуллик бўлимлари)нинг бошқарув ходимлари штатлари сони 3 нафардан этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳридаги Консуллик бўлими тузилмасига 1 нафар қўшимча бошқарув ходими штат бирлиги киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича кўрсатиладиган замонавий хизматларнинг кўламини кенгайтириш, иш юзасидан ҳамда туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига ташриф буюрадиган хорижий фуқаролар томонидан жойларда тақдим этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришда, шу жумладан хорижий мамлакатлар фуқароларига визалар беришда тезкорликни ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кирадиган визаларни узайтириш, ҳужжатларни легализация ва апостил қилиш ҳамда бошқа масалалар бўйича тақдим этиладиган хизматлар қисмида мамлакатимиз ҳудудларида устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий компаниялар ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида бораётган мамлакати ҳудудида бўлиш тартиби ва қоидалари билан хорижий давлатларга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини таништириш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳудудида паспортларини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга тезкор қайтариш масалаларида кўмаклашиш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ҳудудларига хорижий туристларни жалб қилишга йўналтирилган, Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда туристик ташкилотларга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг юқори мартабали шахсларини ва расмий делегацияларини Ўзбекистон Республикасида кутиб олиш ва бўлишини ташкиллаштириш, йирик компаниялар вакилларини кутиб олиш ва кузатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кирадиган протокол тадбирларида ҳамда халқаро хусусиятга эга бошқа масалаларда бевосита иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги консуллик бўлимлари тўғрисидаги низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳридаги консуллик бўлими тўғрисидаги амалдаги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларини юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассислар билан бутлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларини лозим даражада фаолият юритишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига «Шевроле Каптива» русумли 5 та автомобиль, офис мебели, компьютер ва бошқа оргтехника, шунингдек, бошқа анжомлар харид қилишга зарур маблағлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимларига 1 тадан енгил хизмат автомашинасини сақлаб туриш учун лимит ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорни амалга ошириш натижасида келиб чиқадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини сақлаб туришга Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича «Шевроле Каптива» русумли 5 та автомобиль ўз вақтида сотилишини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик бўлимларини жойлаштириш ва уларнинг фаолият юритиши учун вилоятлар ва Нукус шаҳри ҳокимлиги биноларида ижара тўловининг белгиланган «ноль» ставкаси бўйича офис хоналари ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик бўлимларининг тегишли даражада фаолият юритиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқароларни қабул қилиш учун зарур имкониятлар яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик бўлимларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан ҳудудларда тўлиқ ва самарали фаолият юритиши учун зарур алоқа воситалари ҳамда умумжаҳон Интернет тармоғига уланишини имконияти билан таъминлаш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари ўз фаолияти билан боғлиқ коммунал хизматлар бўйича барча харажатларни тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларга ташриф буюраётган хорижий фуқароларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва визаларни расмийлаштириш мақсадида консуллик бўлимларини жойлаштириш учун Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарлари халқаро аэропортлари биноларида белгиланган «ноль» ижара тўлов ставкасида офис хоналари ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари билан уларнинг кўрсатиб ўтилган шаҳарлардаги халқаро аэропортларда фаолият юритиши билан боғлиқ кўрсатилаётган коммунал хизматлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари бўйича харажатлар тўловларини ундириш учун хоналар ижараси юзасидан шартномалар тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари хоналарини қўриқлашни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар фуқароларини қабул қилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларидаги консуллик бўлимлари фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2689-сон