Т/р | Тадбирларнинг номи | Бажариш муддатлари | Ҳужжатнинг тури | Бажариш учун масъул | |||||
I. Маблағ билан узлуксиз таъминлаш, қурилиш қийматини ва смета нархини белгилашни шакллантириш механизмини такомиллаштириш | |||||||||
1.1. | Қурилишда ва капитал таъмирлашда янги смета меъёрларини ва харажатлар, режали жамғармалар меъёрларини ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш | 2000 йил декабрь | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||||
1.2. | Аниқ рўйхатларни шакллантириш, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлашни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш тартибини тайёрлаш | 2000 йил октябрь | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | Молия вазирлиги, Марказий банк, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммуналхизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги | |||||
1.3. | Қурилиш ташкилотлари учун маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш харажатлари таркиби тўғрисидаги йўриқномани ва молиявий натижаларни шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш | 2000 йил декабрь | Йўриқнома | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар | |||||
1.4. | Капитал қурилишда қурилиш таваккалчилигини суғурталаш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш | 2000 йил ноябрь | Услубий кўрсатма | Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги | |||||
1.5. | Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни маблағ билан таъминлаш учун буюртмачининг ички захираларини сафарбар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқиш | 2000 йил сентябрь | Йўриқнома | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||||
1.6. | Тендер ҳужжатларининг техник қисми ва пудрат савдоси предметининг бошланғич (мўлжалланган) нархи таркиби, уни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тайёрлаш | 2000 йил ноябрь | Низом | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||||
1.7. | Капитал қурилишда пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш нархлари тўпламини тузиш | 2000 йил октябрь | Тўплам | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги | |||||
1.8. | Қурилишда нарх белгилашнинг услубий-ахборот базасини яратишни ва маълумотнома материаллар (каталог-аналог)ларни чиқаришни ташкил этиш | доимо | Каталоглар | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси | |||||
II. Пудрат ишлари бозорини, услубий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва томонлар мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш | |||||||||
2.1. | Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига қурилишни амалга ошираётган буюртмачи хизмати ёки қурилаётган корхона дирекцияси тўғрисидаги намунавий низомни тайёрлаш | 2001 йил январь | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||||
2.2. | Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини тайёрлаш | 2001 йил февраль | Тартиб | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||||
2.3. | Пудрат шартномаларини тузишда кафолат ва кафиллик бериш таркиби ва тартиби, шунингдек, шартнома ижроси таъминланишини гаровга қўйиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш | 2000 йил ноябрь | Услубий тавсиялар | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги | |||||
2.4. | Пудрат ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш | 2000 йил ноябрь | Тартиб | «Давархитектқурилиш» қўмитаси | |||||
2.5. | Энг яхши пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари танловини ташкил қилиш | 2000 йил декабрь | Танлов | Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси | |||||
2.6. | Инвестиция лойиҳасининг дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлари таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тайёрлаш | 2000 йил ноябрь | Низом | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк | |||||
III. Лойиҳалаштириш ва қуришда истиқболли технологияларни жорий этиш | |||||||||
3.1. | 2001 йилдан бошлаб топогеодезия қидирувларини замонавий геоахборот тизимига ва технологияларига, лойиҳа-режалаштириш, лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишни компьютерлаштиришга ўтказиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш | 2000 йил ноябрь | Услубий тавсиялар | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси | |||||
3.2. | Лойиҳалаштириш, қуриш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда илмий-техника ютуқлари мониторингини ташкил этиш ва уларни жорий этиш муддатларини сезиларли даражада қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш | доимо | Маълумотлар банки | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, ФТДҚ, «Ўзқури- лишматериаллари» акция- дорлик компанияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |||||
3.3. | Монолит қурилишни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш | 2000 йил октябрь | Таклифлар | «Давархитектқурилш» қўмитаси, лойиҳалаштириш институтлари, қурилиш индустрияси корхоналари | |||||
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2000 йилдаги 305-сон
Кучга кириш санаси
05.08.2000
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 14.05.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳудудий комиссияларининг фаолияти белгиланган талабларга жавоб бермайди.
Кўпчилик минтақаларда тармоқни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш дастури мавжуд эмас. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари расмиятчилик билан амалга оширилган, давлат қурилиш ташкилотлари сони кўплигича қолмоқда. Хусусий корхоналар пудрат ишлари бозорида ўз муносиб ўрнини ҳозиргача топмади. Кам қувватли ва паст рентабелли қурилиш ташкилотлари секинлик билан тугатилмоқда. Буюртмаларни жойлаштиришнинг тендер механизми суст жорий этилмоқда, пудрат шартномаларини бажариш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда. Суиистеъмол қилиш ва молиявий қонунни бузиш, қурилиш ишлари ва материаллар қийматини асоссиз равишда ошириб юбориш ҳоллари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (А.Н. Исаев), тегишли Республика ва ҳудудий комиссиялар томонидан капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва унинг таркибини ўзгартириш бўйича Ҳукумат қарорлари сўзсиз бажарилиши устидан зарур ташкилотчилик ишлари ва назорат таъминланмаган.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни таъминлаш, инвестиция жараёни қатнашчиларининг роли ва жавобгарлигини кучайтириш, қурилишда бозор механизмларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг капитал қурилишни бошқаришни ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш юзасидан олиб бораётган ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.
Самарқанд (Э.М. Рўзиев), Тошкент (У.М. Мирзақулов), Қашқадарё (Б.С. Ҳамидов) вилоятлари ҳокимлари капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда раҳбарликни сусайтириб юборганлиги ва йўл қўйилган камчиликлар учун Самарқанд (С. Иброҳимов) ва Тошкент (Р. Мўминов) вилоятлари ҳокимлари ўринбосарларининг, Чирчиқ (Д. Азизхўжаев), Бекобод (Ж. Насриддинов), Оҳангарон (А. Расулов) шаҳарлари ҳокимларининг ва Китоб тумани ҳокимининг (У. Хидиров) эгаллаб турган лавозимларида бундан буён қолиши масаласини кўриб чиқсинлар.
Махсус комиссиянинг иши давомида капитал қурилишни ислоҳ қилишдаги камчиликлар учун қурилиш ташкилотлари ва корхоналарининг 17 раҳбари лавозимидан озод этилганлиги ва 25 раҳбарига ҳайфсан эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси (А.Н. Исаев) махсус комиссиянинг материаллари ва хулосаларини танқидий ўрганиб чиқсин, Комплекс фаолиятининг шакллари ва усулларини қайта кўриб чиқсин, капитал қурилишда иқтисодий қайта ўзгартиришлар амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни ташкил этсин, тармоқни ислоҳ қилиш бўйича Ҳукумат қарорлари ўз вақтида бажарилиши қаттиқ назорат қилинишини таъминласин.
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш тадбирлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
капитал қурилишни ислоҳ қилишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар, бир ой муддатда вилоят бўғинининг тегишли раҳбарлари, қурилиш ташкилотлари ва корхоналари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини кўриб чиқсин;
хусусийлаштирилган қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарининг мавжуд қувватлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ташкил этсинлар, кейинчалик уларни хусусий мулк қилиб сотсинлар, шунингдек, уларга берилган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб чиқсинлар, ортиқча ер майдонларини олиб қўйсинлар;
Зарар кўриб ишлаётган ва кам қувватли қурилиш ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилнинг охиригача паст рентабелли ва кам қувватли ташкилотларни тугатишни давом эттириш, уларни хусусийлаштиришни тугаллаш чора-тадбирларини кўрсинлар, бунда маҳаллий қурилиш ташкилотларини бошқаришнинг бир бўғинли тизимига ўтишга алоҳида эътиборни қаратсинлар. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2001 йил 10 январгача ахборот берилсин.
4. Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига 2001 йилги ва кейинги йиллар республика инвестиция дастурига киритиладиган янгидан бошланаётган қурилиш объектлари бўйича пудрат шартномалари (контрактлар)ни фақат пудрат савдолари натижалари бўйича қурилиш суғурта таваккалчиликлари суғурталанган тақдирда тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
5. Белгилансинки, шу йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бюджети ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига республика инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун қурилиш материалларини харид қилиш, воситачилар сонидан қатъи назар, транспорт харажатлари ҳисобга олинган ва уларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган тайёрлов-омбор ва воситачилик устамалари қўлланган ҳолда тайёрловчи корхонанинг улгуржи-сотиш нархлари (ёки импорт маҳсулотнинг харид қиймати) бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд биринчи хатбошининг амал қилиши улар бўйича шартномалар (контрактлар) танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра тузилган қурилиш объектларига татбиқ этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳамда буюртмачилар ва пудрат ташкилотларига давлат бюджети ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишига етказиб бериладиган асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, конструкцияларнинг чекланган нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини келишиб олиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда кичик корхоналар ягона солиқ тўловини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ—244-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
8. Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари импорт қилинаётган қурилиш асбоб-ускуналари, машина-механизмлар учун қўшилган қиймат солиғидан ҳамда божхона божларидан, шунингдек, сотиб олинган юк ва махсус автомобиллар қийматидан Республика йўл жамғармасига йиғимлардан, кўрсатиб ўтилган техника ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилган тақдирда, уч йил муддатга озод қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Адлия вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорига мувофиқ ўз кучини — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)
1. Мазкур Низом объектларни лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуришда (объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуришда) инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш фақат мамлакат Мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар, табиий ва экологик офатлар оқибатларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларни бажариши ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган давлат эҳтиёжларини ҳал этиш билан боғлиқ истисно ҳолларда, маблағ билан таъминлаш манбалари мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш заруриятини асослаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда инвестор (буюртмачи) томонидан Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
объект қурилишининг белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослари (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб);
қонунчилик ҳужжатга мувофиқ қурилишга техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилиши мажбурий бўлмаган объектлар бўйича — қурилиш қиймати ҳисобланган лойиҳалашдан олдинги ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
муҳандислик-қидирув ишлари натижалари ёки улар тугалланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Асослашда, қоидага кўра, параллел лойиҳалаштирган ҳолда объектларни қуриш даври, унга риоя қилмаслик белгиланган тартибда тегишли санкциялар қўлланилишига олиб келиши назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
4. Объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш даври объектлар қурилишини лойиҳалашнинг норматив муддати доирасида белгиланади, бироқ шунга ўхшаш объектларни лойиҳалаш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак, бу муддат Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиққан кундан бошланади (объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуришнинг рухсат этилган даври), бу муддат кейинчалик қайта қуриб чиқилмайди.
5. Объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш тўғрисидаги асосларни тайёрлашда капитал қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш ҳисобга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президент Администрацияси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш тўғрисидаги қарорига асосан буюртмачи билан лойиҳалаш ташкилоти ўртасида лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш, шу жумладан, лойиҳа ечимларини ва объектни параллел ҳолда лойиҳалаштирган ҳолда қуришнинг рухсат этилган даври мобайнида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалини тузиш учун шартнома тузилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Айни пайтда буюртмачи томонидан тегишли давлат экспертиза органи билан лойиҳа ечимларини ва Маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалига мувофиқ эксперт кузатуви ҳажмларини кўрсатган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш учун шартнома тузилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
7. Лойиҳа ечимларини ва маҳаллий ёки объект сметаларини бериш жадвали қуйидаги ишлар изчиллиги (қурилиш босқичлари) асосида ишлаб чиқилади:
ишлаб чиқариш жараёнларини технологик жиҳозлаш, механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича иш ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Параллел лойиҳалаштириш даврида қурилиш субъектининг мураккаблиги, ноёблиги ва технологик асбоб-ускуна билан жиҳозланганлиги даражасига қараб экспертларнинг кўчма ишчи гуруҳи ташкил этилиши мумкин.
Ҳар бир босқич бўйича қурилиш-монтаж ишлари фақат маҳаллий ёки объект сметалари экспертизадан ўтказилгандан сўнг бошлаб юборилиши мумкин.
9. Объектни молиялаштириш ҳажми ва унинг параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давридаги шартномавий қиймати тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб, қурилишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб)ни ишлаб чиқиш шарт бўлмаган объектлар бўйича эса — 1991 йилги нархлар даражасидаги йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича шунга ўхшаш объектларни таҳлил қилиш усули билан лойиҳа ташкилоти томонидан тузиладиган объект қурилиши қийматини олдиндан ҳисоб-китоб қилиш негизида, қурилиш қийматини ошириш тармоқ прогноз индексларини қўллаган ҳолда, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин эса — объект қийматининг тасдиқланган йиғма смета ҳисоб-китоби бўйича белгиланади.
Қурилишни параллел лойиҳалаштириш рухсат этилган давр мобайнида бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати бўйича буюртмачи томонидан тасдиқланган (келишилган) маҳаллий ва объект сметалари асосида ваколатли банк томонидан амалга оширилади.
10. Қурилишни молиялашни бошлаш учун буюртмачи томонидан маблағ билан таъминловчи банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тўғрисида (параллел лойиҳалаштириш тўғрисида) Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ёки техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) бўлмаганда объект қурилиши қийматининг ҳисоб-китоби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган қурилишнинг аниқ рўйхати;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш, экспертизадан ўтказиш ва пудрат ишларини бажариш юзасидан шартномалар.
11. Буюртмачи томонидан ўз вақтида бош пудратчи билан объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш учун шартнома тузилади, унда объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш вақтининг рухсат этилган даврида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари мажбурий тартибда кўрсатилади.
Пудрат ишлари шартномасига ички қурилиш титул рўйхати ва объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш вақтининг рухсат этилган даври мобайнида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича лойиҳа ечимлари ва маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвали илова қилинади.
12. Технология асбоб-ускуналарини сотиб олиш, шу жумладан, импорт бўйича сотиб олиш белгиланган тартибда буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан параллел лойиҳалаштирилаётган қурилиш объекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва бериладиган лойиҳа ечимларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан зарур назорат ўрнатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур Низом талаблари бузилиши аниқланганда ДАҚН инспекциялари томонидан тегишли далолатномалар тузилади ёки белгиланган тартибда молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ёзма кўрсатмалар берилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида ДАҚН инспекцияси параллел лойиҳалаштирилаётган объектлар қурилишини молиялаштирувчи банкни белгиланган тартибда хабардор қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 23-сон, 233-модда)
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишида техник-иқтисодий асослашларни ҳамда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида» 1985 йил 17 декабрдаги 620-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарори 4-бандининг 3-хатбоши, шунингдек, ушбу қарорга 5-илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Низом» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.