LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПҚ-3034-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида 2006 йил 20 мартда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 15-моддаси 2-бандига, шунингдек Томонлар давлатлари ўртасида йўловчиларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш заруриятига амал қилган ҳолда,
Битимга ҳамда Битимни қўллаш тўғрисида Ижро Баённомасига (кейинги ўринларда — Ижро Баённомаси) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш заруриятига амал қилган ҳолда,
Томонлар давлатлари ўртасида автомобилда йўловчи ва юкларни, шунингдек уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташишларни енгиллаштиришга интилиб,
«1. Мазкур Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида автомобилда йўловчи ва юкларни халқаро ташишлар, уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташишлар, учинчи мамлакатлардан/га ташишларга қўлланилади.».
Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, миллий қонунчиликка мувофиқ ҳақ эвазига ёки ўз ҳисобидан йўловчи ва юкларнинг халқаро ташишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахсни англатади.
йўловчиларни ташишда — автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўриндиғи билан бирга ҳисоблаганда камида 9 та ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситасини;
юкларни ташишда — юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси, шу жумладан юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобилни англатади.».
Томонлар давлатлари ваколатли органлари ўртасида олдиндан келишилган йўналишлар, жадвал, тарифлар, ташувчи йўловчиларни чиқарадиган ва туширадиган бекатлар бўйича амалга ошириладиган автобусда йўловчи ташувларини англатади.
«йўловчиларни мунтазам ташишлар» атамаси қамровига кирмайдиган йўловчиларни автобусда ташишларни англатади.
Томонлардан бирининг давлати ҳудуди орқали йўловчилар ёки юкларни ташишни англатади, бунда жўнаш ва етиб бориш манзили мазкур давлат ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлади.».
«3. Томонлар давлатлари ваколатли органлари рухсатнома бланкаларини алмаштириш тартибини ўзаро келишиб оладилар. Мазкур бланкаларда рухсатномани берган ваколатли органнинг муҳри ва масъул шахсининг имзоси мавжуд бўлиши лозим.».
1. Йўловчиларни мунтазам ташишлар Томонлар давлатлари ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади.
2. Томонлар давлатлари ўртасида ёки уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда йўловчиларни мунтазам ташишлар Томонлар давлатлари ваколатли органлари тарафидан йўналишнинг ўз давлати ҳудудидан ўтадиган қисмига бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномалар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари келишган тартибда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
3. Мунтазам ташишларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бир-бирига берилади ва унда қуйидаги маълумотлар баён этилиши лозим:
д) ташувчи йўловчиларни чиқарадиган ва туширадиган тўхташ бекатлари, шунингдек чегарадан ўтиш пунктлари;
4. Томонларнинг ваколатли органлари йўловчиларни мунтазам ташишларни ўз ҳудудлари орқали ташкил этиш тартибини (ёзма равишда) келишиб оладилар.
1. Томонлар давлатлари ўртасида ёки уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда йўловчиларни номунтазам ташишлар Томонлар давлатлари ваколатли органлари тарафидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади, ушбу модданинг 2-бандида белгиланган ташишлар бундан мустасно.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган рухсатнома йўловчиларни номунтазам ташишлар учун қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди:
а) агар йўловчилар гуруҳи худди шу таркибда айни автобуснинг ўзида бутун йўналиш бўйлаб ташилаётган бўлса ва бунда:
йўналиш автобус рўйхатдан ўтган Томон давлати ҳудудида бошланса ва бошқа Томон давлатининг ҳудудида тугаса, башарти автобус мазкур бошқа Томон давлатининг ҳудудидан бўш қайтса ёки;
автобус бошқа Томон давлати ҳудудига айнан шу ташувчи томонидан илгари олиб бориб қўйилган йўловчилар гуруҳини олиб кетиш мақсадида бўш кириб борса;
3. Мазкур модданинг 2-банди а) кичик бандида назарда тутилган ташувларни амалга оширишда, автобус ҳайдовчиси Томонлар давлатлари ваколатли органлари тарафидан келишилган шакл бўйича тузилган йўловчилар рўйхатига эга бўлиши лозим.
4. Йўловчиларни ҳар бир номунтазам ташишга бир марта манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида рухсатнома берилиши лозим.».
«1. Мазкур Битимга биноан талаб этилаётган рухсатномалар (4-модданинг 2-банди, 5-модданинг 1-банди, 5-1 — модданинг 2-банди, 5-2-модданинг 1-банди), шунингдек ташувларга оид бошқа ҳужжатлар мазкур Битимда кўрсатилган барча ташувлар давомида автотранспорт воситасида бўлиши керак ва Томонлар давлатлари ваколатли органлари вакилларининг талабига кўра текшириш учун тақдим этилиши лозим.».
«1. Мазкур Битимда назарда тутилган ташувлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ йўловчи ва юкларни халқаро ташиш рухсат этилган ташувчилар томонидангина амалга оширилиши мумкин.
2. Йўловчи ва юкларни халқаро ташишларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ўз давлатининг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлишлари лозим.
Юк автомобиллари ёки шатакчи автомобиллар Томонлар давлатларининг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлгандагина, тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатларнинг рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлишлари мумкин.
3. Томонларнинг ташувчилари йўловчи ва юклар ташувлари амалга оширилаётган ҳудуд давлатининг ҳаракат қоидалари ва бошқа қонунларига риоя қилишлари лозим.».
Мазкур Битимга мувофиқ йўловчи ва юкларни ташиш автотранспорт воситалари эгаларининг учинчи шахсларга етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш шарти билан амалга оширилади. Ташувчи ташувларни амалга ошираётган ҳар бир автотранспорт воситасини олдиндан суғурталаши лозим.».
в) йўловчи ва юкларни халқаро ташишни амалга ошираётган автотранспорт воситасини таъмирлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар.».
«2. Мазкур Битим доирасида йўловчи ва юкларни ташишни амалга ошираётган автотранспорт воситалари автотранспорт воситаларига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш, бошқа Томон давлатининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ йиғим ва тўловлардан ўзаро озод этилади, тўловли автомобиль йўллари, автомагистраллар, кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш учун йиғим ва тўловлар, башарти бундай йиғим ва тўловлар ушбу давлатнинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган бўлса, бундан мустасно.».
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Автомобиль йўллари давлат қўмитаси.
Томонлар давлатлари ваколатли органларининг расмий номланишларида ўзгаришлар бўлса, Томонлар зудлик билан бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.».
Мазкур Баённома унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.