Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 14.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республика иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартириш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг роли ва мавқеини тубдан ошириш, давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 4-бандидаги «тегишли шаҳар (туман) ҳокими қарори асосида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади, ҳоким, шунингдек, Ягона буюртмачи хизматининг ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган Уставини ҳам тасдиқлайди» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 10-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 12-банднинг ўнинчи хатбошидаги ва 24-банддаги «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси» сўзлари «Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 139-модда) билан тасдиқланган Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази