Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 11.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур қарорнинг 11-бандининг амал қилиши ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейга, ТДЮУга қуйидаги ҳуқуқлар тақдим қилинган ҳолда, татбиқ этилсин:
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)

Е.С. Каньязов

Адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори, Комиссия раиси

Ф.Х. Ризаев

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.Р. Болиев

Адлия вазирлигининг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

М.М. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)

Ж.М. Турсагатов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бошқарма бошлиғи

Д.М. Умаров

Тошкент давлат юридик университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

В.Е. Эргашев

Тошкент юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи

Ш.О. Бобоқулов

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директори

М.Р. Тошов

Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг бўлими бошлиғи, Комиссия котиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи ва уларни амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқитиш сифатини ошириш чора-тадбирлари

1.

Коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш:

аттестациядан ўтолмаган шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

коллежни малакали бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

2.

Тошкент юридик коллежининг янгиланган уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

3.

Коллежнинг «юриспруденция» йўналиши доирасида мутахассисликлар ва касбларни белгилаш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

4.

2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб Тошкент юридик коллежи ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш.

2017 йил ноябрь-декабрь

ТДЮУ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

5.

Ўрта махсус юридик маълумот бўлишини талаб этадиган мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган ҳолда, Асосий хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг классификаторини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил ноябрь-декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Тошкент давлат юридик университети

6.

Тегишли мутахассисликлар ва касбларни ҳисобга олган ҳолда, «юриспруденция» йўналиши доирасида ўқув режалари, дастурлари ва малака талабларини ишлаб чиқиш.

2017 йил декабрь

Тошкент давлат юридик университети, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент юридик коллежи

П. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш даражаси, ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш чора-тадбирлари

7.

Тошкент юридик коллежида Одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, Ички тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил ноябрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

8.

Коллежда кураторлик тизимини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш, кураторларнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича самарали механизмини яратиш.

2017 йил ноябрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик к?ллежи

9.

Ўқувчиларнинг электрон ўқув ресурсларидан онлайн режимида фойдаланиши ва коллеж фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида коллежнинг замонавий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда саҳифасини яратиш.

2017 йил декабрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

10.

Коллежнинг таълим ва спорт тўгараклари, ахборот-ресурс марказида ўқувчиларнинг билим олиши ва маданияти даражасини юксалтириш бўйича доимий мониторинг тизимини таъминлаш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

11.

Коллежда ўқувчилар мулоқот қилишининг замонавий шаклларини яратиш (баҳс-мунозаралар клублари, ўқувчиларни қизиқтирган мавзулар бўйича коллоквиумлар, шу жумладан тегишли мутахассисларни таклиф этган ҳолда).

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

12.

Коллеж бинолари ва ҳудудининг кўринарли жойларида билим олишга интилиш, ўз интеллектуал даражасини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқиш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказишга даъват этадиган тарғибот, шу жумладан хорижий тиллардаги материалларини (видеороликлар, плакатлар, буклетлар, флайерлар ва бошқаларни) тайёрлаш ва жойлаштириш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

13.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ТДЮУ бошланғич ташкилотининг фаолларини коллеж ўқувчиларининг ҳуқуқий маданияти ва онгини, ижтимоий фаоллигини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқтириш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказиш мақсадида улар билан ишлашга жалб қилиш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

14.

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университети раҳбариятининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда муҳим масалаларни муҳокама этиш учун ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувларини мунтазам ўтказиш.

ҳар чоракда

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

15.

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан коллеж учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек коллеж ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш.

заруратга кўра

Адлия вазирлиги, Тошкент юридик коллежи

16.

Коллежга 2 та енгил, жумладан, битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш.

2017 йил ноябрь

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

17.

Коллеж ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш учун ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (режа-контракт) маблағлари ҳисобидан, шунингдек ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (фақат ўқитишнинг базавий қийматидан ошадиган миқдори қисми бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумлар маблағлари ҳисобидан коллеж ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил декабрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

18.

«Юриспруденция» йўналиши бўйича янги мутахассисликлар ва касблар очилиши муносабати билан коллеж штат жадвалини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил январь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи, Молия вазирлиги

19.

Тошкент юридик коллежини унинг талабномасига биноан Интернет тармоғига белгиланган тартибда улашни таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази