30.08.1996 йилдаги 270-I-сон
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 11.09.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига мувофиқ селекция ютуғининг номи бўлиши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мос келадиган ҳужжатлар Патент идорасига келиб тушган кун талабнома топширилган сана деб белгиланади.
Ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хат бошиларида кўрсатилган ҳужжатлар аризачи томонидан талабнома топширилган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддатга риоя этмаслик, шунингдек белгиланган божлар ёки йиғимларни тўламаслик талаб этилаётган устунликни эътироф этмасликка сабаб бўлади.
Бошқа (кейинги) талабномани топшириш, биринчи талабноманинг мавзуси бўлган селекция ютуғини эълон қилиш ёки ундан фойдаланиш, башарти бу ишлар ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ичида амалга оширилган бўлса, кейинги талабномани рад этиш учун асос бўлолмайди. Бундай фактлар учинчи шахсларнинг бирон-бир ҳуқуқлари пайдо бўлиши учун ҳам асос бўлолмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризачининг илтимосномасига биноан талабномани қараб чиқиш муддати ушбу Қонун 19 ва 21-моддаларига мувофиқ уч ойга узайтирилиши мумкин, фақат бундай узайтириш кўпи билан икки марта амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни:
ушбу Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ ҳимоя қилинаётган нав ёки зотдан аниқ равшан фарқ қилмайдиган;
Ҳар қандай шахс Апелляция кенгашига патент ёки гувоҳномани ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги апелляция билан мурожаат қилиши мумкин.