Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Давлат органларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини бошқариш бўйича ваколатлари

3-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг тузилмаси

4-боб. Саралаш танлови

5-боб. Ҳарбий тайёргарлик

6-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базаси

7-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолияти

8-боб. «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультети фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари

9-боб. Якуний қоидалар

ИЛОВА
ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда ОТМ деб аталади) ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
3. ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган ва ушбу Низомга иловадаги схема бўйича ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, ўқув йиғини, якуний давлат аттестацияси ва Ҳарбий қасамёд қабул қилиш жараёнида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлардан иборат.
талабаларга нисбатан ушбу Низомнинг 41-бандига мувофиқ, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркибига нисбатан эса — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом устави ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш;
Факультет бошлиғи ўз хизмат вазифаларини ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ бажаради. Бундан ташқари унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази