Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартибини белгилайди.
давлат фойдасига воз кечиш — божхона режимида ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади;
давлат божхона хизматининг ҳудудий органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
товар — ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситаси (йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно);
товарнинг кузатув ҳужжатлари — ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш юритувчи шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
топшириш-қабул қилиш далолатномаси — давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг божхона органлари томонидан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
3. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш тартиботи мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
5. Товарни давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси (мазкур Низомга 2-илова) бўйича амалга оширилади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича хабарномани электрон шаклда ахборот тизимлари орқали олишга розилигини билдиради.
Товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли шахс томонидан божхона органига «ягона дарча» тамойили бўйича Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тақдим этилади.
6. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар тўғрисида божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органига ёзма хабарнома юборади.
7. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ёзма хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.
8. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.
9. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ўртасида 3-иловага мувофиқ тузилган далолатномага асосан амалга оширилади.
10. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг келгусидаги реализациясини таъминлаш учун божхона юк декларацияси, товарнинг кузатув ҳужжатлари, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг тегишли рухсатномасини давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга тақдим этади.
11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган:
қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасидан тегишли техник экспертизадан ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни техник экспертизадан ўтказишда асиллик даражаси тўлови ундирилмайди;
бошқа товарларни — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига аукцион ўтказиш тартибида реализация қилиш учун топширади. Тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан реализация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилиб топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича олинган товарларнинг сотилиши юзасидан Давлат божхона хизматининг ҳудудий органига ҳар ой якунида маълумот тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар сотилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси бўйича маълумотлар алмашинуви электрон шаклда амалга оширилади.
13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига | |||||||||||||||
№ ___________________________ | |||||||||||||||
рақам ва сана (йил, ой, кун) | |||||||||||||||
Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ | |||||||||||||||
___________________________________________________________________________________________ | |||||||||||||||
давлат божхона хизматининг ҳудудий органи | |||||||||||||||
томонидан _________________________________________________________________________________ | |||||||||||||||
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган | |||||||||||||||
га давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қуйидаги товарларни топшириш-қабул қилиш учун тузилган: | |||||||||||||||
№ | Товар номи | ТИФ ТН | Ўлчов бирлиги | Миқдори | БЮД рақами | Изоҳ | |||||||||
Қабул қилдим: _____________________________ | __________ | М.Ў.* | |||||||||||||
(давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими) | имзо | ||||||||||||||
Топширдим: _______________________________ | ___________ | М.Ў. | |||||||||||||
(давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимининг Ф.И.О., лавозими) | имзо | ||||||||||||||