Т/р | Инвестиция лойиҳаси номи | Лойиҳанинг дастлабки қиймати (млн АҚШ доллари) | Йиллик қуввати | Амалга ошириш муддатлари |
1. | 18,0 минг гектар майдонда пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш | 30,0 | 30,0 минг тонна пахта, 80,0 минг тонна озуқа экинлари | 2017-2018 йиллар |
2. | Пахтани қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш | 3,0 | 10,2 минг тонна пахта толаси, 15,0 минг тонна уруғлар | 2018-2019 йиллар |
3. | Техник уруғларни қайта ишлаш асосида ёғ-мой маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш | 2,0 | 2,8 минг тонна ёғ, 6,8 минг тонна шрот, 4,6 минг тонна шелуха, 517 тн соансток | 2018-2019 йиллар |
4. | Тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш | 50,0 | 8,7 минг тонна калава, 120,0 млн пог. метр дока, 30,0 млн дона тайёр буюмлар | 2018-2019 йиллар |
5. | Чорвачилик ва паррандачилик комплекси, сут, гўшт ва тухум етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш | 12,0 | 5,0 минг бош қорамол*, 200,0 минг бош парранда | 2017 — 2021 йиллар |
6. | Сабзавот ва кўкатлар етиштириш бўйича замонавий иссиқхона комплексини ташкил этиш | 58,0 | 100 га иссиқхона* | 2017 — 2021 йиллар |
7. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш | 10,0 | 5,0 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун совитувчи сиғимлар (камералар), 10 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш* | 2017 — 2020 йиллар |
Жами | 165,0 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3279-сон
Кучга кириш санаси
25.09.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 25.09.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Mirza obod universal trade cluster» хусусий корхонасининг «TRONTEX LP» (Буюк Британия) ва «GRATUM TRADING LP» (Буюк Британия) хорижий компаниялари иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Bek cluster» қўшма корхонасини (кейинги ўринларда — «Bek cluster» МЧЖ ҚК деб юритилади) барпо этишни назарда тутувчи тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, бунда:
фаолият юритаётган ташкилотларни ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитларни ва тижорат банкларининг бевосита инвестицияларини жалб этиш ҳисобига рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳолда уларни чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий кластерни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Bek cluster» МЧЖ ҚК таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги ташкилоти) томонидан пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун 18,0 минг гектар (шулардан 13,0 минг гектари Мирзаобод туманида ва 5,0 минг гектари — Ховос туманида) суғориладиган ерларни ажратиб бериш тўғрисидаги таклифи;
2017 — 2021 йилларда даврида «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда фаолият юритаётган ташкилотларнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Ғ. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Ваҳобов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (О. Собиров), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев) билан биргаликда:
2017 йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилишини;
тупроқнинг шўрини йўқотиш мақсадида ирригация ва мелиорация тизимларининг мунтазам тозалаб турилишини, ерларни капитал-текислаш ишлари ташкил этилиши ҳамда қаттиқ гипс қатлами чуқур юмшатилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотини ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сув билан узлуксиз таъминласин.
4. Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорга мувофиқ, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида «Bek cluster» МЧЖ ҚК томонидан ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, ҳайвонлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, жумладан, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш моллари, иссиқхона комплекслари 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатда божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Bek cluster» МЧЖ ҚКга ҳудуд шароитларини ҳисобга олган холда, ғўзанинг селекция навларини мустақил равишда жойлаштириш, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг бўйича харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғликлар, ёқилғи мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ҳамда бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ва тартиблар «Bek cluster» МЧЖ ҚКга нисбатан жорий этилади;
«Bek cluster» МЧЖ ҚК қишлоқ хўжалиги ташкилотининг қишлоқ хўжалиги техникаси учун қисилган табиий газни табиий газ ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг моддий баланслари доирасида ажратиладиган ҳажмлар бўйича харид қилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йили моддий балансларни шакллантиришда «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган моддий ресурсларнинг ҳажмларини, шунингдек пахта толаси, линт ва техник уруғлик ҳажмларини алоҳида сатрда ҳисобга олсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан етиштирилаётган пахта хом ашёси кейинчалик фақат «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан чуқур қайта ишлаш учун фойдаланилади.
«Bek cluster» МЧЖ ҚК ўз таркибига кирувчи ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин;
«Bek cluster» МЧЖ ҚК ўз ташкилотлари ва улар ўртасида олинадиган ва топшириладиган ҳамда ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек соф фойдани тақсимлаш солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
«Bek cluster» МЧЖ ҚКнинг қишлоқ хўжалиги ташкилоти ягона ижтимоий тўловни кичик корхоналар учун белгиланган ставка бўйича тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Bek cluster» МЧЖ ҚКга ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга, истисно тариқасида, ўзлари етиштирган маҳсулотни эркин тасарруф қилишга, нарх белгилаш сиёсатини ва маҳсулот сотиш ҳажмларини мустақил равишда белгилашга рухсат берилсин.
10. Маълумот учун қабул қилинсинки, пахта маҳсулотини етиштириш ва унинг чиқитларини қайта ишлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг шахсий маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
унга ажратилган ер майдонларидаги фермер хўжаликларининг ходимлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни меҳнат учун адолатли ҳақ тўлаш ва ижтимоий мадад тамойили бўйича меҳнат шартномалари асосида амалга оширади;
муассислар — «TRONTEX LP» (Буюк Британия) ва «GRATUM TRADING LP» (Буюк Британия) хорижий компаниялари билан биргаликда ўтказиладиган маркетинг таҳлили асосида сотиш бозорларида шакллантириладиган нархлар бўйича юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотни экспорт қилади.
11. «Асака» АТБ ва бошқа тижорат банкларига «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун белгиланган тартибда имтиёзли кредит линиялари ажратиш тавсия қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, «Bek cluster» МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар қарз олувчилар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, ажратилаётган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
«Век cluster»* МЧЖ ҚК таркибига кирувчи ташкилотлар
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи