ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида» (янги таҳрири) ва «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 2-сон, 3-модда; 1996 й., 4-сон, 12-модда; 1997 й., 2-сон, 5-модда; 1998 й., 7-сон, 28-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган «Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда; 1999 й., 9-сон, 53-модда):
б) 9-банднинг биринчи хатбошидан «уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
в) 10-банддаги «уларнинг тузилмасидаги ўзгаришлар, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин, «асосий» сўзи билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 51-модда) 1-илованинг 7-банди «Фаолиятнинг бошқа турлари» сўзларидан кейин «(тадбиркорлик субъектлари бўлмаган ташкилотлар учун)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига Адлия вазирлигининг ходимлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатларига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин»;
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши валюта ҳисоб рақамларини очиш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сифатида қайта рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари учун асос ҳисобланади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби I бўлимининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда; 1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда):
а) қарорнинг номига «соддалаштирилган тизимига ўтган» сўзларидан кейин «микрофирмалар ва» сўзлари қўшилсин;
б) 1-банднинг бошланишига ва 2-банднинг иккинчи хатбоши бошланишига «Микрофирмалар ва» сўзлари қўшилсин;
илова «Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби» деб номлансин;
2-банднинг иккинчи хатбошида «ихтиёрийлик асосида» сўзларидан кейин «микрофирмалар ва» сўзлари қўшилсин;
5-бандда «кичик корхоналар учун» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда «Кичик корхоналар» сўзлари «Микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда «Кичик корхоналар» сўзлари «Микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлимнинг 2-банди тўртинчи хатбошида «кичик корхоналарга» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналарга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
«2. | Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади. | «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (16-модда, 2-қисм); |
— «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин»;
«11. | Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар. | «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (17-модда, 2-қисм)». |
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибида (3-илова):
«Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
«мазкур Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда белгиланган тартибда Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш»;
«Мазкур Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори билан тасдиқланган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш тартибининг 3-банди «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 11-сон, 42-модда) 1-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) 4-бандида:
«тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши улар томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши ва кўрсатиб ўтилган субъектларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақамлари очиш учун асос ҳисобланади»;
«валюта ҳисоб рақамлари очилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот, ойнинг 5-кунидан кечикмай, ҳар ойда ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига тақдим этилади».
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида» 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорида:
4-банднинг тўртинчи хатбошида «кичик корхоналар» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг тўртинчи хатбошида «кичик корхоналар» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-илованинг номланишида «кичик корхоналар» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.