Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 934-сонли «Ўзбекистон Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
Хаитов Актам Ахмадович |
— |
Бош директор | |
|
2. |
Мирсаидов Жамшид Гайратович |
— |
Бош директор ўринбосари |
|
3. |
Абдукаюмов Абдурауф Абдурашидович |
— |
Бош метролог |
|
4. |
Шукуров Жасур |
— |
«Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси директори |
|
5. |
Алимов Шокир Бабажанович |
— |
«Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази» давлат корхонаси директори |
|
6. |
Латипов Вафо Бахранович |
— |
«Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси директори |
|
7. |
Хамдамов Азизбек Хусанбоевич |
— |
Ижро назорати бўлими бошлиғи |
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 17 январдаги 14-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 июль,
491-сон