29.08.2017 йилдаги ЎРҚ-439-сон
Ҳужжат 26.06.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 99-моддадаги «шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «тегишли вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 1-модданинг биринчи қисмидаги «шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи қисмидаги «вилоят ҳокими томонидан» деган сўзлар «вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 21-модданинг тўртинчи қисмидаги «Шаҳардаги туман» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «шаҳардаги туман ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «вилоятларда тегишли мажлислар» деган сўзлар «вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли мажлислар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
еттинчи қисмидаги «халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг» деган сўзлар «халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
6-модда. Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг сайланган депутатлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилда ўтказиладиган вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов натижалари бўйича Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларининг янги таркиблари шакллантирилгунига қадар амалга оширади.
7-модда. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2017 йилда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссиялари тузилишини, сайлов округларининг сони белгиланишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловни «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши, ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилиши ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамияти тушунтирилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
 LexUZ шарҳи