24.08.2017 йилдаги 669-сон
Ҳужжат 23.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 20 августдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 292-модда) номидаги ва ҳамда 2, 4 ва 7-бандларидаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг тузилмаларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 7 февралдаги 33-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 63-модда) 2-илова 6-позициясининг «Қайта ташкил этиш механизми» устунидаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институтида» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 2-иловадаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институти» блоки «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» блоки билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги малакаларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014., 3-сон, 30-модда) 5-илова 2-позициясининг «Олий таълим муассасалари» устунидаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институти» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловадаги «Агроинженерия» блоки чиқариб ташлансин;
д) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 5-илованинг номидаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг» сўзлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин.