Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5067-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимига кирувчи давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. Мирзаев ва Давлат ветеринария қўмитаси раисининг вазифасини бажарувчиси Б. Норқобилов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қўмита ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш бўйича давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари, Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, Ветеринария илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда давлат ветеринария органлари ва муассасалари деб аталади) Давлат ветеринария қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
Давлат ветеринария органлари ва муассасалари, шунингдек ветеринария участкалари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари, чегара ва транспортдаги ветеринария пунктлари (участкалари) ва бошқа муассасалар (кейинги ўринларда давлат ветеринария хизмати деб аталади) давлат ветеринария хизматининг ягона тизимини ташкил этади.
5. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Қўмита ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига ҳамда ветеринария рамзига эга бўлади.
9. Қўмитанинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а уй, 100123.
ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;
ветеринария хизматини янада ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз ҳудудларига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш;
эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш;
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш;
кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш;
ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларининг ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш.
а) ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш соҳасида:
ветеринария хизматини янада ривожлантириш, шу жумладан эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни ташкил этиш ва юритиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;
ветеринария органлари ва муассасаларининг келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг давлат ва маҳаллий дастурларини ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг низом (устав)ларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, йиғма баланслар тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этади;
ўзига бўйсунувчи тузилмалари орқали ветеринария соҳасида бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қўшма тадбирларни амалга оширади;
ихтисослашган сўйиш корхоналарнинг ҳамда ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчилар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги юзасидан ветеринария-санитария хулосаларини беради;
бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек бозорларда реализация қилинадиган ўсимлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ҳамда реализация қилишга ветеринария-санитария экспертизаси хулосасини беради;
маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказади ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома, ветеринария гувоҳномаси ва ветеринария сертификатини беради;
ветеринария соҳасини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
қўмита тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар бланкалари, соҳага тегишли китоб, бюллетень ва қўлланмалар чоп этилишини ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғида веб-сайт юритилишини ташкил этади;
б) ветеринария хизматини янада ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз ҳудудларига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш соҳасида:
ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олиш тадбирлари бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг ветеринария соҳасига оид фаолияти юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказади;
ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчилар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
ветеринария соҳасига оид фаолият юзасидан белгиланган тартибда бошқа назорат ишларини амалга оширади;
мамлакатимиз ҳудудига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини амалиётга жорий этади, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаради;
давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
чегара олди туманларда ва чегарадош давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширишда зарур тавсиялар беради;
ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш ишларида энг замонавий ва тезкор усулларни жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
в) эпизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш соҳасида:
республика ҳудудида пайдо бўлиш хавфи бўлган ҳайвонлар касалликларини таҳлил қилиш, уларни олдини олиш ва тугатишга доир дастурларни ишлаб чиқади;
ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига асосан экспертизадан ўтказиш тартибларини белгилайди;
ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига асосан экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
ҳайвонлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган зарур чора-тадбирларнинг бажарилишини ўрганади ва мувофиқлаштиради;
белгиланган тартибда ветеринарияга оид статистика ҳисоботини юритилиши ва тақдим этилишини талаб қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди;
ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари билан биргаликда эпизоотик осойишталикни таъминлашга доир тадбирларни ташкил этади;
касалликларнинг келиб чиқиши ва ҳайвонларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси ва илм-фан ютуқларини ўрганади, маълумотларни умумлаштиради ҳамда давлат ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг захирасини яратади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари бўйича профилактика, ташхис қўйиш ва тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ветеринария дори воситаларини ҳамда моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда харид қилади ва марказлаштирилган ҳолда тақсимлайди;
г) ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
республика ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, ушбу соҳага мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ветеринария назоратини олиб боради;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун расмийлаштириладиган ветеринария ҳужжатлари берилишини назорат қилади;
ушбу соҳадаги маҳсулотлар ва хом ашёларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши бўйича давлат ветеринария назоратини олиб боради;
хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда тегишли лицензия беради, шунингдек лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат ветеринария назоратини амалга оширади;
давлат ва идоравий ветеринария хизматлари, ички ишлар органларининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаларининг ветеринария соҳасига оид фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
эпизоотияга қарши тадбирлар, даволаш, ветеринария-санитария тадбирларининг бажарилишини талаб қилади;
давлат ветеринария органлари ҳамда муассасалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар шаклларини тасдиқлайди ва унинг муддатларини белгилайди;
д) ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича:
ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ўтказиш тартибини белгилайди;
одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишда бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
хорижий ва чегарадош давлатлардаги ҳамда республика ҳудудидаги эпизоотик ҳолатдан келиб чиқиб, эпизоотияга қарши профилактика тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг ветеринария экспертизаси ва синови натижаларига кўра давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ва тайёрланишини ўрганади ва назорат қилади;
ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга оширади;
е) кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш соҳасида:
замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, ветеринария соҳасида кадрлар малакасини оширишни ташкил этади;
ветеринария соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим йўналишларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;
олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги факультетларига декан лавозимига кадрларни танлашда иштирок этади;
кадрлар ишини юритиш, ветеринария мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат ветеринария органлари ва муассасаларнинг раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиради ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ва малакаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги юзасидан уларни аттестациядан ўтказади;
давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзод кадрлар номенклатурасини юритади;
кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиётнинг реал сектори аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасига олий таълим муассасалари бўйича ҳар йилги қабул квоталарига таклифлар киритади;
кадрларнинг хорижий илмий ва таълим муассасаларида ветеринария соҳасидаги малакасини оширишни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;
ветеринария соҳасидаги раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
ж) ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларининг ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;
фундаментал, илмий-амалий танловлар ва инновацион илмий тадқиқотларда қатнашиш учун тақдим этилган илмий лойиҳаларнинг экспертизасида иштирок этади;
ветеринария соҳасида давлат грантлари асосида ва халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган илмий тадқиқотларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;
ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактиканинг энг замонавий, самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказади, шунингдек уларни амалиётга жорий этишни ташкиллаштиради;
илм-фан, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан хорижий ва халқаро ветеринария ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади, ветеринария масалалари бўйича илмий анжуман ва конференцияларни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этади;
з) халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш соҳасида:
ветеринария соҳасида хорижий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
ветеринария соҳасида хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ҳамда уларнинг қонунчилик соҳасидаги ютуқларидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хорижий давлатларнинг ветеринария хизматлари билан ветеринария соҳасида ахборотлар алмашинувини амалга ошириш ва ветеринария сертификатлари намуналарини белгиланган тартибда келишади;
халқаро ва хорижий давлатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан ветеринария соҳасига оид тадбирларнинг белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади;
ветеринария соҳасига оид халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда ва уларнинг ижросини таъминлашда иштирок этади;
ветеринария соҳасига оид халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек давлат ветеринария органлари ва муассасалари орқали амалга оширади.
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ветеринария соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик ҳолатни аниқлаш учун зарур бўлган маълумот тақдим этилишини талаб қилиш;
ҳайвонларнинг ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилаш;
республика ҳудудида биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Қўмита ҳузурида марказий режим комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва уларнинг синов натижаларини ҳамда ветеринария соҳасига оид тайёрланадиган қўлланмалар, тавсияномалар ва йўриқномаларни ўрганиш, шунингдек ишлаб чиқилган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини кўриб чиқиш бўйича Қўмита ҳузурида илмий-техник кенгаш ишини ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
фавқулодда ҳолатлар вужудга келганда эпизоотияга қарши зарур чоралар белгилаш ва ветеринария, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиш мақсадида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ветеринария йўналишидаги олимлари, давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш;
юридик ва жисмоний шахсларга пулли ветеринария хизматлари кўрсатиш тартиби, хизмат турлари ва тарифларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
ҳайъат мажлисларида давлат ветеринария органлари ва муассасалари, давлат ветеринария хизмати раҳбарларининг Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
ветеринария соҳасига оид хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва шакллантиришни ташкил этиш;
Қўмита ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
13. Қўмита ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.
Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.
14. Қўмита ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
15. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.
Қўмита раиси мақоми бўйича вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда Қўмита номидан вакиллик қилади ёхуд Қўмита номидан ишончнома ва (ёки) ваколатлар беради;
белгиланган умумий штатлар сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини, шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
белгиланган тартибда Қўмита марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бошқармалар, Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, чегарадаги ва транспортдаги давлат ветеринария пунктларининг (участкаларининг) раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари раҳбар ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, раис ўринбосарларининг, Қўмитанинг, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
зарур бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида Қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари ҳамда унинг таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар тузилмаларига ўзгартиришлар киритади;
Қўмита, ҳудудий бошқармалар ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб ўтишга тақиқ, чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади;
қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.
Қўмита назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
18. Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.
Давлат ветеринария қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бундан мустасно), бошқарма бошлиқлари, сектор мудири ҳамда ветеринария мутахассислари;
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория мудирлари ва бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари;
Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиғи ва мутахассислари, чегара ва транспорт (участка) ветеринария пунктларининг раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари;
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва сектор мудирлари ҳамда мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария участка мудирлари ҳамда ветеринария мутахассислари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари (мудирлари) ва ветеринария мутахассислари, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари, бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мудирлари, бўлим бошлиқлари ва ветеринария мутахассислари.
20. Қўмита раиси-Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса-Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бундан мустасно) ҳисобланадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
21. Қўмитанинг давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
22. Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
23. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
24. Ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари, тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
25. Чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари, тегишли равишда чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
ҳайвонлар ва одамларнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
давлат ветеринария хизмати назоратидаги объектларга монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
темир йўл вагонлари, кемалар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари ҳолатининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланишни тақиқлаш;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик, шунингдек гўшт ва сут саноати объектларидан, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлаш;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда, чорвачилик фермаларида, ушбу соҳадаги маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ҳамда сақловчи ташкилотларда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;
чегара олди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик ҳолат тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилиш, тегишли ветеринария тадбирларини амалга ошириш ҳамда зарур тавсиялар бериш;
ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар тайёрлашини, ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилиш, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва ушбу соҳадаги маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолаш;
ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда, тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилгандан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритиш;
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш.
Давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
27. Қўмитада унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, Қўмита раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмита марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
кадрларни Қўмита номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Қўмита тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.
29. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қўмита ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
30. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
31. Қўмита ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби қўмита Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
32. Қўмита марказий аппарати, давлат ветеринария органлари ҳамда муассасаларини моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грантлар, ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси, пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
33. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
34. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.
35. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
36. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик учун маъмурий жарима маблағлари Давлат ветеринария қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига тушади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасида тузилади.
3. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган шахсий таркиби 7 нафар аъзоларидан иборат Жамғарма кенгаши томонидан шакллантирилади, бошқарилади ва назорат қилинади.
Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказининг ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган 75 фоиз миқдоридаги маблағлари;
5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг жамғарма учун алоҳида очиладиган шахсий ғазначилик ҳисобрақамида жамланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
давлат ветеринария хизматининг кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида малака оширишни ташкил қилиш;
ветеринария соҳасига оид лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш учун экспертларни (аудиторлар, илмий ходимлар ва шу кабилар), шунингдек халқаро экспертларни жалб қилиш;
ветеринария соҳасидаги халқаро йиғилишлар, кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар;
ветеринария соҳасига оид хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида уларни қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ харажатлар;
7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан давлат тадбирларини амалга ошириш, эпизоотия хавфи бўлганда ёки фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ва бошқа шу каби ҳолларда) Жамғарма кенгашининг қарорига мувофиқ унинг маблағларидан фойдаланиш мумкин.
8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун унинг фойдаланувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси белгилаган шаклдаги буюртманомалар тақдим этилиши лозим.
9. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича мутахассиси томонидан амалга оширилади.
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;
қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;
ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;
ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;
11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.
12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманома тақдим этадилар. Бунда, харажатни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.
Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига тақдим этилади.
Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;
14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
15. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.
16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.
17. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Давлат ветеринария хизмати органлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни қонун ҳужжатларда белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида» 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сон қарорида:
а) 1 ва 2-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария назорати органлари амалдаги» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига иловада:
а) «Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар» устуни «Ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) «Масъул вазирлик, идора» устуни «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-иловаси 12-банди ўн иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария давлат бош бошқармасининг» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартибида:
а) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария давлат бош бошқармасига» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг номидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат ветеринария бош бошқармасига» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:
биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги Ветеринария фаолиятини лицензиялаш схемасининг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси», «Давлат ветеринария бош бошқармасининг» ва «Давлат ветеринария бош бошқармасига» сўзлари тегишлича «Давлат ветеринария қўмитаси», «Давлат ветеринария қўмитасининг» ва «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 51-модда; 2007 й., 7-8-сон, 65-модда; 2008 й., 19-сон, 159-модда; 2009 й., 34-сон, 374-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 22-сон, 175-модда, 48-сон, 447-модда, 51-сон, 486-модда; 2011 й., 20-21-сон, 202-модда, 36-сон, 367-модда; 2012 й., 5-сон, 47-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 302-модда, 34-сон, 458-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 15-сон, 167-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда) иловасининг «Масъул давлат органлари» устуни 84-позициясидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро парвозлар учун Навоий аэропортини очиш тўғрисида» 2008 йил 21 августдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 34-сон, 334-модда):
а) 3-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 10 ноябрдаги 241-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 46-сон, 454-модда) қарорининг иловасини рус тилидаги матнида 109 — 115-позицияларнинг «Научное учреждение-исполнитель» устунидаги «УзНИИ ветеринарии» сўзлари «Научно-исследовательский институт ветеринарии» сўзларига алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 290-модда):
а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 5-банднинг учинчи хатбошидаги «давлат ветеринария бўлимлари» сўзлари «ветеринария бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман давлат ветеринария бўлимлари» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасининг туман ветеринария бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банддаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-илованинг 2, 4, 6, 19, 20, 21 ва 22-бандларидаги «давлат ветеринария» сўзлари «ветеринария» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда):
Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
«ветеринария хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудларида эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш»;
«шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари — итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун ветеринария бўлимларига олиб келиш. Ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш»;
йигирма учинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомнинг 4-банди еттинчи хатбошидаги ва 5-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги «давлат ветеринария» сўзлари «ветеринария» сўзи билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 32-сон, 404-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг (кейинги ўринларда «Давветхизмат» деб аталади) мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария Бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 09/18/605/1607-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 августдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 389-модда) билан тасдиқланган Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ветеринария бош бошқармаси деб аталади)» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 29-банднинг б-кичик бандидаги «Ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 2-иловадаги «Ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 503-модда):
б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин, шунингдек, 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 166-модда):
4-банднинг учинчи хатбошидаги «туман ёки шаҳар давлат ветеринария бўлими» сўзлари «туман ёки шаҳар ветеринария бўлими» сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлар билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Туман (шаҳар) давлат ветеринария хизмати бўлими» сўзлари «Туман (шаҳар) ветеринария бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «Давлат ветеринария бўлими» ва «Государственный ветеринарный отдел» сўзлари тегишлича «Ветеринария бўлими» ва «Ветеринарный отдел» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банднинг учинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария лабораториялари» сўзлари «Ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳар давлат ветеринария лабораториялари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги ташхиси давлат марказлари»деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «Давлат ветеринария бошқармаси» сўзлари «Ветеринария бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-банднинг учинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси қошидаги» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмай, аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига юборади.»;
«15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда қуйидагиларни амалга оширади:»;
«16. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг ўттиз иш кунидан кечиктирмай, Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ҳамда Илмий-техник кенгаш хулосаларини ҳисобга олган ҳолда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси бериш ёки беришнинг рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.»;
«Йиғим суммаси Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади.»;
«Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш, уни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, дубликат бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун хорижий ишлаб чиқарувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи вакили) томонидан тақдим этилган аризанинг кўриб чиқилиши учун ундириладиган йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказида юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.»;
1-иловадаги Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш схемасининг «Дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифат назорати лабораториясига» сўзлари «Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-иловадаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловасидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг бешинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг ўн олтинчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банд биринчи хатбошида «МДҲ давлатларидан ташқарига чиқаришда» сўзларидан кейин «ветеринария сертификатлари шакллари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
45-банднинг биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
46-банднинг биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
52-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасига» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли давлат ветеринария бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тегишли ветеринария бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
57-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат ветеринария бош бошқармасига» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг «Субъектлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлари билан ва «туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари» сўзлар билан ҳамда «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2а-илованинг «Субъектлар» устунидаги «Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари» сўзлар билан ва «туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари» сўзлари билан ҳамда «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2б-илованинг «Субъектлар» устунидаги «Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2в-илованинг «Субъектлар» устунидаги «туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимлари» сўзлари «туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда):
а) 26-банднинг «Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера» устунидаги «Государственные управления ветеринарии Республики Каракалпакстан, областей и города Ташкента» сўзлари «Комитет ветеринарии Республики Каракалпакстан, управления ветеринарии областей и города Ташкента» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 29-банднинг «Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера» устунидаги «Главное государственное управление ветеринарии при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан» сўзлари «Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 165-банднинг «Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера» устунидаги «Государственный ветеринарный отдел района или города» сўзлари «отделы ветеринарии районов (городов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 213-банднинг «Орган, уполномоченный выдавать документ разрешительного характера» устунидаги «Главное государственное управление ветеринарии при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан» сўзлари «Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 146-модда) 1-иловаси 2.8-бандидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси» сўзлари «Давлат ветеринария қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.