Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 14.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 августдаги 238-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 433-модда) билан тасдиқланган Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низом 8-бандининг ўн биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергияни тежовчи лампаларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 20 октябрдаги 299-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорининг 6-бандига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорининг 10-бандига» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази