Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 53/ҚҚ ва 20-Қ/Қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан академик лицейларда бўш (вакант) бўлган ўқитувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, ҳарбий академик лицейлар бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
2. Академик лицейларда ўқитувчи лавозимига номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) бўлган ўқитувчи лавозимларига эълон қилинади.
3. Танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган Академик лицейнинг ўқитувчи лавозимига номзодларни танлаб олиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Танлов комиссияси деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Академик лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотга эга бўлган шахслар иштирок этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
5. Академик лицейларга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган ўқитувчилар танловда иштирок этмаган ҳолда расмийлаштирилади.
6. Академик лицейларда ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун ўтказиладиган танловда номзодлар ўз аризаларига асосан иштирок этади.
7. Суднинг ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиши ман этилган шахслар танловга қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Академик лицейларда ўқитувчилар танловини ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи академик лицейлардаги ҳар бир ўқитувчи мутахассислиги бўйича алоҳида тегишли олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Академик лицейларда ўқитувчи лавозими бўшаган кундан бошлаб 10 кун ичида академик лицейнинг манзили ва мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда бўш (вакант) ўқитувчи лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан онлайн ариза, сўровнома (резюме)ларни оммавий ахборот воситаларида, миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг веб-сайтида қабул қилиш эълон берилган кундан бошланади ва 20 кун давом этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11 — 13-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
14. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаганда танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган номзодларнинг сони 1 нафардан ошмаса, танлов ўтказилмайди ва академик лицей томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қайтадан берилади.
15. Танлов ўтказиш учун академик лицей директорининг буйруғи билан тоқ сондаги камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарорига (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия аъзолари — академик лицейнинг директор ўринбосари, тегишли олий таълим муассасаси ва академик лицейнинг 3 нафар тажрибали педагогик иш стажига ва малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
17. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кун ичида ва ҳар бир босқич бўйича алоҳида кунларда ўтказилади.
Танлов бўлиб ўтадиган куни ва вақти ҳақида танлов ўтказилишидан камида 3 кун олдин комиссия котиби томонидан номзодларга хабар берилади ва бир вақтнинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ҳамда академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
20. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва у уларнинг ошкора қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
22. Танлов ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
25. Номзодларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., танлов ўтказилган кун, тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
26. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Тўғри жавоб тест саволи китобидаги тест саволининг ўзида белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.
Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
27. Тест синовларини ўтказиш вақтида номзоднинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.
28. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар ва комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
29. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия котиби номзодларга танлов ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
30. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини комиссия котибига топширади.
31. Комиссия аъзолари тест синовлари ўтказилгандан сўнг 3 соат ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўйиши шарт.
32. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,5 балл билан баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Тест синовлари натижаларига кўра 71 баллдан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва улар танловнинг кейинги босқичига қўйилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 15-2021-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 30-2021-Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2910-1, 26.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2021 й., 10/21/2910-1/0488-сон)
35. Суҳбат танлов ўтказилаётган ўқитувчи лавозимининг мутахассислиги ва педагогика бўйича савол-жавоб шаклида ўтказилади. Бунда саволлар билетида 5 та савол берилади.
37. Номзодлар суҳбат ўтказиладиган аудиторияга киритилган вақтда саволлар билетлари орасидан бирини танлаб олади.
39. Билетдаги саволларга белгиланган муддатдан олдин жавоб бериш учун тайёр бўлган ёки билетдаги саволларга тайёрланиш учун ажратилган вақт тугагач, номзод комиссия аъзоларига ўз билетидаги саволларни навбат билан ўқиб эшиттиради ва ушбу саволларга оғзаки жавоб беради.
40. Номзоднинг саволларга берган тўғри жавоблари комиссия томонидан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — «20» баллик тизимда баҳоланади.
41. Номзод томонидан саволга жавоб берилгандан сўнг, комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.
44. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли «60» ва ундан юқори бўлган) номзодлар комиссия қарорига асосан танловдан ўтган ҳисобланади ва академик лицейнинг ўқитувчиси лавозимига тавсия этилади.
47. Танлов натижасидан норози бўлган номзодлар академик лицей директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
48. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган академик лицей ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
Номзод танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)