01.08.2017 йилдаги 566-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2019
Ҳужжат 04.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорини бажариш ҳамда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил қилишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, ёнғин хавфсизлиги мустаҳкамлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тизимини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва молиявий таъминлаш тартибини белгилайди.
4. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.