02.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб темир йўл соҳасини ривожлантиришга бўлган катта эътибор натижасида мазкур тармоқда юксак марраларга эришилмоқда. Бугунги кунга келиб темир йўл транспорти тизими ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, мураккаб тоғ ва чўл шароитларида янги темир йўлларни барпо этиш, тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, темир йўлларни электрлаштириш, юк ва йўловчи ташиш вагонларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, балки бутун мамлакатни тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган «Навоий-Учқудуқ-Нукус-Султонувайстоғ», Амударё узра қурилган кўприк, «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон» ва «Ангрен-Поп» темир йўлларининг қурилиши Ўзбекистонда мустақил, ягона темир йўллар тармоғини шакллантириш имконини яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида юртимизда темир йўл соҳаси мураккаб тикланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтди. Натижада мамлакатимизнинг барча минтақаларини бир-бири билан ишончли ва самарали боғлайдиган ҳамда халқаро транспорт йўлакларига чиқиш имконини берадиган темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизими барпо этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ангрен-Поп» темир йўли ва туннелининг қурилгани ва фойдаланишга топширилгани Фарғона водийси вилоятларини республикамизнинг қолган ҳудудлари билан мустаҳкам боғлади, ушбу темир йўл Хитой-Марказий Осиё-Европа янги темир йўл транзит йўлагининг ажралмас ва муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида темир йўл транспорти коммуникацияларини ва инфратузилмасини янада ривожлантиришга 7,5 миллиард долларлик капитал қўйилмалар, шу жумладан, 2,4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан янги темир йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган инновация лойиҳаларини тармоққа жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш, соҳа учун замонавий билимли кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, бунинг учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни ҳисобга олиб ҳамда соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни» деб эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни»ни нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5128-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 767-модда)