LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 сентябрдаги 390-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2464-2, 07.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 20 майдаги 10, 6/1 ва 2-сон қарори (рўйхат рақами 2464, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ишчи гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва уларнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар, «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлимлари, «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳудудий бўлимлари, «Ўзбекэнерго» АЖнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий бўлинмаларининг вакиллари киритилади.».
2. Мазкур қарор «Ўзбекэнерго» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳамда «Ўзгидромет» маркази билан келишилган.