№ | Товарлар гуруҳи | Солиқ имтиёзлари жорий этиладиган товарлар номи |
1. | Болаларга мўлжалланган товарлар | Болаларга мўлжалланган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган. |
2. | Маиший кимё ва майда қадоқланган товарлар | Силлиқловчи, елимловчи, ювувчи синтетик воситалар, ванналар учун кўпикли кир ювиш воситалари, ёғларни кетказувчи ва сувни юмшатувчи воситалар, буюмлар ва газламаларни оқартириш, синькалаш ва крахмаллаш воситалари, доғни кетказувчи ва тозаловчи воситалар. |
3. | Маданий-маиший ва хўжалик мақсадидаги товарлар | Маиший электр машиналари ва приборлар, шу жумладан гўшт майдалагичлар ва электр гўшт майдалагичлар, шарбат сиққичлар, ошхона комбайнлари, электр миксерлар, сочни қуритиш учун фен, кофе янчгичлар, электр дреллар, тостерлар, иситувчи колориферлар, микротўлқинли печлар, электр дазмоллар, идиш-товоқ ва ошхона приборлари, шу жумладан турмушда фойдаланиладиган ҳар хил ошхона анжомлари, қошиқлар, пичоқлар, вилкалар, металларнинг барча турларидан ясалган ликопчалар, ҳар хил куракчалар (балиқ, блин, ёғ учун куракчалар ва бошқалар), металлар ва қотишмаларнинг ҳар хил турларидан ясалган рўзғорда ишлатиладиган металл идишлар, мусиқа асбоблари, гугурт, барча турдаги болалар ўйинчоқлари, шу жумладан юмшоқ ўйинчоқлар, грампластинкалар, компакт ва лазер дисклари, аудио- ва видео кассеталар, соқол олиш приборлари, тиш чўткалари, кўзойнаклар учун ғилофлар, тугмалар (пластмасса, металл, ёғоч тугмалар ва бошқалар), болалар ванначалари, сув ва ахлат учун челак. |
4. | Мураккаб маиший техника ва радиоэлектрон аппаратлар | Барча турдаги маиший кир ювиш машиналари (кир қўлда сиқиладиган, ярим автоматик, автоматик). Барча турдаги маиший совутгичлар ва музлатгичлар. Оқ-қора ва рангли тасвирли телевизорлар, радио тўлқини қабул қилиш қурилмалари: радиоприёмниклар, радиолалар, магниторадиолалар, магнитолалар, радиокомплекслар ва мусиқали марказлар, магнитофонлар, барча турдаги қўшимча магнитофонлар, кўзи ожиз ногиронлар учун овоз чиқарадиган китобларни эшиттириш магнитофон қурилмалари, диктофонлар, оқ-қора ва рангли тасвирли видеомагнитофонлар ва қўшимча видеомагнитофонлар, видеопроигривателлар, овоз чиқариш колонкалари, электрон эшитиш аппаратлари, маиший видеомагнитофонлар учун видео-телекамералар. |
5. | Кир совун ва атир совун, кир ювиш порошоги | Ювиш учун ва рўзғорда ишлатиладиган, таркибида ёғ бўлган кир ювиш воситалари (атир совун ва кир совун, кир ювиш порошоги, кир ювишда ишлатиладиган параха). |
6. | Пардоз-андоз буюмлари, тиш пастаси | Одеколонлар, атирлар, кремлар, соч, тери, тишни парвариш қилиш воситалари, упа, зийнат бахш этадиган пардоз-андоз буюмлари, лосьонлар, тана учун бадбўй ҳидни йўқотувчи воситалар, офтобда қорайиш воситалари, чивинга қарши воситалар. |
7. | Аёллар гигиенаси буюмлари | Аёллар гигиенаси буюмлари рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган. |
8. | Тикув, трикотаж, пайпоқ буюмлар, тўқимачилик атторлиги | Устки кийим: аёллар, эркаклар, ўсмирлар ва болалар пальтолари, курткалари, костюмлари; аёллар кўйлаги, қиз болалар кўйлаги ва яслида кийиладиган кўйлаклар; эркаклар ва болалар кўйлаклари. Чойшаб буюмлари: кўрпа-тўшак жилдлари, чойшаб, ёстиқ жилдлари, кўрпа жилдлари, пастга солинадиган чойшаб, аёллар ва болаларнинг тунги кўйлаклари, эркаклар ва болалар пижамалари; жун, ярим жун, ип газлама ва момиқ адёллар, шу жумладан қалин жун рўмол; ички ва устки трикотаж кийимлар, пайпоқлар, қўлқоплар, бошмалдоқ қўлқоп, бош кийимлари. Ип газламадан тайёрланган синтетик, ярим жунли ва калаванинг бошқа турларидан тайёрланган тиббиёт буюмлари (бинтлар, чўлтоқлар учун ғилоф, тиззабанд, тирсакбанд, болдирбанд, боғич ва бошқалар). Пардабоп тўрлар, тўр (кружева), шарфлар, дастрўмоллар ва рўмоллар, рўмолчалар, галстуклар, манжетлар, энсиз ёқа, поёндозлар, салфеткалар, дастурхонлар, ёпқичлар (накидки), ўрин ёпинчиғи, дарпардалар, гиламчалар, соябонлар ва соябонлар учун ғилофлар, газламадан ясалган абажурлар, тўқилган хўжалик сумкалари, болалар сумкалари, тўр беланчаклар ва тўр халталар, ленталар, уқа (жияк), боғичлар, резинали боғичлар, шокилали буюмлар ва тўқимачилик атторлигининг бошқа буюмлари. |
9. | Чарм, чарм-атторлик ва мўйна буюмлар | Портфеллар, папкалар, сафар халталар, кармонлар, сумкалар, портмоне, ҳамёнлар, муқовалар, ғилофлар, несессерлар, портсигарлар, қўлқоплар, иш қўлқоплари, камарлар, чемоданлар, саквояжлар, қоплар, ғилофлар, спорт-ов буюмлари, тўплар. Мўйнали ва қўй терисидан ясалган пўстин, мўйнали бош кийимлари, ёқа, мўйна, ёпқичлар (пластина), скрои, аёлларнинг мўйнали бош кийимлари, иш қўлқоплари ва мўйнали қўлқоплар ва қўй терисидан ясалган пўстин, мўйнали ва қўй терисидан ясалган бошқа буюмлар — пайпоқлар, гиламлар, эсдалик совғалар, безаклар, шиппаклар. |
10. | Бош кийимлари | Барча турдаги бош кийимлари, шу жумладан фетр бош кийимлар (шляпалар, беретлар, қалпоқлар), тикилган ва мўйнали, пат ва тивитдан ясалган тикилган ва мўйнали бош кийимлар. |
11. | Пойабзал (шу жумладан резина пойабзал) | Кундалик, моделли, спорт, уйда кийиладиган, ортопедик, енгил, миллий, шу жумладан юқори қисми табиий, сунъий ва синтетик теридан, газлама ва нотўқима материаллар ва трикотаж полотнодан қилинган, шунингдек юқори қисми ҳар хил нарсалардан қилинган, тагчарми чармдан ва терининг ўрнини босувчи материаллардан, полимер материаллардан ясалган пойабзал. |
12. | Чинни, фаянс ва керамика буюмлари, қолипланган алюминий идишлар, шиша идишлар | Турмушда ишлатиладиган сортли идишлар (шиша ва биллур идишлар). Турмушда ишлатиладиган чинни-фаянс идишлар (шу жумладан ярим чинни ва сирланган сопол идишлар). Керосин шиша лампа, лампа шиша, сопол идиш. Қолипланган алюминий идишлар, шу жумладан қошиқлар, вилкалар, ликопчалар ва бошқалар. Иссиққа чидамли шишадан ясалган ошхона идишлари. Шиша буюмлар ва мебель саноати учун ойна, шиша идишлар, шу жумладан мураббо ва тузланган нарсалар учун бутилка, банка, бочкачалар. |
13. | Оқ қоғоз, қоғоздан ясалган буюмлар, босма маҳсулотлар ва идора ашёлари ҳамда мактаб анжомлари | Блок-дафтарлар, чизмачилик ва расм солиш учун блоклар ва альбомлар, қайд этиш, эскизлар, ноталар, чизмачилик ва расм солиш учун қоғозлар (шу жумладан кўзи ожизлар учун), ёзув қоғози, ёзув машинкаси учун мўлжалланган қоғоз, мактаб кундалик дафтарлари, мактаб дафтарлари, ҳарфли ва предметли алифбо, ҳарфлар, бўғинлар, рақамлар кассаси, чизгичлар (шу жумладан логарифмик чизгичлар), савод китоблари, ҳар хил плёнкалардан ясалган қоғозлар учун папка, чизмачилик ва расм солиш учун қоғоз ва картондан ясалган папкалар, қаламдонлар, барча турдаги ручкалар, фломастерлар, идора қоғоз қисқичлари, транспортирлар, ҳарфли ва рақамли трафаретлар, учбурчак чизгичлар, сиёҳдонлар, готовальни, барча турдаги қаламлар (шу жумладан механик қаламлар), перолар, ўчиргичлар, қоғоздан ясалган санитария-гигиена буюмлари, қайдлар учун кундалик дафтарлар, расм солиш, ноталар, сўзларни ёзиш, эскизлар учун дафтарлар, умумий ва техник дафтарлар, шахмат тахталари (қоғоздан ва картондан ясалган), қоғознинг техник сортлари — жило берилган, нуқрадек оппоқ қоғоз, расм солиш учун қоғоз (рулонларда), ёзув машинкалари учун миллиметрли, нусха кўпайтирувчи қоғоз, чизмачиликда ишлатиладиган қоғоз. |
14. | Мебель, мебель аксессуарлари | Турмушда фойдаланиладиган мебель: ошхона мебели: иш жавон-столлари, осма жавонлар, ошхона столлари, курсилар, буфет, юмшоқ ва қаттиқ ошхона учбурчак мебели, стуллар; ётоқхона мебели: кийим учун жавон, ички кийимлар учун жавон, каравотлар, икки томонлама юмшоқ матраслар, каравот ёнида турадиган тагкурси, кийим-кечак турадиган яшикли жавон, уч табақали тошойна, тик тошойна, зиёфат жавони; корпусли мебель: кўп вазифали жавонлар, китоб жавонлари, идиш жавонлари, сервантлар, ёзув столи, бари бор жавонлар, китоб токчалари, телевизор остига қўйиладиган таглик, радио аппаратлар остига қўйиладиган таглик, сандиқлар; юмшоқ мебель: диванлар, креслолар, йиғма диванлар, тебранма кресло, кресло-каравотлар; болалар мебели: каравотлар, ўйинчоқлар учун жавон, кийим-кечак учун жавон, ички кийимлар учун жавон, ёзув столлари, компьютер учун столлар, болаларга мўлжалланган юмшоқ мебель (кресло, диван); турмушда ишлатиладиган бошқа мебель: шу жумладан гигиеник қопламали, металл каркасли мебель. Брезент қопланган, дала ҳовлида ишлатиладиган йиғма мебель (столлар, стуллар, креслолар, каравотлар ва ҳоказолар). Мебель аксессуарлари: ёғоч тутқичлар, пластмасса тутқичлар, тўртта шарнирли ошиқ-мошиқлар, экцентрик тортгичлар, токча тутгичлар, шиша тутгичлар, ойна тутгичлар, пойнак, бурчакли тортгичлар, учбурчаклар, штанга тутқичлар, винтлар, гайкалар, илгаклар, қоғозқисқичлар, шайбалар, шкантлар, ёғоч йиғма каравотлар, ёғоч штангалар, ёғоч силлиқлагичлар. |
15. | Гилам ва гиламбоп буюмлар | Гилам ва гиламбоп буюмлар (шу жумладан поёндозлар, ўлчамли парча гилам). |
16. | Ип газлама, ипак, жун, синтетик ва кимёвий толалардан тайёрланган тайёр газламалар | Ип газлама, шу жумладан табиий, синтетик, кимёвий толалардан ва кимёвий (штапель) толалардан тайёрланган момиқ, жун, ипак газламалар. |
17. | Қурилиш материаллари | Ванналар, раковина (чаноқ)лар, унитазлар, гулқоғозлар. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.11.2002 йилдаги 390-сон
Кучга кириш санаси
13.11.2002
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 06.10.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Юқори сифатли, рақобатбардошли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан юқори даражада тўлдириш, шунингдек республиканинг ишлаб чиқарувчи корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган даромадлардан даромад (фойда) солиғини амалдаги ставкадан 20 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар;
болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар болалар учун товарлар ишлаб чиқаришдан олинган даромадлардан даромад (фойда) солиғини 7 фоизли ставка бўйича тўлайдилар. Болалар учун товарлар гуруҳига кирувчи товарларни аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойишига ва Статистика давлат департаменти томонидан тасдиқланган саноат маҳсулоти номенклатурасига 1997 йил 17 июлдаги 8-1/3-8-сон Тушунтиришга амал қилинсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар ва кичик корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган тушумдан ягона солиқ тўловини амалдаги ставкадан 25 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш корхоналарининг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш физик ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига олинган даромадлари (фойдаси) даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинади:
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари (тамаки маҳсулотлари ва заргарлик буюмларидан, кир совун ва атир совун, шунингдек бензиндан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтиришга ва рақобатбардошлилигини оширишга мақсадли йўналтирилган тақдирда, бюджетга акциз солиғи тўлашдан озод қилинадилар;
(1-банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга амортизация ажратмаларининг йиллик ҳисобдан чиқариш миқдорларини асосий воситалар хизматининг фойдали муддатидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда солиққа тортиш мақсадидаги амортизация ажратмаларининг йиллик миқдори Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ошмаслиги керак;
корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарлари рекламасига харажатлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиққа тортиладиган базадан тўлиқ ҳажмда чиқариб ташланади.
2. Белгилансинки, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган (истеъмол товарлари ҳажми ишлаб чиқариладиган товарлар умумий ҳажмида камида 60 фоизни ташкил қиладиган) корхоналар 2003—2005 йилларда:
истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар импорти бўйича божхонада расмийлаштиришдан кейин 60 кундан кечиктирмай, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун эса 90 кундан кечиктирмай божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлайдилар. Бунда улуш қўшиш асосида (толлинг бўйича) истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун келтириладиган хом ашё божхона тўловларидан озод қилинади, божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно;
ер солиғини белгиланган тартибда амалдаги ставкалар бўйича, лекин тегишли шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг ўрта зонаси учун белгиланган ставкадан ортиқ бўлмаган ставкалар бўйича тўлайдилар;
мулк солиғини истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун кредитлар ҳисобига, кредитни қоплаш муддатида, лекин 7 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда сотиб олинган асбоб-ускуналар қийматига камайтирилган солиққа тортиладиган базадан келиб чиққан ҳолда тўлайдилар;
валюта тушумини истеъмол товарларини экспорт қилишдан олинган, ўз ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун импорт қилинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматига камайтирилган миқдорда мажбурий равишда сотадилар.
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар корхоналар томонидан фақат ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.
Солиққа тортишдан бўшаган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда ушбу маблағлар, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима жазоларини ҳисобга олган ҳолда, тўлиқ ҳажмда бюджетга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика минтақаларида, шу жумладан буюм бозорларида фирма улгуржи-чакана савдо дўконлари шохобчаларини ривожлантириш тавсия қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи, давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан қарзи бўлмаган корхоналарга ишлаб чиқараётган товарларини ўз расмий дистрибьюторларига ва улгуржи савдо корхоналарига 90 кундан ортиқ бўлмаган муддат билан консигнация шартномалари бўйича, шунингдек воситачилик шартномалари ва топшириқномалар бўйича сотишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тижорат банкларига халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни барпо этиш ва ишлаётганларини кенгайтириш учун белгиланган тартибда миллий ва хорижий валютада кредитлар бериш тавсия қилинсин.
7. Сут, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда молларни гўштга сўйиш билан шуғулланувчи корхоналарга мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан — аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан нақд пул билан ҳисоб-китоб қилган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун тайёрлаш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари иловага мувофиқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин:
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Азимов ва М.Усмонов зиммасига юклансин.
(Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 мартдаги 164-сон қарорига мувофиқ 8-банд билан тўлдирилган, 8 ва 9-бандларнинг тартиб рақамлари 9 ва 10 ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 декабрдаги 536-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 23-сон, 231-модда)