Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимга 2006 йил 4 сентябрда имзоланган Баённомага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
2017 йил 14 март, Остона
 LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2945-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган.
(Ўзбекистон Республикаси учун 2017 йил 15 июлдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
икки давлат ўртасидаги алоқани ривожлантиришга кўмаклашувчи халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктларини келишиш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисида 2001 йил 16 ноябрда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда — «Битим») 10-моддасига асосланган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Битимнинг 2006 йил 4 сентябрда имзоланган Баённомасига илова ҳисобланадиган Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари Рўйҳатига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. «Темир йўли орқали ўтказиш пунктлари» бўлимининг 1-бандида Қозоғистон Республикасининг «Бейнов» ўтказиш пункти номи «Оазис»га ўзгартирилсин;
2. «Автомобил йўли орқали ўтказиш пунктлари» бўлимида:
1) 6, 7 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

6.

Зангиота

Тошкент

вилояти

Қоплонбек

Жанубий

Қозоғистон

вилояти

халқаро (кўп томонлама)

Кечаю-кундуз

7.

Тошкент

Тошкент

вилояти

Казыгурт

Жанубий

Қозоғистон

вилояти

халқаро (кўп томонлама)

Кечаю-кундуз

9.

Гулистон

Сирдарё

вилояти

Атамекен

Жанубий

Қозоғистон

вилояти

халқаро(кўп томонлама)

Кечаю-кундуз

»;

2) Қуйидаги таҳрирдаги 13 ва 14-бандлар билан тўлдирилсин:

«

13.

Оқ олтин *

Сирдарё

вилояти

Целинный*

Жанубий

Қозоғистон

вилояти

Икки томонлама (давлатлараро)

Куннинг ёруғ вақти

14.

Малик *

Сирдарё

вилояти

Сирдарё *

Жанубий

Қозоғистон

вилояти

Икки томонлама (давлатлараро)

Куннинг ёруғ вақти

* Ўтказиш пункти фақат енгил автотранспорт воситасининг ўтиши учун фойдаланилади, тижорат мақсадида юк ва товарлар ўтказилмайди. Товарларни божхона жараёнлари остида жойлаштириш билан боғлиқ божхона операциялари амалга оширилмайди.».
2-модда
«Сирдарё» ўтказиш пунктидан «Целинный» ўтказиш пунктигача ҳамда «Целинный» ўтказиш пунктидан «Сирдарё» ўтказиш пунктигача тўхтовсиз транзит тартибида ўтилганда Ўзбекистан Республикасининг барча фуқароларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси паспорти эгаларига, дипломатик паспорт эгаларига, ҳукуматлараро фельдегерлик хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига, расмий делегациялар аъзоларига, дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, 16 ёшгача бўлган болаларга Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати томонидан сафар мақсади «транзит» деб кўрсатиладиган миграцион карточкалар берилади ва уларга Қозоғистон Республикасига кирганлик ҳақида белги қўйилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортларига чегарани кесиб ўтганлик тўғрисида белги қўйилмайди.
3-модда
Мазкур Баённома Битимнинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда кучга киради.
Мазкур Баённома Битим амал қилиши тугатилгунига қадар амалда бўлади.
Тошкент шаҳрида 2017 йил 11 мартда ва Остона шаҳрида 2017 йил 14 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилишда ихтилофлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга асосланадилар.
(имзолар)