Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Мактабгача таълимга қўйиладиган ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Давлат талабларининг вазифалари, соҳалари ва йўналишлари

3-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
2 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш ИНДИКАТОРЛАРИ

2-ИЛОВА
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш ИНДИКАТОРЛАРИ

3-ИЛОВА
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш ИНДИКАТОРЛАРИ

4-ИЛОВА
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш ИНДИКАТОРЛАРИ

5-ИЛОВА
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш ИНДИКАТОРЛАРИ

6-ИЛОВА
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг йўналишлари бўйича бажарилиш индикаторлари

7-ИЛОВА
Давлат талаблари соҳалари йўналишларнинг машғулот ва фаолиятлардаги ИНТЕГРАЛЛАШУВИ

8-ИЛОВА
Мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган МАШҒУЛОТЛАР ДАВРИЙЛИГИ

9-ИЛОВА
Қисқа муддатли гуруҳларда МАШҒУЛОТЛАР ДАВРИЙЛИГИ

Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018
Ҳужжат 25.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2013 йил 19 сентябрдаги 302-сон «Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2517, 2013 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 568-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан мактабгача ёшдаги болаларни (бундан буён матнда болалар деб юритилади) мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.
11. Болаларнинг билим, кўникма ва малакалари, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ҳамда мактаб таълимига тайёргарлик даражалари мазкур Давлат талабларининг 7-иловасида назарда тутилган машғулот ва фаолиятларни ўтказиш жараёнида мазкур Давлат талабларининг 1 — 6-иловаларида кўрсатилган индикаторларнинг бажарилишини кузатиш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали аниқланади.
12. Машғулотлар ўқув йили ҳамда соғломлаштириш даврида ой ва ҳафта кесимида мазкур Давлат талабларининг 8-иловасида кўрсатилган даврийликда ўтказилади. Бунда машғулотлар қисқа муддатли гуруҳларда мазкур Давлат талабларининг 9-иловасида кўрсатилган даврийликда ўтказилади.

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани

ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

турли йўналишларда катталар ёрдамисиз юради

эшикни тутқичидан ушлаб очади

ёқтирган овқат ва бошқа буюмларни кўрганда қўлини чўзади

катталар ёрдамида тишини тиш чўткасида тозалайди

2.

мустақил, йиқилмасдан туради ва ўтиради

очиқ эшикни ёпади

сувни бир идишдан бошқасига тўкади

мустақил равишда оғзини, қўлини, юзини артади

3.

энгашиб, ўйинчоқларни олади

бармоқлари билан турли ўйинчоқларни айлантиради

бош, кўз, оғиз, бурун ва бошқа тана аъзоларини кўрсатади

мустақил овқатланади, пиёладан чой ичади

4.

коптокни мустақил тепади

бир қўлида пиёла ёки қошиқни ушлайди

буюмларни қўлда ушлаб, бир-бирига уриштиради

кийимларини ечишга ҳаракат қилади

5.

коптокни тепаликдан думалатади, коптокни олдинга ва тепага отади

ўйинчоқлардан уч ёки ундан кўп қисмли минора қуриб ясайди

қарсак чалади

6.

қутидан ўйинчоқларни олади ва қайтариб қутига солади

катта қисмлардан иборат оддий ва содда пазлларни йиғади

7.

стол тагидан, ҳалқа орасидан эмаклаб ўтади

8.

узунлиги 1 метр бўлган зинапоядан чиқиб тушади

9.

ердан 5 — 10 см баландликка кўтарилган арқон ёки таёқ устидан хатлаб ўтади

10.

бирор буюмнинг тагида бўлган ўйинчоқни мустақил олади

11.

турган жойида мустақил сакрайди

12.

зинапоядан катталар ёрдамида тушади

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

атрофидагиларнинг ҳаракатларига тақлид қилади

кўзгуда, расмда ўзини танийди, исмини билади

аниқ мақсадга эришиш учун буюмлар билан фаол ҳаракат қилади

катта бўлмаган тўсиқларни босиб ўтганда эҳтиёткорликни намоён қилади

2.

яхши кўрадиган одамини кўрганда хурсанд бўлади

истаклари катталарнинг талабига тўғри келмаса, норозилигини билдиради

анча мураккаб ҳаракатларни бажара олади: пирамидани йиғади, уни томоша қилади, катталар ёрдамида предметлардан тўғри фойдаланади

«мумкин эмас», «хавфли», «эҳтиёт бўл» деган гапларни тушунади

3.

нотаниш болалар ва катта ёшдагилар билан қизиқади

ҳис-туйғуларини ифода қилади, катталарнинг унга бўлган муносабатидан таъсирланади

куракчадан фойдаланиб қум ўйинларини ўйнайди

4.

мулоқотга киришишга интилади (таниш бўлган одамларга қўллари билан салом қилади, уларни ўз тилида исмларини айтади, қўлларини чўзади)

атрофдагиларнинг кайфиятини нутқ оҳангидан билади (онаси хурсанд, дадаси чарчаган, бобосининг жаҳли чиққан)

5.

тенгдошлари билан қисқа вақт ўйнайди

ўзининг ҳис-туйғуларини билдиради (ўпади, қучоқлайди, хурсанд ёки хафа бўлади, ўз ютуқлари билан фахрланади, яқин одами билан хайрлашса ғамгин бўлади, жаҳли чиқади, йиғлаётган одамни тинчлантиришга ҳаракат қилади)

6.

катталарнинг берган оддий топшириқларини бажаришни яхши кўради

катталарнинг муносабатини сезади ва тушунади

7.

катталар билан ўйинларни ўйнайди

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

сўз бойлиги кенгайиб боради

ранг-баранг расмли китоб саҳифаларини томоша қилади ва китоб саҳифаларини варақлайди

айрим буюмларнинг номини чет тилларида катталар ёрдамида қайтаради

2.

50 тагача бўлган сўзларни аниқ айта олади

ёқтирган эртагидаги эртак қаҳрамонлари расмини кўрганда қувонади

3.

200 тагача бўлган сўзларнинг маъносини тушунади

қалам ва ручка ёрдамида ихтиёрий горизонтал, вертикал ва ёйсимон чизиқлар чизади

4.

маиший кундалик ҳаётда бажариладиган ҳаракатларни ифодалайдиган сўзларни тушунади

5.

мураккаб бўлмаган топшириқларни бажаради (кубикни олиб кел, кубикни олиб бор)

6.

эшитган оддий ва қисқа маълумотларни қайтаради ва уларни бажаради (қўлингни кўрсат, кўзингни кўрсат, олиб кел)

7.

катталар нутқига тақлид қилади

8.

расмдаги предметларни танийди

9.

2-3 та сўздан иборат гап тузади

10.

мулоқот вақтида ва эртак эшитаётган вақтда «нима?», «нега?» деган саволларни беради

11.

2-3 та сўз билан расмни тушунтиради, тасвирлаб беради (бу менинг онам, у қўғирчоқ чиройли)

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

ўз исмини ва тана қисмларини айтади

икки ва уч қисмдан иборат ривожлантирувчи дидактик ўйинчоқларни йиғади

2.

ўзига яқин одамларни ва қариндошларини танийди

катталар кўрсатмаси билан предметларни йиғади ва уларни олиб келади

3.

ўзини, кийимларини ва чиройли ўйинчоқларини томоша қилади ва завқланади

ўйинчоқларни ёйиб ташлайди ва улар билан ҳаракат қилади

4.

табиатдаги ҳодисаларни кузатади

буюмларни катта ва кичикка ажратади

5.

ўсимлик, ҳайвон, ҳашаротларни кўрганида бошқаларга кўрсатади ва уларнинг айримларини номини билади

«кўп» ва «кам» деган сўзларни фарқлайди

6.

об-ҳаводаги ўзгаришларнинг фарқлай олади (қор ёғганида ташқарига чиқишга ҳаракат қилади, ёмғир ёғаётган вақтда соябон олади)

қутиларга мос қопқоқларни танлаб олади

7.

кийим, оёқ кийим ва ўйинчоқларнинг жойини билади

ўйинчоқлар турадиган жойни топа олади

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

расмли болалар эртакларини ўқиб берилганда диққат билан тинглайди

ихтиёрий ҳолда бетартиб чизиқларни чизади

ўзи ёқтирган болалар кўрсатувидан таъсирланади ва қизиқиш билан томоша қилади

2.

эртак қаҳрамонларининг (айиқ, мушук, кучукча) товушларига тақлид қилади

лой ва пластилинлардан буюмлар ясашга қизиқади

мусиқа эшитганда тана ҳаракати билан рақсга тушишга ҳаракат қилади

3.

овутмачоқларни эшитганда катталар кетидан машқларни бажаради (бошини қимирлатади, чапак чалади, қуёнчадек сакрайди)

ёрқин рангдаги расмларга диққатини қаратади

яхши кўрадиган оддий ва севимли қўшиқларини айтишга ҳаракат қилади

4.

болалар китобини мустақил варақлайди ва ўзи билган эртак қаҳрамонларининг расмларини танийди

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

катталар орқасидан белгиланган йўналишда юради

ясси ва бўртиқ шаклдаги предметларни шу шаклларга мос тешикларга жойлаштиради (Сеген доскаси, Монтессори ўйини)

тўпни бошқаларга думалатади

қўлларини совун билан ювади, кўпикни ювиб ташлай олади ва сочиқ билан артади

2.

доира бўйлаб қўл ушлашиб юради

лой, пластилиндан бўлакларни ихтиёрий ўлчамда узади ва думалатиб шакллар ясайди

тўпни катталарга қаратиб отади

қошиқда мустақил овқатланади

3.

жуфт бўлиб қўл ушлашиб юради

катта ҳажмдаги содда мозаикаларни йиғади, енгил қуриш-ясаш конструкцияларни ясайди

тортилган арқон устидан тўпни отади

овқат ейиш вақтида қўл сочиқдан (салфеткадан) фойдаланади

4.

йўналишни ихтиёрий ўзгартириб юради

ўйинчоқларни саватга йиғади ва сават ичидан олади

кичик тўпни бир қўлида отади

сув муолажаларига ижобий муносабат билдиради

5.

чизилган йўлакча орасидан юради

5 — 7 блокдан иборат бўлган минораларни қуради

ечиниш ва кийиниш кетма-кетлигини, кийимларини тартиб билан илишни билади

6.

предметлар орасидан юради

қаламни ушлашда катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланади

7.

бўйининг яримидан паст бўлмаган баландликда тортилган арқоннинг тагидан эмаклаб ўтади

тугмаларни тақиш ва ечишни билади

8.

зинапоядан мустақил чиқади ва тушади

пирамида ва пазлларни йиғади, мунчоқларни ипга ўтказади

9.

турган жойида икки оёқда сакрайди, олдинга силжиб сакрайди, 20 — 25 см кенгликдаги ариқчадан хатлаб ўтади

ўйинчоқлар қисмларини фарқлайди, қути ва чойнак қопқоқларини очишни ва ёпишни билади

10.

ёпиқ эшикни очади, эшикдан киради ва чиқади, кичик тўсиқлар устидан сакраб ўтади

11.

югуриб келиб мувозанатни сақлаган ҳолда тўхтайди

12.

тўрт оёқлаб мустақил ва дадил эмаклайди

13.

велосипед тепкисини (педалини) оёғи билан айлантиради

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

ўйин вақтида тенгдоши ва катталарга мурожаат қилади

ўз оила аъзоларини танийди, уларни кўрганда қувонади

барча ишларни ўзи мустақил бажаришга ҳаракат қилади

«яхши», «ёмон», «мумкин эмас» деган сўзларнинг маъносини тушунади

2.

ўқиб берилаётган эртакка ва ундаги расмларга муносабат билдиради

ўйин вақтида дўсти билан яқин муносабатда бўлади, ўйинчоқларини бирга ўйнаш учун тенгдошларини жалб қилади ва ўйнаётган атрофдагиларни кузатади

бирор бир машғулот билан шуғулланганда «Мен» деб намоён қилади

хавфсизликнинг элементар қоидаларини тушунади (иссиқ нарсаларни ушламаслик, баланд жойдан сакрамаслик)

3.

ўзига эътиборни талаб қилади

биргаликдаги фаолият ва ўйинларда ҳамкорлик қилади

эришган натижалари билан фахрланади

4.

катталардан узоқлашган ҳолда бошқа болалар билан ўйнайди

ўзига қизиқарли бўлган машғулот билан шуғулланишга ҳаракат қилади

ёқтирган буюмларини олиб беришларини сўрайди

5.

атрофдагиларга бирор маълумотни тушунтиришга ёки етказишга ҳаракат қилади

атрофдагиларнинг кайфиятини фарқлай олади

катталар шуғулланаётган ишларга қизиқади (хонаки ўсимликларни ва табиат бурчагидаги қуш ва балиқларни парвариш қилиш)

6.

катталарнинг эътиборини қаратиб ҳамкорликка чақиради

ёқтирган одамларига уларни қучоқлаш ва эркаланиш орқали ўзининг меҳр ва муҳаббатини ифодалайди

7.

атрофдагиларга саволлар беради ва улар билан суҳбат бошлайди

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

сўз бойлиги 1000 тагача сўздан иборат бўлади

яхши кўрган эртак китобларини ўқиб беришларини сўрайди

оддий сўзларни чет тилларида катталар ёрдамида қайтаради (салом, хайр, илтимос)

2.

ёши нечада эканлиги сўраганларга иккита бармоғини кўрсатади

китоблардаги расмларни мустақил томоша қилади ва улардан завқланади

чет тилида айтилган оддий сўзларнинг маъносини тушунади (мама, привет, дом)

3.

катталарнинг талаффуз қилган сўзларини тўғри тушунади

тўрт қаторли овутмачоқ шеърларни қайтаради

4.

катталарнинг оддий кўрсатмаларини бажаради

қалам билан турли ихтиёрий чизиқлар ва ноаниқ доирачалар чизади

5.

«ким?», «нима?» деган саволларни беради

қумда ёки тупроқдаучи тўмтоқ бўлган предмет билан турли шаклларни чизади

6.

ўзининг ёши учун мўлжалланган шеърларни қайтаради

ўйин давомида ёзиш ҳаракатларини ўхшатишга уринади

7.

ўзига таниш бўлган предметларнинг номини, қисмини, сифатини ва ҳаракатланиш хусусиятларини билади

8.

катталар ва тенгдошлари билан мулоқотга киришади, илтимос билан мурожаат қилади, ўз ҳаракатлари билан эътиборни тортади

9.

2-3 та сўздан иборат гапларни тузади ва унда кишилик олмошларини ўз ўрнида ишлатади (мен, сен, у)

10.

«раҳмат», «илтимос» каби ижтимоий сўзлардан фойдаланади

11.

катталар ёрдамида ўйинчоқлар ҳақида 2-3 гапдан иборат тасвирий ҳикоя тузади

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

тана аъзоларининг қисмларини кўрсатади ва уларнинг вазифаларини билади

«кўп» ва «битта» деган сўзларни фарқлайди

2.

катталар ва болаларнинг фарқига боради

2 та олма сўрайди, бирини ўзига олади ва иккинчисини ўртоғига беради

3.

ўзига таниш бўлган предметларнинг номини айтади (ўйинчоқ, идиш, кийим, оёқ кийим, стол, стул)

2-3 қисмдан иборат кесилган расмни йиғади

4.

жонли табиат объектларининг номини уларнинг расмларига қараб айтади (ҳайвон, қуш, дарахт, гул, ҳашарот)

ўлчамлари ҳар хил бўлган 2 та бир хил предметни ажратади

5.

ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсишини ва катта бўлишини билади (дарахт катта бўлиб мева тугади, мушукча катта бўлса мушук бўлади)

турли шаклдаги буюмларни намунага қараб топиб беради

6.

табиат ҳодисаларини кузатади, жонсиз табиат объектлари номларини қайтаради (ер, сув, ёмғир, тош, осмон, қуёш)

айрим предметларнинг шаклини фарқлай олади (куб ва шарнинг шаклини ажрата олади)

7.

тун ва куннинг фарқига боради (тунда ҳамма ухлайди, эрталаб дадам ишга кетади)

геометрик шаклларни ўзига мос катакларига қўяди

8.

предметларни ранглари бўйича ажратади (қизил, яшил, кўк, сариқ)

9.

предметларни шакли ва ўлчамлари бўйича ажратади

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

ўзининг ёши учун мўлжалланган шеърларни ёддан айтади

бўёқ ва мўйқалам ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлади

мусиқа эшитганида рақсга тушади ва билган қўшиқларини ёддан айтади

2.

овутмачоқ ва эркалатмалар айтилганда улардаги машқларни катталар ёрдамисиз бажаради (чапак чалади, сакрайди, бошини қимирлатади)

катакларни текис бўлмаган чизиқлар билан чизади (узун, калта, вертикал, горизонтал, қия)

бошқа болаларга қўшилиб қўшиқ айтади

3.

ўзи ёқтирган китобни ва расмларни танийди

доира шаклдаги предметларни чизади

қўшиқнинг ритмига мослашиб чапак чалади ва ҳаракатланади

4.

бир эртак қайта-қайта ўқиб берилганда ундаги қайтарилиб келадиган сўзларни катталар билан биргаликда айтади

лой ва пластилиндан фойдаланишни билади

катталар ёрдамида оддий рақс элементлари билан саҳналаштирилган рақсга тушади

5.

эртаклардаги ҳолатларга ўзининг ҳиссиётларини билдиради

катта ҳажмдаги лой ва пластилиндан кичик бўлакларни бўлиб олади

6.

лой ва пластилин бўлагини икки кафти орасида юмалатиб айлантиради

7.

лой ва пластилиндан таёқча, ғилдирак шаклларини ясашни билади

8.

икки кафти билан айланма ҳаракат қилиш орқали пуфак, копток, олма шаклларини ясайди

9.

лой ва пластилиндан ясалган 2 та шаклни бир бирига ёпиштиришни билади

10.

4-5 қаватли қурилмаларни ясайди ва керакли рангларни танлаб байроқларини жойлаштиради

11.

қўғирчоқ учун мебель жиҳозларини ясайди

12.

2-3 та ясси геометрик шакллардан намунага қараб предметларни тасвирлайди (фланеллеграф)

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

колоннада кетма-кетликда юради

кийимларининг тугмаларини ўзи тақади ва ечади

тўпни икки қўли билан олдинга ёки юқорига отади

эслатмасиз қўлини ва юзини совун билан ювади

2.

илонизи (зигзаг) бўлиб юради

майда ҳажмдаги ўйинчоқларни қутига йиғади

қум тўлдирилган қопчани горизонтал ёки вертикал нишонга отади

тишларини тозалайди

3.

колоннада бир ёки иккита бўлиб қўл ушламасдан юради

ипга катта ҳажмдаги мунчоқлар теради

1 метр масофадан отилган тўпни илиб олади

санчқи (вилка) ва қошиқдан фойдаланган ҳолда тартиб билан овқатланади

4.

катта қадам билан предметларни айланиб ўтиб югуради

қалам ва мўйқаламни бармоқлари билан тўғри ушлайди

тўпни икки қўллари билан ўтирган ва турган ҳолатда думалатади

дастрўмол ва гигиена хонаси қоғозидан фойдаланишни билади

5.

йўналишни ўзгартириб югуради

мантиқий уйчалар билан ясси ва бўртиқ шаклларни мос тешикчаларга жойлаштиради

ўйнаб бўлгандан сўнг ўйинчоқларини жойига йиғиб қўяди

6.

тезликни ўзгартириб югуради

стол усти босма ўйинларини ўйнайди (мозаика, лото, домино)

кийими ва сочини кўзгуга қараб тартибга келтиради

7.

10 метр масофага тезликни ошириб югуради

ўйинчоқларни саватга мустақил йиғади ва уларни сават ичидан олади

овқатланиб бўлганидан кейин оғзини ювади

8.

доира бўлиб сафланади

8 — 10 блокдан иборат минора қуради

йўталганда ва аксирганда оғзини дастрўмол ёки сочиқ билан беркитади

9.

2-3 метр масофага икки оёқда олдинга қараб сакрайди

10 — 15 та катта бўлакли пазлларни йиғади

10.

10 — 20 см баландликдан сакраб тушади

катталар кўрсатмаси билан расмларни чиройли бўяшга ҳаракат қилади

11.

10 — 20 см баландликдаги предметлар устидан сакраб ўтади

бўёқлар ёрдамида бармоқлари билан ноанъанавий усулда расм чизади

12.

30 см дан 70 см гача бўлган ёй тагидан эмаклаб ўтади

13.

предметлар орасидан эмаклаб юради

14.

арқон устида мувозанатни сақлаб юради

15.

қия текисликда мувозанатни сақлайди

16.

3 ғилдиракли велосипедда тўғри йўналишда мустақил учади

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

тушунарли сўзлар билан гаплашади

оила аъзоларига илиқ муносабатда бўлади ва уларнинг топшириқ ва кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади

аниқ кетма-кетликда кийимларини кияди ва ечади

«хавфли» деган сўзнинг маъносини тушунади

2.

кўрсатма асосида ҳаракатларни бажаради

ўз оиласи ва яқинлари ҳақида сўзлаб беради, ёқтирган ва ёқтирмаганлари ҳақида айтиб беради

дастурхон безашда иштирок этади

яхши ва ёмон ҳаракатларнинг фарқига боради

3.

катталар ҳамкорлигида ўйнайди

ўзига яқин бўлган одамларга мурожаат қилади ва улардан ёрдам сўрайди

катталар ёрдамида балиқ ва қушларга дон беради

кўчада учраши мумкин бўлган хавф-хатарларни тушунади

4.

бошқа болалар билан ўйинчоқларини ўйнайди

ўзини қиз ёки ўғил болага мансублигини билади

катталарнинг кўрсатмаси билан ўйинчоқларини йиғади

светофор ҳақида дастлабки тушунчаларни билади (номи, ишораларининг ранги)

5.

болалар билан биргаликда ўйин қаҳрамонларининг ролларини тақсимлаган ҳолда ўйнайди

қиз ёки ўғил болага хос ўйинчоқлар ва кийимларни танлайди ва ҳаракат қилади

хонаки ўсимликларга катталар ёрдамида сув қуяди ва баргларини артади

нотаниш бўлган ўсимлик, ҳайвон ва ҳашаротлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини тушунади

6.

болаларнинг салбий ҳаракатларига ўз муносабатини билдиради

ўзи учун қиз ва (ёки) ўғил бола дўст танлайди ва у билан ўйнайди

катталар кўрсатмаси билан топшириқларни охирига етказишга ҳаракат қилади

7.

хурсандчилик, завқ, ғамгинлик каби туйғуларни тушунади

жамоа бўлиб ташкил қилинган ўйин фаолиятида иштирок этади

8.

яқин одамларининг қайғуларига ҳамдардлигини билдиради

9.

совға олганида хурсанд бўлади ва миннатдорчилик билдиради

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

сўз бойлиги қарийб 3000 та сўздан иборат бўлади

китоб ҳақида тушунчага эга

оддий сўзларни чет тилларида қайтара олади

2.

тушунарли сўзлар билан мулоқотга киришади, ўз ҳаракатларини бошқаради (мен қиламан, мен ўқийман), ўзини ва ҳаракатларини баҳолайди (мен яхшиман, чиройли чиқди), барча эҳтиёжларини қондириш учун мурожаат қилади (қўғирчоқни бер, қорним очди)

ёшига мос расмли китобларни мустақил томоша қилади

чет тилида айтилган айрим сўзларнинг маъносини тушунади

3.

саволларга предметли расмлар орқали тўлиқ жавоб беради (бу ким?, бу нима?, у нима қиляпти?)

ўзига таниш бўлган эртак қаҳрамонларини расмини кўрганда танийди

расмдаги айрим предметларнинг номини чет тилларида айтади

4.

маиший ҳаётдаги буюмларнинг номини билади

қалам билан турли чизиқлар чизишга ҳаракат қилади

5.

табиат, жамият ва атрофдаги ҳодисаларини айтиб беради

рангсиз чизилган расмларни намунага қараб бўяйди

6.

мулоқот жараёнида феълларни фаол ишлатади

ёшига мос шеърларни ёддан айтади

7.

икки сўздан иборат кўрсатмаларни тушуниб бажаради (ошхонага бориб пиёла олиб кел ёки стулга ўтириб расм чиз)

8.

оддий олмошларни билади (у келди, буни олиб бер)

9.

3-4 сўздан иборат гапни қўшимчалар ишлатиб тузади

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

3-4 турдаги дарахт ва ўсимликларни номини билади

асосий сенсор тушунчаларни билади (ранг, шакл, ўлчам)

2.

йил фаслларининг номларини ва уларнинг хусусиятларини билади

предметларни сенсор сифатларига қараб гуруҳларга ажратади (ўлчами, ранги, шакли)

3.

вақтларнинг маъносини тушунади ва уларни фарқлайди (эрталаб, кечқурун, кун, тун)

икки турдаги буюмларнинг сонини таққослайди ва «кўпроқ», «камроқ», «бир хил» деган сўзларнинг маъносини билади

4.

предметларнинг хусусиятларини тажриба ёрдамида ўрганади (чўкади ёки чўкмайди, йиртилади ёки йиртилмайди)

предметларни узунлик, кенглик ва баландлик ўлчамлари бўйича таққослайди

5.

камида 4 хил уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларнинг номларини фарқлайди

фазода мўлжал олишнинг дастлабки элементар малакаларига эга (тепада, пастда, ўнг томонда, чап томонда)

6.

ҳайвон ва қушларнинг ташқи кўринишини фарқлайди ва тасвирлаб беради

айрим геометрик шаклларни билади (доира, учбурчак, тўртбурчак)

7.

камида 4 хил турдаги қушларнинг номларини билади

баъзи геометрик шаклларни фарқлайди (доира, тўртбурчак, учбурчак, бурчаклар бўлган ва мураккаб шаклли )

8.

камида 4 хил ҳайвон, қуш ва уларнинг болаларини фарқлайди ва номларини айтади

атрофидаги бир ёки бир нечта ўхшаш предметларни топади

9.

сабзавот ва меваларнинг номларини айтади, уларни ранги ва шаклига қараб расмлар орқали гуруҳларга ажратади

тепада, пастда, олдида, орқада, чапда, ўнгда, устида, тагида, ичида сўзларининг маъносини тушунади

10.

инсонлар томонидан яратилган буюмлар ҳақида тушунчага эга бўлади ва айримларининг номини билади

кун, тун, эрталаб, кечқурун сўзларининг маъносини тушунади

11.

расмлар орқали предметларни гуруҳларга ажратади (мебель, идиш-товоқ, озиқ-овқат)

катта, ўрта ва кичик ўлчамларини тушунади

12.

предметларни катта ёки кичиклигига қараб ажратади ва уларни сатҳда тўғри жойлаштиради

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

эртакни ўқиб берганда диққат билан тинглайди

қалам, бўёқ, мўйқалам, фломастерлардан тўғри фойдаланади

мусиқа тинглашга қизиқади

2.

тинглаган эртакнинг мазмунини саволларга таяниб айтиб беради

асосий ранглардан қизил, сариқ, кўк, яшил рангни мустақил танлайди, шунингдек оқ, жигар ранг, қора рангларни билади

рақс ҳаракатларини бажара олади (жуфтликда айланиш, оёқларини навбат билан ташлаш, предметлар билан мусиқа оҳангига мос ҳаракат қилади)

3.

эртак қаҳрамонларининг салбий ва ижобий эканлигини фарқлайди

оддий композицияли предметларни тасвирлайди

қўшиқнинг мазмунини тушунади

4.

эркин мавзудаги бадиий асарнинг бир қисмини тинглаб унинг номини айтади

чизишнинг бир ва икки қисмдан иборат усулларида предметларни тасвирлайди

мусиқа билан жўрликда ҳаракатни бошлайди ва якунлайди

5.

учтадан ортиқ шеърларни ёддан билади

намунага қараб оддий кўринишдаги бадиий безакни тасвирлайди

мусиқа ритмига қараб юради ва югуради

6.

бадиий адабиётнинг турли жанрларига қизиқади (эртак, шеър, масал, топишмоқ)

тасвирланаётган предметни рангларини мослаб танлайди

юқори ва паст товушларни фарқлайди

7.

катта ҳажмдаги лой ва пластилин бўлагидан кичик бўлакларни стейк ёрдамида бўлиб олади

ёшига мос рақс ҳаракатларини бажаради (қарсак чалиш, айланиш, қўл кафтларини айлантириш, ҳаккалаб сакраш)

8.

лой ва пластилинни икки кафти орасида айлана ёки тўғри шаклда айлантириб, думалоқ ва узунчоқ шаклга келтиради

миллий рақс элементларини эгаллашга ҳаракат қилади

9.

лой ишининг усулларидан фойдаланган ҳолда
1 — 3 қисмдан иборат буюмларни ясайди

мусиқа темпига мослашиб ҳаракатларни бажаради

10.

аппликациянинг тайёр шаклларини намунага қараб ёпиштиради

ёшига мос мусиқа асбобларини чалади (шиқилдоқ)

11.

қурилиш материалларнинг номини билади, айтади ва улардан тўғри фойдаланади

12.

ўйинчоқ ғиштчаларни ва қурилиш материалларини вертикал ҳолатда жойлаштиради

13.

деталларни кетма-кетликда алмаштириш орқали қурилган буюм шаклларни ўзгартиради

14.

ёшига мўлжалланган ўйинчоқ конструктор қисмларидан оддий конструкциялар ясайди

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

оёқлари учида, товонда, оёқ кафтларининг ён томони билан ва тиззаларни баланд кўтариб юради

кийимларидаги тугмаларни, илгакларни мустақил тақади ва ечади

тўпни икки қўли билан ўртача
4 марта ерга уриб илиб олади

гигиена хонасига ўзи мустақил киради, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилади

2.

турли буюмлар орасидан ён томонга юради

оёқ кийимидаги ипларни мустақил боғлайди

камида 2 метрлик масофада бошқа болага тўпни думалатади

мустақил равишда кийинади

3.

ердаги арқон устида мувозанатни сақлаб юради

қутичага майда ҳажмдаги ўйинчоқларни териб солади

камида 50 см кенгликдаги дарвозага тўпни думалатади

тиш чўткасидан фойдаланган ҳолда тишларини тозалайди

4.

оёқ учида ва тиззаларини баланд кўтариб катта қадамлар билан югуради

майда, ўрта ва катта мунчоқларни катталар ёрдамида ипларга теради

тўпни бошқа болага отади ва илиб олади

қошиқ ва санчқидан (вилкадан) фойдаланиб, нон ушоқларини тўкмаган ҳолда тартиб билан овқатланади

5.

сафда жуфт бўлиб турли йўналишда югуради (доира бўлиб, бошқа болаларнинг қўлини ушлаб, илон изи (зигзаг)бўлиб)

кичик коптоклар билан мустақил ўйнайди

тўпни деворга ва ерга уриб илиб олади

овқатланишдан олдин қўлларини ювади ва овқатланиш маданияти ҳақида билади

6.

югуришни юриш билан алмаштиради ва тўхтамасдан 1,5 дақиқа югуради

катта ва кичик конструктор қисмларидан турли предметлар ясайди

тўпни навбат билан ўнг ва чап қўллари билан ерга уради

овқатланиш жараёнида қошиқ, санчқи (вилка), сочиқлардан тўғри фойдаланади

7.

10 метрга тез ва 40 — 60 метрга ўртача тезликда югуради

ривожлантирувчи ўйинларни ўйнашда бармоқларини тўғри ҳаракатлантиради

оғирлиги ўртача 500 грамм бўлган тўпларни ерда думалатади

овқатланиб бўлгандан сўнг миннатдорчилик билдиради

8.

ўртача 220 метр масофага секин тезликда югуради

катталар ёрдамида бармоқ театри саҳналаштиришда иштирок этади

қум тўлдирилган қопчани кафтлари орасида ушлаб ёки бош устига қўйган ҳолда юради

сув ҳақидаги овутмачоқларни билади

9.

колоннага ва шеренгага сафланади

горизонтал, вертикал, айлана, ёйсимон чизиқлар чизади ва ўчиради

гимнастика скамейкасида оёқлари учида юради ва югуриб келганда мувозанатни сақлайди

мустақил тароқдан фойдаланиб сочларини тартибга келтиради

10.

колоннага иккитадан қайта сафланади

15 — 20 та майда бўлакли пазлларни йиғади

бир оёғи букилган ҳолатда туради

11.

турган жойида икки оёқлаб айланиб сакрайди

навбат билан ўнг ва чап томонга айланади

12.

турган жойида қўлларини юқорига кўтариб сакрайди

кўзини юмиб қўлларини белига қўйган ёки ён томонга ёйган ҳолда юради

13.

турган жойида ва юрган ҳолда бир оёқлаб сакрайди

қум тўлдирилган қопчани
4 метргача масофага бир қўли билан горизонтал ёки вертикал нишонга отади

14.

ўртача 20 см баландликдаги тўсиқлар устидан сакраб ўтади

3-4 марта икки қўли билан тўпни отади ва илиб олади

15.

ўртача 70 см узунликка сакрайди

16.

сакраш учун мўлжалланган арқон билан сакрашга уринади

17.

камида 10 метр масофани эмаклаб ўтади

18.

гимнастика скамейкасида қўллари ёрдамида қорин билан судралади

19.

тўрт оёқлаб юради

20.

гимнастика нарвонида бир томондан иккинчи томонга тирмашиб чиқади

21.

бўйининг яримидан паст бўлмаган баландликда тортилган арқон ва ҳалқанинг тагидан эмаклаб ўтади

22.

велосипедда тўсиқларни айланиб ўтиб мустақил учади

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

ўйин фаолиятида болалар билан мулоқотга киришади

ўз оиласига мансублигини билади, оила аъзоларининг барчасини танийди ва уларнинг исмларини айтади

кийимларини мустақил кияди, ечади ва уларни катталар ёрдамида тартибга келтиришга ҳаракат қилади

маиший ҳаётда одам ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ҳақида тушунчага эга бўлади

2.

болалар билан биргаликда воқеабанд ўйинлар жараёнида ўзига берилган ролни мувофиқлаштириб ўйнайди

ўзи ҳақида сўраганларга жавоб беради (исминг нима?, ёшинг нечада?, нималарни яхши кўрасан?, аканг каттами ёки сен?)

ошхона бўйича навбатчилик вазифаларининг айримларини бажаради

ўсимликлар одам ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тушунчаларни билади

3.

ўйин фаолиятида болалар билан самимий муносабатда бўлади ва ўйинчоқлари билан бўлишади

оила аъзолари ҳақида билади (дадам, ойим, акам, опам тушунчаларни билади

машғулот ўтиладиган жойни машғулот ўтишга тайёрлайди ва машғулот тугаганидан сўнг фойдаланилган буюмларни йиғиштиради

уй ва боғча атрофидаги ҳудуднинг жойлашуви ва йўналишини билади

4.

катталарга қўшимча эслатмасиз салом беради ва хайрлашади

оила аъзоларига самимий муносабатини билдиради ва уларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади

катталар меҳнатига қизиқади ва айрим касблар ҳақида билади (мудира, мусиқа раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси)

кўча, йўл, чорраҳа, бекат сўзлари ҳақида тушунчаларга эга бўлади

5.

ўзининг ҳаракатларига баҳо беради

ўйинчоқларни йиғиб қўйиш, кийимларини тахлаб қўйиш кераклиги билади ва уларни бажаришга ҳаракат қилади

ота-онасининг касбини билади ва уларнинг меҳнат фаолиятидан қисман хабардор бўлади

йўл ҳаракати қоидалари мавжудлиги ва уларга риоя қилиш лозимлиги ҳақида тушунчага эга бўлади

6.

катталарга мурожаат қилади ва уларга ўз фикрини билдиради

дўсти ҳақида сўзлаб бера олади

одамларнинг меҳнатини қадрлаш кераклиги ҳақида билади

светофор ва йўлни тартибга солувчи тегишли ҳақида билади

7.

бегоналар олдида ўзини тутишни билади

ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси)

меҳнат қилиш истагини билдиради

йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни фарқлайди (автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар)

8.

болаларнинг нотўғри ҳаракатларига баҳо беради

гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмларни асраб фойдаланиш кераклигини билади

жамоавий меҳнат ишларини катталар ёки болалар билан ҳамкорликда бажаради

жамоа транспортида ўзини тутиш одобини билади ва айтиб беради

9.

гуруҳдаги жамоа ишларида ва байрам эрталикларида фаол иштирок этади

гуруҳдаги ўйинчоқларни ўйин бурчакларига тартиб билан жойлаштиради

айрим йўл белгиларини билади (пиёдалар ўтиш жойи, автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи, трамвай тўхташ жойи)

10.

гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни парвариш қилиш истагини билдиради ва тарбиячи ёрдамида уларни парвариш қилади

ўйин фаолиятида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши кераклигини билади

11.

маиший техника жиҳозларининг хавфли ёки хавфсиз бўлган ҳолатларини фарқлайди

12.

айрим маиший техник жиҳозларнинг қандай мақсадларда ишлатилишини билади (электр чойнак, чанг ютгич, дазмол)

13.

айрим ўткир ёки учли буюмларнинг қандай мақсадларда ишлатилишини билади (санчқи (вилка), пичоқ, қайчи)

14.

бегона одамлар билан эҳтиёт бўлиб муносабатда бўлиш кераклигини билади

15.

айрим ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билади

16.

инсон танасининг қисмлари, сезги органларининг номлари ва айримларининг вазифаларини билади

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

атрофидаги бўлаётган воқеа ёки ҳодисаларнинг муҳокамасида ўз фикрларини билдиради

тинглаган ҳикояларига ўз муносабатини билдиради ва улар ҳақида қўшимча маълумот сўрайди

оддий ва мураккаб сўзларни чет тилида қайтаради

2.

мулоқот жараёнида гапларни мазмунан, мантиқий ва тушунарли тарзда тузади

китобдаги расмларга қараб бадиий асарнинг мазмунини айтиб беради

чет тилида саломлашади (Good morning, Good evening, Нello, Нi, Bye-bye)

3.

ўз кўзи билан кўрмаганлари ҳақидаги айрим тушунчаларга эга ва улар тўғрисида сўзлаб беради

босма ҳарфли қўлланмаларга қизиқади ҳамда ҳарф ва сонларни бир-биридан фарқлайди

чет тилида берилган айрим саволларга жавоб беради (What is your name?, What is it?, What color is it?, Do you like?)

4.

мулоқот жараёнида сифат ва феълни фаол ишлатади

бадиий асарнинг бир қисмини тинглаб унинг номини айтади

чет тилида 5 гача санайди (оne, two, three, four, five)

5.

тескари маъноли (антоним) сўзларни тушунади ва улардан фойдаланади

ёшига мос шеърларни ёддан билади

6.

предметларнинг номини ва ҳаракатини билдирувчи 3 тагача сўздан иборат гаплар тузади (шифокор касалларни даволайди, сотувчи сотади)

катталар китоб ўқиб бераётган вақтда китобдаги сатрларни кузатади

7.

предметли расмлар ёрдамида қисқа тасвирий ҳикояларни тузади

айрим расмларнинг маъносини тушунади

8.

унли ва ундош товушларни тўғри талаффуз қилади

нуқталарни бирлаштириш усулида берилган расмларни контур бўйича чизади ва уларни тартиб билан бўяйди

9.

сўзларни ва сўз бирикмаларини аниқ талаффуз қилади

босма ҳарфлар билан ўз исмини ёзишни билади

10.

айрим сўзларни эшитиб ундаги товушларни аниқлайди

11.

маълум товуш билан бошланувчи сўзларни айтади

12.

мулоқот жараёнида нутқ интонациясини қўллайди

13.

сўзларни бирлик ва кўпликда тўғри ишлатади

14.

мулоқотда эркалатувчи ва кичрайтирувчи қўшимчалардан фойдаланиб янги сўз ҳосил қилади (тулки-тулкивой, айиқ-айиқча

15.

йўналтирувчи саволлар ёрдамида расмга қараб ўйинчоқлар ҳақида деярли 5 та гапдан иборат тасвирий ҳикоя тузади

16.

йўналтирувчи саволлар ёрдамида расмга қараб деярли 5 та гапдан иборат ҳикоя тузади

17.

ўзига таниш эртак мазмунини мустақил сўзлаб беради

18.

шахсий тажрибасидан келиб чиқиб ҳикоя тузиб беради

19.

дидактик ва сўзли ўйинларни ўйнайди

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

оиласи, уйи, боғчаси, кўчаси ва яшаётган шаҳри ҳақида айтиб беради ва Ватан ҳақидаги тушунчага эга

предметларнинг сенсор сифатларини сезги органлари орқали топади (кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш, қўл билан ушлаб кўриш)

2.

бошқа давлатлар рамзлари орасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини ажратади

айрим геометрик шаклларнинг номларини билади (доира, учбурчак, тўртбурчак, тўғритўртбурчак, овал, куб, шар)

3.

предметларни расмлар орқали гуруҳларга ажратади (ўйинчоқлар, мебель, идиш, транспорт, спорт ва ўқув жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари)

рангларни танийди (қизил, кўк, яшил, сариқ, тўқ сариқ, сиёҳранг, оқ, кулранг)

4.

жонли табиат объектларини расмлар орқали гуруҳларга ажратади (уй ва ёввойи ҳайвонлар, уй ва ёввойи қушлар, мева ва сабзавотлар, ҳашоратлар, дарахт ва ўсимликлар, балиқлар)

предметлар ва геометрик шаклларни гуруҳларга ажратади (ранги, шакли, ўлчами)

5.

дарахт ва гулларни фарқлайди

атрофдаги предметлар шаклини геометрик шакллар билан қиёслай олади (тарелка доира шаклида, рўмол тўртбурчак шаклда)

6.

деярли 5 хил ўйинчоқ, мебель, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари номларини мустақил айтади

бурчакли ва бурчаксиз геометрик шаклларни ўзаро таққослайди

7.

жонсиз табиат объектларининг айрим хосса ва хусусиятларини билади ва айтиб беради (сув, қум, қор, муз)

математик тушунчалардан фойдаланади (бу ерда кўп, бу ерда кам, жами 3та, улардан биттаси қизил қолгани яшил)

8.

табиатдаги мавсумий об-ҳаво ўзгаришларига эътибор беради ва улар бўйича ўз фикрларини айтади

кўргазмали жиҳозлардан фойдаланган ҳолда 5 гача санайди

9.

йил фаслларининг алмашиб келишини билади ва уларнинг номларини расмлар орқали айтиб беради

санашнинг айрим усулларини билади (тўғри санаш, ҳар бир саналаётган предметни кўрсатиб санаш, чапдан ўнг томонга қараб санаш)

10.

табиатни асраш кераклиги ҳақида дастлабки тушунчаларни билади (дарахт шохини синдирмаслик, гулларни узмаслик, қуш инларини вайрон қилмаслик, сувни исроф қилмаслик)

1 дан 5 гача миқдордаги предметлар гуруҳларини таққослайди (бир, икки, уч — ҳаммаси бўлиб учта олма)

11.

атроф ва табиатда кўрган объектларининг хусусиятлари ҳақида тасвирлаб беради (ранги, ташқи кўриниши, ўлчами, мазаси)

тартиб билан санайди

12.

предметларни ясашда фойдаланилган айрим хом ашё ҳақида билади (стул ёғочдан, идишлар лойдан, шишадан, китоблар қоғоздан)

гуруҳларни таққослашда «битта олиб ташлаш» ёки «битта қўшиш» усулидан фойдаланади ва тенглаштиради

13.

кун давомидаги фаолият турини билади

кўп миқдордаги предметлар гуруҳидан белгиланган миқдорни санаб олиш машқларини бажаради (8 та предметлар гуруҳидан намунага қараб 3та санаб ол)

14.

предметларнинг хусусиятларини тажриба ёрдамида ўрганади(чўзилади ёки чўзилмайди, синади ёки синмайди)

фазода мўлжал олишнинг дастлабки элементар малакаларига эга (олдинда, орқада, ўнгда, чапда, тепада, пастда, яқинда, узоқда)

15.

мавсумий меҳнат турлари ҳақида тушунчага эга (баҳорда ер ҳайдалади, куз йиғим-терим мавсуми бўлади)

кеча, бугун, эртага сўзларининг маъносини билади

16.

айрим касб эгаларини ва уларнинг иш қуроллари ҳақидаги тушунчага эга (ҳайдовчи, почтачи, сотувчи, шифокор)

гуруҳлардаги сонларни таққослайди

17.

айрим иқтисодий тушунчаларни билади (пул, сотиш, сотиб олиш)

айрим геометрик жисмларни билади (куб, шар)

18.

деярли 5 хил ҳайвон, қуш, дарахт, гул, сабзавот ва мева номларини мустақил айтади

19.

деярли 5 хил уй ва ёввойи ҳайвонлар, уй ва ёввойи қушлар болаларини фарқлайди

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

эртак, ҳикоя, шеърларни ўқиб берганда диққат билан тинглайди

амалий санъат ҳақидаги дастлабки тушунчага эга бўлади ва уларни томоша қилганда завқланади

мусиқий асарларни тинглайди (куй, қўшиқ)

2.

оддий санамаларни ёддан билади

санъатнинг айрим касб эгалари ҳақида тушунчага эга (рассом, бастакор, актёр)

жамоавий жўрликда (хоровод) ҳаракатларни мусиқа ва қўшиқнинг сўзларига мос бажаради

3.

бадиий асар қаҳрамонларининг салбий ва ижобий томонларига баҳо беради

баъзи санъат турлари ва жанрларини фарқлайди (қўшиқ, рақс, мусиқа, шеърий асар, насрий асар, топишмоқ, расм, ҳайкалтарошлик)

куй ва қўшиқларда юқори ва паст товушларни фарқлайди

4.

бадиий асар қаҳрамонларининг бошидан ўтганларига ўз ҳисларини билдиради (ҳамдардлик, ҳавас)

айрим биноларнинг кўринишларини фарқлайди ва расмларида тасвирлайди (боғча, мактаб, музей, цирк)

баралла-кучли товуш (форте) ва оҳиста-кучсиз жарангларни (пиано) фарқлайди

5.

яхши кўрган эртак ёки ҳикояни қайта ўқиб беришларини сўрайди ҳамда мустақил мазмунини сўзлаб беради

алоҳида предметлар иштирокида воқеабанд расмлар чизади (жўжа, боғ предметидан жўжалар боғда сайр қилмоқда)

куй, ритм ва характерга мос равишда қўшиқларни айтади, қўшиқ сўзларини аниқ талаффуз қилади ва аккомонементни тинглайди

6.

ёшига мос 5 тагача шеърни ёддан айтиб беради

сатҳда расмни намуна асосида тўғри жойлаштиради

доира бўйлаб ритмик ҳаракатларни бажаради (юради, енгил югуради)

7.

қалам, мўйқалам, бўёқ ва фломастерлардан фойдаланиш усулларини билади

рақс ҳаракатлари кетма-кетлигини эсда тутган ҳолда мустақил бажаради

8.

бўёқ рангларини уйғунлаштиради

предметлар билан саҳналаштирилган рақсга тушади (гул, шиқилдоқ, доирача, шар)

9.

тўғри, ёйсимон, босиб из қолдириш, мўйқалам учида нуқталар қўйиш ва штрихлаш усулларидан мустақил фойдаланиб расм чизади

миллий рақс ҳаракатларини мусиқага мослаб бажаради

10.

расм чизиш мобайнида предметлар пропорциясини тўғри танлайди

жуфтликда саҳналаштириладиган рақс ҳаракатларини тўғри бажаради

11.

намуна асосида бадиий безак бериб (декоратив) расм чизади

мусиқий дидактик ўйинларни ўйнайди (дўстингни овозидан топ)

12.

«Ҳамро буви» ўйинчоқларини билади ва уни бўяйди

ёшига мос мусиқа асбобларни чалади (қўнғироқча, бубен, фортепиано)

13.

ўйинчоқ ҳайкалчаларни намуна асосида миллий нақшлар билан бўяйди

ўзига таниш бўлган мусиқий асарларни мустақил хиргойи қилади

14.

лой иши усулларидан фойдаланган ҳолда лой ва пластилиндан буюмлар ясайди (чимдилаш, чўзиш, яссилаш, босиш, силаш)

мусиқий асарлардан қўшиқ, рақс, марш жанрларини билади ва фарқлайди

15.

лой ва пластилиндан ясаган буюмларини бирлаштирган ҳолда композиция яратади

қўшиқ айтиш ва рақс санъатига қизиқади

16.

қайчидан фойдаланишни билади

яккахон ва жўрликда қўшиқ айтади ва қўшиқнинг нақарот қисмини билади

17.

қайчи ёрдамида қоғозни тўғри йўналишда қирқади

мусиқий асарларни тинглайди (куй, қўшиқ)

18.

тўртбурчак шаклининг бурчакларини қирқиш йўли билан доира шаклини ҳосил қилади

19.

доира шаклидан ярим, чорак доира, тўртбурчакдан эса, учбурчаклар ҳосил қилади

20.

аппликация қисмларини чиройли ва тартиб билан ёпиштиради

21.

айрим қурилиш материалларининг номларини билади (куб, ғиштча, пластина, чорқирра ғишт (брусок)

22.

қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда предмет ва конструкциялар қуради (машина, аравача, автобус, уй, девор, кўприк, стул, гараж)

23.

ёшига мўлжалланган ўйинчоқ конструктор қисмларидан оддий ва мураккаб конструкциялар ясайди

24.

буклаш усули билан қоғоздан оддий моделларни (оригами) яратади

25.

табиатдан олинадиган хом ашёлардан фойдаланган ҳолда намуна асосида тасвирий мавзуда композициялар яратади (ёнғоқ, каштан, ўсимлик барги ва новдаси)

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

кўзини юмган ҳолда 4 метргача масофага юради ва оёқларни чалиштириб юради

бош кийим, устки кийим ва оёқ кийимларини мустақил кияди

тўпни бир неча марта икки қўли билан чамаси 1 метр масофада юқорига отади ва илиб олади

шахсий гигиенага амал қилади (мустақил тишларини тозалаш, овқатланишдан аввал қўлларини ювиш, аксирганда ёки йўталганда оғзини дастрўмол билан ёпиш, сочларини тараш, тирноқларини ўз вақтида олдириш)

2.

турли ҳаракатларни бажариб юради (оёқлар учида, товонда, оёқ кафтларининг ён томонида, ярим ўтирган ҳолда)

сатҳда мустақил турли чизиқлар чизади

тўпни юқорига отади ва қарсак чалиб илиб олади

дастурхон атрофида овқатланиш маданиятига риоя қилади (тоза ва тартиб билан овқат ейиш, овқатланиш анжомларидан тўғри фойдаланиш, стол атрофида ўтирганда гавдасини тик тутиш, нон ушоқларини ерга туширмаслик, овқатланиш вақтида гаплашмаслик)

3.

кичик ва катта қадамлар билан оёқ учида тўсиқларни ошиб юради ёки айланиб ўтади

катта, ўрта ва майда ўйинчоқларни саралаб, ҳажмига мос қутиларга жойлайди

тўпни икки қўли билан чамаси 10 марта ерга уриб илиб олади

мустақил дастурхон безатишга ҳаракат қилади

4.

белгиланган йўл бўйлаб бир оёқ товонига бошқа оёғининг учини теккизиб ён томонга юради

катта ва кичик конструктор қисмларидан оддий ва мураккаб предметларни мустақил ясайди

отилган тўпни турли усулларда илиб олади

кийим жавонида кийимларини тартиб билан жойлаштиради, ўз хонасини тартибли сақлашга ҳаракат қилади

5.

чамаси 2 дақиқа вақт давомида турли буюмларни айланиб ўтиб илон изи (зигзаг) бўлиб югуради

20- 30 та майда бўлакли пазлларни мустақил йиғади

оғирлиги 500 граммдан кўп бўлмаган тўпларни ерда думалатади

ўз хонасини тартибли сақлашга ҳаракат қилади

6.

деярли 100 метр масофага ўртача тезликда югуради ёки мокисимон югуради

стол усти ўйинларини мустақил ўйнайди (мозаика, лото, йиғма расм)

қум тўлдирилган қопчани чамаси 9 метр масофага бир қўли билан горизонтал ёки вертикал нишонга отади

маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантиришга мўлжалланган дидактик ўйинларни мустақил ўйнайди

7.

чамаси 20 метр масофага тез югуради

майда мунчоқларни катталар ёрдамида ипга теради

дастлабки ҳолатда тўпни бошқа болага отади

маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантиришга мўлжалланган айрим шеър ва бадиий асарларни билади

8.

ўртача 260 метр масофага секин тезликда югуради

кичик коптоклар билан мустақил ўйнайди

тўпни тўр устидан ўтказиб отади

9.

колоннага учтадан қайта сафланади

расмларни контур четига чиқмаган ҳолда бир йўналишда ва тартибли бўяйди

қия гимнастика скамейкасида бошига қум тўлдирилган қопчани қўйган ҳолда олдинга ва ён томонга юради

10.

турган жойида оёқларини жуфтлаб, чалиштириб навбат билан сакрайди

майда моторикани ривожлантиришга мўлжалланган дидактик ўйинларни мустақил ўйнайди

қия гимнастика скамейкасига оёқ учида югуриб чиқади ва ундан қайтиб тушади

11.

оёқларини жуфтлаб ён томонга
20 см лик тўсиқ устидан сакраб ўтади

гимнастика скамейкасида тик туради, оёқ учига ва товонига кўтарилади ҳамда шу ҳолатда орқа томонига айланади

12.

турган жойида оёқларини навбат билан алмаштириб сакрайди

Қалдирғоч бўлиб туриш машқини бажаради

13.

турган жойидан чамаси 80 см узунликка сакрайди ва 30 см баландликка сакрайди

бошқа болаларнинг қўлини ушлаган ҳолда турган жойида айланади

14.

югуриб келиб 1 метргача узунликка сакрайди

15.

арғимчоққа мустақил чиқиб учади ва ундан тушади

16.

сакраш учун мўлжалланган арқон билан сакрайди

17.

тўрт оёқлаб юрган ҳолда боши билан тўпни 4 метргача масофага думалатади

18.

тўсиқлар орасидан эмаклаб ўтади

19.

илон изи (зигзаг) бўлиб эмаклайди

20.

гимнастика скамейкасида олдинга ва орқага эмаклайди

21.

гимнастика нарвонига тез чиқади ва тушади

22.

йўғон арқонга тирмашиб чиқишга ҳаракат қилади

23.

2 ғилдиракли велосипедда учади (тўғри, илон изи (зигзаг), доира бўйлаб)

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

мулоқот жараёнида ўзининг фикри, билими, ҳиссиёти ва таассуротларини билдиради

оила аъзоларининг исмини ва фамилиясини билади ҳамда уларнинг иш фаолиятига қизиқади

ҳўл бўлган кийимларини қуритади ва оёқ кийимларини тозалашга ҳаракат қилади

оила ва боғчада белгиланган тартибни билади ва унга риоя қилади

2.

сўз бойлигидаги сўзлардан тўғри ва мақсадли фойдаланади

сўраганларга ўзи ҳақидаги маълумотларни айтади (исми, фамилияси, ёши, яшаш манзили, боғчаси)

ошхона бўйича навбатчилик қилади ва дастурхон безатишга ҳаракат қилади

светофор ишоралари ва уларнинг вазифаларини билади ва сўзлаб беради

3.

мулоқот жараёнида мураккаб гаплардан фойдаланади

оила аъзоларига ўзининг яхши фазилатларини намоён қилади

гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни мустақил парвариш қилади (баргларни артади, тагини юмшатади ва сув қуяди

айрим йўл белгиларини билади (пиёдаларнинг ер остидан ўтиш йўли, пиёдаларнинг ер устидан ўтиш йўли, пиёдалар йўлкаси, тиббий ёрдам кўрсатиш жойи, болалар)

4.

воқеабанд ўйинларни мустақил ташкил қилади

атрофидаги одамларнинг ҳаракатларига ўз муносабатини билдиради

катталарнинг кўрсатмаларини мустақил бажаради

йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни қўлланиш мақсадлари ҳақида тушунчага эга (автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар)

5.

ўйиндаги ғалаба ёки мағлубият тушунчаларини билади ва тўғри қабул қилади

ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог ва логопед)

бошлаган ишини охирига етказади

табиат қўйнида ўзини тутишни билади ва уларни айтиб беради

6.

жамоат жойларида ўзини тутишни билади

гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмлардан фойдаланганда уларни асрашга ҳаракат қилади

бажарган ишини холисона баҳолайди

атрофидаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида тушунчага эга

7.

гуруҳда ва оилада жамоа ишларида ва меҳнат жараёнида фаол қатнашади

одамларнинг меҳнатларини қадрлайди ва меҳнатнинг жамиятдаги аҳамиятини тушунади

ёлғиз қолганда хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида тушунчага эга

8.

гуруҳдаги ва бошқа дўстлари ҳақида сўзлаб беради

айрим касб эгалари ва уларнинг меҳнати ҳақида билади (боғбон, шифокор, боғча ходимлари)

ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади

9.

ота-онасининг касби ва меҳнат фаолияти ҳақида мустақил сўзлаб беради

ўзбошимчалик билан электр қурилмаларидан фойдаланиш мумкин эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

она тилида эркин гаплашади

диққатини жамлаган ҳолда маълум бир китобнинг саҳифаларини томоша қилади

оддий ва мураккаб сўзларни чет тилида қайтаради

2.

грамматик жиҳатдан содда ва мураккаб гапларни тузади

ўзига қизиқарли бўлган маълумотларни болалар учун мўлжалланган китоблардан (иллюстрацияли) қидиришга ҳаракат қилади

чет тилида айтилган айрим гапларнинг маъносини тушунади

3.

мулоқот жараёнида синоним, антоним, омонимлардан фойдаланади

ўзига таниш бўлган китобнинг ташқи кўринишига қараб унинг номи ва муаллифини айтиб беради

чет тилида айрим гапларни айтади (Good morning, Good evening, Нello, Нi, Bye-bye, Thank you!, №o, thank you!, Нelp me, please!)

4.

сўзларни бўғинларга ажратади

баъзи машҳур асарларни ва улардаги қаҳрамонларнинг айримларини билади

расмларга қараб айрим сўзларни чет тилида айтади (ранг, ҳайвон, ўйинчоқ, озиқ-овқат маҳсулоти)

5.

мулоқотда умумлаштирувчи ва қиёсловчи сўзлардан фойдаланади

чизиқ, таёқча, гажакларни ёзади

чет тилида айрим шеърий тўртлик ва санамаларни айтади

6.

расмга қараб мустақил 5-6 та гапдан иборат тасвирий ҳикоя тузади

намунага қараб босма ҳарфларни ёза бошлайди

чет тилида 10 гача санайди (one, two, three, four, five, six, seven, eight, nine, ten)

7.

воқеабанд расмга қараб 6-7 та гапдан иборат мазмунан боғланган ҳикоя тузади

ўз исмини ва баъзи сўзларни босма ҳарфлар билан ёзади

8.

ихтиёрий мавзуда катталар ёрдамида ижодий ҳикоя тузади

ўзи эшитган машҳур бадиий асар ва улардаги қаҳрамонларнинг айримларининг номларини билади

9.

тилнинг асосий таркибий унсурлари ҳақида тушунчага эга (товуш, сўз, гап)

бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар ёрдамида машқ ҳаракатларини бажаради

10.

унли ва ундош товушларни тўғри талаффуз қилади ва уларнинг фарқини тушунади

ёшига мос шеърларни ёддан ифодали айтиб беради

11.

маълум товушнинг сўз бошида, ўртасида ёки охирида келишини топади

12.

товуш ва ҳарфларнинг фарқини билади

13.

нутқ ўстириш учун мўлжалланган ўйинларни ўйнайди (сўзли, дидактик, таълимий)

14.

мунозара ва танловларда қатнашади

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

Ватани ҳақидаги баъзи маълумотларни билади (республика, пойтахт, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ (овул), кўча)

айрим геометрик шаклларнинг номларини билади ва уларни расмлар орқали ажратади (учбурчак, тўртбурчак, тўғри тўртбурчак, овал, трапеция)

2.

Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақида тушунчага эга

предметлар ва геометрик шаклларнинг ранги, шакли ва ўлчами ҳақидаги билимларни ривожлантириш учун мўлжалланган мантиқий дидактик ўйинларни ўйнайди

3.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳақида маълумотларга эга (исми, фамилияси)

предметларни кўз билан чамалаб таққослайди (узунлиги, эни, бўйи, қалинлиги, баландлиги)

4.

баъзи тарихий обидалар ҳақида тушунчага эга

5-7 та бўлган предметларнинг ҳажми, баландлиги, қалинлигига қараб кетма-кетликда жойлаштиради

5.

баъзи улуғ аллома ва буюк сиймолар ҳақида айрим маълумотга эга

геометрик шаклларни ўзаро таққослайди ва уларнинг фарқларини асослаб беради

6.

миллий бойликларимиз ҳақидаги дастлабки маълумотларни билади (пахта, буғдой, пилла, олтин)

предметлар миқдорлари кўп ёки камлигини таққослайди

7.

предметларни расмлар орқали гуруҳларга ажратади (кийим, хона безаги ва анжомлари)

мулоқот жараёнида математик тушунчалардан фойдаланади (бу ерда кўп, бу ерда кам, жами, улардан биттаси қизил қолгани яшил, биттага кўп, биттага кам)

8.

предметларни туркумларга ажратади

кўргазмали жиҳозлардан фойдаланган ҳолда 1 дан 20 гача санайди

9.

табиат объектларини расмлар орқали туркумларга ажратади, умумлаштиради ва ўзаро таққослайди (уй ва ёввойи ҳайвонлар, уй ва ёввойи қушлар, мева ва сабзавотлар, ҳашоратлар, дарахт ва ўсимликлар, балиқлар)

айрим санаш усулларини билади (тўғри санаш, чапдан ўнгга, доира бўйлаб, пастдан юқорига, юқоридан пастга)

10.

туркум ичида ташқи кўриниши, озиқланиши, яшаш шароити, мавсумларда ўзини тутишига қараб кичик гуруҳларга ажратади (ёввойи ҳайвонлар — ўтхўр, йиртқич, қишловчи, уйқуга кетувчи)

1 дан 7 гача бўлган сонлар таркиби иккита кичик сонлардан ҳосил бўлишини билади

11.

ҳайвон, қуш, ҳашарот, дарахт, бута ва гулларни фарқлайди

1 дан 7 гача бўлган рақамларни танийди ва фарқлайди

12.

деярли 6 та ҳайвон, қуш, ҳашарот, дарахт, гул, сабзавот ва меваларнинг номларини мустақил айтади

1 дан 7 гача бўлган сонларнинг ичида математик амалларни бажаради (қўшиш, айириш) ҳаракатларини бажаради

13.

деярли 6 та ўйинчоқ, мебель, идиш, транспорт, кийим, хона безаги ва анжомлари, спорт ва ўқув жиҳозлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари номларини мустақил айтади

айрим геометрик жисмларни билади (куб, шар, конус)

14.

жонсиз табиат объектларидан айрим хосса ва хусусиятларини билади ва айтиб беради (сув, қум, қор, муз, қоғоз)

20 гача сонлар ичида миқдор ва тартиб сонлардан тўғри фойдаланади ҳамда айрим саволларга жавоб беради (қанча ва ҳисоб бўйича нечанчи)

15.

йил фаслларининг алмашиб келишини билади ва фаслларнинг ўзгаришларини расмлар орқали қисқа ҳикоя тарзида айтиб беради

гуруҳларнинг тенг ёки тенг эмаслигини аниқлайди ва уларни ўзаро таққослайди

16.

табиатни асраш кераклиги ҳақида дастлабки тушунчаларни билади (ҳашаротларни нобуд қилмаслик, доривор ўсимликларни пайҳон қилмаслик)

кўп миқдордаги предметлар гуруҳидан белгиланган миқдорни санаб олиш машқларини бажаради (20 та предметлар гуруҳидан намунага қараб 5 тасини санаб ол)

17.

предметларни ясашда фойдаланилган айрим хом ашё ҳақида билади (транспорт темирдан, ром пластикдан)

тўртбурчакни 2 ёки 4 қисмга бўлади ва ҳар бир қисм шаклининг номланишини айтади

18.

ҳафта кунларини ва йил фаслларига оид ой номларини билади

сатҳда намунага қараб геометрик шаклларни жойлаштиради

19.

айрим иқтисодий тушунчаларни билади (товар, реклама)

ҳафта кунлари ва йил фаслларига оид ой номларининг кетма-кетлигини билади

20.

ҳайвонлар, қўшлар болалари номларини мустақил айтади

кечадан олдин ва эртадан кейин сўзларининг маъносини билади

21.

предметларнинг сони ва миқдорига қараб таққослайди

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

севимли адиби, севимли эртак ва ҳикоялар номларини айтади

амалий санъат ҳақида дастлабки тушунчаларга эга бўлади ва уларни томоша қилганда завқланади (ҳайкалтарошлик, кулолчилик, заргарлик, зардўзлик, ўймакорлик) улар ҳақида сўзлаб беради, касб эгаларини расмлар орқали фарқлайди

Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини куй ва қўшиғини бошқа мусиқий асарлардан фарқлайди

2.

тинглаган асарларининг жанрларини фарқлайди (эртак, шеър, ҳикоя, топишмоқ, тез айтиш, мақол)

санъатнинг айрим касб эгалари ҳақида тушунчага эга (ҳайкалтарош, кулол, заргар, зардўз)

тинглаган мусиқий асарнинг характерини ўз сўзлари билан тасвирлайди

3.

ҳажм жиҳатдан кенгроқ бўлган эртак, ҳикоя ва шеърлар ўқиб берилганда диққат билан тинглайди

айрим биноларнинг кўринишларини фарқлайди ва уларни расмларида тасвирлайди (кўп қаватли уй, телеминора, тарихий обидалар)

қўшиқ характери, куй интонациясини мустақил изоҳлайди

4.

санамалар, чақирмалар, топишмоқларни ёддан айтади

намуна асосида ва эркин мавзуда мустақил расм чизади

қўшиқ қисмларини билади ва фарқлайди (мусиқий кириш, куплет, нақарот, мусиқий якуний қисм)

5.

бадиий асар қаҳрамонларининг характерларидаги салбий ва ижобий томонларини таҳлил қилади ва унга баҳо беради

расм чизиш мобайнида предметлар ва одам гавдаси пропорциясини тўғри танлайди

қўшиқларни мусиқа темпи, тўғри нафас олиб, интонация ва характерига мос куйлайди

6.

бадиий асар қаҳрамонларининг бошидан ўтганларига ўз ҳисларини билдиради (ҳайрон қолиш, ажабланиш, ҳамдардлик, ҳавас, қувониш)

айрим предметлар расмларини чизади ва уларга бадиий безак беради (чойнак, гилам, рўмол, лаган)

лирик характердаги қўшиқларни куйлайди

7.

яхши кўрган эртак ёки ҳикояни мазмуни асосида саҳналаштиришда иштирок этади

«Ҳамро буви» ўйинчоқларини миллий нақшлар билан безайди

айрим мусиқий атамаларни билади ва фарқлайди (нота, товуш қатори, бутун нота, чорак нота)

8.

китобда бадиий асарга берилган иллюстрацияларга қизиқади ва улар асосида асарнинг мазмунини сўзлаб беради

қайчи ёрдамида қоғозни турли йўналишда қирқади

айрим бастакорлар ҳақида билади

9.

ёшига мос 6 тагача шеърни ёддан айтиб беради

тўғри тўртбурчак шаклидан икки ва бир неча қисмларни ҳосил қилади

яккахон, жуфтлик, жамоавий жўрликда (хоровод) рақс ҳаракатларини тўғри бажаради (доира бўйлаб жуфтликда юриш, югуриш, ҳаккалаб сакраб юриш, кенг ва тор доира бўлиш ва 2 та доира бўлиб юриш)

10.

қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда предмет ва конструкциялар қуради (кўп қаватли уй, мебель, ҳайвонот боғи)

миллий куйга саҳналаштирилган рақс характерини тушунади, миллий рақс элементлари билан рақсга тушади (кўзгуга қара, майсани сила)

11.

ёшига мўлжалланган ўйинчоқ конструктор қисмларидан мустақил мураккаб конструкциялар ясайди

ёқтирган куйга мос рақс ҳаракатларини мустақил ўйлаб топади

12.

буклаш йўли билан қоғоздан турли мураккаб моделларни (оригами) яратади

оркестр ҳақида баъзи тушунчага эга (оркестр, симфоник оркестр ва скрипка, флейта, арфа)

13.

табиатдан олинадиган хом ашёлардан фойдаланган ҳолда тасвирий мавзуда композициялар яратади (ёнғоқ, каштан, ўсимлик барги ва новдаси)

опера ва балет ҳақида тушунчага эга

14.

лой ва пластилиндан мавзу бўйича ёки мустақил композициялар ясайди

айрим миллий мусиқий чолғу асбобларини билади ва овозидан фарқлайди (доира, ноғора, сафойил, тахта қарсак)

15.

яхлит лой бўлагидан стейк ёрдамида керакли бўлакларни ажратади

айрим зарбдор мусиқий чолғу асбобларни билади ва овозидан фарқлайди (барабан, доира)

16.

лой ва пластилин билан ишлашнинг техник усулларини билади

ёшига мос мусиқий асбобларни яккахон ва ансамблда чалади

17.

лой ва пластилиндан рельефли усулда предметлар ясайди

18.

аппликациянинг қирқиш усулларини билади (иккига, тўртга буклаб, йиртиб ёпиштириш усули)

19.

рангли қоғоздан мавзу бўйича ёки мустақил аппликация композицияларини ёпиштиради

20.

миллий нақшлар билан бадиий безаш (декоратив) аппликациясини бажаради (гул, узум, пахта)

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йирик моторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

1.

тик турган ва энгашган ҳолда юради

қутичанинг ичини кўрмаган ҳолда унинг ичига солинган нарсани (қум, гуруч, тариқ) қўллари билан ушлаб кўриб нима эканлигини аниқлайди

тўпни бир неча марта бир қўли билан отади ва камида 10 марта илиб олади

шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш саломатлик гарови эканлигини билади

2.

колоннада 4 — 6 та бўлиб қайта сафланади

қўлларнинг бармоқлари ёрдамида турли предметларнинг шаклларини кўрсатади (гул, қуш, капалак, қулф)

коптокни бошқа болага пастдан ва бошидан ошириб отади

мустақил тишларини, юзини, қўлларини ювади, сочиқ билан артади, сочларини тарайди, тирноқларини эслатишсиз олдиради

3.

қўлларини турли ҳолатларда ҳаракатлантириб юради

шеърнинг мазмунига қараб қўлларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради

қум тўлдирилган қопчани
10 метргача масофага бир қўли билан горизонтал ёки вертикал нишонга отади

эҳтиёж бўлганда ички, устки, бош ва оёқ кийимларини мустақил алмаштиради

4.

кўзларини юмган ҳолда юради (ўнг оёқдан бошлаб, навбат билан ўтириб ва туриб, орқа томонга)

турли предметлар билан қўл ва бармоқ ҳаракатларини бажаради (қалам, ёнғоқ, саноқ чўплари, қисқич, кичкина коптокча, боғич)

тўпни тўр устидан ўтказиб отади, уриб қайтаради ва бошқа болага тўпни узатади

стол атрофида ўтирганда гавдасини тик тутиш кераклигини билади

5.

турган ва юраётган ҳолда ўнг ва чап томонга бурилади

30 тадан ортиқ майда мозаикаларни йиғади

турган жойидан 3 қадамгача узоқликда масофада турган баскетбол саватига тўпни туширади

эрталабки бадантарбия билан шуғулланиш, сув муолажаларини қабул қилиш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш кераклигини билади

6.

сафда тартиб билан биринчи ва иккинчига санаган ҳолда 2 та шеренгага бўлинади

ёрма ва уруғларни ҳар хил сиғимдаги идишларга жойлаштиради ҳамда уларни контур бўйича териб турли предметлар ҳосил қилади

бир вақтнинг ўзида тўпни юқорига ва узоққа отади

кийимларни тез ва тўғри кияди, ўз кийимларини, хона ва гуруҳ анжомларини эҳтиёт қилади

7.

тиззаларини баланд кўтарган ҳолда бошини тик тутиб олдинга югуради

ёрма, уруғ ва қумни бир сиғимдаги идишлардан бошқа сиғимдаги идишларга тўкиб солади

гимнастика скамейкасида турли ҳолатларда юради (тўғри йўналишда, йўналишни тескари томонга ўзгартириб, ён томонга, қум солинган қопчани орқалаб, ўтирган ҳолда, мувозанатни сақлаб, оёқларини кўтариб, тагидан қарсак чалиб, қўйилган предметлар устидан хатлаб)

қўшимча эслатмасиз овқатланиш маданиятига риоя қилади

8.

тўсиқлар устидан сакраб ўтиб (оёқлари тегмаган ҳолда) югуради

сув ва қум ўйинларини ўйнайди

гимнастика скамейкасида берилган ишора бўйича кўзларини юмган ҳолда бир оёқ учида туради

маданий гигиеник кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ёшига мос шеърларни билади

9.

тезликни сақлаган ҳолда югуради

арқончаларда ҳар хил тугунларни боғлайди

4-5 метр масофада вертикал ёки горизонтал жойлашган нишонни қум тўлдирилган қопча билан уриб туширади

10.

йўналиш ва мувозанатни сақлаган ҳолда орқа томонга югуради

ўйин фаолиятида майда ўлчамли ўйинчоқлар билан ўйнайди

турган жойидан ёки югуриб келиб оғирлиги 1 кгдан ортиқ бўлмаган тўпни улоқтиради

11.

ўртача 300 метрлик масофага секин тезликда югуради

кафт ва бармоқлари билан ноанъанавий усулларда расмлар чизади

12.

ўртача 40 метр масофага тез югуради

бармоқ театрларини саҳналаштиришда мустақил иштирок этади

13.

10 метргача масофага бошқа болаларни қувиб ўтиб югуради

қўлларининг бармоқлари ёрдамида машқларни тўғри бажаради

14.

ўртача 30 метр масофага югуради (ўқув йили охирига келиб
7,5 секунд тавсия этилади)

15.

турган жойида 30 см баландликка мустақил сакрайди

16.

турган жойидан 40 см баландликдан пастга сакрайди

17.

югуриб келиб 50 см баландликка сакрайди

18.

турган жойидан 1 метр узунликка сакрайди

19.

югуриб келиб 1,80 метр узунликка сакрайди

20.

турган жойида ўртача 40 марта сакрайди

21.

турган жойидан ўртача 6 марта олдинга сурилиб сакрайди

22.

оёқлари орасида қум тўлдирилган қопча бўлган ҳолда чизиқ бўйлаб ён томонга юради

23.

чизиқ бўйлаб бир оёқлаб сакрайди

24.

ўтирган ҳолда юқорига сакрайди

25.

қўлларини юқорига кўтарган ҳолдаги баландликдан 30 см гача юқорида осилган предметга қўлларини текказиш учун турган жойидан ёки югуриб келиб сакрайди

26.

сакраш учун мўлжалланган арқон билан икки оёқлаб, бир оёқлаб ва оёқларини навбат билан қўйиб сакрайди ва югуради

27.

обруч (ҳалқа) орасидан сакрайди

28.

йўғон арқонга тирмашиб чиқади

29.

гимнастика скамейкасида бошига қум тўлдирилган қопча билан мувозанатни сақлаган ҳолда юради

30.

2 ғилдиракли велосипедда мустақил учади (тўғри, айланиб ўтиб, илон изи (зигзаг)

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

Т/р

Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш

Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

Хавфсизлик асосларини шакллантириш

1.

мулоқот жараёнида нутқдан эркин фойдаланади

ўзи ҳақида тўлиқ сўзлаб беради

кийимларида камчилик ва тартибсизликлар бўлса, уларни тузатади

маиший кундалик ҳаётдаги хавф туғдириши мумкин бўлган манбааларни билади ва улардан ўзини эҳтиёт қилади

2.

мулоқот жараёнида имо-ишоралардан фойдаланади

оила аъзоларига ғамхўрлик кўрсатади ва уларга эътиборли бўлишга ҳаракат қилади

бошқа болаларнинг кийимларида камчилик ва тартибсизликларни кўрганда, уларга ушбу ҳолат ҳақида билдиради

йўл ҳаракати қоидаларининг дастлабки тушунчаларини билади

3.

таниган одамлари билан тез мулоқотга киришади

оила аъзолари ҳақида ҳурмат ва ғурур билан сўзлаб беради

гуруҳидаги қурилиш материаллари ва ўйинчоқларни тозалашда катталарга ёрдам беради

светофор ҳақидаги тушунчаларни билади ва улар ҳақида сўзлаб беради

4.

болаларга ва яқинларига заруриятга кўра ёрдам беради

оиласидаги урф-одатларни билади, уларга амал қилади ва бу ҳақда бошқаларга сўзлаб беради

гуруҳ хонасида озодаликка риоя қилади

тартибга солинмаган (светофор ўрнатилмаган) чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойлари бўлиши мумкинлигини билади

5.

жамоавий суҳбатларда иштирок этади ва суҳбат жараёнида мустақил саволлар беради ҳамда берилган саволларга асосланган жавоб қайтаради

ўзининг оиладаги вазифаларини билади

ошхона ва табиат бурчагида ҳамда машғулот жараёнида навбатчилик вазифаларини мустақил ва масъулият билан бажаради

айрим йўл белгиларни билади (ошхона, телефон, велосипед йўлкаси, пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган)

6.

катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлади ва ўзидан кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади

ўз боғчасидаги барча ходимларни танийди

меҳнат фаолиятини жамоада ёки дўсти билан бирга олиб боради

махсус транспорт воситаларининг қўлланиш мақсадларини айтиб беради ва уларни расмларида тасвирлайди (тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар)

7.

катталар ва ўзидан кичик ёшдаги болаларга хушмуомала муносабатда бўлади

ўз гуруҳидаги болалар ҳақида сўзлаб беради

ўйин майдончасида меҳнатсеварлик сифатини намоён қилади

транспорт ҳайдовчиси ва йўловчи муносабатларини билади ва улар ҳақида сўзлаб беради

8.

катталар берган топшириқларни мустақил бажаришга ҳаракат қилади

гуруҳда ва оилада ўзидан катталарга ёрдам беради

мўлжаллаган ишларини режалаштиради

атрофдаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича вазиятни қисман баҳолайди

9.

жамоа жойларида ўрнатилган тартибга риоя қилади

кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади

ташаббускорлик, фаоллик, масъулиятлилик, сабрлилик ва қатъиятлилик жиҳатлари ривожланиб боради

ёлғиз қолганда ўзини тутишни билади

10.

жамоада ўзини эркин ҳис қилади ва эслатмасиз хушмуомала сўзлардан фойдаланади

эслатмасиз гуруҳдаги қаттиқ ва юмшоқ жиҳозларни асрайди ва ўйинчоқларни эҳтиёт қилади

улғайганида эгаллашни истаган касби ҳақида гапириб беради

ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беради

11.

ўйин вақтида ташаббус кўрсатади ва ўз таклифларини билдиради

катталар кўрсатмасини масъулият билан бажаришга ҳаракат қилади

хавфли ва шошилинч вазиятлар юзага келганда тегишли органларга хабар бериш кераклигини билади (ўт ўчириш хизмати — 101, ички ишлар органлари — 102, тез тиббий ёрдам — 103, фавқулодда вазиятлар — 1050)

12.

атрофдаги одамларнинг ижобий ва салбий ҳаракатларига баҳо беради ва ундан тегишли хулоса чиқаради

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

Т/р

Нутқни ривожлантириш

Савод ва ўқишга тайёрлаш

Чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

она тилида эркин, грамматик тўғри, равон ва чиройли гаплашади

китоб, кутубхона ва кутубхона ходими ҳақида тушунчага эга ҳамда улар ҳақида гапириб беради

чет тилларини ўрганишга қизиқади

2.

бўғинлар ва сўзлар ичидан берилган товушни ажратади

китобни мустақил кўришга қизиқади, китобдаги расмлар асосида бошқа болаларга тушунганларини сўзлаб беради

товушларни чет тилида тўғри талаффуз қилади

3.

очиқ, ёпиқ бўғинли сўзларни тўғри талаффуз қилади

китоб ўқиш маданиятининг айрим тушунчаларига эга ва улар ҳақида гапириб беради

чет тили машғулотларида икки ва ундан ортиқ болалар билан ўзаро диалогик нутқда иштирок этади

4.

ундош товушлар кетма-кет келган мураккаб сўзларни тўғри талаффуз қилади

лотин ёки кирилл алифбосининг босма ҳарфларини танийди ва уларни айтади

айрим гапларни чет тилида мустақил гапиради

5.

мураккаб сўзларни бўғинларга ажратади

босма ҳарфлар ёзилган карточкалар ёрдамида очиқ ва ёпиқ бўғинларни тузади ҳамда уларни ўқийди

чет тилида айрим гапларни билади ва мулоқотда улардан фойдаланади (Нello. My name is Анвар. I have a rabbit)

6.

сўзларда урғу тушаётган товушни аниқлайди ва тўғри талаффуз қилади

бўғинлар иштирокида карточкалар ёрдамида сўзлар тузади ва уларни ўқийди

айрим саволларга чет тилида жавоб беради (What is your name?, What is it?, What color is it?, Do you like?)

7.

мураккаб гапларни тўғри тузади ва катталар ёрдамида қайтаради (катта дала ортида олма дарахтлари ўсган боғ бор, унинг орқасида эса бутазор бор»

китобда бўғинлаб ёзилган матнни ўқишга ҳаракат қилади

чет тилида оиласи ҳақида бошқаларга сўзлаб беришга ҳаракат қилади ва оила аъзоларининг номларини чет тилида айтилишини билади (grandfather, grandmother, father, mother, sister, brother)

8.

қўшимча ва ёрдамчи сўзлардан фойдаланиб қўшма сўзлар тузади (катта ва кичик, кун ва тун)

тинглаган китобининг номи ва муаллифини айтиб беради

сўзларни туркумларга ажратади ва уларни чет тилида айтади (vegetables, fruits, colors, toys, animals, furniture, dish)

9.

бош ҳарф билан ёзиладиган баъзи сўзларини билади (исм, ҳайвонлар лақаби, ҳудуд, кўча ва обидалар номлари)

қоғоз сатҳида қўлини узмаган ҳолда тўғри, тўлқинсимон ва синиқ чизиқларни ёзади

чет тилида 10 гача мустақил санайди

10.

расмга қараб мустақил деярли 8 та гапдан иборат тасвирий ҳикоя тузади

катакли қоғоз сатҳида мураккаброқ бўлган белгиларни чизади (илгак, таёқча, доира, гажак, тўртбурчак, учбурчак, уйча, арча)

чет тилида шеърларни ва санамаларни мустақил ёддан айтиб беради

11.

воқеабанд расмга қараб мустақил деярли 8 та гапдан иборат мазмунан боғланган ҳикоя тузади

нуқтали чизиқ (пунктир) билан берилган расмларни қўлини узмаган ҳолда туташтиради ва уларни бўяйди

ўйин давомида чет тилидаги сўзлардан фойдаланади

12.

бир неча воқеалар тасвирланган расмлар тўпламининг мазмунидан келиб чиқиб уларни тўғри жойлаштиради ва мантиқан боғланган ҳикоя тузади

таниш бўлган сўзларни алифбонинг босма ҳарфлари билан ёзишга ҳаракат қилади

чет тилида ташкил этиладиган саҳна кўринишларида қатнашади

13.

тез айтишларни равон ва аниқ талаффуз билан айтади

ёшига мос ва (ёки) мустақил ёдлаган шеърини ёддан ифодали айтиб беради

14.

суҳбат, мунозара ва нутқ ўстиришга қаратилган ўйинларда иштирок этади

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

Т/р

Дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

Элементар математик тасаввурларини шакллантириш

1.

Ўзбекистон Республикаси, унинг пойтахти, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида гапириб беради

айрим математик атамаларни билади ва математик ҳаракатларни бажарганда улардан мустақил мақсадли фойдаланади (сон, рақам, мисол, масала, катта, кичик, тенг, қўшиш, айириш, тенг)

2.

дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини кўрсатади

0 дан 9 гача бўлган рақамларни танийди ва фарқлайди

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги айрим вилоят ва шаҳарлар номларини ҳамда баъзи тарихий обидалар ва замонавий иншоотларни билади

1 дан 100 гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санайди

4.

ўз миллатини билади ва бошқа миллатларга мансуб бўлган одамларга дўстона муносабатда бўлиш кераклигини тушунади ва бу ҳақда сўзлаб беради

айрим геометрик шаклларнинг номларини билади ва фарқлайди (доира, учбурчак, тўртбурчак, овал, трапеция, ромб, кўпбурчак)

5.

миллий байрамларни билади ва улар ҳақида сўзлаб беради

айрим геометрик жисмларни билади (куб, шар, конус, цилиндр)

6.

миллий урф-одатлар ва қадриятларнинг айримларини билади ҳамда улар ҳақида сўзлаб беради

1 дан 9 гача бўлган сонлар таркиби иккита кичик сонлардан ҳосил бўлишини билади

7.

миллий бойликларимиз ҳақида билганларини сўзлаб беради

20 гача бўлган сонлар ичида айрим математик амалларни бажаради (қўшиш, айириш, таққослаш)

8.

миллий мато ва либосларнинг айрим турларини билади (атлас, хонатлас, беқасам, адрас, чўпон, дўппи, нимча)

1 дан 10 гача сонлар иштирок этган математик масалаларни ечади, тарбиячи ёрдамида масалалар шартини тузади ва унинг ечимини топади

9.

баъзи улуғ аллома ва буюк сиймолар ҳақида сўзлаб беради

1 дан 20 гача бўлган сонлар ичида қўшни сонларни аниқлайди

10.

жонли ва жонсиз табиат объектларини туркум ва гуруҳларга ажратилиш сабабларини далиллар билан асослаб беради (умумлаштирувчи, қиёсловчи, таққословчи, фарқловчи белгиларига қараб)

1 дан 20 гача сонлар ичида икки гуруҳ предметларни сони ва миқдорига қараб таққослайди ҳамда айрим саволларга жавоб беради

11.

деярли 10 та ҳайвон, қуш, ҳашарот, дарахт, гул, сабзавот, мева ва балиқлар номларини мустақил айтади

баъзи санаш усулларини билади (диагонал бўйлаб, тепа ва пастдан навбат билан)

12.

деярли 10 та мебель, идиш, транспорт, кийим, хона безаги ва анжомлари, спорт жиҳозлари, ўқув қуроллари озиқ-овқат маҳсулотлари, безак ва тақинчоқлар, электр жиҳозлари, алоқа воситаларини номларини мустақил айтади

гуруҳларнинг тенг ёки тенг эмаслигини аниқлайди ва таҳлил қилади (нисбатан қанчага кўп?, нисбатан қанчага кам?)

13.

жонсиз табиат объектларидан айрим хосса ва хусусиятларини билади ва айтиб беради (сув, қум, қор, муз, қоғоз, тахта, темир, магнит)

тенг рақамларни ҳосил қилиш амалларини мустақил бажаради (кам бўлганига қўшиш, кўп бўлганидан олиб ташлаш)

14.

табиатдаги мавсумий об-ҳаво ўзгаришларига эътибор беради, улар ҳақидаги фикрларини айтади ва табиатдаги ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини айтиб беради

билган геометрик шаклларидан мустақил фойдаланади

15.

айрим экологик тушунчалардан хабардор бўлади

хотира, диққат, мантиқни ривожлантириш учун мўлжалланган ясси геометрик шаклли ўйинларни мустақил ўйнайди

16.

оддий тажрибалар ўтказиб, кузатув ва мустақил билим ўрганиш жараёнида буюмларнинг хоссаларини аниқлайди ва тажриба натижаларини айтади

10 тагача бўлган предметларнинг ҳажми, баландлиги, қалинлигига қараб кетма-кетликда жойлаштиради

17.

айрим иқтисодий тушунчаларни билади (қиймат, олди-сотди)

суюқ ва қаттиқ жисмларни ўлчов бирлигида ўлчайди ва натижасини сон билан айтади

18.

тўғри тўртбурчак, учбурчак ва доира шаклларини 2 ёки 4 қисмга бўлади ва ушбу қисмлардан бутун шакл ҳосил қилади ҳамда ҳар бир қисм шаклининг номланишини айтади

19.

катак қоғоз сатҳида мўлжалга олади, тарбиячи кўрсатмалари бўйича график диктант чизади

20.

соат вақтлари ҳақида тушунчага эга (соат, дақиқа, сония)

21.

предметларни кўз билан чамалаб таққослайди (ўлчами, қалинлиги)

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

Т/р

Бадиий адабиётлар билан таништириш

Бадиий эстетик қобилиятларини ривожлантириш

Мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

1.

тинглаган асарлари жанрларини билади ва фарқлайди (масал, шеърий эртак)

айрим таниқли бўлган рассом, бастакор, ҳунармандларни ва уларнинг баъзи асарларини билади

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мусиқаси ва унинг сўзларини ёддан билади

2.

ҳажм жиҳатдан кенгроқ бўлган масал ва шеърий эртак ўқиб берилганда диққат билан тинглайди ва мустақил ҳикоя қилиб беради

санъат турлари ва жанрларини фарқлайди (қўшиқ, рақс, мусиқа, рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура)

мусиқий асарларни мустақил таҳлил қилади (жанри, мазмуни, характери, темпи)

3.

ёшига мос камида 7 та топишмоқни ёддан айтиб беради

рассомчилик санъати турининг жанрларини билади (манзарали расм, портрет, натюрморт)

мусиқий санъат асарларига қизиқади, уларни тинглаган ҳолда таассуротларини расмларда тасвирлайди

4.

ёшига мос камида 10 та шеърни ёддан айтиб беради

икки хил рангдаги бўёқдан бошқа рангни ҳосил қилади

мусиқий саводхонликка эга (мажор, минор, регистр, овоз баландлиги, форте, пиано тушунчалари, асар жанри)

5.

бадиий асарларда тасвирланган образларнинг характер ва хулқ-атворларини фарқлайди

қалам, мўйқалам, бўёқ ва фломастерлардан мустақил фойдаланади

товуш қатори аккорд бўйича юқори ва паст товушларни фарқлайди, мустақил товуш қаторида тўлиқ куйлайди

6.

болаларга эртак ва ҳикоя мазмунини мустақил сўзлаб беради

якка ва жамоа бўлиб расмлар чизади ва композициялар яратади (табиат, бадиий асардаги образлар)

айрим миллий мусиқий чолғу асбобларини билади ва овозидан фарқлайди (дутор, рубоб, карнай, сурнай, най)

7.

яхши кўрган эртак ёки ҳикояни мазмуни асосида саҳналаштиришда қўғирчоқ театри ёки бошқа кўринишда болалар билан мустақил ташкил қилади

лой ва пластилиндан мустақил фойдаланади

миллий, замонавий, спорт рақс ҳаракатларини мустақил бажаради

8.

мустақил ижодий фикрлайди ҳамда қофия ва сўз ўйинларига қизиқади

қайчи билан мустақил ишлайди

миллий рақсларни предметлар билан ижро этади (доира, дутор, рўмол, кўза)

9.

аппликация шаклларини мустақил қирқади ва ёпиштиради (икки буклаб, тўрт буклаб, қат-қат буклаб (гармошка)

спорт рақсларини предметлар билан ижро этади (гимнастика лентаси, ҳалқа, тўп)

10.

қурилиш метариалларидан фойдаланган ҳолда предмет ва конструкциялар қуради (чорраҳа, транспорт, жиҳозланган уй хоналари)

мусиқий асарларни саҳналаштиришда иштирок этади ва ролларни ҳиссиёт билан ижро этади

11.

ёшига мўлжалланган ўйинчоқ конструктор қисмларидан мустақил мураккаб конструкциялар ясайди

ёшига мос мусиқий асбобларда куйларни мустақил чалади (металлофон, барабан, учбурчак, маракас)

12.

«Ҳамро буви» ўйинчоқларини лойдан ясайди ва бўяйди

мусиқий ривожлантирувчи ва дидактик ўйинларни қизиқиш билан ўйнайди

13.

табиий хом ашёларидан қўл меҳнати буюмларини ясайди (гугурт қутиси, ёнғоқ меваси, каштан меваси, арча меваси)

14.

ноанъанавий расм чизиш усулларини билади ва мустақил қўллайди (клякса, шам билан чизиш, ҳўлланган қоғоз сатҳида чизиш, бармоқ ва кафтлар билан чизиш)

15.

лой ва пластилин билан ноанъанавий ишлаш усулларини билади ва мустақил қўллайди (пластилин мозаикаси, рельефли лой иши)

1. Жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш

Т/р

Йўналишлар

Машғулотлардаги интеграллашув

Фаолиятлардаги интеграллашув

1.

йирик моторикани ривожлантириш

майда моторикани ривожлантириш

сенсомоторикани ривожлантириш

маданий-гигиеник кўникмаларни

шакллантириш

жисмоний тарбия машғулоти

атроф олам билан таништириш машғулоти

ўйин фаолияти

ҳаракатли ўйин

кам ҳаракатли ўйин

монтессори ўйинлари

йирик ва майда ўйинчоқ конструктор билан ўйинлар

стол усти ўйинлари (мозаика, лото, домино)

воқеабанд ўйинлар

сув ва қум ўйинлари

эрталабки қабул

эрталабки бадантарбия

ювиниш, кийиниш

овқатланиш

сайр

меҳнат

мустақил фаолият

спорт байрамлари, кўнгил очар соатлар

соғломлаштириш соати

спорт мусобақалари

чиниқтириш тадбирлари

2. Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш

1.

ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ

қоидаларини шакллантириш

боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши

болада меҳнат тарбиясини шакллантириш

хавфсизлик асосларини шакллантириш

атроф олам билан таништириш машғулоти

нутқ ўстириш машғулоти

табиат билан таништириш машғулоти

бадиий адабиётлар билан таништириш машғулоти

психолог машғулоти

мусиқа машғулоти

жисмоний тарбия машғулоти

логопед машғулоти

воқеабанд ўйинлар

таълимий ўйинлар

ривожлантирувчи ўйинлар

саҳналаштирувчи ўйинлар

дидактик ўйинлар

вазиятли ўйинлар

оила билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида

фаолият турлари (ўйин, сайр, эрталабки қабул, овқатланиш, кийиниш, кундузги уйқу, ювиниш, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат, саҳналаштириш, спорт байрамлари, кўнгил очар соатлар, байрам эрталиклари, соғломлаштириш соати, спорт мусобақалари, чет тилларини ўргатилишига тайёрлаш, тўгарак ишлари, кўрик танловлар ва чиниқтириш тадбирлари)

3. Нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

1.

нутқни ривожлантириш

савод ва ўқишга тайёрлаш

чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш

нутқ ўстириш машғулоти

саводга тайёрлаш машғулоти

чет тили машғулоти

атроф олам билан таништириш машғулоти

табиат билан таништириш машғулоти

илк математик тасаввурларни шакллантириш машғулоти

бадиий адабиётлар билан таништириш машғулоти

нутқ ўстиришни ривожлантирувчи ўйинлар

воқеабанд ўйинлар

ролли ўйинлар

саҳналаштирувчи ўйинлар

дидактик ўйинлар

бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар

товуш маданиятини ривожлантирувчи ўйинлар

логопедик ўйинлар

босма ҳарфлар тўплами ўйинлари

лабиринт ўйинлари

чет тилларини ўрганишга мўлжалланган дидактик ўйинлар

болалар кутубхонаси фаолияти

фаолият турлари (ўйин, сайр, эрталабки қабул, овқатланиш, кийиниш, кундузги уйқу, ювиниш, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат, саҳналаштириш, спорт байрамлари, кўнгил очар соатлар, байрам эрталиклари, соғломлаштириш соати, спорт мусобақалари, чет тилларини ўргатилишига тайёрлаш, тўгарак ишлари, кўрик танловлар ва чиниқтириш тадбирлари)

4. Билиш жараёнини ривожлантириш

1.

дунё ҳақида билим ва тушунча бериш

элементар математик тасаввурларини

шакллантириш

атроф олам билан таништириш машғулоти

табиат билан таништириш машғулоти

илк математик тасаввурларни шакллантириш машғулоти

бадиий адабиётлар билан таништириш машғулоти

сенсор тарбия машғулоти

табиат ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий)

атроф олам ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий)

элементар математик тасаввурларини шакллантиришга мўлжалланган ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий)

ясси геометрик шаклли ўйинлар (таълимий, мантиқий, дидактик )

сайр

мустақил фаолият

тажриба фаолияти

меҳнат фаолияти

болалар кутубхонаси фаолияти

тўгарак фаолияти

5. Бадиий адабиётлар билан таништириш ва бадиий эстетик ривожлантириш

1.

бадиий адабиётлар билан таништириш

бадиий эстетик қобилиятларини

ривожлантириш

мусиқий қобилиятларини ривожлантириш

бадиий адабиётлар билан таништириш машғулоти

мусиқа машғулоти

расм машғулоти

лой иши машғулоти

аппликация машғулоти

қуриш-ясаш машғулоти

дидактик ўйинлар

мусиқий дидактик ўйинлар

бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар

мусиқий ҳаракатли ўйинлар

саҳналаштириш

стол усти театри

бармоқ театри

қўлқопли театр

соя театри

қўғирчоқ театри

оригами театри

болалар кутубхонаси фаолияти

мустақил ижодий фаолият

байрам, кўнгил очар тадбирлар

мустақил фаолият

сайр

болалар расм кўрик танловлари

тўгараклар фаолияти

1. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар даврийлиги

Т/р

Машғулотлар номи

Ўқув йили давомида

Соғломлаштириш даври давомида

ҳафта давомида

ой давомида

ўқув йили давомида

ҳафта давомида

ой давомида

соғломлаштириш даври давомида

1.

сенсор тарбия

1

4

36

2.

нутқ ўстириш

1

4

36

1

4

12

3.

атроф олам билан таништириш

1

2

18

1

2

6

4.

табиат билан таништириш

2

18

2

6

5.

бадиий адабиётлар билан таништириш

1

2

18

1

2

6

6.

лой иши

2

18

1

1

3

7.

расм

1

4

36

1

1

3

8.

қуриш-ясаш

1

4

36

1

1

3

9.

жисмоний тарбия

2

8

72

2

8

24

10.

мусиқа

2

8

72

2

8

24

Жами:

10

40

360

10

29

87

2. 3 ёшдан 4 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар даврийлиги

Т/р

Машғулотлар номи

Ўқув йили давомида

Соғломлаштириш даври давомида

ҳафта давомида

ой давомида

ўқув йили давомида

ҳафта давомида

ой давомида

соғломлаштириш даври давомида

1.

атроф олам билан таништириш

1

4

36

1

4

12

2.

табиат билан таништириш

1

2

18

1

2

6

3.

бадиий адабиётлар билан таништириш

2

18

2

6

4.

нутқ ўстириш

1

4

36

1

4

6

5.

сенсор тарбия

1

2

18

6.

илк математик тасаввурларни шакллантириш

2

18

7.

расм

2

8

72

1

1

3

8.

аппликация

1

2

18

1

1

3

9.

қуриш-ясаш

2

18

1

1

3

10.

лой иши

1

4

36

1

1

3

11.

жисмоний тарбия

2

8

72

2

8

24

12.

мусиқа

2

8

72

2

8

24

Жами:

12

48

432

11

32

90

3. 4 ёшдан 5 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар даврийлиги

Т/р

Машғулотлар номи

Ўқув йили давомида

Соғломлаштириш даври давомида

ҳафта давомида

ой давомида

ўқув йили давомида

ҳафта давомида

ой давомида

соғломлаштириш даври давомида

1.

атроф олам билан таништириш

1

4

36

1

4

12

2.

табиат билан таништириш

1

4

36

1

4

12

3.

нутқ ўстириш

2

8

72

1

4

12

4.

бадиий адабиётлар билан таништириш

1

4

36

1

4

12

5.

илк математик тасаввурларни шакллантириш

1

4

36

6.

расм

2

8

72

1

1

3

7.

аппликация

1

2

18

1

1

3

8.

қуриш-ясаш

2

18

1

1

3

9.

лой иши

1

4

36

1

1

3

10.

жисмоний тарбия

2

8

72

2

8

24

11.

мусиқа

2

8

72

2

8

24

Жами:

14

56

504

12

36

108

4. 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар даврийлиги

Т/р

Машғулотлар номи

Ўқув йили давомида

Соғломлаштириш даври давомида

ҳафта давомида

ой давомида

ўқув йили давомида

ҳафта давомида

ой давомида

соғломлаштириш даври давомида

1.

атроф олам билан таништириш

2

8

72

1

4

12

2.

табиат билан таништириш

1

4

36

1

4

12

3.

нутқ ўстириш

2

8

72

1

4

12

4.

бадиий адабиётлар билан таништириш

1

4

36

1

4

12

5.

илк математик тасаввурларни шакллантириш

1

4

36

6.

расм

2

8

72

1

1

3

7.

аппликация

1

2

18

1

1

3

8.

қуриш-ясаш

2

18

1

1

3

9.

лой иши

1

4

36

1

1

3

10.

жисмоний тарбия

2

8

72

2

8

24

11.

мусиқа

2

8

72

2

8

24

Жами:

15

60

540

12

36

108

5. 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган гуруҳларда ўтказиладиган машғулотлар даврийлиги

Т/р

Машғулотлар номи

Ўқув йили давомида

Соғломлаштириш даври давомида

ҳафта давомида

ой давомида

ўқув йили давомида

ҳафта давомида

ой давомида

соғломлаштириш даври давомида

1.

атроф олам билан таништириш

2

8

72

1

4

12

2.

табиат билан таништириш

1

4

36

1

4

12

3.

нутқ ўстириш

1

4

36

1

4

12

4.

саводга тайёрлаш

1

4

36

5.

бадиий адабиётлар билан таништириш

1

4

36

1

4

12

6.

илк математик тасаввурларни шакллантириш

2

8

72

7.

расм

2

8

72

1

1

3

8.

аппликация

1

2

18

1

1

3

9.

қуриш-ясаш ва қўл меҳнати

2

18

1

1

3

10.

лой иши

1

4

36

1

1

3

11.

жисмоний тарбия

2

8

72

2

8

24

12.

мусиқа

2

8

72

2

8

24

Жами:

16

64

576

12

36

108


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази