10.07.2017 йилдаги ПҚ-3121-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган ҳолда «Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика темир йўллари тармоғини янада ривожлантириш, темир йўл транспортида электрлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига йўловчи ва юк ташиш самарадорлигини ошириш, халқаро стандартларга мувофиқ «Қарши-Китоб» темир йўл линиясида тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этиш максадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2017-2018 йилларда тез юрар йўловчи поездлари ҳаракатини ташкил этган ҳолда «Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисоб-китоб нархи эквиваленти 58,87 млн. АҚШ доллари миқдоридаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг эквиваленти 18,58 млн. АҚШ доллари ҳамда «Ўзбекэнерго» АЖнинг эквиваленти 7,31 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети маблағлари параметрларида назарда тутиладиган 50,0 млрд, сўмга тенг (эквиваленти 14.06 млн. АҚШ доллари) миқдоридаги марказлаштирилган инвестиция маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси доирасида валюта харажатларини молиялаштириш учун «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тақдим этадиган 18,92 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитининг қайта молиялаштириш учун банкнинг 0,5 фоиз миқдордаги маржасини қўшганда йиллик 2,5 фоизли ставка билан 2 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 15 йил муддатга бериладиган кредити инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, техник-иқтисодий ҳисоб-китобни ишлаб чиққан ҳолда бир босқичли тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жалб этилаётган кредитдан мақсадли фойдаланилиши ҳамда инвестиция лойиҳасини самарали амалга ошириш юзасидан жавобгар ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этилаётган кредитни сўндириш, унинг фоизлари ва комиссияларини тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаш ва қуриш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — «Қарши-Китоб» темир йўл линиясида тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш билан биргаликда электрлаштириш бўйича бош буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ — ташқи электр таъминоти объектларини қуриш бўйича бош буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ ва «Средазэнергосетьпроект» АЖ — бош лойиҳа ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг таркибий бўлинмалари — бош пудрат ташкилотлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖ 2018 йилнинг 1 январига қадар муддатда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖга, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 1 апрелига қадар «Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этган ҳолда ташқи электр таъминоти объектларини қуриш билан бир вақтда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни параллел равишда олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдоларини ўтказмасдан, маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан ортиб жўнатишдан олдинги мажбурий инспекцияни ўтказган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқлангунига қадар белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтган импорт шартномалари бўйича, шунингдек, мамлакатимизнинг пудрат ташкилотлари ва маҳсулот етказиб берувчилари билан тузилган шартномалар бўйича молиялаштиришни очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига инвестиция лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш учун жалб этилаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, мансублигига қараб, ўз маблағлари ҳисобига, қурилиш ҳудудига тушаётган мавжуд муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва улаш, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уланиши билан боғлиқ ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида унинг барча қатнашчилари 2019 йилнинг 1 январига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган, ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар, ишлар (хизматлар), шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан. шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)дан олинган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари қисмида фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари томонидан беғараз асосда топширилаётган ва қабул қилинаётган мулк қисмида фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бош буюртмачиларнинг иш ҳужжатлари параметрларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиладиган асосланган ҳисоб- китобларга кўра, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган цемент ва металл прокати ажратилиши ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бошқариладиган нархларда етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда «Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш ишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртманомаларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш билан биргаликда электрлаштириш билан боғлиқ объектлар барпо этилишига ер участкалари ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарши-Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш билан бирга тез юрар йўловчи поезди ҳаракатини ташкил этиш бўйича ишлар ўтказиладиган туманда яшовчи фуқароларнинг инвестиция лойиҳасида назарда тутилган муддатларда кўчирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонлари ажратилиши муносабати билан (фермер хўжаликларининг кўрган зарарлари, қирқилган дарахтлар, фуқароларнинг кўчирилишини юзасидан) товон пули маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3121-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 640-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)