Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ушбу Низом «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахслар деб аталади) ижтимоий реабилитация қилиш тартибини белгилайди.
Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларга бир вақтнинг ўзида ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ёрдамнинг ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган бир нечта тури (кейинги ўринларда ижтимоий реабилитация бўйича ёрдам бериш деб аталади) кўрсатилиши мумкин.
12. Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган давлат органлари ёки бошқа ташкилотларнинг мурожаати Идоралараро комиссия томонидан беш иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.
13. Ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган, шунингдек ҳужжатларни расмийлаштиришда ноаниқликлар аниқланган тақдирда Идоралараро комиссия икки кун мобайнида мурожаат қилган шахслардан ёки давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан етишмаётган ҳужжатларни ёки аниқланган ноаниқликларни бартараф этиш учун қўшимча маълумотларни сўраб олади.
Бунда Идоралараро комиссия террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсни ёки унинг вакилини, шунингдек ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолатда тегишли давлат органи ва бошқа ташкилотни ҳам қабул қилинган қарор тўғрисида у қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Идоралараро комиссия томонидан террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахснинг ёки унинг вакилининг асосланган ва қонуний талабларини қондириш юзасидан қўшимча чоралар кўрилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази