Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 13 январдаги 1, 4, 2-ққ, 1, 2016-02, 01-02/20-1-сон қарори (рўйхат рақами 2757, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидан «, шу жумладан муқобил текширишлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.