31.05.2017 йилдаги ПҚ-3024-сон
Ҳужжат 31.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ой муддатда янгиланган «хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари Классификатори» асосида ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолияти бўйича малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлар, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхатни белгилаш, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўтказиш ва тажриба орттириш мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаб ва халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси



«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти
ва унинг бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари

14

Тупроқшунослик
ва агрокимё илмий-тадқиқот институти


Давлат геодезия назорати инспекцияси

Туман (шаҳар) ер ресурслари
ва давлат кадастри бўлимлари

165

Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази


Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари

14


Марказий аэрогеодезия корхонаси


Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари

183

Самарқанд аэрогеодезия корхонаси


«Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси


«Геоинформкадастр»
давлат унитар корхонаси

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳайъат

Раис

Раис ёрдамчиси

1*



Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси

4


Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бошқармаси

5

Ер тузиш бошқармаси

1

Давлат кадастри бошқармаси

1

Ер муносабатлари
ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими

2*

Ер муносабатларини тартибга солиш ва ер ҳисоби бўлими

3

Давлат кадастрлари ягона тизими бўлими

2

Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия ва картография бўлими

3

Ер тузиш ишларини лойиҳалаш экспертизаси бўлими

2

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бўлими

2

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси

2*


Халқаро муносабатлар бўлими

2*

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармаси

1

Ахборотлаштириш ва ахборот ресурслари хавфсизлиги бўлими

2*

Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ер мониторинги
ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўлими

2


Давлат геодезия назорати инспекцияси

Ер қонунчилиги бузилиши профилактикаси
ва таҳлили бўлими

2

Махсус қисм

1


Юридик бўлим

2**

Марказий аэрогеодезия корхонаси

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази


Ишлар бошқармаси

1

Самарқанд аэрогеодезия корхонаси

Тупроқшунослик
ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Компьютерлаш-тириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари


«Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси

«Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

З.Т. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

М.М. Мирзаев

молия вазирининг ўринбосари

А.А. Усмонов

адлия вазирининг ўринбосари

А.Ж. Вахабов

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

И.У. Мажидов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

У.Б. Аъламов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

Х.А. Шакиров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

лавозим бўйича

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

К.Н. Туляганов

қурилиш вазирининг ўринбосари

Р.Ф. Юсупов

«Ўзавтосаноат» АЖ раисининг ўринбосари

лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

лавозим бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия котиби

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Ҳужжат тури, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ЕРГА ОИД МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига;

«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонунга;

«Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи «Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил сентябрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Қонун лойиҳаси.

Ер эгаларининг, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш борасидаги мажбуриятлари, шунингдек «Давергеодезкадастр» қўмитаси органларининг ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашдаги ваколати қонунчилик асосида тўлдирилади.

Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима санкцияларини белгилашда ер майдони ва тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тарзда ёндошиш таъминланади.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби такомиллаштирилади.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
июнь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори.

Ерга оид муносабатларнинг самарали тартибга солиниши ва ерлар муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари вазифа ва функциялари ҳамда улар фаолиятини ташкил этиш такомиллаштирилади.

3.

Ерга оид муносабатлар ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
июнь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базаси яхшиланади.

4.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
июль

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори.

Ерга оид қонунчилик бузилишлари ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилиши таъминланади, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат ўрнатиш бўйича давлат инспекторларини махсус формали кийим-кечак билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини, жавобгарлик чораларини ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни назарда тутувчи тартиб жорий этилади.

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Ер тузиш ва ердан фойдаланиш соҳасида:

5.

Халқаро грантларни жалб этган ҳолда ArcGIS дастурий маҳсулоти негизида «Ер-ахборот тизими» дастурини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

қишлоқ хўжалиги ерларининг тавсифи, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат жиҳатдан баҳоланиши, шунингдек ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олган ҳолда электрон маълумотлар базасини ва материаллар хариталарини яратиш;

космик суратларни қабул қилувчи станциялар ўрнатиш;

ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ва экинзорлари, экилган экинлари ва уларнинг майдонлари тўғрисида мунтазам янгиланиб туриладиган маълумотларнинг автоматлаштирилган базасини шакллантириш.

2018 — 2021 йиллар

Халқаро ташкилотлар грантлари, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Халқаро грант лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ошади, ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси тўғрисида ёзма равишда ва сон билан ифодаланган янгиланган ҳисоб ахборотини тезкорлик билан олиш таъминланади.

6.

Жойларда ерларни сифатли назорат қилишни ташкиллаштириш, ерга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва бошқа агротехника тадбирларини ўтказишнинг учувчисиз учадиган аппаратлар ёрдамида тизимли мониторингини олиб бориш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Йиллик ишлар режаси.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ва ерлар талон-тарож қилинишининг олдини олиш чора-тадбирлари натижадорлиги ошади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши таъминланади.

7.

Замонавий геоахборот технологиялари ва асбобларини қўллаган ҳолда республика ҳудудида маъмурий чегараларни ўрнатиш (тиклаш) ишларини ўтказиш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Йиллик ишлар режаси.

Ерлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси, маъмурий тузилмалар ер майдонларининг миқдорлари ва тегишли равишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилигини, чегараолди низоларининг тезкор ҳал этилишини таъминлайди.

8.

Янги ерларни ўзлаштириш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

доимий
равишда

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ички идоравий норматив ҳужжат.

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ тузилмасида махсус бўлинма — ерларни ўзлаштириш ва бузилган ерларни қайта тиклаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўлими тузилади.

Қишлоқ хўжалиги ва Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан тушадиган маблағлар ҳисобига илмий асосланган лойиҳа ишларининг бажарилиши таъминланади.

9.

Табиий яйловлар ва пичанзорлардан самарали фойдаланишни ташкиллаштириш.

доимий
равишда

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Йиллик ишлар режаси.

Геоботаник текшириш маълумотлари асосида яйловзорлар ҳолати ва яйловларнинг чўллашуви ва ёмонлашувининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар натижадорлиги баҳоланади.

10.

Суғориладиган ва лалми ерларнинг сифатини баҳолаш бўйича ишлар бажарилишининг мунтазамлигини таъминлаш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Йиллик ишлар режаси.

Суғориладиган ерлар (ҳар 5 йилда) ва лалми ерлар (ҳар 10 йилда) тупроқ унумдорлиги мунтазам асосда баҳоланиб, янгиланган тупроқ ва ер-баҳолаш хариталари тузилади, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш бўйича тавсияномалар билан таъминлаш.

11.

Қишлоқ хўжалиги экинзорлари тупроғини мониторинг қилиш бўйича ишларнинг бир вақтда ва тўла миқёсда олиб борилишини таъминлаш.

ҳар йили

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Йиллик ишлар режаси.

Тупроқ ҳолатига таъсир ўтказувчи ифлослантирувчи ва бошқа экологик омилларни аниқлаш бўйича мунтазам ишлар олиб борилиши таъминланади.

Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг тупроқ ҳолатидаги ўзгаришлар ўз вақтида аниқланиши, уларнинг баҳоланиши ва салбий жараёнларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларига қарши курашиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиши таъминланади.

Давлат кадастрини юритиш соҳасида:

12.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини доимий асосда инвентаризациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва электрон маълумотлар базасини янгилаш.

2017 йил декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Адлия вазирлиги

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

Туманлар (шаҳарлар) кўчмас мулк объектларини инвентаризациядан ўтказиш ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни реал вақт режимида янгилаш тартиби ўрнатилади.

13.

Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг маълумотлар базасини тўлиқ шакллантириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида, маълумотларни тегишли вазирликлар ва идоралар билан идоралараро интеграциялаш.

2017 йил декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, «Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Кўчмас мулк кадастри базаси шакллантирилишини таъминлайдиган маълумотларнинг ахборот базаларини бошқариш мавжуд тизими доирасида дастурий маҳсулот жорий этилади.

Махсус дастурий маҳсулотдан маълумотлар базаси интеграция қилинади.

14.

Давлат кадастрларини юритиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва вилоят даражасида ҳудудлар кадастри маълумотлар базасини яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2017-2018 йиллар

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, «Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Давлат кадастрини юритиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар ҳудудлар кадастрининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ахборотни доимий асосда «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш чора-тадбирларини муттасил амалга ошириб турадилар.

15.

Ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат кадастрларини юритиш масалаларини реклама роликларида ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа кўрсатув ва эшиттиришларида ёритиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

доимий
равишда

Ўзбекистон МТРК,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ерлардан оқилона ва мақсадли фойдаланиш соҳасида аҳолининг ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий маданияти ошади, шунингдек ер ресурсларига нисбатан тежамли муносабатда бўлиш таъминланади.

Геодезия ва картография фаолияти соҳасида:

16.

Давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш мақсадида турли миқёслардаги электрон-рақамли картография асосларини яратиш.

2017-2018 йиллар

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

Республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб 1:2000 миқёсидаги шаҳарлар ва туман марказларининг рақамли топографик планларини, 1:10000 миқёсдаги қишлоқ хўжалиги ерларининг хариталарини, шунингдек 1:25000 миқёсдаги топографик хариталарнинг яратилиши таъминланади.

17.

�авлат кадастри объектлари тўғрисидаги геоахборот маълумотларини тўлиқ шакллантириш мақсадида республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб маҳаллий координаталар тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда улардан турли тармоқларда кенг фойдаланилишини таъминлаш.

2018 йил декабрь

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

Республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб маҳаллий координата тизимлари, маҳаллий координаталар тизимида геодезия пунктларининг каталоглари ишлаб чиқилади. Фойдаланувчиларга кадастр маълумотларини тақдим этишдаги чекловлар олиб ташланади.

18.

Замонавий талабларга мос келадиган картографик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун «Картография» илмий-ишлаб чиқариш корхонасини қўшимча ускуналар билан таъминлаш.

2018 — 2020 йиллар

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва халқаро грант маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

Комплекс тадбирлар режаси.

Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, қўл меҳнатидан воз кечиш мақсадида қўшимча янги замонавий юқори унумли технологиялар билан жиҳозлаш.

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

19.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг биноларини қуриш ва реконструкция қилиш.

2018 — 2021 йиллар

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Фаолиятни самарали ташкил этиш учун идорага қарашли муассасалар намунавий бинолар билан таъминланади.

20.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳудудий бошқармалари ва бўлинмалари қуйидаги миқдорда техник ва технологик жиҳатдан таъминланади:

а) ДАМАС автомобиллари билан (193 та);

б) ер инспекторлари учун кейс-комплектлар билан (1068 дона);

в) тупроқни тезкор экспертиза қилиш учун мобил лаборатория комплекслари билан (17 та);

г) ер усти ва қишлоқ хўжалиги экинзорларини мониторинг қилиш учун учувчисиз учар аппаратлари билан (168 та).

2017 — 2021 йиллар

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ва «Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Идоравий ҳужжат.

Ер инспекторлари ишининг сифати ва самарадорлиги сезиларли даражада оширилади.

Тупроқнинг сифат таркиби тезкорлик билан аниқланади.

Ер тузилишини илмий асосда лойиҳалаштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Ер юзаси ва қишлоқ хўжалиги экинзорларини мониторинг ва назорат қилиш жараёнлари автоматлаштирилади.

21.

Қўмита тузилмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари Жамғармасини шакллантириш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан бажариладиган ишлар учун тушумлар ҳажмининг кўпи билан 5 фоизи миқдорида қўшимча маблағларни назарда тутиш.

2017 йил
август

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимининг ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини модернизациялаш ва ахборотлаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш имконини беради.

22.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек мазкур соҳадаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2017 йил
июнь

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

Лойиҳани амалга оширишнинг техник ҳужжатлари.

Мурожаатларнинг турларини таснифлаш ва шикоятлар сонини қисқартириш таъминланади.

23.

Давлат кадастри хизматларини тақдим этиш жараёнини инвентаризация қилиш, аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.

Зарур бўлганда қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаган ҳолда давлат хизматларини модернизациялаш ва ахборотлаштириш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2017 йил сентябрь

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Чора-тадбирлар амалий режаси.

Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тадбирлари ўтказилади.

Давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш орқали мавжуд низомларга ўзгартиришлар киритилади.

Барча даражалардаги давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги чегараланиб қўйилади, бир-бирини такрорловчи ва долзарблигини йўқотганлари бекор қилинади.

24.

Ҳудудий бошқармалар ва туман бўлимларида маҳаллий тармоқларни ва ҳимояланган ягона корпоратив тармоқни такомиллаштириш, шунингдек ҳимояланган электрон ҳужжатлар айланишининг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2017-2018 йиллар

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, «Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, тармоқ ускуналари ва бошқа ускуналарни харид қилиш, уларни монтаж қилиш ва ишга тушириш таъминланади.

Виртуал тармоқ орқали марказлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларига уланиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш.

25.

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларини қуйидагилар билан босқичма-босқич жиҳозлаш:

компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари, дастурий таъминот билан;

ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган махсус техник воситалар ва ускуналар билан.

2017-2018 йиллар

«Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, рақамли воситалар ва ускуналар (серверлар, алоқа кабеллари, конференц алоқа ва ҳоказоларни) сотиб олиш таъминланади.

Қўйилган вазифаларни ҳал этишда меҳнат унумдорлиги, тезкорлик ва мобиллик ошишига кўмаклашувчи операцион жараёнлар тизимлаштирилади.

IV. ТАРМОҚНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

26.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари тизими учун олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва ўқув предметлари дастурларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил
август

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Тармоқни малакали мутахассислар билан таъминлашнинг илмий асосланган тизими яратилади.

27.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг профессионал ҳамда малакавий тайёргарлик даражасини аниқлаш учун уларни аттестациядан ўтказиш.

2017 йил сентябрь

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

«Давергеодезкадастр» қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини аттестациядан ўтказиш графиги. Раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг юқори даражадаги профессионал тайёргарлиги таъминланади.

28.

Кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, замонавий технологияларни ўрганиш ва жорий этиш мақсадида ривожланган мамлакатларнинг етакчи турдош ташкилотлари ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш.

доимий
равишда

Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари, «Давергеодезкадастр» қўмитасини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Битимлар ва меморандумлар. Хорижий ташкилотлар, таълим муассасалари билан тажриба айирбошлаш.

29.

Олий маълумотли истеъдодли ёшларни тармоққа жалб этиш, уларни хизмат уй-жойи билан таъминлаш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

доимий
равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ер ресурсларига нисбатан тежамкорлик руҳида тарбияланган, олий маълумотга эга ёшларни тармоққа жалб этиш таъминланади.

30.

Масофавий ўқитиш тамойили бўйича тармоқ барча ходимларининг малакасини ошириш.

доимий
равишда

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан

«Давергеодезкадастр» қўмитаси

«Давергеодезкадастр» қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш графиги.

Тармоқ ходимларининг замонавий технологиялар ва ахборот тизимларини зарур даражада эгаллаши таъминланади.

 LexUZ шарҳи