Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 29.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарининг» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг пилла тайёрлаш ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ипак йигириш корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «2002 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига» сўзлари «ҳар йили «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «2003 йилдан бошлаб, тегишли равишда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарига» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «2004 йил ҳосилидан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналари» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарининг» сўзлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази