LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Касаначиликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга жалб этиш, саноат корхоналари билан касаначиликни ўртасида кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармони 3-бандидаги «2019 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар «2021 йилнинг 1 январигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи