LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 майдаги ПҚ-2537-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия,
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида 1996 йил 6 июнда Бухарест шаҳрида имзоланган Конвенцияга (бундан кейинги ўринларда Конвенция деб юритилади) ўзгартиришлар киритиш истагида,
Конвенциянинг 2-моддаси «Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар» 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1. Конвенция 3-моддаси «Умумий таърифлар» 1-бандининг «b» ва «с» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади, географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ва самовий ҳудуди доирасида Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади»;
с) «Руминия» атамаси Руминия давлати ҳудудини, шу жумладан Руминия суверенитети остида бўлган ҳудудий сувларни ва ҳаво кенглигини, шунингдек Руминия қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва принципларига мувофиқ унинг суверен ҳуқуқлари амалга ошириладиган ва юрисдикцияси остида бўлган чегарадош ҳудудлар, континенталь шельф ва алоҳида иқтисодий зонани англатади.
2. Конвенция 3-моддаси «Умумий таърифлар» 1-бандининг «j» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
(i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилганда, Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ёки унинг ваколатланган вакилини;
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенция қоидаларини бажариш ёхуд солиқ солиниши мазкур Конвенцияга зид бўлмаган тарзда Аҳдлашувчи Давлатлар, уларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари ёки маҳаллий ҳокимият органлари фойдасига ундириладиган ҳар қандай турдаги ва тавсифдаги солиқларга оид миллий қонунчиликни татбиқ қилишга ва ижро этишга яқиндан алоқадор бўлган ахборотни алмашадилар. Ахборот алмашиш 1- ва 2-моддалар билан чекланмайди.
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигига асосан олинган ахборот каби махфий деб ҳисобланиши лозим ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида айтиб ўтилган солиқларни ҳисоблаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби, ушбу солиқларга нисбатан эътироз ва шикоятлар бўйича қарорлар қабул қилиш ёхуд бундай фаолиятни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (суд ва маъмурий идоралар шулар жумласидан) тақдим қилиниши мумкин. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий тадбирлар ўтказиш;
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим қилиш;
c) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбий сирни ёхуд савдо жараёнини ошкор этувчи ёки ошкор этилиши жамоат тартибига (ordre public) хилоф ҳисобланган ахборотни тақдим қилиш.
4. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ ахборот сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай ахборот ўз солиқ мақсадлари учун зарур бўлмаса ҳам, сўралган ахборотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Мазкур банднинг биринчи жумласида назарда тутилган мажбуриятга нисбатан ушбу модданинг 3-бандида белгиланган чекловлар қўлланилади, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай чекловлар ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
5. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мазкур модданинг 3-банди Аҳдлашувчи Давлатга бундай маълумот фақатгина банк, бошқа молиявий муассаса, номинал эгаси, агент ёки ишончли бошқарувчилар ихтиёрида эканлиги ёхуд бундай маълумот бирор бир шахсга нисбатан улушли мулкий манфаатларга тааллуқлилиги асосида ахборот тақдим қилишни рад этишга имконият сифатида талқин қилинмаслиги лозим.».
1. Давлатлар ўзларига тегишли солиқ мажбуриятларини ундиришда бир-бирларига ўзаро амалий ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам 1- ва 2-моддаларнинг қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишиш йўли билан белгилайдилар.
2. Мазкур моддада қўлланилган «солиқ мажбурияти» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган ва ундирилиши мазкур Конвенцияга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар иштирокчиси бўлган исталган бошқа ҳужжатга зид бўлмаган тарзда ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқлар сифатида тўланиши лозим бўлган маблағни, шунингдек, бундай солиқларга тегишли фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда ушбу маблағни ундириш ёки ундирилишини таъминлаш бўйича харажатларни англатади.
3. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ мажбурияти ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши ва ушбу Давлатнинг қонунларига кўра айни шу пайтда уни ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланиши лозим бўлса, бу ҳолда ушбу Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан бундай солиқ мажбурияти иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Бундай солиқ мажбурияти иккинчи Давлат томонидан, айни мазкур Давлатга тааллуқли солиқ мажбурияти сингари, унинг ўз солиқларини ундириши учун қўлланадиган ўзининг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ундириб олинади.
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ мажбурияти ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўришни тақозо қиладиган мажбурият бўлса, бундай солиқ мажбурияти ушбу Давлатнинг ваколатли органи сўровномасига биноан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини кўриш мақсадида қабул қилинади. Ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай солиқ мажбуриятига нисбатан, ҳатто дастлабки кўрсатилган Аҳдлашувчи Давлатда бундай чораларни кўриш пайтида солиқ мажбурияти бажарилишининг имкони бўлмаган ёки уни ижро этилишига тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга шахс томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда ҳам, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тааллуқли бўлганидек ўз қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ўзининг солиқ мажбуриятига нисбатан белгиланган таъминлаш чораларини кўради.
5. Мазкур модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятига нисбатан шундай мажбуриятнинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ва устуворлик тартиби ушбу Давлат томонидан 3- ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ мажбуриятига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган устуворлик тартиби қўлланилиши мумкин эмас.
6. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирига тааллуқли солиқ мажбуриятининг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки суммасини аниқлаш бўйича тартиботлар иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг суд ёхуд маъмурий органлари муҳокамасига олиб чиқилмайди.
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири мазкур модданинг 3- ва 4- бандларига мувофиқ сўров юборганидан сўнг токи иккинчи Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ мажбурияти суммасини ундириб, биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар бундай солиқ мажбурияти:
a) сўров мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунларига кўра уни ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, ёки;
b) сўров мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин солиқ мажбурияти ҳисобланмай қолса, бу ҳолда биринчи Давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда дарҳол иккинчи Давлатнинг ваколатли органларини хабардор қиладилар ва биринчи Давлат иккинчи Давлатнинг ихтиёри бўйича ўз сўровини тўхтатади ёки чақиртириб олади.
8. Ушбу модданинг қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкланиши сифатида талқин қилиниши мумкин эмас:
c) агар бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳар бир муайян ҳолатда ўз қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган ундиришга ёки ундирувни таъминлашга доир барча оқилона чораларни кўрмаган бўлса, кўмаклашиш;
d) кўмаклашаётган Давлат зиммасига тушаётган маъмурий сарф-харажатлар ундирув натижасида иккинчи Аҳдлашувчи Давлат олиши мумкин фойдага номутаносиб бўлган ҳолатларда кўмаклашиш».
Ушбу Конвенцияга Аҳдлашувчи Давлатларнинг ўзаро розилиги билан Конвенциянинг ажралмас қисми ҳисобланувчи алоҳида баённомалар орқали ўзгартиришлар киритилиши мумкин».
Ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат бир-бирини ушбу Баённома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини якунлангани тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Баённома сўнгги хабарнома санасидан бошлаб кучга киради ва кучга кирган йилдан кейинги календарь йилининг биринчи январидан ёки ундан кейинги даврдан бошлаб амал қилади.
Ушбу Баённома Конвенциянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Конвенцияни амал қилиши тугатилган санадан бошлаб амал қилишини тугатилади.
Ушбунининг тасдиғи сифатида, тегишли тарзда ваколатланган қуйида имзо чекувчилар, мазкур Баённомани имзоладилар.