Босқичлар | Бажарувчилар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Вазирлар Маҳкамасининг аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари | Айбли ҳаракатга (ҳаракатсизликка) йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш. | Ҳужжат лойиҳаси киритилгандан кейин 2 кун мобайнида | |||
2-босқич | Вазирлар Маҳкамасининг аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари | Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисига мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш. | Хизмат текшируви тугаллангандан кейин бир кун муддатда | |||
3-босқич | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси | Бош вазирга мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш. | Таклиф киритилгандан кейин бир кун муддатда | |||
4-босқич | Бош вазир | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш. 2. Бош вазир томонидан интизомий жазо қўллаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши. | Раҳбарнинг хоҳишига кўра | |||