Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА

Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низомга киритилаётган ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлаш юкланган давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари РЎЙХАТИ

Вазирлар Маҳкамасининг
Реклама бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

3. КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ ВА ИШ ТАРТИБИ

Ҳужжат 26.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижро этилишини таъминлаш 2-иловага мувофиқ давлат бошқарув органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реклама бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ ва унинг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Муқаддимадаги «ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» сўзлари «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш», «Реклама тўғрисида» ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-банддаги «ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш» сўзлари «истеъмолчилар ҳуқуқларини, рекламани муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка» сўзлари «истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
иккинчи хатбошидаги «уларнинг оқибатларини бартараф этиш» сўзларидан кейин «реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўхтатилиши ҳақида» сўзлари қўшилсин;
олтинчи хатбошидаги «истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши тўғрисидаги» сўзларидан кейин «ва реклама тўғрисидаги» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи, ўн саккизинчи ва йигирма иккинчи хатбошиларидаги «ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши тўғрисидаги қонунчилик» сўзлари «истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошига «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» сўзларидан кейин «ва реклама тўғрисидаги» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
T/рРеклама тўғрисидаги қонун ҳужжатининг талаблари«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моддасиҚонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг номи
1.Телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда;
Оммавий ахборот воситаларида;
Почта жўнатмалари, электрон алоқа воситаларида рекламаларнинг бир хил бўлишини таъминлаш
11-модда«Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги
2.Ҳомийлар тўғрисидаги ахборотлар бўйича кўрсатмалар


Ҳомийлар хизматларидан телекўрсатувларда ва радиоэшиттиришларда фойдаланишга йўл қўймаслик
12-модда«Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Маданиятишларивазирлиги, Давлатспортқўмитаси.
«Ўзтелерадио» компанияси
3.Яширин рекламалардан фойдаланишга йўл қўймаслик14-модда«Ўзтелерадио» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги
4.Телевидение ва радиода рекламаларни чеклаш17-модда«Ўзтелерадио» компанияси
5.Оммавий ахборот воситаларида рекламаларни чеклаш

Матбуот нашрларида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини чеклаш
18-модда


23-модда
Давлат матбуот қўмитаси, оммавий ахборот воситаларини нашр этувчи вазирликлар ва идоралар, мустақил оммавий ахборот воситалари
6.Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибини белгилаш, ташқи жойлаштиришни назорат қилиш

Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаларини ташқи жойлаштиришни назорат қилиш
20-модда




23-модда
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари
7.Ер усти транспорт воситаларида; метрополитенда, вокзалларда, портларда ва аэропортларда рекламаларни жойлаштириш ҳамда тарқатишни назорат қилиш21-моддаИчки ишлар вазирлиги (ДАН); жойлардаги давлат ҳокимияти органлари
8.Почта жўнатмаларида рекламаларни тарқатиш учун рухсатномалар бериш21-моддаЎзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги
9.Қуйидагиларни реклама қилиш учун рухсатномалар бериш: Вояга етмаганлар учун дори-дармон воситалари;
Гипноз қилиш ва таъсир кўрсатишнинг руҳий ёки биоэнергия усулларидан фойдаланган ҳолда даволаш сеанслари, шунга ўхшаш бошқа тадбирлар;
Тиббиёт буюмлари, тиббий техникани, гигиена, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация воситалари;
Даволаб бўлмайдиган ва даволаш қийин бўлган касалликларга нисбатан терапевтик натижа.
Тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори-дармонларни реклама қилиш тартибини белгилаш, унинг бажарилишини назорат қилиш
22-моддаСоғлиқни сақлаш вазирлиги
10.Қуйидагиларни қўллаш ва сотиш учун тегишли рухсатномалар бериш: Косметика воситалари, витаминли ва биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари; Маиший кимё воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари 22-моддаСоғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўздавстандарт» маркази
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг рекламани ишлаб чиқариш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази