Танлов савдоларини ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарини етказиб берувчиларни аниқлашда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар ва молиялаштирувчи тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ бир ой муддатда:
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини;
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси» МЧЖ билан биргаликда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан бир ой муддатда ҳудудий танлов комиссияларини ташкил этсинлар.
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан бир ой муддатда танлов комиссияси ташкил этсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 9-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Агар халқаро молия ташкилотлари, хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг кредитлар (қарзлар) ва грантлар бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилганлардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро молия ташкилотлари, хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланади.
2. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун товарларни ва ишларни (хизматларни) харид қилиш фақат харид предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, қарз битими, қурилишларнинг манзилли рўйхати ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирдагина амалга оширилади.
танлов савдолари ташкилотчиси — буюртмачи ёки буюртмачи томонидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома асосида жалб этиладиган юридик шахс;
танлов савдолари предмети — қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун буюртмачи томонидан белгиланадиган харид қилинадиган товарлар ва ишлар (хизматлар) рўйхати;
товарлар (қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар) — хом ашё, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар, қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатидаги предметлар, энергиянинг барча турлари, шунингдек етказиб бериладиган товарларга қўшимча хизматлар, агар уларнинг қиймати товарнинг ўз қийматида ортиқ бўлмаса;
намунавий танлов ҳужжатлари — белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҳужжатлар, уларнинг таркибига қуйидагилар киради: танлов савдоларига таклифнома, савдо қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари, танлов таклифларини баҳолаш мезонлари ва уларни баҳолаш шакллари, контракт шакллари, товарлар ва ишлар (хизматлар) спецификацияси намуналари;
танлов ҳужжатлари — намунавий танлов ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган, танлов савдолари предметининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, танлов савдоларини ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-қоидаси ҳақидаги бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар туркуми;
танлов комиссияси — ушбу Низомга ва танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ пудрат ташкилотларини ёки товарлар етказиб берувчиларни аниқлаш функцияларини бажариш учун ташкил этиладиган орган;
талабгор — таклиф этилган шартлар асосида танлов савдоларида қатнашиш тўғрисидаги ўз истагини билдирган ҳамда унинг офертаси танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилгунгача танлов ҳужжатларини сотиб олган юридик шахс;
оферент — танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ тайёрланган ва танлов савдолари ташкилотчиси томонидан рўйхатдан ўтказилган ўз офертасини тақдим этган талабгор;
оферта — талабгорнинг танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан таклифи;
баҳолаш гуруҳи — тушган оферталарни муфассал ўрганиш ва таққослаш учун танлов комиссияси тузадиган вақтинчалик орган;
баҳолаш мезонлари — оферталарни баҳолаш, талабгорларни танлаб олиш ва танлов савдолари ғолибини танлаб олиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
офертанинг таъминланиши тўғрисидаги декларация — оферентнинг офертадаги барча талаблар ва шартларга риоя этиш юзасидан сўзсиз мажбурияти;
аванс кафолати — буюртмачининг талаби бўйича кўрсатилган муддат доирасида аванс суммасига эквивалент бўлган кафолат суммаси доирасида пул суммасини тўлаш тўғрисида банкнинг сўзсиз мажбурияти;
контрактнинг бажарилиши кафолати — контракт бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига нисбатан танлов савдолари ғолибига берилган банкнинг сўзсиз кафолати;
контракт — буюртмачи ва танлов савдолари ғолиби ўртасида тузиладиган товар етказиб бериш ёки пудрат шартномаси.
тежамкорлик — нархлар ва сифатнинг мақбул нисбатларидан келиб чиқиб тақдим этилган оферталарнинг энг яхшисини танлаш;
самарадорлик — харидлар суммаси билан харидларни ўтказишга харажатлар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш, харидларда ҳаракатларнинг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш, харидларни белгиланган муддатларда амалга ошириш;
шаффофлик — харидларга талабгорларни қўйиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно, харидлар ўтказилганлиги тўғрисида оммавий эълон қилиш, харидларни ўтказиш шартлари, уларга қўйиладиган талаблар ва амалга оширилган харидларнинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳалол рақобат — талабгорларнинг кенг доираси иштирок этиши, харид қатнашчилари ўртасида тил бириктириш шартларини истисно этиш, нархлари асосланмаган ва сунъий равишда пасайтирилган ғаразли таклифларга йўл қўймаслик (демпинг), шунингдек харидлар қатнашчиларида манфаатлар низоси намоён бўлишига қарши курашиш;
холислик — камситмайдиган шарт-шароитлар, жамоатчилик томонидан харидларни ўтказиш тартиб-қоидасига ишончни таъминлаш учун талабгорлар ва қатнашчиларга нисбатан адолат ва холисликни яратиш.
5. Буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси, ҳудудий танлов комиссияси ва оферентлар танлов савдоларининг қатнашчилари ҳисобланади.
6. Қишлоқ жойларда «тайёр ҳолда топшириш» шартларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссиялари деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади.
Ҳудудий танлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари ва вилоят ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари (кейинги ўринларда вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари деб аталади) бошчилик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Танлов савдоларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳудудий танлов комиссиялари мажлисларида Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси вакиллари кузатувчилар сифатида иштирок этиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳудудий танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиши ва, агар, комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми унинг мажлисида қатнашса ўз функцияларини амалга оширишга ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
10. Ҳудудий танлов комиссияси таркибида буюртмачининг вакиллари сони унинг умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
қишлоқ жойларда «тайёр ҳолда топшириш» шартларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўз вақтида сифатли ўтказиш ишларини тизимли ташкил этиш;
иш регламентини, танлов ҳужжатларини ва талабгорларга қўйиладиган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш шаклини тасдиқлаш;
оферентларнинг малака, техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари таркибини тасдиқлаш;
танлов савдоларини ўтказиш давомида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш, тартибга солиш, улар бўйича тегишли хулосалар қабул қилиш.
12. Ҳудудий танлов комиссиялари оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳлари ташкил этадилар.
давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ҳокимликларининг молия бош бошқармаларининг;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар тегишли туманлари ҳокимликлари вакилларидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туманлари ҳокимликлари вакилларидан шакллантирилади.
15. Зарурат бўлганда ҳудудий танлов комиссиялари оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб этиши мумкин.
16. Оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳларининг ҳуқуқлари ва вазифаси ҳудудий танлов комиссияларининг ишлар регламентида белгиланади.
17. Аниқ уй-жой массиви (лот, қурилиш участкаси) бўйича танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълон жойлаштирилгунга қадар уй-жойлар массивининг (кейинги ўринларда массив деб аталади) тайёрлиги белгиланган тартибда тугалланган бўлиши керак.
18. Массивнинг тайёрлиги мезони намунавий тендер ҳужжатларида ва ҳудудий танлов комиссияларининг намунавий иш регламентида кўрсатилади.
19. Агар танлов савдолари ўтказишга харажатлар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай объектлар буюртмачининг қарори билан лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдосига бирлаштирилиши мумкин.
20. Танлов саволларини ўтказишга тайёргарлик давомида танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг буюртманомалари бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан белгиланган муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари ўтказиш тўғрисида эълон беради.
Эълон республика ва маҳаллий газеталардан бирида эълон қилинади, шунингдек буюртмачининг, танлов савдолари ташкилотчисининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг веб-сайтида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, учта асосий қисмдан: рухсат берувчи, техник ва тижорат қисмларидан иборат бўлади.
ҳудудий танлов комиссиясининг иш регламенти ва ҳудудий танлов комиссиясининг уни тасдиқлаш бўйича мажлиси протоколи.
ишчи лойиҳа ва танлов савдолари предметининг смета қиймати бўйича давлат экспертиза органларининг ижобий хулосаси;
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг матни.
талабгорнинг малакаси ҳамда унинг техник ва молиявий ҳолатига баҳо беришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдоларининг тартиб-қоидасига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат йўриқнома;
танлов таклифини таъминлаш тўғрисида кафолат шакли (декларациялар, банк кафолатлари ёки бўнаклар тарзида);
оферент танлов савдоларининг ғолиби деб эътироф этилган тақдирда аванс тўлови кафолати миқдори ва контрактни ижро этиш кафолати;
26. Офертани тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади. Тақдим этиладиган оферта танлов ҳужжатлари ва шартлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
27. Танлов ҳужжатларига, офертани ўраб-жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига қўйиладиган шартлар ва талаблар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки ҳудудий танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бу тўғрида танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол хабардор қилиш, офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтда офертанинг тақдим этиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга.
Тўлов миқдори танлов ҳужжатлари нусхалари кўпайтирилиши ва тарқатилиши қийматидан келиб чиқиб буюртмачи ва/ёки танлов савдолари ташкилотчиси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талаблари бўйича мезонлар ҳудудий танлов комиссияларининг иш регламентида ва намунавий танлов ҳужжатларида келтирилади.
31. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликда бўлган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади.
32. Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган, шунингдек қайта ташкил этиш (ажратиб чиқариш, бўлиб юбориш), тугатиш босқичидаги ёки мол-мулки хатланган банкротлик босқичидаги талабгорлар танлов савдоларида иштирок этишга қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган оферта танлов савдолари ташкилотчисига елимланган конвертда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида 30 кунни ташкил этиши керак.
35. Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тақдим этилган талабгорларнинг оферталари қабул қилинмайди.
Офертани тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг, оферта почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги қайди бўйича ёки танлов савдолари ташкилотчисининг оферентга берилган оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича (оферта чопар орқали етказилган тақдирда) аниқланади.
36. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин ҳудудий танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, бутлигини текширади, оферентларнинг номларини эълон қилади, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари мазмунини текширади.
Ҳудудий танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.
Ҳудудий танлов комиссиясининг мажлиси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки ҳудудий танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга офертани тақдим этиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
37. Офертанинг мазмунини уни ҳудудий танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида оферентларга тушунтириш беришга йўл қўйилади.
Бунда офертанинг мазмунини ўзгартирадиган, шу жумладан нархини ёки ижро этиш муддатини ўзгартирадиган тушунтириш беришга йўл қўйилмайди.
Ҳудудий танлов комиссияси ғолибларни энг рақобатли нархлар, ишларни (хизматларни) бажариш шартлари, тўлов ва танлов ҳужжатларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича аниқлайди.
39. Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатлари назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қоидага кўра, булар танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаси билан боғлиқ конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш протоколлари ва бошқа протоколлар.
41. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари ғолибига контрактларни бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин беш кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма билдиришнома юборади.
42. Ғолиб билан контракт тузилгандан ва оммавий ахборот воситаларида буюртмачи томонидан танлов савдолари натижалари (предмет, ғолиб, шартномавий нарх ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати) тўғрисида эълон берилгандан кейин танлов савдолари тугалланган деб ҳисобланади.
43. Ўтказилган танлов савдолари натижалари бўйича ваколатли органлар томонидан ҳудудий танлов комиссияларининг ҳисоботларни (техник, шунингдек оферентларнинг тижорат таклифлари асосида ишлаб чиқилган молиявий) тақдим этиш тартиби ҳудудий танлов комиссияларининг иш регламентида белгиланади.
44. Танлов савдолари ғолиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда объект қурилиши суғурта қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предметининг бюджет қийматидан анча ортиқ бўлса, танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.
46. Танлов савдоларини ўтказилмаган деб эълон қилиш унинг асосий қатнашчиларидан бирортасини мулкий ёки бошқа жавобгарликка олиб келмайди.
47. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
48. Танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этган ёки контракт белгиланган муддатда ижро этилиши кафолати тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи ҳудудий танлов комиссияси билан биргаликда иккинчи ўринни олган офирентни эътироф этиши ёхуд такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.
49. Пудрат ташкилоти томонидан контракт шартларига риоя этилмаганлиги туфайли контракт муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича такрорий танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади.
Бунда буюртмачининг қарорига кўра бекор қилинган контракт бўйича тугалланмаган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчови ўтказади.
50. Ҳажм ва қиймат кўрсаткичлари аниқлангандан, шунингдек давлат экспертиза органларининг қўшимча ижобий хулосаси олингандан кейин буюртмачи предмети тугалланмаган ишлар ҳажми ҳисобланган танлов савдоларини эълон қилади.
51. Қурилиши тугалланмаган объект бўйича ўтказилган танлов савдолари якунлари бўйича ғолиб билан ишларнинг тугалланмаган қисмини бажариш юзасидан контракт тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Танлов савдолари 400 млн.сўмга тенг бўлган суммадан ортиққа битта контракт бўйича уй-жойлар қуриш учун бош пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда буюртмачи томонидан етказиб бериладиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) харид қилишда ўтказилади.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4 млн. сўмдан 400 млн. сўмга тенг суммага битта контракт бўйича товарларни харид қилишда харидлар энг яхши таклифларни танлаш асосида танлов савдолари ўтказилмасдан буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссиянинг қарори билан амалга оширилади.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
53. Буюртмачи (танлов савдолари ташкилотчиси), танлов комиссияси ва товарларни етказиб берувчилар (оферентлар) танлов савдолари қатнашчилари ҳисобланади.
54. Товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси буюртмачи (кейинги ўринларда танлов комиссияси деб аталади) томонидан ташкил этилади. Танлов комиссиясига буюртмачи бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Буюртмачининг вакиллари сони танлов комиссияси таркибида 30 фоиздан ошмаслиги керак. Танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиши керак.
Танлов комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг камида 70 фоизи иштирок этса, ўз функцияларини амалга оширишга ҳуқуқий ваколатли бўлади.
товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича танлов савдоларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
иш регламентини, танлов ҳужжатларини ва талабгорларга қўйилган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
танлов ҳужжатларида қайд этилган танлов савдоларида иштирок этишга буюртманомани таъминлашнинг кафолати шакли ва миқдорини тасдиқлаш;
оферентларнинг малака, техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳларининг таркибини тасдиқлаш;
танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ оферталарни ўрганиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш;
танлов савдолари ўтказиш давомида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш, тартибга солиш, улар бўйича тегишли хулосалар қабул қилиш.
57. Тушган оферталарни очиш муддатлари, тартиби, уларни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш, шунингдек танлов комиссиясининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги танлов комиссиясининг иш регламентида белгиланади.
58. Танлов комиссияси ўз аъзолари таркибларида оферентларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш бўйича баҳолаш гуруҳларини ташкил этади.
Зарурат бўлганда танлов комиссияси оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат ташкилотларининг вакилларини жалб этиши мумкин.
59. Баҳолаш гуруҳларига умумий раҳбарлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштиришни буюртмачи амалга оширади.
60. Оферентларнинг (товарларни етказиб берувчиларнинг) техник ва тижорат таклифларини баҳолаш бўйича баҳолаш гуруҳларининг ҳуқуқлари ва вазифалари танлов комиссиясининг иш регламентида белгиланади.
61. Товарларни етказиб берувчиларни аниқлаш оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ёхуд харид қилинадиган товарларнинг тавсифи, спецификацияси, миқдори, бажариш муддати ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолда талабгорларга сўров юбориш йўли билан амалга оширилади.
62. Танлов савдоларида иштирок этиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талаблари бўйича мезонлар намунавий танлов ҳужжатларида кўрсатилади.
63. Таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликда бўлган товарларни етказиб берувчиларнинг танлов савдоларида иштирок этиши тақиқланади.
64. Қайта ташкил этиш (ажратиб чиқариш, қўшиб юбориш), тугатиш босқичидаги ёки мол-мулки хатланган банкротлик босқичидаги талабгорлар танлов савдоларида иштирок этишга қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Оферта шаклидаги тижорат таклифи буюртмачига танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ елимланган конвертда тақдим этилади.
66. Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида 30 кунни ташкил этиши керак.
Офертани тақдим этиш санаси буюртмачининг, оферта почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги қайди бўйича ёки буюртмачининг оферентга берилган оферта олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаси санаси бўйича (оферта чопар орқали етказилган тақдирда) аниқланади.
68. Танлов комиссиясининг мажлиси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчиси буюртмачининг ёки танлов комиссиясининг талабига кўра танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга оферталарни тақдим этиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
69. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, оферентларнинг номларини, малака маълумотларини, таклиф этилган нархларни ва бажариш муддатларини, шунингдек товарларни етказиб берувчилар томонидан киритилган қўшимча таклифларни ўқийди, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари бутлигини ва мазмунини текширади.
70. Тижорат таклифларини танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида унинг мазмуни талабгорлар томонидан тушунтирилишига йўл қўйилади.
71. Танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.
72. Ҳужжатларнинг ва офертада тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун етказиб берувчилар жавоб беради.
73. Танлов комиссияси офертани кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш йўли билан энг рақобатли нархлар, ишларни (хизматларни) бажариш шартлари, тўлов ва танлов ҳужжатларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича ёпиқ мажлисларда ғолибни аниқлайди.
74. Ғолибни эълон қилиш оферентлар иштирокида ўтказилади, қатнашмаган оферентлар белгиланган тартибда хабардор қилинади.
75. Офертани кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қоидага кўра, булар конвертларни очиш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш протоколлари ва танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаси билан боғлиқ бошқа протоколлар.
77. Буюртмачи контрактларни бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин беш кундан кеч бўлмаган муддатда танлов савдолари ғолибига ёзма билдиришнома юборади.
78. Танлов савдолари ғолиблар ва буюртмачи билан контракт тузилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
оферентлар томонидан таклиф этилган нархлар танлов савдолари предметининг бюджет қийматидан анча ортиқ бўлса, танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.
80. Танлов савдоларини ўтказилмаган деб эълон қилиш унинг асосий қатнашчиларидан бирортасини мулкий ёки бошқа жавобгарликка олиб келмайди.
81. Агар танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, бунда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
82. Танлов савдолари ғолиби контракт тузишни рад этган ёки контракт белгиланган муддатда ижро этилиши кафолати тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда иккинчи ўринни олган оферентни ғолиб деб эътироф этиши ёхуд такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.
83. Тўғридан-тўғри шартномалар тузилган ҳолда харид қилиш қуйидаги истисно ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
агар харид қилинадиган товар, иш (хизмат) ягона етказиб берувчи (пудратчи) томонидан ишлаб чиқарилса (сотилса);
етказиб берувчилар йўқлиги ёки иқтисодий фойда йўқлиги, қиймат ошиб кетиши аниқланган контрактдан уларнинг манфаатдор эмаслиги сабабли такроран ўтказилган танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилиши натижасида.
84. Пудрат ишлари бўйича контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг техник назорат ва пудрат ташкилотлари бўйича вакили томонидан тақдим этиладиган контракт шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳар ойлик ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.
85. Товарларни етказиб бериш бўйича контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг тегишли бўлинмаси томонидан тақдим этиладиган ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.
87. Буюртмачи товарлар ва ишларни (хизматларни) харид қилиш бўйича танлов савдоларига тегишли барча тегишли ҳужжатлар ички тартиб ҳужжатлари талабларига мувофиқ танлов савдолари тугаллангандан кейин камида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаши шарт.
88. Танлов савдолари тартиб-қоидасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдоларининг бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризалар, мурожаатлар ва шикоятларни кўриб чиқишнинг батафсил механизми танлов комиссиялари иши регламентларида ва намунавий танлов ҳужжатларида келтирилган бўлиши керак.
89. Хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида танлов савдоларининг айрим босқичларини хорижий кредиторлар ва (ёки) грант берувчилар билан келишиш зарурлиги назарда тутилган ҳолларда буюртмачи бундай келишувлар амалга оширилишини таъминлайди.
Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА