Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 29.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т\р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Маблағ миқдори

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

Ижро механизми, қабул қилинадиган ҳужжат шакли

I. Меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Тиббий ходимлар фаолияти натижаларини баҳолаш орқали уларни меҳнатини рағбатлантириш тизимини кўзда тутувчи «Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати ва тўлиқлигини рейтинг тизимида баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда уни 2017 йил 1 октябрдан бошлаб амалиётга татбиқ қилиш

2017 йил апрель


2017 йил май

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги

1. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепция ва лойиҳасини тайёрлаш.

3. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

4. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш

2.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритувчи тиббий ходимларни хизмат уйлари билан таъминлаш тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш

2017 йил апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритувчи тиббий ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш тартибини белгиловчи Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

3.

Давлат грантлари асосида тиббиёт олийгоҳларида таълим олган битирувчиларни 3 йилдан кам бўлмаган муддатга қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлаш учун йўллаш тартиби юзасидан Низомни тасдиқлаш

2017 йил апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий таълим

вазирлиги

Меҳнат

вазирлиги

Тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларини 3 йилдан кам бўлмаган муддатга қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлаш учун йўллаш тартибини жорий қилиш юзасидан Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

4.

Давлат бюджетлари ҳисобидан республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда беморларни текшириш ва даволаниш тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш

2017 йил апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги

Давлат бюджетлари ҳисобидан республика, вилоят ва туман даражасидаги шифохоналарда беморларни қатъий равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, жумладан қишлоқ врачлик пунктлари, кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларнинг йўлланмасига мувофиқ текшириш ва даволанишини белгиловчи Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

5.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатлари миқдорини белгилаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш

2017 йил апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатларини қоплаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш

6.

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг штат меъёрларини қайта кўриб чиқиш, бунда шифокор ва патронаж ҳамширанинг юклама меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва ўрта тиббий ходимлар функционал вазифаларини қайта тақсимлашни ҳамда оилавий поликлиникалар штат меъёрларига тор соҳа мутахассисларини киритишни кўзда тутиш

2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг янги штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

7.

Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пункти фаолиятини ташкиллаштириш ва тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш жараёнидаги вазифалар ҳамда уларни амалга оширишда тиббий ходимнинг жавобгарлигини белгиловчи тартиб (регламент) ни ишлаб чиқиш

2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар базасини қайта кўриб чиқиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг бошқа тиббий муассасалар билан узвийликдаги ҳамкорлигини белгиловчи ҳамда беморларни стационар муассасаларга режали даволаниш учун йўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

8.

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва туман (шаҳар) марказий поликлиникаларига дори-дармон, тиббий буюмлар ва реагентларни харид қилиш учун ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш консолидар харидларни назарда тутувчи механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, бунда аҳолига тиббий хизматлар ва лаборатор диагностиканинг кенгайишини инобатга олиш

2017 йил III чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги

Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва туман(шаҳар) марказий поликлиникаларида тиббий хизматлар ҳажмини кенгайишини назарда тутган ҳолда дори дармон, тиббий буюмлар ва реагентларни консолидар харид йўли билан сотиб олиш механизмини белгиловчи қўшма қарорни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

9.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини юритиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг сони ва ҳажмини камайтириш

2017 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритилаётган тиббий ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларнинг шаклларини қайта кўриб чиқиш, уларнинг ҳажми

ва сонини мақбуллаштириш, янги шаклларни соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини қабул қилиш

10.

Мавжуд штат меъёрларига қўшимча киритиш, бунда шаҳар (Тошкент шаҳарда туман) кўп тармоқли марказий поликлиника мудирининг ўринбосари -оилавий поликлиника координатори лавозимини мавжуд умумий ходимлар сонидан келиб чиқиб киритиш

2017 йил III чорак

8,5 млн. сўм

Ажратилаётган

бюджет

маблағлари

доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги

Оилавий поликлиника координатори лавозими киритишни назарда тутган ҳолда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиника штат меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

11.

Етакчи давлатлар фойдаланган ва маҳаллий дори дармонлардан кенг татбиқ қилган ҳолда асосий касалликларни диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси бўйича клиник протоколлар (алгоритм) ларни ишлаб чиқиш ва янгилаш

2017 — 2021 йй

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Асосий касалликларнинг диагностикаси ва даволаш бўйича клиник протокол ва алгоритмларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

II. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, касалликларни олдини олиш, эрта аниқлаш, диагиостикаси ва даволашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва кенг жорий қилиш

12.

Демографик шароитларни аҳамиятга олган ҳолда аҳолиси 30 мингдан зиёд бўлган шаҳарларда оилавий поликлиника тизимини босқичма босқич кенгайтириш ҳисобига шаҳар аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини ошириш

2017 — 2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашга, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

Демографик шароитларни аҳамиятга олган ҳолда аҳолига 30 мингдан зиёд бўлган шаҳарларда оилавий поликлиникаларни ташкил қилиш

13.

Бирламчи тиббий санитария-ёрдами муассасаларининг янги штат меъёрларини аҳамиятга олган ҳолда уларни янги жиҳозлаш жадвалини тасдиқлаш
Жиҳозлаш жадвалига мувофиқ уларни босқичма босқич тиббий асбоб ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш

2017 йил


2017 — 2021

йй.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янги жиҳозлаш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

14.

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида электрон тиббий ҳужжатларни юритилишини дастурий таъминоти юзасидан экспериментни жорий қилиш ва эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республикадаги бошқа бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

2017 йил

йил I чорак


2018 йил
I чорак

30,0 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Молия вазирлиги
Ахборот технологиялар қўмитаси

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида электрон тиббий ҳужжатларни юритилишини дастурий таъминлаш юзасидан экспериментни жорий қилиш
Эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, республикадаги бошқа бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш

15.

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасаларида ноинфекцион касалликлар, айниқса гипертония касаллиги, қандли диабет ва ўпканинг сурункали касалликларини хавф белгиларини 40 ёш ва ундан катта аҳолида эрта аниқлаш юзасидан скринингни жорий қилиш ва ижобий амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилиш юзасидан таклифлар киритиш.
Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг 3000 дан кам бўлмаган тиббий ходимларини махсус ?урсларда ўқитиш

2017-2018 йй.

400,0 млн. сўм

Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент ш. ҳокимликлари

Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги танлаб олинган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ноинфекцион касалликлар, айниқса гипертония касаллиги, қандли диабет ва ўпканинг сурункали касалликларини хавф белгиларини 40 ёш ва ундан катта аҳолида эрта аниқлаш юзасидан скринингни жорий қилиш ва республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий қилиш юзасидан таклифлар киритиш. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг 3000 дан кам бўлмаган тиббий ходимларини махсус курсларда ўқитиш учун ўқув дастурлари тайёрлаш ва семинарларни ўтказиш

16.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг амалиётига республика ва вилоят тиббиёт муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари томонидан қўллаб қувватловчи кураторлик механизмини жорий қилиш

2017 йил
II чорак

2017 — 2021 йй.

1697,7млн.

сўм

Ижрочилар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг амалиётига республика ва вилоят тиббиёт муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари томонидан қўллаб қувватловчи кураторлик механизмини жорий қилиш бўйича Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

17.

Аҳолининг тиббий маданиятини ҳамда фуқароларнинг ўз саломатлигига масъуллигини оширишга йўналтирилган аниқ профилактик дастурларни ўз ичига олган ижтимоий роликлар орқали соғлом турмуш тарзи асосларини фаол тарғиб қилиш

2017 йил

60,0 млн. сўм ролик ишлаб чиқиш учун

Ҳомийлар

маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЎзМТРК

Аниқ профилактик дастурлар ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилувчи ижтимоий роликларни тайёрлаш

18.

Хар йили тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ ижтимоий таркибдаги, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятни оширишга қаратилган бепул SМS хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш

2017 йил

августдан

доимий

асосда

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар

қўмитаси

компаниялари

Ижтимоий таркибдаги SМS хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш бўйича дастур ишлаб чиқиш

III. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

19.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари бинолари ҳолатини қайта инвентаризациядан ўтказиш ва 2018 — 2021 йиллар Инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритиш

2017 — 2021

йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги Давархитектқурилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

Идоралараро комиссия томонидан қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар биноларининг ҳолатини ўрганиб чиқиш ва таъмирлаш жоиз бўлганларини Инвестиция дастурига киритиш

20.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бунда:

126 та қишлоқ врачлик пунктлари ва 180та оилавий поликлиникаларни жиҳозланиш жадвалига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш;

Қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ

оилавий поликлиникаларини ЭКГ, лаборатор ва стерилизацион ускуналар, гинекологик, хирургик ва шифокорлик жамланмалари билан қўшимча жиҳозлаш;

Оилавий поликлиникаларни босқичма босқич замонавий диагностик асбоб ускуналар, жумладан, рентген ва УТТ аппаратлари билан таъминлаш

2017 йил


2017-2018

йй.

14,7 млн. АҚШ долл.

2,2 млн. АҚШ долл.

Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Оилавий поликлиникаларни босқичма босқич замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш

21.

Иммунизация ва вакцинопрофилактика жараёнида қатнашувчи муассасаларни таъмирлаш, совуткич ва махсус автотранспорт билан таъминлаш, шунингдек, вакцинациялаш жараёнини электрон бошқариш тизимини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш ҳамда аҳолининг эмлашнинг афзалликлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш

2017 — 2022

йй

17,2 млн АҚШ долл

Вакцинация ва иммунизациянинг глобал альянси
(ГАВИ)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Иммунизация ва вакцинопрофилактика жараёнида қатнашувчи муассасаларни махсус автотранспорт ва совуткичларни сотиб олиш бўйича харидларни амалга ошириш вакцинациялаш жараёнини электрон бошқариш тизимини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш ва аҳолининг эмлашнинг афзалликлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш

22.

Қишлоқ врачлик пунктлари ва яратилаётган қишлоқ оилавий поликлиникаларида тиббий ходимлар учун шароит яратиш, бунда:

136 та ҚВП қошида уй жой қуриш;

658 та ҚВП қошида шифокор яшаши учун шароит яратиш мақсадида босқичма босқич мукаммал таъмирлаш;

ташкил қилинаётган 793 та поликлиника ва 441 та «103» шахобчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;

«103» хизмати учун 550 дона «Дамас» русумли автотранспорт сотиб олиш

2017 — 2019

йй

12,3 млрд сўм

21,0 млрд сўм

75,0

млрд.сўм

19,3
млрд.сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкцияси, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

ҚВП, қишлоқ оилавий поликлиникалар биноси ҳолатини қайта ўрганиш, нуқсон далолатномаларини тузиш ва уларни мукаммал таъмирлаш, қурилиш реконструкция ишларини ўтказиш, «103» хизмати учун автотранспорт сотиб олиш

IV. Тиббий ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

23.

Ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасаларининг тиббий ходимларининг дипломдан кейинги узлуксиз тиббий таълим тизими билан қамраб олиш мақсадида ташкил қилинаётган ўқув-амалиёт марказларини жиҳозлаш

2016-2017

йй.

3,5 млн. АҚШ долл.

Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида ташкил қилинаётган ўқув-амалиёт марказларини жиҳозлаш жадвалини тайёрлаш зарур асбоб ускуналар жадвалини тайёрлаш ва уларни харид қилиш

24.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг муаммоли масалалари ва ташкиллаштириш юзасидан мақсадли тематик илмий изланишларнинг рўйхатини тузиш, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларни белгилаш ҳамда ушбу соҳада инновацион илмий изланишларни ривожлантирувчи янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш

2017 — 2021

йй.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фанлар академияси

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг муаммоли масалаларига қаратилган илмий изланишларни ташкил қилиш

25.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари ва ўрта тиббий ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, бунда:

умумий амалиёт шифокорларини масофадан малакасини ошириш ва билимини баҳолашни усулларини жорий қилиш;

қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқариш бўйича махсус 72-соатли ўқув дастури ишлаб чиқиш;

патронаж ҳамшираларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув амалий дастурларни такомиллаштириш

2017 йил.


2017 — 2021

йй.

318,8 млн. сўм-

Ажратилаётган

бюджет

маблағлари

миқдорида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимларини ўқитишни ташкиллаштириш ва амалга оширишда онлайн-технологияларни қўллаш

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази