Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкил қилинсин ва унинг таркибида:
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бош бошқармалар) ҳамда уларнинг туманлар (шаҳарлар)даги бўлимлари;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий инспекциялари;
ҳудудий бош бошқармалар ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари ташкил қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Вазирликнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6200-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 06/21/6200/0310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкиллаштириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув стажировкаларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси жорий этилишини назарда тутиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий бош бошқармалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий бош бошқармаларнинг бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий бош бошқармалар бошлиқлари ўз мақомига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштириладилар.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммасига ҳудудий бош бошқармаларнинг, шу жумладан, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида қуйидаги масалаларда самарали ҳамкорлик қилишларини таъминлаш учун масъулият юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва муҳандислик коммуникациялари объектларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар Инспекциянинг кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
кўп хонадонли уй-жой фондини, унинг атроф ҳудудини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда кўчмас мулк эгалари томонидан хоналарнинг ўзбошимчалик билан қайта режалаштирилишига йўл қўймасликни;
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уй ичидаги муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ҳамда уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари тизимли амалга оширилишини;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини;
кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлаш учун жамланадиган кўчмас мулк эгаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп хонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишнинг мавжуд қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича — кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ва кўчмас мулк эгаларига;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон)
тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш бўйича — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, тақдим этилган кўрсатмалар бажарилмаган тақдирда Инспекция, қонун ҳужжатларига мувофиқ, қонунчиликда ўрнатилган тартибда тегишли мансабдор шахсларга жарима солиш ҳуқуқига эгадир.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий жавобгарлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ваколатларидан келиб чиқувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг идоравий мансублиги қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексига;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзаро муносабатларига оид ваколатлари қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини тузиш, унинг маблағларини биринчи навбатда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини ва иссиқлик таъминоти объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга ҳамда вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.