LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли «Туризм ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқарувининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек туризм соҳаси ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида фаол тарғибот қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда бир ой муддатда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини махсус электрон автоматлаштирилган дастурни қўллаб юритишни кўзда тутувчи туристик (меҳмонхона) йиғим тушумини назорат қилиш механизмини жорий қилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 10-сон, 73-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон)
хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Қўмита томонидан очиладиган миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 198-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.03.2019 й., 09/19/198/2728-сон)
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет эл туризм бозорларида тарғибот қилиш бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақсадли рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;
Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва «Ипак йўли офиси» УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;
Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат унитар корхоналарига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 356-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 478-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан ёш тадбиркорларни рағбатлантириш, ушбу рағбатлантириш шартлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади;
Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорларга ва республика ҳудудида ҳар чоракда қуйидаги ҳисоб рақамларга маблағлар ўтказиш орқали илгари суриш:
Жамғармага ўтган чорак якунлари бўйича тушган умумий маблағларнинг — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУКга — 20 фоизи миқдорида,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтган чорак мобайнида тегишли ҳудуддаги жойлаштириш воситаларига жойлаштирилган хорижий фуқароларнинг тунаб қолиш сонига мутаносиб равишда — 10 фоиз миқдорида,
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига қўшни давлатлар, МДҲнинг бошқа давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республикага келган хорижий фуқаролар сонининг ўсиши асосида — 10 фоизи миқдорида. Ажратмалар миқдори Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори билан уларнинг иш самарадорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғармага келиб тушадиган барча маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 майдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2019 й., 09/19/372/3081-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
10. Қўмита раиси ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
11. Қўмита Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ миқдорларда улар яшаган ҳар бир кун учун ундирадиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти (туризм операторлари) субъектлари томонидан яшовчилардан ҳам ундирилади;
Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;
мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тўланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма — Қўмита томонидан, юридик шахс мақомисиз, хорижий ва миллий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамларини очиш орқали ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма махсус ҳисоб рақамлари — Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Қўмита томонидан очиладиган хорижий ва миллий валютадаги жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни тижорат банкларида очишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;
туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Низомнинг мазкур бандида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади ва даволаш муассасалари.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар ойнинг 10 санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини юритишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўтказиши лозим бўлган жисмоний шахслар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради. Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ҳисобрақамларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобрақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар;
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
7. Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида, туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган уларнинг махсус ҳисобрақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлари ҳамда тўловлар олинмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
9. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
илова
илова
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.